ҳадисшунослик

DOC 118,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1486566506_67607.doc ҳадисшунослик режа: 1. ҳадислар ва улар ҳақдаги фикрларни вужудга келиши 2. ҳадисларни илм сифатида шакллланиши ҳадисларнинг манбаи бўлган пайғамбар (с.а.в.) даврларида саҳобалар эшитганларини ёд олиб, бу сўзларни хатга туширмаганлар. зеро, ўша даврда арабларда катта ҳажмдаги достон ва шеърларни ёд олиб, хотирада сақлаш халқ орасида кенг тарқалган ва кишилар ўзларининг бу қобилиятлари билан фахрланар эдилар. илк даврда ҳадисларнинг ёзма равишда жамланмаганига яна бир сабаб кўпчилик хат-саводни билмас ва ёзиш қуроллари кенг тарқалмаган эди. исломнинг илк даврида ҳадислар қуръони каримга аралашиб кетиши эҳтимоли бўлгани сабабли ҳам ёзма қайд қилинмаган. саҳобалар пайғамбар (с.а.в.)дан ҳадисларни гоҳ оғзаки баён этганлари, гоҳ бирор ишни қилганликлари ёки бироришни маъқуллаганликларининг шоҳиди бўлишлари асносида ўрганганлар. саҳобалар ҳадисларни хотираларида сақлаб, оғзаки тарзда бошқаларга етказганлар. фақат айрим саҳобалар ҳадисларни ёзиб борганлар. масалан, саҳоба абдуллоҳ ибн амрдан ривоят қилинган ҳадисда, мен расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшитган ҳар бир нарсани ёдлаш учун ёзиб юрардим. қурайшликлар менга “сен расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшитган ҳар бир нарсани ёзиб …
2
лардаги хабарларга кўра, котибларнинг сони тахминан 40 тача киши бўлиб, улар турли ҳолларда, яъни шартномалар тузиш, қурбонликлар қилиш каби ҳолатларда ҳадис ёзиб борганлар. олимлар фикрича суннат, хабар сўзларини ҳам ҳадисга маънодош. ҳадис ва суннат расулуллоҳ (с.а.в.)нинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўрсатмалари ҳамда тақрирлари. булар ҳадис нуқтаи назаридан шаръий ҳукм ҳисобланади. ҳадис ишлатилишида луғавий ва истилоҳий жиҳатдан суннатдан фарқ қилади. ҳадис сўзи тилшунослар наздида “таҳдис” сўзидан олинган бўлиб, “хабар бермоқ” маъносини ифодалаган. кейинчалик пайғамбар (с.а.в.)га нисбат берилган гап, иш ёки тақрир (маъқуллаш, ман қилмаслик)га айтиладиган бўлган. ибн ҳажар асқалоний: “шариат урфида ҳадисдан мурод расулуллоҳ (с.а.в.)га тегишли нарсалар (гап, иш, тақрир) бўлиб, ҳадис (янги) дейилиши унинг қуръонга муқобиллигига ишорадир. зеро, қуръон қадимдир”, дейди. шунга биноан баъзи олимлар, ҳадис луғатда янги маъносини ҳам ифодалашини эътиборга олиб, уни қадим (эски) қуръони каримнинг муқобилида қўллаганлар. расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўзлари ўз сўзларини ҳадис деб атаб, бу ном билан бошқаларнинг сўзларини ўз сўзларидан ажратиб берганлар. бунга мисол қилиб …
3
лади. пайғамбар (с.а.в.)дан содир бўлган нарсаларнинг фақатгина шаръий ҳукмга тегишлисини суннат деб, бошқаларини суннат демаслик саҳобийлар ва тобеъийларнинг одатлари бўлган. масалан, имом аҳмад ибн ҳанбал ривоят қилган ҳадисда: “абу туфайл қуйидагиларни айтади. мен ибн аббосга шундай дедим: сенинг қавминг расулуллоҳ (с.а.в.) байтуллоҳни рамл (лўкиллаб юриш) ила тавоф қилганлар ва бу суннат дейишмоқда. ибн аббос: ҳам рост айтишибди, ҳам ёлғон, деди. ҳам рост айтишибди, ҳам ёлғон, деганинг нимаси, дедим. рост айтганлари – расулуллоҳ (с.а.в.) байтуллоҳни рамл қилганлари. ёлғон айтганлари – у (иш)нинг суннат эканлиги. шунинг учун вақти-вақти билан муҳаддислар ва усул олимлари наздида саҳобийларнинг қилган ишлари ҳам суннатдир. бунга расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: “сизларга менинг ва менинг ўринбосарларимнинг... суннати”, деган ҳадиси мисол бўлади. ҳадислардаги носих ва мансухни, омм ва хосни, мутлақ ва гумонни, мужмал ва батафсилни ҳам турлича англаганлар. агар улар бирор масалада ихтилоф қилсалар, дарҳол расулуллоҳга мурожаат қилиб, саволларига жавоб олиш имкониятига эга эдилар. мазкур омиллар илк даврда ҳадиснинг алоҳида илм даражасида …
