машиналарни тайёрлашда уларнинг ишончлилигини таъминлаш

DOC 80,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404307316_52623.doc машиналарни тайёрлашда уларнинг ишончлилигини таъминлаш режа: 1. машиналарни лойиҳалаш. 2. машиналардан фойдаланилганда уларнинг ишончлилигини сақлаш. 3. техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш. 4. машиналарни таъмирлашда уларнинг ишончлилигини таъминлаш. машиналарни лойиҳалаш шўбасида лойиҳалаш босқичида ҳисобланган ишончлиликдаражаси деталларни ва қисмларни заводда тайёрлаш, машиналарни йиғиш ва ростлаш жараёнида таъминланиши лозим. буюмларни тайёрлаш технологик жараёни машиналарнинг топшириқда кўрсатилган ишончлилик даражасини таъминлай олмаган ҳоллар ҳам учрайди, натижада яхши лойиҳадаги ечимлар барбод бўлади. тракторлар ва пахтачилик машиналарининг ишончлилик даражаси уларни ишлаб чиқариш босқичида қуйидаги сабабларга кўра пасайиши мумкин: 1. деталлар нуқсонли ёки топшириқдаги мустаҳкамликни таъминлай олмайдиган ашёлардан тайёрланганда; 2. деталларни тайёрлаш ва уларнинг сиртига ишлов бериш технологик жараёни топшириқда кўрсатилган иш қобилиятини таъминлай олмаганда; 3. деталларни тайёрлаш технологик жараёнида ишлаб чиқаришнинг ёмон ташкил этилганлиги, ишчилар малакасининг етарли эмаслиги ва ҳоказо сабабларга кўра камчиликларга йўл қўйилганда; 4. деталларни тайёрлашда бузуқ ёки эски ускуна ишлатилганда. пахтачиликда ишлатиладиган машиналарнинг ишончлилигини уларни тайёрлаш жараёнида таъминлашга қаратилган тадбирларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш …
2
а улар сиртининг сифатига қўйиладиган талабларни ошириш. 6. машина деталларини тайёрлаш учун дастурли бошқариладиган автоматлаштирилган дастгоҳлардан фойдаланиш. бундай дастгоҳлар буюмнинг жуда аниқ ва доимо сифатли тайёрланишини таъминлайди. 7. деталларнинг тайёрланиш сифатини тайёрлашнинг барча босқичларида назорат қилиш, маҳсулотни нуқсонсиз тайёрлаш тизимини жорий этиш. 8. ишлаб чиқаришни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. деталларга механик, термик ёки кимёвий-термик ишлов бериб, ашёларнинг мустаҳкамлигини ошириш йўли билан пахтачилик машиналарининг пухталигини анча ошириш мумкин. пўлат деталларнинг мустаҳкамлигини яхшилаш учун уларга термик ишлов бериш, цементация қилиш, цианлаш, интроцементация қилиш ва азотлаш зарур. деталларга термик ва кимёвий-термик ишлов бериш уларнинг узоқ вақтга чидамлилигини анча оширади. масалан, илмий изланишлар пахта териш машиналарининг шпинделларини азотлаш бошқа кимёвий-термик ишлов бериш усулларига қараганда қуйидаги қатор афзалликларга эга эканлигини кўрсатади: сиртларни жуда қаттиқ қилади, деталларин жуда кам деформацияланадиган ва ўлчамларини жуда оз ўзгартирадиган қилади, деталларнинг ейилишга чидамлилигини анча оширади, сиртқи қатламда сиқилиш зўриқишларини пайдо қилиб, деталларнинг толиқиш мустаҳкамлигини оширади. ямз-238 двигателининг 50гшс ва …
3
и 50хфа тоифасидаги пўлатлардан ва электршлак усулида эритилган пўлатлардан тайёрланган деталлар учун самарали бўлади. масалан, чўян деталларнинг сирти тобланганда уларнинг ейилишга бардошлилиги 2,5-3 марта ошади, юқори частотали ток билан тоблаш пўлат 45 нинг толиқиш мустаҳкамлигини икки марта оширади. деталларнинг ейилишга бардошлилигини ва толиқиш мустаҳкамлигини ошириш учун электрокимёвий ишлов бериш усулидан фойдаланилади. бундай ишлов бериш зўриқма жойларни йўқотиш ва мураккаб шаклли деталнинг барча сиртини бир вақтда ишлаш имконини беради. шу йўл билан металдаги нуқсонлар ва қолиплаш хатоликларини аниқлаш мумкин. электр кимёвий ишов берилган шатунларнинг толиқиш мустаҳкамлиги 50 фоиздан зиёд ортади. деталларнинг иш сиртларини ейилишга ва коррозияга чидамли қопламалар билан қоплаб, уларнинг узоқ вақтга чидамлилигини ошириш учун анча самаралидир. цилиндрлар гильзалари ва тирсакли валлар бўйинлари иш сиртларини хромлаш деталларнинг нархини 4 фоизга оширгани ҳолда иш муддатини 2-3 марта кўпайтиради. деталнинг коррозияга чидамлилигини ошириш учун уларнинг сирти электролитик ёки кимёвий усулда қопланади. деталларнинг коррозияга чидамлилиги рухлаш, кадмийлаш, никеллаш, фосфатлаш, оқартириш, шунингдек, бу жараёнларни …
4
қти, бинобарин, машина бажарадиган фойдали иш миқдори ҳам ишончлилик даражасининг пасайиш тезлигига боғлиқ. машинанинг ишончлилик даражасини пасайиш тезлиги идеал ҳолда жуда кам, таъмирлашгача бажарадиган иш ҳажми эса энг катта бўлиши лозим, шунда машинанинг пухталигидан фойдаланиш коэффициенти таъмирлашгача ишлаш даврида бирга яқин бўлади. машина-тракторларнинг ишлаш шароитлари уларнинг ишончлилигига катта таъсир кўрсатади ва лойиҳачи ҳамда технологларнинг пухталикни ошириш йўлидаги барча ютуқ ва интилишларини пучга чиқариши мумкин. машиналарни ишлатганда уларнинг ишончлилигини сақлашга қаратилган асосий тадбирлар қуйидагилардан иборат: 1. янги ва таъмирдан чиққан машиналарни хўжаликларда чиниқтириш машиналарнинг бузилмасдан узоқ вақт ишлаши учун асосий замин бўлади. машиналар 50-60 соат давомида юк ва тезликни аста-секин ошириб бориш билан чиниқтирилади. 2. машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва ҳар сменада, даврий ва мавсумий хизмат кўрсатишларга бўлинади. хизмат кўрсатишни тўғри ташкил этилганлигини кўрсатувчи асосий белгилар қуйидагилардан иборат: а) бажарилган иш ҳажмини ёнилғи сарфига қараб ҳисобга олиш; б) техник хизмат кўрсатиладиган маълум жойларни ташкил этиш; в) машиналарни вақти-вақти билан кўздан кечириш …
5
ил этиш ва уни ўтказиш учун зарур замин яратиш ( машиналарнинг иш қобилиятини таъминловчи асосий шартдир. +ишлоқ хўжалик техникасига техник хизмат кўрсатиш тизимига қуйидагилар киради: а) ҳар сменада техник хизмат кўрсатиш; б) режали, вақти-вақти билан техник хизмат кўрсатиш; в) мавсумий техник хизмат кўрсатиш; г) сақлашга қўйишдан олдин техник хизмат кўрсатиш. машиналарга техник хизмат кўрсатиш ишлари стационар пунктларда созловчи уста ёрдамида ва ювиш, мойлаш, ростлаш, таъмирлаш ҳамда диагноз қўйиш ускуналаридан кенг фойдаланган ҳолда амалга оширилса, машиналардан самарали фойдаланиш мумкин. хўжаликларда техник хизмат кўрсатиш учун замин бўлмаса, туман ишлаб чиқариш корхоналари машиналарни уларга комплекс техник хизмат кўрсатишга қабул қилади. 2. машиналар, агрегатлар ҳамда қисмларни вақти-вақти билан техник кўрикдан ўтказиш ва уларга техник диагноз қўйиш. бу ишлар машиналарга техник хизмат кўрсатишнинг умумий тизимига киради ва йилига бир ёки икки марта ўзбекистон қишлоқ хўжалик таъминоти ва таъмирлаш қўмитаси вакиллари томонидан ўтказилади. 3. машиналарнинг ростмана иш тартиби таъминланади. машиналарга ортиқча юк берилмаса, улар вазифасига қараб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "машиналарни тайёрлашда уларнинг ишончлилигини таъминлаш"

