қуръоншунослик

DOC 57,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1486566468_67606.doc қуръоншунослик режа: қуръон сура ва оятлари қуръони каримни жамланиш босқичлари қуръонда ақидавий, фиқҳий масалаларни ёритилиши ислом динининг муқаддас китоби “қуръон” деб номланади. “қуръон” сўзи луғатда “жамламоқ”, “қўшмоқ”, “ўқимоқ” деган маъноларни англатади. истилоҳда “қуръон муҳаммад (с.а.в.)га араб тилида нозил қилинган, қисқа суралари билан ҳам инсонларни лол қолдирувчи, саҳифаларда ёзилган, мутавотир йўли билан етиб келган, тиловати ила ибодат қилинадиган, “ал-фотиҳа” сураси билан бошланиб, “ан-нос” сураси билан туговчи аллоҳ таолонинг каломи”, деб таъриф берилган. қуръони карим “ал-қуръон”, “ал-китоб”, “ал- фурқон”, “аз-зикр” ва “ат-танзил” номлари билан аталади. қуръон билан боғлиқ ибора “ваҳий” бўлиб, унинг луғавий маъноси “тез суръатда, махсус, махфий тарзда муайян кишига (ёки томонга) билим ва маълумотни билдириш”дир. “сура” сўзи араб тилида “юқорилик”, “баландлик” маъноларини билдиради. унинг келиб чиқиши бўйича турлича қарашлар мавжуд. баъзилар унинг иврит тилидаги “шурах” (қатор) сўзидан келиб чиққанини айтганлар. яна бошқа қарашга кўра, бу сўз сурёний тилидаги “шурта” “сурта” (ёзув) сўзларидан келиб чиққан. “сура” сўзи “бошланиш, тугалланиш ва …
2
н ал-мурсалот, ас-софф, ал-анъом суралари тўлиқ ҳолда тушган. қуръон суралардан, улар эса, оятлардан таркиб топган. қорилар томонидан ёдлаш ва эслаб қолишга осон бўлиши учун қисмларга бўлинган. рубъ (чорак), ҳизб (бўлим) ва жузъ (пора)ларга бўлиниб, қуръон 240 рубъ, 60 ҳизб, 30 жузъдан иборат. 1 жузъ ҳозирги энг кўп тарқалган мадина мусҳафида 20 бетни, 1 ҳизб 10 бетни, 1 рубъ 2,5 бет ва ундан ортиқроқни ташкил қилади. қуръондаги суралар сони 114 та бўлиб, жами оятлар 6236 тадир. сўзлар 77937 та, ҳарфлар эса, 323015 тани ташкил қилади. энг узун сура “бақара” сураси бўлиб, 286 оятдан иборат, энг қисқаси эса, 3 оятдан иборат “кавсар”дир. энг узун оят “бақара” сурасининг 282-ояти бўлиб, унда 128 та сўз, 540 та ҳарф ишлатилган. энг қисқаси “ваз зуҳа” (зуҳо: 1) ва “вал фажр” (фажр: 1) оятларидир, иккаласида 5 тадан ҳарф, ёзилишда 6 тадир. қуръон сураларининг ўз номи бўлиб, айримларининг номи икки ва ундан ортиқ. кўпчилигига фақат битта ном берилган. …
3
об”, “қиртос”, “саҳифа” каби сўзларнинг ишлатилгани бу тушунчаларнинг арабларга яхши маълумлиги ва улар ёзишда бундай буюмларнинг ишлатганларини билдиради. ҳижратдан кейинги даврда қуръоннинг ёзиб борилиши ва жамланишига доир зайд ибн собитнинг сўзи эътиборга молик: “биз пайғамбар (с.а.в.) ҳузурларида тери бўлакларига қуръонни ёзар эдик”. яна унинг ривоят қилишича, “расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида ваҳийни ёзиб борар эдим. у киши менга ёзиб бўлганимдан сўнг “ўқи!” дер эдилар. мен ўқир эдим. агар бирор нарса тушиб қолган бўлса тўғрилар эдилар”. муслим ривоят қилишича, “расулуллоҳ (с.а.в.): мендан қуръондан бошқа нарсани ёзиб борманглар”, деганлар. қуръоннинг тартибланиши ҳам илк даврлардан амалга оширилган. чунки усмон ибн аффондан қилинган ривоятга кўра, муҳаммад (с.а.в.) нозил бўлган сура ва оятларни қаерга қўйишни кўрсатиб берганлар. (абу довуд, нисоий, термизий, аҳмад, ҳоким). иккинчи босқичда 632 йил ямома жангидан сўнг умар ибн хаттоб ушбу давр учун янгича ёндашувни кўтариб чиқди. у ҳам бўлса, қуръонни ёзма равишда жамлаш зарурлиги ғояси эди. бухорийнинг ривоятига кўра, умар ибн хаттоб халифа …
4
арф(лаҳжа)да жамланган суҳуфдан бир ҳарф, яъни қурайш лаҳжасида нусха олиш эҳтиёжи туғилди. бу сафар, бир нечта лаҳжаларда ўқиб, ҳар бир ўқиш эгаси бошқасини нотўғри ва хато деб ҳисоблай бошлагандан кейин бу муаммога чора кўрилишини талаб этди. ривоятга кўра, ҳузайфа ибн ямон озарбайжон ва арманистонга бўлган урушда иштирок этиб, мусулмонлар орасидаги бу ихтилофни пайқайди. ҳузайфа бу ҳолат мусулмонлар орасида ички низо ва келишмовчиликлар кучайишига олиб келишини айтди. чунки кишилар ўз мусҳафлари бўйича ўқишни тўғри, бошқаси хато, деб санаб, уларни кофирга чиқарар эдилар. ушбу урушнинг географик жойлашувига кўра, шом ва куфадаги саҳобийларнинг ўқиш услублари ва мусҳафлари ўртасида жиддий тортишув кечган, дейиш мумкин. ҳузайфанинг ҳам куфага келиб, турлича ўқиш асосидаги низолар ҳақида сўзлашига кўра ҳам, айнан ушбу шаҳар мусҳафининг бошқа яна бир мусҳаф билан ўқилишидаги жиддий ихтилоф туфайли бўлган кўринади. усмон ибн аффон зайд ибн собит, абдуллоҳ ибн зубайр, саъид ибн ос, абдураҳмон ибн ҳорисларни чақириб, пайғамбар (с.а.в) аёлларидан бўлган ҳафса онада сақланаётган …
5
да ҳукмий оятлари икки хил турда бўлади: 1. тўғридан тўғри ҳукм зикр этилган оятлар 2. бирор масалани ечишда истинбот қилиш, бошқа оят билан қўшиб масалани ечиш биринчи турдаги ҳукмларга таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж билан бирга, никоҳ, талоқ, васият, қасам ва унинг каффоратлари, савдо сотиқ, эмикдошлик, мерос, жиноят жазолари каби масалалар ҳақида ҳукм ва қоидалар баён этилиши киради. тарбия ва ахлоқ ва одобга тааллуқли оятлар сони 1000 ортиқ бўлиб, баъзан қиссалар баёнида мавзуга доир ўгитлар берилса баъзан тўғридан тўғри мурожаат тарзида чиройли хулқларга даъват этилади. исро сурасининг 23-38 оятларида тўғридан тўғри мурожаат ва насиҳат тарзида гўзал хулқларга чақирилади. илм фан билан алоқадор 700 дан ортиқ оятлар мавжуд бўлиб, жуда кўпчилик оятларда инсонлар ақл эгалари сифатида аталган ва кўп ўринларда кишиларни тафаккур қилишга чақирилган.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қуръоншунослик"

