бошқарув маданияти ва услуби

DOC 296,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1504523505_69075.doc бошқарув маданияти ва услуби режа: 1. маданият ва бошқарув. 2. бошқарув маданиятининг асосий элементлари. 3. раҳбар - бошқарув услуби тушунчаси. 1. маданият ва бошқарув “маданият” тушунчаси ривожланиши даражасининг умумлаштирувчи кўрсаткичи бўлиб, бир қанча маънони билдиради. масалан, жамият маданияти, айрим шахс маданияти, ва ниҳоят, инсон фаолиятининг айрим тури маданияти ҳақида сўз юритиш мумкин. инсон фаолияти моддий ва маънавий бойликлар яратувчи турларга бўлинади. шу сабабли, моддий ва маънавий маданият фарқ қилинади. моддий маданият инсон томонидан табиатни бўйсундириш даражаси кўрсаткичидир. унга ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат предметлари киради. маънавий маданиятга фан, аҳоли маълумот даражаси, медицина хизмати даражаси, санъат даражаси, одамлар аҳлоқий меъёрлари, маънавий эҳтиёжлар ва манфаатлар ривожланиши даражасини киритиш мумкин. шундай қилиб, маданият инсоннинг ҳам маданий ишлаб чиқариш, ҳам маънавий хаёт соҳасида ривожланиши жараёнидаги ютуқларини қамраб олади. у инсоният билимлари, унинг меҳнати моҳиятидан иборат бўлиб, кишиларнинг аввалги авлодлари томонидан яратилади. инсоният маданияти ўсувчан, ўзгарувчан, чунки ҳозирги авлод аввални авлодлар маданий қадриятларидан ижодий …
2
ериш йўли билан, уларнинг энг яхшилари жаҳон тажрибасида қўланиши учун ажратиб олинди. бошқарув маданияти инсон маданиятининг таркибий қисми бўлиш билан бирга қатор ўзига хос хусусиятларга ҳам эга. маданиятга эга бўлиш менежер учун фақат зарур эмас, балки шартдир, чунки ҳар бир ташкилотнинг ҳар бир бўлинмаси самарали ишлаши учун унинг ходимлари юксак маданиятга эга бўлишлари керак. бошқарув маданияти даражаси ходимлар, айниқса, менежерлар маданиятини, бошқарув жараёни маданияти, бошқарув техникаси, меҳнат шароитини акс эттирувчи кўрсаткичлар бўйича баҳоланади. бошқарув маданияти унсурларининг турли-туманлиги бошқарув жараёнида турли-туман меъёрларга, жумладан, аҳлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий, техникавий, эстетик меъёрларга риоя қилиш заруриятини келтириб чиқаради. ахлоқий меъёрлар инсоннинг ахлоқ ва одоб соҳасидаги хулқини тартибга солади. улар жумласига ижтимоий бурчни тўғри тушуниш, киши ўртасида инсоний муносабат ва ўзаро ҳурмат, виждонлилик, хақиқатгўйлик, камтарлик ва х.к.лар киради. бошқарув жараёнида аҳлоқий меъёрларга риоя қилиш унинг маданияти юқори даражасидан далолат беради. бошқарувда ҳуқуқий меъёрлар давлат-хуқуқий ва ташкилийҳуқуқий меъёрий ҳужжатларда акс этади. унинг жумласига давлат корхонаси тўғрисида …
3
ини, ходимлар вазифаларини, ахборотни қайта ишлаш ва фойдаланиш жараёнини белгилайди. техникавий меъёрлар корхонанинг ва унинг бўлинмаларининг бошқарув учун зарур ускуна, техника ва транспорт воситалари, асбоблар билан қуролланганлик даражасини билдиради. эстетик талаблар ва меъёрлар ҳам бошқарув жараёнида қўлланиладиган техника воситалари ва ускуналари, ҳам бошқарув ходимларини ўраб турувчи ташқи муҳит учун белгиланади. 2. бошқарув маданиятининг асосий элементлари бошқарув маданияти таркибига бошқарув ходимлари маданияти, бошқарув жараёнлари маданияти, меҳнат шароити маданияти ва ҳужжатлар юритиш маданияти киради. бошқарув маданияти бошқарув маданиятининг барча унсурлари ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир этувчидир. шу билан бирга улар орасида бошқарув ходимлари маданияти етакчи аҳамиятга эга. менежер бошқарув жараёни маданиятининг юқори даражасига эришиш ва ўз меҳнатини ташкил этишни такомиллаштириб бориши керак. бошқарув ходимлари маданияти кўп омилларга боғлиқ, умумий маданият даражаси, ишбилармонлик сифатлари, бошқарув илмини чуқур ва ҳар томонлама билиш ва уни ўз фаолияти жараёнида қўллай олиш билан ҳарактерланади. ҳар бир корхона ва ташкилот менежери ўз вазифасини бажариш жараёнида жамоанинг бошқа аъзолари …
