меҳнат ресурсларининг касбий сафарбарлиги

DOC 74.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1474653732_65038.doc меҳнат ресурсларининг касбий сафарбарлиги режа: 1. меҳнат ресурсларининг касбий сафарбарлиги тушунчаси ва унинг моҳияти 2. меҳнат жамоасининг касбий сафарбарлиги меҳнат ресурсларининг касбий сафарбарлиги тушунчаси ва унинг моҳияти меҳнат ресурсларининг касбий сафарбарлиги қонуниятлари энг кам ўрганилган соҳалардан бири ҳисобланади. чунки, ушбу муаммо иқтисодиётдаги касбларнинг кўплиги, ушбу жараённинг жуда ҳам мураккаб ва қарама-қарши тавсифи билан боғлиқ. меҳнат ресурсларининг касбий ҳаракатланиши динамик жараён бўлиб, унинг амалга ошиши натижасида ишчи кучи ва мавжуд ишчи ўринлари ўртасидаги миқдорий ва сифат жиҳатдан мувофиқлик таъминланади. у эса иш билан бандликнинг касбий таркибидаги ўзгаришлар билан аниқланади. бандликнинг касбий таркиби, ўз навбатида, жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражаси билан белгиланади. жамият моддий-техника базасининг ҳолати меҳнат ресурслари бандлигининг касбий тузилмасини олдидан белгилаб беради, лекин ушбу алоқа тўғри эмас. улар кўплаб иқтисодий қонунлар, авваламбор, ижтимоий меҳнат тақсимоти, меҳнатнинг ўзгариши билан бевосита ифодаланади. фан-техника тараққиёти меҳнат тақсимотини минтазам такомиллаштира бориб, иш билан бандликнинг касбий таркибидаги ўзгаришларни белгилаб беради. техника тараққиёти эса …
2
қиётини белгилаб берувчи тармоқлар ҳиссаси ошган. иқтисодиётнинг айрим тармоқларининг ривожланиш суръатларидаги бундай ўзгаришлар бандликнинг касбий таркибида ўзгаришларга олиб келади. маълум бир ижтимоий-иқтисодий формация доирасида бандликнинг касбий таркибидаги ўзгаришлар қуйидагиларнинг такомиллашуви билан белгиланади: · ишлаб чиқаришнинг техникавий базиси, фан-техника инқилоби ютуқларининг ишлаб чиқаришга жорий қилиниш даражаси; · меҳнат ресурсларининг сифат таркиби; · ишлаб чиқариш ва бандликнинг тармоқ тузилмаси. ушбу барча омиллар диалектик ўзаро боғланган ва бир-бирини тақозо қилади. касбий сафарбарлик маълум бир мустақилликка эга ва меҳнат ресурслари бандлигини касбий таркибининг такомиллашувига боғлиқ бўлмаган ҳолатда ўзгариши мумкин. бундай муайян бир даражадаги мустақиллик шу билан белгиланадики, бунда ҳаракатланишнинг объекти бўлиб тирик онгли шахс юзага чиқади, унинг қизиқишлари эса ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базасини ривожланишига тўғри боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгариши мумкин. касбий сафарбарлик учун асос бўлиб, масалан ишчининг эски касби бўйича қизиқишини йўқолиши каби ҳолатлар бўлиши мумкин. касбнинг ўзгартирилиши ёш, оилавий шароит ва ҳоказоларнинг ўзгариши билан боғлиқ ҳолатда ҳам амалга оширилиши мумкин. меҳнат ресурсларининг касбий …
3
айланманинг энг паст даражасига эга бўлган гуруҳларга тўқувчилар, ишчи-контролёрлар ва полиграфистлар ҳам киради. айрим касблар учун ушбу ҳолат уларнинг паст нуфузи, меҳнатга ҳақ тўлаш, қониқарсиз меҳнат шароитлари ва ҳоказолар билан боғлиқ. одатда, муайян бир касбий гуруҳ ходимларининг сони қанчалик кўп бўлса, яъни ушбу касбнинг тарқалганлик даражаси қанчалик юқори бўлса, касблар ичидаги айланманинг улуши ҳам шунчалик юқори бўлади. маълум бир касб ходимларининг ҳаракатланиши асосан бир-бирига яқин бўлган касбий гуруҳлар ичида амалга ошиб, улар меҳнат қилишни деярли бир хил ёки яқин бўлган шароитлари, иш ҳақлари ва ҳоказолар билан тавсифланади. масалан, кончилар, металлурглар, металлистлар, куч ускуналари ва кўтариш-траспорт механизмлари ишчилари, электриклар, темирчилар, штамповкачилар, технологик ускуналарини бошқариш бўйича ишчилар билан ишлашга ишга қабул қилинганлар қаторида ушбу касбий гуруҳ ишчилари кўпчиликни ташкил қилади. уларнинг ҳиссаси қабул қилинганлар ичида 30-57 фоизни ташкил қилади. тўқувчилар, тикувчилар, кўнчилар, косиблар контингентини шаклланишида енгил саноат тармоқларига тааллуқли бўлган касб ишчилари кўпчиликни ташкил қилади. худди шундай тарзда бошқа касбий гуруҳлар ишчилари …
