ҳадислар

DOC 75,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1447001493_62159.doc ҳадислар ҳадис – муҳаммад пайғамбарнинг айтган сўзлари, қилган ишлари, тақрирлари (кўриб қайтармаган ишлари) ёки у кишига берилган сифатларни ўзида мужассам қилган хабар ва ривоятлардир. «ҳадис» сўзининг луғавий маъноси – «сўз, хабар, ҳикоя; янги». ҳадислар ислом дини таълимоти ва қонунлари учун, баъзи мазҳаблар наздида, қуръондан кейинги иккинчи манба ҳисобланади. ҳадислар таркиб жиҳатидан икки қисмдан: айнан хабар берувчи матн ва уни ривоят қилган ровийлар занжири – исноддан иборат. ҳадислар ўзидаги маълумот характерига қараб, хилма-хилдир: · ал-ҳадис ал-қудсий (бу каби ҳадисда маъно – аллоҳдан, лафз – пайғамбардан деб ҳисобланади); · ал-ҳадис ан-набавий (бунда маъно ҳам, лафз ҳам пайғамбарники деб ҳисобланади) ва бошқалар. ҳадислар илк даврда фақат оғзаки равишда авлоддан-авлодга узатилар эди. ёзма равишда ҳадисларни тўпламаслик ҳақидаги пайғамбар ва халифаларнинг кўрсатмалари, асосан, илк ислом даврига тааллуқли эди. кейинги даврда пайдо бўлган муҳаддисларнинг фикрича, пайғамбар ўз сўзларини ёзиб олишдан одамларни қайтаришларига сабаб – ҳадисларнинг қуръон оятларига аралаштириб юбормаслик лозим эди. бошқа ҳадисда эса пайғамбар …
2
ят қилинган ҳадисларни ўзида жам қилганлиги учун муснад деб аталади. кейинги даврларда тузилган ат-тайолисий (в. 818 й.) ва аҳмад ибн ҳанбалнинг (в. 855 й.) тўпламлари мазкур услубда ёзилган. бироқ ундан фойдаланиш анча ноқулай. чунки бунда бир мавзу ҳақида маълумот олиш учун бир неча тўпламларни кўриб чиқиш керак. иккинчи турдаги тўпламларда ҳадислар шу пайтгача шаклланиб улгурган фиқҳ фани мавзулари бўйича жойлаштирилди. бу турдаги тўпламларга мадина регионал фиқҳ мактаби вакили молик ибн анаснинг (в. 795 й.) «ал-муватто’» асари мисол бўла олади. ix аср мавжуд ҳадис тўпламлари қайта ишланган ҳолда уларни боблар бўйича тасниф қилиб, мусаннафлар ёзиш даври бўлди. мусаннафлар тузилиши мобайнида ҳадислар, асосан уларнинг иснодлари танқидий ўрганилиб, саҳиҳ (ишончли)лари ҳасан ва заиф (ишончсиз)ларидан ажратилди. ислом оламида шундай мусаннафлардан олтитаси xii-xiii асрлардан бошлаб алоҳида эътиборга молик деб санала бошланди. улар орасида катта нуфузга эга бўлган имом ал-бухорий (в. 870 й.) ва имом муслимнинг (в. 875 й.) «ал-жомиъ ас-саҳиҳ» тўпламлари; ундан кейинги муҳим тўпламлар: …
3
бироқ баъзи уламолар моликнинг «ал-муватто’»сини ибн можжанинг «ас-сунан»идан юқори қўядилар. бу қабилдаги эътирозлар ҳар бир олимда топилиши мумкин. шиалар ва хаворижлар бу тўпламларни умуман тан олмайдилар. чунки улардаги иснодлар шиалар ва хаворижлар учун ишончсиз бўлган шахслар номларидан иборатдир. яна сунний муҳаддислар қаторида абдуллоҳ ибн абд ар-раҳмон ад-доримий самарқандийни (798-869) айтиб ўтиш жоиз. у олим самарқандда яшаб, ижод этган бўлиб, ҳадис илмини ривожлантиришга ўзининг катта ҳиссасини қўшган. имом ад-доримий «ас-сунан» тўплами тузувчисидир. кейинчалик ислом оламида турли даражадаги сохта ҳадисларнинг кўпайиб кетиши муҳаддис-олимлар олдига катта масъулиятли вазифани – мана шу тўқима ва саҳиҳ ҳадисларни ажратиб бериш вазифасини қўйди. қиссанавислар (қуссослар) инкор этиб бўлмайдиган иснодлар билан ҳадислар тўқиш бобида энг «илғор» кишилар бўлиб, бу ҳикоялари учун содда кишилар уларга яхшигина ҳақ тўлар эдилар. кўпчилик сохта ҳадисларни осонликча аниқлаш мумкин эди. ҳадислар турли мақсадларда тўқилар эди. баъзилар сиёсий манфаатлар йўлида, ижтимоий мафкураларни тарқатиш мақсадида янги ҳадис тўқисалар, машҳур ҳадисларни қисман ўзгартирсалар, бошқалар ўз шахсий …
4
ҳамиятга эга бўлганлигини исботлайди. ҳадислар ислом таълимоти ривожи ва унинг турли давр минтақалардаги кўринишларини ўрганишда қимматли манбадир. viii-xii асрлар мовароуннаҳрда ҳадис илми соҳасида олға силжиш даври бўлди. бу даврда яшаган олимлар фақатгина маълум бир чегараланган доирада ижод қилиш билан кифояланмай, балки имкон қадар илмнинг кўпроқ қирраларига эга бўлишга интилганлар. шунга кўра бирор олим, масалан, фақатгина муфассир ёки фақиҳнинг ўзи эмас, балки бир вақтнинг ўзида муҳаддис ҳам бўлган. чунки бу даврда, юқорида айтиб ўтилгандек, диний ихтилофлар кучайган эди. шунга кўра уламолар мавжуд ихтилофларни олдини олиш, бартараф этиш учун ҳар тарафлама кучли билимга эга бўлишлари лозим эди. ҳадис соҳасида кейинчалик компилятив (кўчирма) ишлар ҳам кўпайиб борди. улар мазкур олти тўплам даражасига кўтарилмаса-да, ўқув жараёнида асосий қўлланмалар сифатида фойдаланиларди. улардан ал-бағавийнинг «масобиҳ ас-сунна» ва яна халқ орасида оммалашиб кетган валий ад-дин ал-хатиб ат-табризийнинг «мишкот ал-масобиҳ» асарларидир. ҳадис тўпламларига ҳам кўплаб шарҳлар ёзилди. «арбаъун» («қирқлик») жанридаги ҳадис тўпламлари тузиш халқ орасида шарафли ва севимли …
5
. 1067-68 й.) «таҳзиб ал-аҳком» ва кейинчалик ундан мухтасар қилган «ал-ибтисор фи-мо-хтулифа фиҳ мин ал-ахбор» асарлари киради. улар ҳам суннийлик тўпламларидаги айнан ўхшаш мавзуларни ўз ичига олган китоблардир. ҳадис илми тараққиётида аёлларнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. ҳадисларни ривоят қилган ровийлар ҳақида хабар берувчи илм ар-рижол (ровийлар ҳақидаги илм) асарларида бу соҳада зикр этилган ҳадис ривоятчилари орасида кўплаб аёллар учрайди. ҳадисларни танқидий ўрганиш бўйича тез орада олти тўпламда учраган бир қатор махсус терминлар гуруҳи вужудга келди. имом ат-термизий бу соҳада салмоқли ишни амалга оширди. у фақатгина ҳадисларни тўплаш билангина чекланиб қолмасдан, уларнинг таҳлилига ҳам алоҳида бўлим ажратди. имом ат-термизий биринчилардан бўлиб ҳадисларни саҳиҳ, ҳасан ва заиф гуруҳларга ажратган олимдир. вақт ўтиши билан ҳадис илмидаги терминлар тараққий этиб борди ва бу соҳада умумий қабул қилинган шаклга келди. ҳадислар саҳиҳ (ишонарли), ҳасан (яхши), заиф (ишончсиз), сақим (касал) ва бошқа турларга ажратилди. масалан, суннийликда саҳиҳ ҳадислар даражалари бўйича етти хилга бўлинди: 1) имом …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳадислар"

