menejmentning nazariy asoslar

DOC 15 стр. 176,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 15
2-мавзу. менежментнинг назарий асослари 2.1. бошқарув ва менежмент менежмент (инг. management- бошқармоқ, идора қилмоқ, ташкил қилмоқ) – бу: · ишлаб чиқариш, тижоратни бошқариш бўйича, маълум мақсадларни кўзловчи амалий фаолият; · бошқарув, назарияси, фани бошқарув тамойиллари, усуллари, восита- лари ва шаклларининг мажмуаси; · мамлакатимизнинг ҳозирги замон амалиётида корхона, акциядорлик жамиятининг раҳбарлик қилувчи таркибидир. “менежмент” тушунчаси бизнинг турмушимизга мустаҳкам кириб борган ва ўзбекча ишга доир фаолият учун одатий бўлиб қолган. аммо шуни ҳисобга олиш зарурки, гап янги фалсафа ҳақида кетмоқда, бунда қадриятлар ва устиворликларнинг янги тизимлари амалда бўладилар. шунинг муносабати билан “менежмент” атамасининг маъноси устида батафсилроқ тўхташ даркор. баъзи бир муаллифлар ўзбекча “бошқарув” сўзи ва инглизча “менежмент”ни синонимлар деб ҳисоблайдилар. ҳақиқатда эса уларнинг мазмуни бир мунча фарқланади. “менежмент” атамасини қўллаб туриб биз халқаро амалиётда ўрнашиб қолган тенденцияга риоя қиламиз, унга кўра унинг остида ҳодисалар ва жараёнларнинг бутунлай маълум доираси кўзда тутилади. аслида эса “ бошқарув” атамаси “менежмент” атамасининг қаноатлантирувчи ўринбосари бўлмайди, чунки …
2 / 15
а давлат томонидан тартибга солишнинг юқори самарадорлигида эришишни истасалар, менежментнинг баъзи бир тамойиллари ва усулларидан фойдаланишлари зарур. юқорида баён қилинганлари ҳисобга олиш билан ушбу ишда “бошқарув” атамаси шартлиликнинг маълум даражаси билан “менежмент” маъносида ҳам қўлланилади. менежмент тушунчасини белгилаш учун унга кирувчи баъзи бир ҳолатларни, ҳаммадан аввал мақсадли мазмунни аниқлаб олиш даркор. масалан, бошқарув тизимини барқарор, ишончли, истиқболли ва самарали фаолият юритишнинг таъминловчи бошқарув назарияси, илмий ёндашувлар, жараёнлар, тамойиллар ва усулларни ишлаб чиқиш менежментнинг фан сифатидаги мақсади бўлади. шунинг билан бир вақтда, менежментнинг самарали бошқарув амалиёти сифатидаги мақсади ташкилотнинг юқори фойдалилиги, рақобатбардошлиги ва бошқа мақсадларига ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа жараёнини рационал ташкил қилиш ва ташкилотнинг техник-технологик базасини ривожлантириш йўли билан эришишдан иборатдир менежментнинг мақсадлари ва вазифалари ишлаб чиқариш ва тижорат қўламларини ўсиши ва ривожланганлиги сари узлуксиз равишда мураккаблашади. бажарилаган вазифалар ва мўлжалланган мақсадларга эришилганлиги бозорда баҳоланади. бошқарув назариясининг ривожланиши ва иктисодий-математик усулларни ишлаб чиқилиши вазифаларнинг кўпгина сифат ечимларини вазифаларнинг аниқ …
3 / 15
ва товарлар рентабеллигига риоя қилиш билан шакллантириш ва режалаштиришни олади. инновацион менежмент – бу мулк эгаси томонидан инновацияларнинг барча турларини ривожлантиришга киритиладиган инвестицияларни бошқаришнинг мажмуавий усули. у ўз ичига ташкилий тузилмаларни қуриш, инновацияларнинг йўналишларини танлаш, инновациялар, ходимларни бошқаришнинг ҳар хил жиҳатларини мувофиқлаштиришни олади. савдо менежменти – савдо корхонаси фаолиятининг барча асосий жиҳатларини бошқариш жараёнидан иборат бўлади. у аниқ савдо корхонасини ривожлантириш масалалари бўйича рационалроқ бошқарув қарорларини шакллантириш, унинг фаолияти ҳар хил йўналишларини мувофиқлаштириш ва бу фаолиятнинг якуний натижалари юқори самарадорлигини таъминлашга қаратилган. махсус менежментнинг юқорида келтирилган турларидан ташқари ҳозирги вақтда қуйидаги бошқа турлари ҳам ишлаб чиқилмоқда: ижтимоий соҳа, банк, солиқ, ташкилий, халқаро менежмент ва бошқалар. ижтимоий ривожланишнинг даврий характери, инқироз шароитларида қарорлар қабул қилиш зарурияти менежментнинг назарияси ва амалиётини ривожланишига жиддий мотивация бўлган. ғарбнинг илғор мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, менежмент олдига қўйилган вазифаларни бажармоқда ва унинг самарадорлигини ошишида жуда катта роль илмий-техник тараққиёт ютуқларидан фойдаланишга тегишлидир. бунда шуни таъкидлаш керакки, …
4 / 15
объекти ўрнида бўлади. бу ўзаро ҳамкорлик учун қуйидагилар хосдир: · бошқарув субъекти бошқарув объектига таъсир кўрсатиш импульслари (бошқарув буйруқлари)ни жўнатади, улар бошқарув объекти қандай фаолият юритиши ҳақидаги ахборотга эга бўлдилар; · бошқарув объекти ушбу импульслар (буйруқлар)ни олади ва уларга мувофиқ ҳаракат қилади 2.1. расм. тўғридан тўғри таъсир тескари алоқа 2.1.расм. бошқарув тизимининг бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимчалари бошқарув субъекти сифатида фирмалар бўлимлари ва хизматлари мажмуасини ёки алоҳида бўлинма, якка шахс ва бошқаларни кўриб чиқиш мумкин. бошқарув объекти сифатида ходим, меҳнат жамоаси, товарлар, ресурслар, ҳужжатлар ва ҳ.қ. бўлади. масалан, уста участканинг ишини ташкил қилади. бунда у паст даражадаги менежер ёки бошқарув субъекти, ишчилар эса – бошқарув объектлари бўлади. ташкилотнинг тижорат директори бўлинмаларнинг ишини ташкил қилади. бунда у менежер ёки бошқарув субъекти, кўрсатилган бўлинмалар- бошқарув объектлари бўладилар. бошқарувнинг бошқа таърифлари ҳам мавжуд. масалан, кўзга кўринган тадқиқотчи п. друкер (ақш) ҳисоблайдики, бошқарув бу ташкил қилинмаган тўдани самарали мақсадга йўналтирирувчи ва ишлаб чиқариш гуруҳига айлантирувчи …
5 / 15
таъсирларини қидириш учун асос сифатида кўриб чиқилса, бошқарув имко- ниятларини баҳолаш бошқарувни амалга оширишнинг ҳақиқий имко- ниятларига адекват бўлмайди. демак, бошқарувни фақат бошқарув субъекти ҳолатида кўриб чиқиш мумкин эмас. субъектнинг бошқарув объекти билан ўзаро ҳамкорлиги учун улар ўртасида мажмуавий характерга эга муносабатлар мавжуд бўлиши зарур. бунда бошқарувнинг айрим даражаларидаги муносабатларнинг у ёки бу турлари устунлик қиладилар. иқтисодий муносабатларга асосланган бошқарув муносабатлари кенг тарқалгандирлар. муносабатларнинг қуйидаги икки тури бошқарув учун принципиал бўлади: ассоциацияланган мулк эгаларининг биргаликдаги фаолияти жараёнида меҳнатни тақсимланиши ва кооперациялашувида вужудга келувчи муносабатлар ва мулк эгалари ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланувчилар ўртасида вужудга келган ёллаш муносабатлари (тўлов муносабатлари). агар бир томондан бошқарув субъектида бошқаришга эҳтиёж ва имконият, бошқа томондан эса – бошқарув объекти бошқарув буйруқларини бажаришга эҳтиёжи ва имконияти бўлса, бошқарув ҳақиқий бўлади. субъектни бошқарувчи фаолияти бунда у қандай мақсадларни кўзлашига кўра маълум йўналишни олади. агар бошқарув мақсадлари субъектнинг бошқарув фаолияти жараёнида кўзланган мақсадига мос келса, у самарали бошқаришга …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 15 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "menejmentning nazariy asoslar"

