mehnatni boshqarish usullari

DOC 10 pages 61.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
3-мавзу. меҳнатни бошқариш усуллари 3.1. меҳнатни бошқаришнинг характери ўзининг характери бўйича меҳнат ҳамма вақт ҳам ижтимоий жараён бўлган. ҳар қандай ижтимоий меҳнат эса белгиланган ташкил қилиш ва тартибни тақазо қилади. кимдир ходимлар олдига мақсадни қўйиши, вазифаларни тақсимлаши, уларни бажарилиши устидан назорат қилиши, ҳар ҳолда одамларни меҳнатга ундаши, уларнинг ҳаракатларини мувофиқ- лаштириши керак. меҳнатни бошқаришнинг характери, унинг усуллари ва воситалари доимий бўлиб қололмайдилар. пироворида улар ишлаб чиқаришнинг ўзининг ривожланганлиги даражаси ва унинг ижтимоий шакли билан белгиланадилар. ғарбий адабиётларда меҳнатни бошқаришни ривожланиши босқичларини хх аср менежменти назариячилар ф.тейлор, э. мэйо, р.ликерт ва бошқаларнинг ишлари билан боғлайдилар. баъзи бир тадқиқотчилар иқтисодий ўсишнинг саноатлашганга қадар, саноатлашган ва илмий-техник вариантларига мос келувчи меҳнатни бошқаришнинг ҳунармандчилик, технократик ва иннавацион турларини ажратишни таклиф қиладилар. бундай даврларга ажратиш жиддий асосларга эгадир. ҳунармандчилик тури меҳнатни бошқаришнинг оддий шаклидан иборат бўлган. цехли тузилма доирасини бузган ҳолда, мануфактура олдинлари мустақил бўлган касбларни комбинациялаштирган, бевосита ишлаб чиқариш жараёнига меҳнат тақсимотини киритган. шунинг …
2 / 10
шинали ишлаб чиқариш “тирик қўшимча” ларга эга машина- лар тизими технократик илмий-техник янгилик кири- тишларга асослан ган эгилувчан ишлаб чиқариш илмий-ишлаб чи- қариш даврасида- ги ўзаро ҳамкор- лик инновацион машинали ишлаб чиқаришга ўтиш билан меҳнатни умумлаштириш шаклларида сифатий ўзгаришлар содир бўлган. меҳнатни технократик бошқариш шаклланган. у меҳнатни кўпроқ тақсимлаш ва ходимларни ихтисослаштириш, ижрочилик меҳнатини ташкилийдан бошқарув меҳнатини ажратиш билан айириш, иқтисодий мажбур қилишнинг қатъий шаклларини мўлжаллаш тамойилларига асосланади. эволюцияни боришида ушбу тур техник тараққиёт, меҳнат муносабатлари тизимидаги илгари силжишлар, давлат сиёсати, олимлар ва ишлаб чиқариш ташкилотчиларининг изланишлари таъсири остида катта ўзгаришларга дучор бўлган. хiх асрнинг охири – хх асрнинг бошларида вазифавий ходимли бошқарувни ажралиши ва уни ташкилий тузилмалар доирасида ажратилиши содир бўлган. даставвал ходимлар хизматлари фақат ишга ёллаш масалалари билан, 20-йиллардан бошлаб эса меҳнатни ташкил қилиш ва ҳисобга олиш, ходимларни рағбатлантириш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари билан шуғулланганлар. етакчи фирмаларнинг корхоналарида меҳнатдан рационал фойдаланиш, иш усуллари ва йўлларини уларнинг мувофиқ …
3 / 10
ўлланилган математикадан иборат бўлган. юқори унумдор меҳнатга нисбатан иқтисодий мажбур қилишдан фойдаланилган: - ишбай иш ҳақининг алоҳида тизими (меъёрни бажарган ва ошириб бажарганлар учун оширилган тариф ставкалари ва баҳолашлар; бажар- маганлар учун – ставкаларни 20-30% га пасайтирилиши, жарималар); - вазифаларни бажарилиши ва ошириб бажарилишига кўпроқ даражада ёрдам берувчи шароитларни яратиш: батавсил йўл-йўриқ кўрсатиш, меҳнатни майда-чуйда тафсилотларигача режалаштириш, махсус қуроллар билан таъминлаш, ҳисоб, назорат. ф.тэйлор тизимидан фойдаланган корхоналарда ўртача меҳнат унумдорлиги уч йил ичида икки марта ўсган. биринчи ўттиз йил ичида бу тизим етарлича кенг тарқалган, деярли барча юқори ривожланган мамлакатларнинг компаниялари ундан фойдаланганлар. ф.тэйлор ўзининг тизимини ишлаб чиқаришнинг муваффақияти биринчи навбатда ходимнинг ўзига, унинг жисмоний кучига боғлиқ бўлган шароитларда ишлаб чиққан. ҳозирги замон иқтисодиётида техника биринчи ўринга чиққан. ва шунга қарамасдан унинг тизими ҳали ҳам ишлаб чиқаришни рационал- лаштиришнинг асосида ётади. ундан бугун ҳам такрорланувчи операцияларга эга корхоналарда кенг фойдаланилади. ақш ва бошқа маилакатлардаги ф.тэйлорнинг издошлари бу тизимни такомиллаштирганлар ва …
4 / 10
т хронометражнинг кашфиётчиси ҳисобланади. америка компаниялари бирининг бошқарувчиси р.вулф меҳнат унумдорлигини оширишнинг бир қатор янги моддий рағбатларини киритган ва ишчиларни бошқарувнинг баъзи бир масалаларини ҳал қилишга жалб қилган. социолог м.фоллет корхонадаги низолар муаммоси билан, раҳбарлик услуби билан шуғулланган. гарвард университети профессори г.мюнстерберг меҳнат унумдорлигини психологик омилларга боғлиқлигини таъкидлаган. у биринчи тестнинг ва мухандислик психологиясининг биринчи тизимли очеркининг муаллифи бўлган, касбларни танлашга илмий ёндошишни бошлаб берган. мухандислар ва ишлаб чиқаришнинг бошқа мутахассислари билан бир қаторда психологлар ҳалокатлар ва жароҳатларни олдини олиш муаммоси, ҳамда атрофдаги жисмоний шароитлар – ёритиш, иситиш, шамоллатиш ва ҳ.к.ларнинг меҳнат унумдорлигига таъсирини тадқиқот қилиш билан шуғулланганлар. уларнинг ғоялари замонавий фанда ривожлана бошлаган, уни европада эргономика, ақшда эса – социал инженерия деб атайдилар. ушбу олимлар асарларида шаклланган “меҳнатни илмий ташкил қилиш” тамойиллари кўп йиллар давомида меҳнатни технократик бошқаришнинг асосчиси бўлганлар. биринчи навбатда бу раҳбарликни якка ходимга қаратиш; меҳнатни ташкил қилиш ва рағбатлантиришга меъёрий ёндошишни киритиш; меҳнат жараёнини режалаштириш ва …
5 / 10
иборини э.мэйо, ф.ротлисбергер каби саноат психологлари ва социологларининг тавсиялари ўзига жалб қилган. уларнинг ёрдамларида корпорацияларнинг хизматлари, ходимларни унумдорликни оширишга фаоллаштириш, корхоналардаги социал муҳитни яхшилаш ва меҳнаткашлар ва маъмурият ўртасидаги низоларни юмшатишга ҳаракат қилганлар. ўша даврда социал-психологик усуллар меҳнатни технократик бошқаришнинг асосларини ўзгартирмаганлар, фақат унинг шакли турли туманроқ бўлган. ушбу даврда ғарбий мамлакатларда ёлланма меҳнатдан фойдаланиш соҳасига давлатнинг таъсири кучайган. асосий йўналишлардан бири – саноатда бандликнинг умумий тамойиллари ва меҳнат муносабатларини ўрнатишдир. давлат меҳнат соҳасидаги корхоналар фаолиятини қонуний чегаралашлар ёрдамида тартибга солган. масалан, ақшда 30-йилларда социал таъминотнинг меъёрлари, иш ҳақининг энг кам даражаси, иш вақтидан ташқари ишлаш соатларига ҳақ тўлаш, ишлаб чиқаришнинг бир қатор соҳаларидаги техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси шартларини белгиловчи қонунлар қабул қилинган. асосини технокрактик тамойиллар ташкил қилувчи, иқтисодий ривожланишнинг саноат туридаги талабларига жавоб берувчи меҳнатга раҳбарлик қилишнинг яхлит тизими саноати ривожланган мамлакатларда 50-йилларнинг бошларида йирик компаниялар даражасида вужудга келган. 50-60-йилларда илмий-техник омилларнинг роли ошади, ишлаб чиқаришнинг техник модернизациялашиши …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mehnatni boshqarish usullari"