1486566468_67606.doc қуръоншунослик режа: қуръон сура ва оятлари қуръони каримни жамланиш босқичлари қуръонда ақидавий, фиқҳий масалаларни ёритилиши ислом динининг муқаддас китоби “қуръон” деб номланади. “қуръон” сўзи луғатда “жамламоқ”, “қўшмоқ”, “ўқимоқ” деган маъноларни англатади. истилоҳда “қуръон муҳаммад (с.а.в.)га араб тилида нозил қилинган, қисқа суралари билан ҳам инсонларни лол қолдирувчи, саҳифаларда ёзилган, мутавотир йўли билан етиб келган, тиловати ила ибодат қилинадиган, “ал-фотиҳа” сураси билан бошланиб, “ан-нос” сураси билан туговчи аллоҳ таолонинг каломи”, деб таъриф берилган. қуръони карим “ал-қуръон”, “ал-китоб”, “ал- фурқон”, “аз-зикр” ва “ат-танзил” номлари билан аталади. қуръон билан боғлиқ ибора “ваҳий” бўлиб, унинг луғавий маъноси “тез суръатда, махсус, махфий тарз...

Формат DOC, 57,5 КБ. Чтобы скачать "қуръоншунослик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қуръоншунослик DOC Бесплатная загрузка Telegram