ёш гимнастикачиларни тайёрлаш усулияти

DOC 87.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1480315119_66226.doc узбекский государственный институт физической культуры ёш гимнастикачиларни тайёрлаш усулияти режа: 1. кириш 2. спорт тренировкасининг асослари, воситалари ва услублари 3. спорт акробатикасининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг ўқув-тренировка жараёнида ҳисобга олиш. 4. жисмоний тайёргарлик. 5. спорт-техник тайёргарлик. 6. тактик тайёргарлик. 7. психологик тайёргарлик. 8. тренировкани режалаштириш. 9. спорт тренировкасининг тузилиши. “тренировка” атамаси кўпгина бошқа атамалар сингари, кенг маънога эга. бу сўз билан кўпинча машқ қилиш ёки уни ўрганиш жараёни тушунилади. “спорт тайёргарлиги” атамаси ўз мазмунига кўра, “спортчининг тайёргарлиги” атамасига тўғри келади. “спортчининг тайёргарлиги” – спортчининг муваффақиятга эришишига тайёргарлигини таъминлашга ёрдам берувчи барча омиллар тўпламидан (услублар, шароит воситалари) фойдаланишга қаратилишини билдиради. лекин тайёргарликнинг мазмуни ва шакли фақатгина тренировка билан чегараланиб қолмайди. спорт тренировкаси бу спортчининг машқ услублари асосида тизимли тузилган тайёргарлигидир. спортчининг бутун бир тайёргарлиги ва тизимли тренировканинг якуний самарасининг харакатеристикаси бўйича “машқланганлик”, “тайёрланганлик”, “спорт формаси” атамаларидан фойдаланилади. “машқланганлик” – бу тренировка юкламаси таъсирида организмда содир бўладиган ва унинг иш …
2
штирилган овқатланиш, тикланиш ва реабилитация, шу билан бирга ўз-ўзини тарбиялаш. спорт тренировкаси педагогик моҳиятга кўра, танланган спорт турида юқори натидаларга эришишга қаратилган ва спорт фаолиятидаги конкрет вазифаларни ҳисога олиш асосида тузилган, спортчини тарбиялашдаги амалий-махсуслаштирилган жараёндир. спортчиларнинг тренировкаси инсоннни кўп томонлама тематик тарбиялаш тизимига киради. тренировкага қаратилган спорт муваффақиятлари, бунга эришишда шахснинг мавжуд бойликлари: мақсадга интилиш, жасорат, жасурлик ва бошқалар орқали эришишда катта аҳамиятга эга. спорт тренировкасини ташкил қилишда: ғоявийлик принципи, шахснинг ҳар томонлама ривожланиш принципи, фақат жисмоний тарбия шаклига хос специфик қонуниятларни ва соғлоилаштиришга қаратилганлигини ҳисобга олиш принципи каби зарурдир. ўргатиш ва тарбиялашни умумий ва услубий аниқлаш, тренировка хусусиятлари муносабатлари билан алоҳида ҳолатларини биринчи даражалилар сифатида ажратишга йўл беради. 1. юқори муваффақиятга эришишга йўналтириш, чуқурлаштирилган ихтисослик ва индивидуализация. максимумга, спорт муваффақиятининг юқори чўққисига интилиш спортнинг асл маъно, моҳиятидир. бундай ўрнашиш спорт фаолиятини ташкил қилиш тизими билан кенгайтирилади ва шаклланади (мукофотлаш, унвон бериш, матбуотда ёритиш ва бошқалар). тараққиётлаштириш ғояси айниқса, танланган …
3
ланишни ҳам назарда тутади. бу кўринишни мақсадга мувофиқлиги, спорт ихтисослигини алмаштирган айрим спортчиларни тез юксалишининг кўпгина мисолларида исботланган. хусусан, акробатика спорт гимнастикаси (сакраш, жуфт гуруҳли машқлар), қисқа масофага югуриш ва сакрашга (акробатик сакраш) ихтисослаштирилган шахсларда интилишлар сонини ошиши натижалари ягона ходиса эмас. эмпирик фактлар спорт турлари спарринги (...лонский) ғояси билан мужассамланди, ва ўзининг тараққиётини исбот қилиб, фуқаролик хуқуқи эгалланди. спорт акробатикасида индивидуаллаштириш принципи тури (сакраш, жуфт, гуруҳли машқлар), ўрни (юқоридаги, ўртадаги, пастдаги) тренировка воситалари ва миқдорни танлаш кенгаймоқда. 2. спортчининг умумий ва махсус тайёргарлиги бирлиги. спортчининг умумий ва махсус тайёргарлиги бирлиги шахснинг ҳар томомнлама гармоник ривожланиш принципи рўёбга чиқарувчи спортнинг асосий қоидасидан бири ҳисобланади. спортчини танланган спорт турида ривожланиши фақат организмнинг умумий функционал имкониятларини ўсган, билим ва кўникмаларни доимий кенгайган самарали такомиллашган, умумий ва ҳаракат маданияти ошган шароитлардагина бўлиши мумкин. умумий ва махсус тайёргарликнинг бирлиги деганда, диалектика томондан қарама-қаршилик бирлиги сифатида тушуниш керак. бу томонларнинг нисбати мақсадга мувофиқ ва фойдалидир. …