3-мавзу. меҳнатни бошқариш усуллари 3.1. меҳнатни бошқаришнинг характери ўзининг характери бўйича меҳнат ҳамма вақт ҳам ижтимоий жараён бўлган. ҳар қандай ижтимоий меҳнат эса белгиланган ташкил қилиш ва тартибни тақазо қилади. кимдир ходимлар олдига мақсадни қўйиши, вазифаларни тақсимлаши, уларни бажарилиши устидан назорат қилиши, ҳар ҳолда одамларни меҳнатга ундаши, уларнинг ҳаракатларини мувофиқ- лаштириши керак. меҳнатни бошқаришнинг характери, унинг усуллари ва воситалари доимий бўлиб қололмайдилар. пироворида улар ишлаб чиқаришнинг ўзининг ривожланганлиги даражаси ва унинг ижтимоий шакли билан белгиланадилар. ғарбий адабиётларда меҳнатни бошқаришни ривожланиши босқичларини хх аср менежменти назариячилар ф.тейлор, э. мэйо, р.ликерт ва бошқаларнинг ишлари билан боғлайдилар. баъзи бир та...

This file contains 10 pages in DOC format (61.0 KB). To download "mehnatni boshqarish usullari", click the Telegram button on the left.

Tags: mehnatni boshqarish usullari DOC 10 pages Free download Telegram