4
тобиийлар уларнинг илмларини олишга шундай ҳаракат қилдилар ва ўз масалаларига жавоблар топдилар. расулуллоҳ (с.а.в) даврида турли фитналарнинг тарқалиши ва сохта ҳадис тўқишнинг имконияти деярли йўқ эди. бунга сабаб бир томондан унинг хаёт экани бўлса, иккинчидан ваҳий нозил бўлиб, ёлғончиларнинг найранги фош бўлишидан қўрқишларида эди. абу бакр мусулмонлар орасидаги диний ва сиёсий бирликни сақлаб қолган бўлса, умар ибн хаттоб эса фитналарнинг тарқалишини бартараф этди. у пайғамбар (с.а.в)дан бирор ҳадис айтувчи киши ўз сўзига ишончи комил бўлмаса ҳеч нарса айтмаслигига чақирди. у бу қоидага амал қилмаган кишиларни қаттиқ жазоларди. бу даврда ҳадислар кўп ривоят қилинишининг олди олинган эди. агар ҳадислар кўплаб ривоят қилинаверса, мунофиқлар сохта ҳадисларни ҳам муомалага киритиб юборишлари аниқ эди. бундан ташқари, саҳобаларнинг ўзлари ҳам хато ва гуноҳ масъулиятидан қўрқиб, ҳадисларни кам ривоят қилишга ҳаракат қилганлар. шу омиллар мазкур даврда сохта ҳадисларнинг кўпайиши олдини олган. пайғамбар (с.а.в) даврида ҳадисларни ёзишга изн берилган эди, аммо у киши вафот этганидан сўнг турли …
5
р. ҳадис марказлари. саҳобалар турли жойларга кўчиб кетиб, у ерларда узоқ муддат яшаб қолганликлари сабабли ўша ўлкалар қуръон ва ҳадисларни тарқатиш марказларига айланди. бунга мадина, макка, куфа, басра, шом, миср каби йирик марказларни мисол қилиб келтириш мумкин. асулуллоҳ (с.а.в) мадинада маккага қараганда кўпроқ ҳадис айтган. чунки кўпгина ислом динига оид ижтимоий тартиб, қонун-қоидалар ҳижратдан кейин жорий бўлган. макка шаҳри пайғамбарликнинг илк даври билан боғлиқ бўлса-да, ҳадис илми бўйича мадинадан кейинги ўринда туради. макка фатҳидан кейин муоз ибн жабал расулуллоҳ (с.а.в) томонидан шу ерда дин илмларини шаҳар аҳолисига ўргатиши учун ўринбосар қилиб қолдирилди. кейинчалик абдуллоҳ ибн аббос ҳам басрадан маккага қайтиб келади. шунингдек, абдуллоҳ ибн соиб махзумий, итоб ибн асид, ҳакам ибн абу ос, усмон ибн талҳа ва бошқалар ҳадисларни тарқатиш ишлари билан шуғулланганлар. куфа шаҳри эрон, хуросон томонларга ҳарбий юриш олиб бориш учун мусулмон қўшинларининг таянч маркази ҳисобланган. бу шаҳарга кўплаб саҳобалар келиб ўрнашиб қолганлар ва шу ерда вафот этганлар. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳадисшунослик" haqida

1486566506_67607.doc ҳадисшунослик режа: 1. ҳадислар ва улар ҳақдаги фикрларни вужудга келиши 2. ҳадисларни илм сифатида шакллланиши ҳадисларнинг манбаи бўлган пайғамбар (с.а.в.) даврларида саҳобалар эшитганларини ёд олиб, бу сўзларни хатга туширмаганлар. зеро, ўша даврда арабларда катта ҳажмдаги достон ва шеърларни ёд олиб, хотирада сақлаш халқ орасида кенг тарқалган ва кишилар ўзларининг бу қобилиятлари билан фахрланар эдилар. илк даврда ҳадисларнинг ёзма равишда жамланмаганига яна бир сабаб кўпчилик хат-саводни билмас ва ёзиш қуроллари кенг тарқалмаган эди. исломнинг илк даврида ҳадислар қуръони каримга аралашиб кетиши эҳтимоли бўлгани сабабли ҳам ёзма қайд қилинмаган. саҳобалар пайғамбар (с.а.в.)дан ҳадисларни гоҳ оғзаки баён этганлари, гоҳ бирор ишни қилганликлари ёки бироришни маъқул...

DOC format, 118,0 KB. "ҳадисшунослик"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ҳадисшунослик DOC Bepul yuklash Telegram