4
олияти натижаларини таҳлил этиш ва тушуниш, ижобий шахсий сифатларни ривожлантиришдан иборат. бошқарув маданияти учун бошқарув жараёнини ташкил этиш маданияти даражаси муҳим аҳамиятга эга. бошқарув жараёни маданиятига риоя қилиш корхонада замонавий бошқарув жараёни қўлланилишини билдиради. бошқарув жараёни маданияти шунингдек, бошқарув меҳнатини (бошқарув меҳнатини мақбул тақсимлаш, кооперация қилиш ва чегаралаш, ишчилар сонини меъёрлаш, кадрларни тўғри жойлаштириш ва улардан фойдаланиш) ва ишловчи иш жойини (иш жойи ва бинонинг қулайлиги, уларнинг санитария-тозалик талабларига жавоб бериши), мақбуллаштириш, мажлисларни, сухбатларни, ташрифчиларни қабул қилиш, учрашув, телефон орқали сўраш, меҳнаткашлар хатлари билан танишишни тўғри ташкил этиш ва расмийлаштиришни ҳам қамраб олади. бошқарув жараёнида турли-туман техника - оддий калькулятордан тортиб компютерларгача қўлланилади. менежерлар бу техника имкониятлари ва мақбул фойдаланиш соҳаларини билишлари лозим бўлиб, бу бошқарув маданияти даражасини билдиради. бошқарув маданиятининг ажралмас унсури - ҳужжатлар юритиш маданиятидир. ҳужжатларнинг бошқарув жараёнидаги аҳамияти жуда катта, чунки бошқарувнинг бирор-бир вазифасини ҳужжатлар асосида етказилиб берилувчи ахборотсиз амалга ошириб бўлмайди. ҳужжатлардаги ахборот корхона ташқи ва …
5
далайди. кишиларни бошқарар экан, раҳбар жамоанинг натижавий мақсадини кўра билади ва уни шу мақсад сари йўналтиради. раҳбар ишнинг моҳиятига тушунган ва уни чуқур ўрганган ҳолда мутахассислар фаолиятини моҳирона бирлаштириш ва йўналтириши керак. ишлаб чиқаришни бошқариш услуби бошқарув аппарати, барча раҳбар ва мутахассисларнинг катта ва мураккаб фаолиятини акс эттиради. бошқарувнинг ҳар бир вазифаси ўзига хос хусусиятларга эга ва шу сабабли унга мос усулларни талаб этади. назарий жиҳатдан бошқарув аппаратининг умумий услуби алоҳида бошқарув ташкилотлари услублари йиғиндисидан иборат бўлиши керак. лекин амалда алоҳида ташкилотларнинг турли услублари ўзаро бирлашиб, бир-бирини бойитади ва натижада, бутун бошқарув аппаратига хос бўлган ўзига хос бошқарув услуби вужудга келади. ҳисобчининг юксак даражадаги аниқлиги, механикнинг эхтиёткорлиги, иқтисодчининг режалилиги ва бошқа билимларни бошқариш услубини белгиловчи мажмуанинг таркибий қисмларидан иборат бўлади, жамоанинг ҳар бир аъзоси ўз услубини киритади, ва шу йўл билан ушбу жамоа бошқарув услуби вужудга келади. кўпинча жамоадан бирор ходим кетиб, ўрнига янги киши келади. у одатда жамоада ундан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бошқарув маданияти ва услуби" haqida

1504523505_69075.doc бошқарув маданияти ва услуби режа: 1. маданият ва бошқарув. 2. бошқарув маданиятининг асосий элементлари. 3. раҳбар - бошқарув услуби тушунчаси. 1. маданият ва бошқарув “маданият” тушунчаси ривожланиши даражасининг умумлаштирувчи кўрсаткичи бўлиб, бир қанча маънони билдиради. масалан, жамият маданияти, айрим шахс маданияти, ва ниҳоят, инсон фаолиятининг айрим тури маданияти ҳақида сўз юритиш мумкин. инсон фаолияти моддий ва маънавий бойликлар яратувчи турларга бўлинади. шу сабабли, моддий ва маънавий маданият фарқ қилинади. моддий маданият инсон томонидан табиатни бўйсундириш даражаси кўрсаткичидир. унга ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат предметлари киради. маънавий маданиятга фан, аҳоли маълумот даражаси, медицина хизмати даражаси, санъат даражаси, одамлар аҳлоқий ме...

DOC format, 296,0 KB. "бошқарув маданияти ва услуби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.