назорат ва йиғиш мосламалари

DOC 281.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1710354719.doc назорат ва йиғиш мосламалари режа: 1. мосламаларни вазифалари, турлари ва асосий элементлари 2. йиғиш мосламаларини турлари 3. йиғиш мосламалари элементлари ва лойиҳалаш мосламаларни вазифалари, турлари ва асосий элементлари назорат мосламалари заготовкаларни, деталларни ва машиналар бирикмаларини назорат қилиш учун ишлатилади. назорат мосламалари ёрдамида ўлчамлар аниқлиги,сиртларнинг нисбий жойлашиш аниқлиги ва сиртлар геометрик шаклини тўғрилиги текширилади. назорат мосламасини принципиал схемасини танлашга, назоратнинг аниқлиги ва унумдорлиги катта таъсир кўрсатади. мослама хатолиги назорат қилинган объектнинг допуск майдонини 10...20% дан катта бўлмаслиги керак. назорат мосламалари майда ва ўрта деталлар учун ишлатиладиган стационар; катта деталлар учун кўчма бир параметрни текшириш учун ва бир нечта параметр текшириш учун бир ва кўп параметрли турларга бўлинади. назорат автоматлари ва ярим автоматлари катта самадорликни таъминлайди. назорат мосламалари уни танасига ўрнатилган ўрнатиш, қисиш, ўлчаш ва ёрдамчи элементлардан ташкил топади. ўрнатиш элементлари сифатида дастгоҳ мосламаларидаги каби таянчлар, пластиналар, призмалар, конуссимон, цилиндрик ва кенгаювчан правкалар хизмат қилади. назорат мосламани схемаси ишлаганда текширилаётган детални …
2
а деталларни суриб чиқариш учун хам ишлатиладиган пневматик юритмалардан фойдаланадилар. қисиш қурилмасини ўлчаш приборини кўрсатишига таъсири деталнинг текширилаётган параметрининг 5% ошмаслиги керак. назорат мосламаларини ўлчаш қурилмалари чегаравий (шкаласиз) ва ҳисобий (шкалали) турларга булинади. нормал калибрлар тамойилида ишловчи қурилмалар хам алохида гуруҳни ташкил қилади. чегаравий ўлчашда, ўлчанаётган параметрни аниқ миқдори аниқланмайди, балки назорат қилинаётган махсулот уч турга бўлинади: яроқли, пастки чегарадан чиқиб кетган, юқориги чегерадан чиқиб кетган браклар. чегаравий ўлчаш қурилмалари сифатида қўзғалмас маҳкамланган (скобалар, пробкалар, шуплар) ишлатилади. 1-расмда н1, н2, ва н3 ўлчамларни назорат қиладиган мослама келтирилган. бундан ташқари суриб чиқариладиган чегаравий элементлар хам ишлатилади. қўзгалмас маҳкамланган элементлардан it 9 квалитетдан баланд бўлмаган допусклар назорат қилинганда, суриб чиқариладиган элементлардан it 10 квалитетдан юқори бўлмаган допусклар назорат қилинганда фойдаланадилар. назорат мосламаларида ва назорат сараловчи автоматларда кенг ишлатилаётган электроконтактли датчиклар хам чегаравий ўлчаш қурилмалари қаторига киради (9.2-расм). бу датчиклар бир параметрли назорат қилиш учун хамда деталларни ўлчамлар гуруҳларига саралаш учун кўп контактли …
3
корхоналарда индуктив датчиклар ва пневматик микрометрлар хам тарқалган. бундай назорат мосламалари 0,5… 0,2 мкм аниқликда ўлчаш имкониятини беради. нормал калибрлар принципида ишловчи қурилмалар сифатида кўпинча ясси контурли, хажмий (фазовий) шаблонлар ишлатилади. текширилаётган деталлар яроқлилиги шуплар киритиш ёрдамида ёки тирқишни кўз билан баҳолаш ёрдамида аниқланади. бу турдаги мосламалар билан кўп холларда база тешигини деталл контурига нисбатан жойлашиши текширилади. бу иш назорат шкалкалари ёрдамида бажарилади. назорат мосламаларини баъзи типавий схемаларини кўриб чиқамиз: 1. иккита цилиндрик юзаларни параллелигини текшириш мосламаси (3 расм). бунда 1 индикаторни 3600 бурилгандан кейинги индикатор кўрсаткичи асосида параллелик аниқланади. 3-расм. иккита цилиндрик юзани ўқдошлигини текшириш учун индикаторли мослама. 2. поршенни кўп томонлама назорат қилиш мосламаси 4 расмда келтирилган. бу мосламада 1, 2 ва 3 -индикаторлар ёрдамида палец тешиги масофаси, тешик ўқининг поршен ўқига перпендикулярлиги ва бошқалар аниқланади. 4 -расм. поршенни кўп томонлама назорат қилиш учун мослама 3. ўқлар орасидаги масофани текшириш. бу назоратда ўлчам калибрлари ёки плитка поналар ёрдамида …