4
қобилиятини ошиши ва тикланишини таъминловчи тенденциясига бўйсунади. охирги йиллар тадқиқотида иш қобилиятини қисмли қайта тикланмаган вазиятдаги қатор машғулотларни натижаларини вақтли жамлашни мақсадга мувофиқлиги исботланган. бир қанча тренировкаларнинг натижаларини жамлаш ҳаракат стереотипларини мустаҳкамлаш учун шароит яратади, барқарор кинематик асос билан спорт турига тааллуқли бўлган, акробатикада муҳим бўлган ноқулай шароитларда кўникмалар мустаҳкамлигини оширишга имкон беради. 4.юкламани ошириш. инсоннинг жисмоний ривожланиши – аста-секин бўладиган жараён. спорт ютуқлари даражаси кўпинча спортчининг машқланганлигини ошириш услублари ва шаклларига катта қизиқишини белгиловчи функционал имкониятлари даражасига мос бўлади. жисмоний тарбиянинг бошқа шаклларидан фарқли ўлароқ, спорт тренировкасида атлетнинг функционал ривожланиши самарасига фақатгина юкламани аста-секин ошириш ҳисобига эмас, балки максимал ошириш ҳисобига эришади. илмий тадқиқотлар ва спорт амалиётидаги кўпгина мисоллар спорт тренировкасида амалга оширилган юклама принципи прогрессив характердаги чуқур мослашиш (адаптация) қайта қурилишига олиб келишни тасдиқлайди (а.н.крестовников, 1938.). максимум юклама спортчи организмининг функционал имкониятларига мувофиқ белгиланади. юкламани ошириш қуйидагича амалга оширилиш мумкин: тўғри, зина шакли ёки тўлқинсимон. кичик – микроцикл, …
5
ади. 5.тренировка жараёнининг цикллилиги. цикллилик деганда, тренировка жараёнини кейинчалик ривожланиши асосини сақлашда цикллар, машғулотлар, айрим машқларни айланиб келиб такрорланиш қонуниятини тушуниш керак. вақт параметрлари бўйича айланиб келиш тизимида бир қанча тугалланган тренировка микроцикллар (кўпинча хафталик), мезоцикллар (масалан, ойлик) ва макроциклларга (ярим йиллик, йиллик) жалб қилинади. макроцикл учта даврларга бўлинади: тайёргарлик, мусобақа ва ўтиш даврлари. спорт тренировкасининг воситалари ва услубиёти акробатика бўйича ўқув тренировка жараёнида фойдаланиладиган барча жисмоний машқларни учта гуруҳга ажратиш мумкин: 1.асосий (мусобақа) машқлар; 2.махсус-тайёргарлик машқлари; 3.умумтайёргарлик машқлари. асосий машқлар акробатика турини (жуфтлама, сакраш), спортчининг функцияси ва ихтисослигини (юқори, ўрта, пастки) ҳисобга олиб аниқланади. асосий машқлар қаторига спортчининг тури ва амплуасидан қатъий назар, асосий (таянч) тайёргарлик пайтида ўргатишни бошлаган акробатик сакрашларни ҳам киритиш мақсадга мувофиқдир. акробатик сакраш машқларини асосий восита сифатида мақсадга мувофиқ деб қаралиши сўзсиз қабул қилинган, аввало улар жуфт ва суръатли машқларнинг аксарияти ўхшаша ва бунда ташқари ихтиёрий композициялардаги шерикларнинг индивидуал ишини баҳолашда қийинчилигига киради. махсус-тайёргарлик машқлари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ёш гимнастикачиларни тайёрлаш усулияти"

1480315119_66226.doc узбекский государственный институт физической культуры ёш гимнастикачиларни тайёрлаш усулияти режа: 1. кириш 2. спорт тренировкасининг асослари, воситалари ва услублари 3. спорт акробатикасининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг ўқув-тренировка жараёнида ҳисобга олиш. 4. жисмоний тайёргарлик. 5. спорт-техник тайёргарлик. 6. тактик тайёргарлик. 7. психологик тайёргарлик. 8. тренировкани режалаштириш. 9. спорт тренировкасининг тузилиши. “тренировка” атамаси кўпгина бошқа атамалар сингари, кенг маънога эга. бу сўз билан кўпинча машқ қилиш ёки уни ўрганиш жараёни тушунилади. “спорт тайёргарлиги” атамаси ўз мазмунига кўра, “спортчининг тайёргарлиги” атамасига тўғри келади. “спортчининг тайёргарлиги” – спортчининг муваффақиятга эришишига тайёргарлигини таъминлашга ёрдам бер...

DOC format, 87.0 KB. To download "ёш гимнастикачиларни тайёрлаш усулияти", click the Telegram button on the left.