4
ир касбий гуруҳлар кадрларнинг ҳаракатланиши жараёнида ўз ходимлари контингентини уй ва шахсий томорқа хўжалиги ходимлари ҳисобига тўлдириб оладилар. ушбу манбага туфайли турар-жой коммунал хўжалиги ва “ихтисослик талаб қилмайдиган қолган барча қишлоқ хўжалик ишчилари” гуруҳларининг ходимлари миқдори анча аҳамиятли даражада ошиб бормоқда. ушбу иккита касбий гуруҳлар ҳиссасига уй ва шахсий томорқа хўжалиги ҳисобига касбий гуруҳлар ишчилари ўсиши умумий миқдорининг 80 фоизи тўғри келмоқда. малакали меҳнат ишчилари гуруҳи уй ва шахсий томорқа хўжалигида банд бўлган аҳоли гуруҳлари билан алмашинув жараёнида ўз ишчилари контингентини тўлдириб олса ҳам, аҳамиятли даражада эмас. ушбу гуруҳлар қаторига ишчи-электриклар, ёғоч тайёрлаш ва ёғочни қайта ишлашда банд бўлган ишчилар ва бошқалар киради. меҳнат ресурсларининг ўқитиш соҳаси ва касбий гуруҳлар ўртасидаги ҳаракатланиши жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. ушбу жараённинг ўзига хослиги авваламбор шу билан белгиланадики, ўқувчилар умумтаълим мактабларида ўқишни тугатгандан кейин ва ишга жойлаша туриб паст малакали меҳнатнинг ёки ёшлар орасида катта нуфузга эга бўлмаган вакант жойлар ўрнини тўлдиришади. …
5
– металлист-ишчилар, бошқаси иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари касбларининг ишчилари ва ниҳоят хизмат кўрсатиш соҳаси касбларининг ишчилари. буларнинг барчаси таҳлил мақсадлари учун касбий гуруҳларнинг бўлиши мумкин бўлган агрегациялаш фойдасига хизмат қилиши керакдек туюлади. бироқ, транспортт соҳаси ишчилари каби касбий гуруҳни ўрганиш шуни кўрсатдики, ҳайдовчилар ва юк ташувчилар ҳаракатланишида маълум бир даражада фарқланишлар мавжуд ва ҳ.к. шундан далолат берадики, касбий гуруҳларни юқори даражада агрегацияланиши жуда ҳам муҳим ва қимматли маълумотларни йўқотилишига олиб келиши мумкин экан. меҳнат ресурслари сафарбарлиги балансини касбий кесимда таҳлил қилиш ҳаракатчанликнинг айрим жиҳатларини очиш имконини беради, улар балансни тармоқлар кесимида тадқиқ қилишда унчалик даража яққон намоён бўлавермайди. бундай ўзига хос хусусиятлардан бири касбий гуруҳларнинг ишчи кучини алмашиш бўйича ўзаро алоқадорлик хусусияти ҳисобланади. ушбу жараёнларни таҳлил қилиш шуни тасдиқлаш имконини берадики, ҳаракатланиш жараёнида айрим касбий гуруҳлар бир-бири билан алоқадорликка эга бўлмайди, яъни улар ўз кадрларини бошқа айрим бир касбий гуруҳларга “бермайдилар” ва ушбу гуруҳларда кадрларни “олмайдилар”. бошқа касбий гуруҳлар эса айрим …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "меҳнат ресурсларининг касбий сафарбарлиги"

1474653732_65038.doc меҳнат ресурсларининг касбий сафарбарлиги режа: 1. меҳнат ресурсларининг касбий сафарбарлиги тушунчаси ва унинг моҳияти 2. меҳнат жамоасининг касбий сафарбарлиги меҳнат ресурсларининг касбий сафарбарлиги тушунчаси ва унинг моҳияти меҳнат ресурсларининг касбий сафарбарлиги қонуниятлари энг кам ўрганилган соҳалардан бири ҳисобланади. чунки, ушбу муаммо иқтисодиётдаги касбларнинг кўплиги, ушбу жараённинг жуда ҳам мураккаб ва қарама-қарши тавсифи билан боғлиқ. меҳнат ресурсларининг касбий ҳаракатланиши динамик жараён бўлиб, унинг амалга ошиши натижасида ишчи кучи ва мавжуд ишчи ўринлари ўртасидаги миқдорий ва сифат жиҳатдан мувофиқлик таъминланади. у эса иш билан бандликнинг касбий таркибидаги ўзгаришлар билан аниқланади. бандликнинг касбий таркиби, ўз навбатида, жамиятнин...

DOC format, 74.5 KB. To download "меҳнат ресурсларининг касбий сафарбарлиги", click the Telegram button on the left.