4
и. биринчи турга махсулотни базавий детали ёки бирикмаини маҳкамлаш учун мўлжалланган мосламалар киради. бу мосламалар ёрдамида йиғиш жараёнида пайдо бўладиган бириктириш кучлари, пресслаш ва оғдириш кучларига нисбатан детални турғунлиги таъминланади. бу гуруҳ мосламаларга маҳкамланаётган деталларни аниқ ўрнатиш талаби бу мосламаларга йиғиш жараёни автоматик равишда ўтказилсагина қўйилади. булар бир ўринли, кўп ўринли ва бурилувчи қилиб тайёрланиши мумкин. йиғиш мосламаларининг иккинчи турига йиғиладиган деталларни тез ва аниқ ўрнатиш учун мўлжалланган мосламалар киради. буларда бирикувчи элементларнинг база сиртларини мослама таянчлари ва йўналтирувчи элементлари билан контактда бўлиши ҳисобига уни нисбий ҳолатини текшириш зарур бўлмайди. бу мосламалар пайвандлаш, кавшарлаш, парчинлаш, елимлаш, таранг ўтқазиш, винтли ва бошқа бирикмалар учун ишлатилади. масалан 5-расмдаги мослама шатун бўйнини бир -бири билан бириктириб маҳкамлашдан олдин ўзак бўйинларини ўқдошлигини таъминлайди. 6-расмда кўрсатилган мослама тишли узатмани йиғиш жараёнида валларни талаб қилинган ҳолатга тез ва аниқ келтириш учун ишлатилади. 5-расм. йиғиладиган тирсакли вални йиғиш учун мослама. бу турдаги мосламалар бир ва кўп ўринли, …
5
ментлари билан қисиш қурилмаларидан ташкил топади. йиғиладиган деталларни ўрнатиш база сиртлари тоза ишланган бўлади, шунинг учун мосламани ўрнатиш элементлари каттарок таянч юзаларга эга бўлиши керак. ишланган тоза сиртларни шикастланишдан сақлаш мақсадида ўрнатиш элементлари кўп ҳолда қаттиқ резина ёки пластмасса билан қопланган бўлади. лекин бу чора детални аниқ ўрнатилиши талаб қилинмаган ҳолларда қўлланиши мумкин. йиғиш мосламаларида ишлатиладиган қисиш механизмлари дастгоҳ мосламаларида ишлатиладиган қурилмалардан фарқ қилмайди. бу механизмлар иложи борича кичик габритли бўлиб бирикувчи сиртларни олдини тўсмаслиги керак. ёрдамчи вақтни қисқартириш учун қисиш қурилмалар юритмалари механизациялашган бўлиши керак. махсулот ёки уни бирикмалари магнитланиб қолиши сабабли йиғиш мосламаларида магнит плиталарни ишлатиш тавсия этилмайди. кичик кучлар билан қисиш талаб этилса вакуумли, катта кучларда эса пружинали қисиш механизмлари ишлатилгани афзал. қисиш кучлари қийматини топиш учун йиғиш жараёнининг шароитларини билиш керак. масалан елим билан бириктирганда бирикувчи деталларни 1,2 … 2,0 н кучи билан босиб туриш керак. кавшарлашда қисиш кучи деталларни мустаҳкам фиксацияланиш шартига тўғри келиши керак. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "назорат ва йиғиш мосламалари"

1710354719.doc назорат ва йиғиш мосламалари режа: 1. мосламаларни вазифалари, турлари ва асосий элементлари 2. йиғиш мосламаларини турлари 3. йиғиш мосламалари элементлари ва лойиҳалаш мосламаларни вазифалари, турлари ва асосий элементлари назорат мосламалари заготовкаларни, деталларни ва машиналар бирикмаларини назорат қилиш учун ишлатилади. назорат мосламалари ёрдамида ўлчамлар аниқлиги,сиртларнинг нисбий жойлашиш аниқлиги ва сиртлар геометрик шаклини тўғрилиги текширилади. назорат мосламасини принципиал схемасини танлашга, назоратнинг аниқлиги ва унумдорлиги катта таъсир кўрсатади. мослама хатолиги назорат қилинган объектнинг допуск майдонини 10...20% дан катта бўлмаслиги керак. назорат мосламалари майда ва ўрта деталлар учун ишлатиладиган стационар; катта деталлар учун кўчма бир параме...

DOC format, 281.0 KB. To download "назорат ва йиғиш мосламалари", click the Telegram button on the left.