2-мавзу. менежментнинг назарий асослари 2.1. бошқарув ва менежмент менежмент (инг. management- бошқармоқ, идора қилмоқ, ташкил қилмоқ) – бу: · ишлаб чиқариш, тижоратни бошқариш бўйича, маълум мақсадларни кўзловчи амалий фаолият; · бошқарув, назарияси, фани бошқарув тамойиллари, усуллари, восита- лари ва шаклларининг мажмуаси; · мамлакатимизнинг ҳозирги замон амалиётида корхона, акциядорлик жамиятининг раҳбарлик қилувчи таркибидир. “менежмент” тушунчаси бизнинг турмушимизга мустаҳкам кириб борган ва ўзбекча ишга доир фаолият учун одатий бўлиб қолган. аммо шуни ҳисобга олиш зарурки, гап янги фалсафа ҳақида кетмоқда, бунда қадриятлар ва устиворликларнинг янги тизимлари амалда бўладилар. шунинг муносабати билан “менежмент” атамасининг маъноси устида батафсилроқ тўхташ даркор. баъзи бир муаллиф...

Этот файл содержит 15 стр. в формате DOC (176,5 КБ). Чтобы скачать "menejmentning nazariy asoslar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: menejmentning nazariy asoslar DOC 15 стр. Бесплатная загрузка Telegram