1404307316_52623.doc машиналарни тайёрлашда уларнинг ишончлилигини таъминлаш режа: 1. машиналарни лойиҳалаш. 2. машиналардан фойдаланилганда уларнинг ишончлилигини сақлаш. 3. техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш. 4. машиналарни таъмирлашда уларнинг ишончлилигини таъминлаш. машиналарни лойиҳалаш шўбасида лойиҳалаш босқичида ҳисобланган ишончлиликдаражаси деталларни ва қисмларни заводда тайёрлаш, машиналарни йиғиш ва ростлаш жараёнида таъминланиши лозим. буюмларни тайёрлаш технологик жараёни машиналарнинг топшириқда кўрсатилган ишончлилик даражасини таъминлай олмаган ҳоллар ҳам учрайди, натижада яхши лойиҳадаги ечимлар барбод бўлади. тракторлар ва пахтачилик машиналарининг ишончлилик даражаси уларни ишлаб чиқариш босқичида қуйидаги сабабларга кўра пасайиши мумкин: 1. деталлар нуқсонли ёки то...

Формат DOC, 80,5 КБ. Чтобы скачать "машиналарни тайёрлашда уларнинг ишончлилигини таъминлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: машиналарни тайёрлашда уларнинг… DOC Бесплатная загрузка Telegram