1447001493_62159.doc ҳадислар ҳадис – муҳаммад пайғамбарнинг айтган сўзлари, қилган ишлари, тақрирлари (кўриб қайтармаган ишлари) ёки у кишига берилган сифатларни ўзида мужассам қилган хабар ва ривоятлардир. «ҳадис» сўзининг луғавий маъноси – «сўз, хабар, ҳикоя; янги». ҳадислар ислом дини таълимоти ва қонунлари учун, баъзи мазҳаблар наздида, қуръондан кейинги иккинчи манба ҳисобланади. ҳадислар таркиб жиҳатидан икки қисмдан: айнан хабар берувчи матн ва уни ривоят қилган ровийлар занжири – исноддан иборат. ҳадислар ўзидаги маълумот характерига қараб, хилма-хилдир: · ал-ҳадис ал-қудсий (бу каби ҳадисда маъно – аллоҳдан, лафз – пайғамбардан деб ҳисобланади); · ал-ҳадис ан-набавий (бунда маъно ҳам, лафз ҳам пайғамбарники деб ҳисобланади) ва бошқалар. ҳадислар илк даврда фақат оғзаки равишда ав...

Формат DOC, 75,0 КБ. Чтобы скачать "ҳадислар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳадислар DOC Бесплатная загрузка Telegram