меҳнат ресурслари сафарбарлигининг иқтисодий механизми

DOC 81,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1474653990_65043.doc меҳнат ресурслари сафарбарлигининг иқтисодий механизми режа: 1. меҳнат ресурслари сафарбарлигининг иқтисодий механизми, унинг кўрсаткичлари ва мезонлари 2. меҳнат ресурслари сафарбарлиги қонуниятлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари меҳнат ресурслари сафарбарлигининг иқтисодий механизми, унинг кўрсаткичлари ва мезонлари меҳнат сафарбарлиги қонунлари ўзида ишлаб чиқариш жараёни ичидаги бирламчи алоқалардан таркиб топган “иккиламчи” ва “учламчи” алоқаларни вужудга келтириш орқали намоён бўлади. улар ўртасидаги алоқадорлик бир қарашдаги содда кўринишдан, ишлаб чиқариш жараёни ичида содир бўлувчи мураккаб алоқалар тизимига қадар ўзгариб бориши мумкин. ишчи кучи сафарбарлигини акс эттирувчи қонунлар таъсири остида ишлаб чиқариш жараёнининг алоқалари дастлабки шаклдан, ишлаб чиқариш жараёни ичидаги кўп босқичли алоқалар шаклига ўзгариши мумкин. ишлаб чиқариш жараёнидаги алоқа шакллари – бу инсонларнинг амалий меҳнат фаолиятида вужудга келувчи ва нафақат фан, балки инсон тафаккурида ҳам акс этувчи алоқаларнинг кўринишидир. мисол учун, меҳнат сафарбарлигининг бирламчи алоқаси бизга маълум бўлганидек ўзида бевосита ишлаб чиқариш жараёни ичида вужудга келувчи ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ўртасидаги алоқаларни …
2
чунки уларнинг таъсири иқтисодий амалиёт жараёнида тўғридан-тўғри акс этмайди. масалан, ходимларни бир иш жойидан бошқасига ўтиш ҳолати содир бўлганда, ушбу ҳаракатга сабабчи бўлган объектив омиллардан (улардан воз кечиб бўлмайди, бироқ сафарбарлик ҳаракатларини ташкиллаштиришда эътиборга олиш мумкин.) субъектив омиларни (улар тасодифан вужудга келади ва уларнинг олдини олиш мумкин) ажратиб олиш лозим. демак, сафарбарлик ҳаракатлари иқтисодий механизмини турли даражадаги сафарбарлик ҳаракатлари ўртасидаги иқтисодий алоқалардан ташкил топган деб ўрганадиган бўлсак, у ҳолда, бирламчи алоқалар- иқтисодий қонунларни вужудга келтирувчи, иккиламчи алоқалар – ушбу ва бошқа иқтисодий қонунлар ўртасидаги алоқалар натижасида вужудга келувчи жараёнлар, учламчи алоқалар – ушбу жараёнлар таъсирида рўй берган ишчи кучи қайта тақсимотининг аниқ кўринишларини акс эттирувчи жараёнлар, деган хулосага келишимиз мумкин. ўз-ўзидан турли даражадаги ишчи кучи сафарбарлиги ўртасидаги алоқаларни туб мохиятидан сиртига чиқиб, тушунишга ёрдам берувчи мантиқий асосланган алоқалар тизими вужудга келади. меҳнат сафарбарлигини вужудга келтирувчи қонунлар таъсири механизми жамоавий ишлаб чиқариш омиллари ва ишчи кучини қулай шароитда сарф этиш ўртасидаги …
3
тиб, ушбу субъектдан ажралмаган холда унинг тафаккурида акс этади ва қайсидир маънода уни бошқаради. бошқа сўз билан айтганда, ходим ўзининг сафарбарлик ҳаракатларида ўз лаёқати ва уни амалга ошириш имкониятларини ҳар бир дамда англаб туради. шундай экан, ушбу фикрлар нафақат шахсий хоҳиш-истаклар балки жамоавий эҳтиёжларга ҳам мос келиши жуда муҳимдир. моддий ва маънавий рағбатлантириш кўп ҳолатларда меҳнат миқдори ва сифати билан боғлиқ бўлади. шунинг учун янги иш бўлимлари, бошқа корхона ва тармоқларга ишга ўтиш (баъзи ҳолларда ўз яшаш жойини ўзгартирган ҳолда) моддий қизиқиш омили билан мустахкамланган бўлиши лозим. ҳақиқатда объектив қонунлар ва улар ҳаракатга келтирувчи кучлар ўртасидаги алоқалар ниҳоятда мураккабдир. ушбу жараён иқтисодий қизиқишлардан иборат бўлиб қонун-иқтисодий эҳтиёж-иқтисодий қизиқиш-инсон фаолияти кўринишида намоён бўлади. масалан, меҳнат ресурслари сафарбарлиги қонуни ишчи кучини қулай шароитларда сарф қилиш эҳтиёжини асослаб, ўз ортидан шу шароит учун мос эҳтиёжларни келтириб чиқаради ва ушбу эҳтиёжлар бошқа иқтисодий қонунлар асосида ўзгариб туради. мисол учун, саноатни ривожлантириш учун кам ривожланган …
