таълим муассасаларида ҳуқуқий тартиботни таъминлаш

DOC 63,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1706115340.doc таълим муассасаларида ҳуқуқий тартиботни таъминлаш режа: 1. таълим муассасаларида ҳуқуқий тартиботни таъминлаш, таълим муассасаларида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар учун интизомий жавобгарлик ва уни қўллаш тартиби, маъмурий жавобгарлик ва унинг турлари. 2. ўзбекистон республикасининг «коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни. коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари. коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари. машғулот «ҳар ким ҳар кимга ўргатади» методи ёрдамида ташкил қилинади. магистрларга уларга берилган назарий материал ёки ўзлари излаб топган материаллар асосида мавзуни ўрганиб чиқадилар. ундан сўнг амалий машғулот қатнашчиларга ўқиб ўзлаштирганларини бошқа иштирокчиларга ҳам етказиш вазифаси берилади. амалий машғулотга доир назарий материал. давлат бошқарувини ташкил этиш ва бошқарувни амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган турли-туман ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси - маъмурий ҳуқуқ тармоғини ташкил этади. маъмурий ҳуқуқ - ҳуқуқ тизимининг йирик, мураккаб ва ривожланган тармоқларидан бири ҳисобланади. бу, унинг тартибга солинувчи предметининг ўзига хос хусусиятларидан, муносабатларнинг кенг қамровлилигидан келиб чиқади. ижро ҳокимияти, бошқарув фаолияти ва бошқарувнинг ўзи …
2
аъмурий ҳуқуқ - бошқарилувчи объектларнннг алоқаларини тартибга солиб туради. ушбу нормалар режалаштириш тартибини, моддий ресурсларни таксимлашни, иш ҳақини белгилашни ҳам мустаҳкамлайди. маъмурий ҳуқуқ - жамоат ташкилотлари ва жамоат органларининг ҳуқуқий мақомини ўрнатишда катта аҳамиятга эгадир. маъмурий ҳуқуқнинг асосий манбаи - бу 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган ва 1995 йил 1 апрелдан кучга киритилган ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексидир ушбу кодексга биноан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилишини, шунингдек, бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни, фуқароларни ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди. бу вазифаларни амалга ошириш учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс - қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланишини, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан қайси орган (мансабдор шахс) томонидан қай …
3
ҳуқуқбузарлик ҳисобланишини, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан қайси орган (мансабдор шахс) томонидан қай тартибда қанақа маъмурий жазо қўлланилиши ва ижро этилишини белгилайди. 3- модда. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принсиплари: маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принсипларига асосланади. 4- модда. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида ўзбекистон республикасининг ваколатлари: қуйидагилар ўзбекистон республикаси ихтиёрига берилади: · маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принсипларини аниқлаш ва умумий қоидаларини белгилаб бериш; · маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракат ёки ҳаракатсизликни, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органлар тизимини (мансабдор шахсларни), мазкур ишларни юритиш ва чиқарилган қарорларнинг ижроси тартибини белгилаш; · маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида қорақалпоғистон республикасининг ваколатларини белгилаш; · 6-модда. маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарорлар қабул қилиш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари: халқ депутатлари вилоятлар ва тошкент шаҳар кенгашлари, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимлари қуйидаги ваколатларга эгадирлар: …
4
атиш чораларини ўз ваколатлари доирасида қўллайдилар. маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўлланиш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар ва мансабдор шахслар томонидан мунтазам равишда назорат қилиб турилиши билан, прокурор назорати билан, шикоят бериш ҳуқуқи билан таъминланади маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эгадир, яъни ушбу ҳужжатлар чиққунга қадар содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолларига ҳам тааллуқлидир. маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгиловчи ёки жавобгарликни кучайтирувчи ҳужжатлар эса орқага қайтиш кучига эга бўлмайди. маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилаётган вақт ва жойда амал қилиб турган қонун ҳужжатлари асосида юритилади. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, башарти бу ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган тақдирда, амалга оширилади. башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ғайриҳуқуқий эканлигини билган бўлса, унинг зарарли оқибатларига кўзи етган, юз беришини истаган бўлса ёки бу оқибатларнинг келиб чиқишига …
5
ий жавобгарликка тортиладилар. 14- модда. вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги: маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади. 15- модда. мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги: мансабдор шахслар бошқарув тартибини, давлат ва жамоат тартибини сақлаш, табиий муҳитни, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган қоидаларга ва бажарилишини таъминлаш ўз хизмат вазифаларига кирадиган бошқа қоидаларга риоя этмаганлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилишлари лозим. мулк шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотда муайян мансабни эгаллаб турган шахс, башарти унга раҳбарлик, ташкилий, фармойиш бериш, текширув-назорат вазифалари ёки моддий бойликлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган вазифалар юклатилган бўлса, мансабдор шахс деб ҳисобланади. адабиётлар: 1. ўзбекистон республикасининг конституцияси. - т.: ўзбекистон, 2017. 2. ўзбекистон республикасининг «таълим тўғрисида»ги қонуни. тошкент 1997й. 3. кадрлар тайёрлаш миллий дастури. тошкент 1997й. 4. ўзбекистон республикасининг «бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни. 2008. 5. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "таълим муассасаларида ҳуқуқий тартиботни таъминлаш"

1706115340.doc таълим муассасаларида ҳуқуқий тартиботни таъминлаш режа: 1. таълим муассасаларида ҳуқуқий тартиботни таъминлаш, таълим муассасаларида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар учун интизомий жавобгарлик ва уни қўллаш тартиби, маъмурий жавобгарлик ва унинг турлари. 2. ўзбекистон республикасининг «коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни. коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари. коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари. машғулот «ҳар ким ҳар кимга ўргатади» методи ёрдамида ташкил қилинади. магистрларга уларга берилган назарий материал ёки ўзлари излаб топган материаллар асосида мавзуни ўрганиб чиқадилар. ундан сўнг амалий машғулот қатнашчиларга ўқиб ўзлаштирганларини бошқа иштирокчиларга ҳам етказиш вазифаси берилади. амалий машғулотга д...

Формат DOC, 63,0 КБ. Чтобы скачать "таълим муассасаларида ҳуқуқий тартиботни таъминлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: таълим муассасаларида ҳуқуқий т… DOC Бесплатная загрузка Telegram