4
зимида жамиятга фойда етказиш ҳисси анча юқори ўрин эгаллайди. бироқ, улар ҳам иқтисодий эҳтиёжлар асосида вужудга келтирилиши лозим. агар ушбу омил билан ҳисоблашилмаса у ҳолда режалаштирилмаган миграция ва жамият учун ноқулай бўлган ишчи кучи йўналиши каби бир қатор салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи жараёнларга дуч келиниши мумкин. ушбу жараёнларни бартараф этиш анча мураккаб жараён бўлиб, бу уларнинг объектив кучлар таъсирида намоён бўлишидан далолатдир. ходимлар сафарбарлик ҳаракатларини турли хил маъмурий чоралар қўллаш, меҳнат ва маданий-маиший ҳолатни яхшилашга қаратилган туб ўзгартиришларни амалга оширмаслик натижасида доимий равишда ишчи кучи ҳаракатини бошқариб бўлмай қолади. бошқа сўз билан айтганда, ишчи кучи ҳаракати ушбу қонуннинг мунтазам издоши ҳисобланмайди. бироқ, инсонлар томонидан ходимлар ҳаракатига олиб келувчи қонунларнинг ўзлаштирилиши, тобора уларнинг инсонлар фаолиятига мослашувини келтириб чиқармоқда. аммо, жамоа тасарруфи ҳам у ёки бу жараён орқасидан содир бўлувчи ҳаракатларни тўлиқ англай олмайди. ўз иш жойини, кўпгина ҳолатларда эса ўз яшаш манзилини ўзгартириш бўйича қилинган қарорлар тасодифларга бой бўлади. бошқа ҳудудларга …
5
ятини қондира олмайди. жамиятни барпо этишда меҳнат сафарбарлигини келтириб чиқарувчи иқтисодий қонунлардан воз кечиб эмас, балки уларнинг табиатини тушунган холда ҳаракатланиш лозим бўлади. мазкур ҳолатда иқтисодий қизиқиш ва моддий омилар ушбу қонунлар ҳаракатини таъминловчи омиллар бўлиб хизмат қилади. ходимлар сафарбарлигини келтириб чиқарувчи иқтисодий қонунлар таъсири бир вақтнинг ўзида у ёки бу иқтисодий қизиқишларни вужудга келтиради. ўз навбатида, иқтисодий қизиқишлардан фойдаланувчи жамият ишлаб чиқариш фаолиятини объектив қонунлар томон йўналтиради. шу аснода ишчи кучи сафарбарлик ҳаракати иқтисодий қонуни ходимларда ўзининг моддий ва маънавий ҳолатини яхшилаш имкониятини берувчи меҳнат ҳаракатларига иқтисодий қизиқиш уйғотади. у ёки бу ривожланиши паст бўлган ҳудудларда ходимларнинг меҳнат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш меҳнатга лаёқатли аҳолини ушбу ҳудудлар бўйича тенг тақсимлашга ёрдам беради. яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шахсий, ишлаб чиқариш жамоалари, ижтимоий гуруҳлар ва жамият қизиқишлари каби алоҳида кўрсаткичлардан фойдаланиш барча даражадаги меҳнат сафарбарлиги муамоларини хал этишда бир қатор қулайликлар яратади. иқтисодиёт тармоқларининг юқори бўғинларида ушбу жараённинг вужудга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳнат ресурслари сафарбарлигининг иқтисодий механизми" haqida

1474653990_65043.doc меҳнат ресурслари сафарбарлигининг иқтисодий механизми режа: 1. меҳнат ресурслари сафарбарлигининг иқтисодий механизми, унинг кўрсаткичлари ва мезонлари 2. меҳнат ресурслари сафарбарлиги қонуниятлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари меҳнат ресурслари сафарбарлигининг иқтисодий механизми, унинг кўрсаткичлари ва мезонлари меҳнат сафарбарлиги қонунлари ўзида ишлаб чиқариш жараёни ичидаги бирламчи алоқалардан таркиб топган “иккиламчи” ва “учламчи” алоқаларни вужудга келтириш орқали намоён бўлади. улар ўртасидаги алоқадорлик бир қарашдаги содда кўринишдан, ишлаб чиқариш жараёни ичида содир бўлувчи мураккаб алоқалар тизимига қадар ўзгариб бориши мумкин. ишчи кучи сафарбарлигини акс эттирувчи қонунлар таъсири остида ишлаб чиқариш жараёнининг алоқалари дастлабки шаклдан, ишл...

DOC format, 81,5 KB. "меҳнат ресурслари сафарбарлигининг иқтисодий механизми"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.