menegment nazariy asoslar

DOCX 15 pages 86.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 15
3-мавзу. менежментнинг назарий асослари 1. бошқарув ва менежмент 2. бошқарув (менежмент)нинг моҳияти ва тизими 3. менежментнинг илмий ёндашувлари ва тамойиллари 4. бошқарув усуллари таянч иборалар: бошқарув , илмий ёндошув, вазиятли ёндашув, тизимли ёндашув, усуллар, иқтисодий усул, ижтимоий-рухий усул, ташкилий-фармойиш усули 1. бошқарув ва менежмент менежмент (инг. management- бошқармоқ, идора қилмоқ, ташкил қилмоқ) – бу: ишлаб чиқариш, тижоратни бошқариш бўйича, маълум мақсадларни кўзловчи амалий фаолият; · бошқарув, назарияси, фани бошқарув тамойиллари, усуллари, восита- лари ва шаклларининг мажмуаси; · мамлакатимизнинг ҳозирги замон амалиётида корхона, акциядорлик жамиятининг раҳбарлик қилувчи таркибидир. “менежмент” тушунчаси бизнинг турмушимизга мустаҳкам кириб борган ва ўзбекча ишга доир фаолият учун одатий бўлиб қолган. аммо шуни ҳисобга олиш зарурки, гап янги фалсафа ҳақида кетмоқда, бунда қадриятлар ва устиворликларнинг янги тизимлари амалда бўладилар. шундай қилиб, “менежмент” атамаси замонавий ташкилотни бошқаришга нисбатан қўлланилади, шу вақтда эса бошқа мақсадлар учун бошқа атамалар, масалан: government admiristration – давлат бошқаруви ва публик admiristration – ижтимоий бошқарувдан …
2 / 15
ди. шунинг билан бир вақтда, менежментнинг самарали бошқарув амалиёти сифатидаги мақсади ташкилотнинг юқори фойдалилиги, рақобатбардошлиги ва бошқа мақсадларига ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа жараёнини рационал ташкил қилиш ва ташкилотнинг техник-технологик базасини ривожлантириш йўли билан эришишдан иборатдир молиявий менежмент – бу молияларни бошқаришнинг барқарорлиги, ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлашнинг мажмуавий тизимидир. у ўз ичига молиявий кўрсаткичларни менежментга илмий ёндашувлар ва тамойиллар, даромадлар ва харажатлар баланси, ресурслардан фойдала- нишнинг самарадорлиги кўрсаткичлари, ишлар ва товарлар рентабеллигига риоя қилиш билан шакллантириш ва режалаштиришни олади. инновацион менежмент – бу мулк эгаси томонидан инновацияларнинг барча турларини ривожлантиришга киритиладиган инвестицияларни бошқаришнинг мажмуавий усули. у ўз ичига ташкилий тузилмаларни қуриш, инновацияларнинг йўналишларини танлаш, инновациялар, ходимларни бошқаришнинг ҳар хил жиҳатларини мувофиқлаштиришни олади. савдо менежменти – савдо корхонаси фаолиятининг барча асосий жиҳатларини бошқариш жараёнидан иборат бўлади. у аниқ савдо корхонасини ривожлантириш масалалари бўйича рационалроқ бошқарув қарорларини шакллантириш, унинг фаолияти ҳар хил йўналишларини мувофиқлаштириш ва бу фаолиятнинг якуний натижалари юқори самарадорлигини таъминлашга …
3 / 15
арини ривожлантириш марказлари замонавий даражада такомиллашяпти. энг ривожланган мамлакатлар гуруҳида япония, германия ва швецария етакчилик қилмоқда. бошқарувнинг замонавий талабларига мувофиқ ақш -9, франция – 12, италия – 14, буюк британия -16 ўринда турибди. кейинги 10-15 йиллар ичида иқтисодиётида кескин кўтарилиш хос бўлган мамлакатлар орасида сингапур, гонконг ва тайвань етакчилик қилмоқдалар. 2. бошқарув (менежмент)нинг моҳияти ва тизими умумий кўринишда бошқарув иккита объектнинг мақсадига қаратилган ўзаро ҳамкорлигидан иборат бўлиб, бунда улардан бири бошқарув субъекти ўрнида, бошқаси эса бошқарув объекти ўрнида бўлади. бу ўзаро ҳамкорлик учун қуйидагилар хосдир: · бошқарув субъекти бошқарув объектига таъсир кўрсатиш импульслари (бошқарув буйруқлари)ни жўнатади, улар бошқарув объекти қандай фаолият юритиши ҳақидаги ахборотга эга бўлдилар; · бошқарув объекти ушбу импульслар (буйруқлар)ни олади ва уларга мувофиқ ҳаракат қилади. бошқарув субъекти (бошқарувчи тизимча) бошқарув субъекти (бошқарилувчи тизимча) 2-расм. бошқарув тизимининг бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимчалари бошқарув субъекти сифатида фирмалар бўлимлари ва хизматлари мажмуасини ёки алоҳида бўлинма, якка шахс ва бошқаларни кўриб чиқиш …
4 / 15
ти билан ўзаро ҳамкорлиги учун улар ўртасида мажмуавий характерга эга муносабатлар мавжуд бўлиши зарур. бунда бошқарувнинг айрим даражаларидаги муносабатларнинг у ёки бу турлари устунлик қиладилар. иқтисодий муносабатларга асосланган бошқарув муносабатлари кенг тарқалгандирлар. муносабатларнинг қуйидаги икки тури бошқарув учун принципиал бўлади: ассоциацияланган мулк эгаларининг биргаликдаги фаолияти жараёнида меҳнатни тақсимланиши ва кооперациялашувида вужудга келувчи муносабатлар ва мулк эгалари ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланувчилар ўртасида вужудга келган ёллаш муносабатлари (тўлов муносабатлари). агар бир томондан бошқарув субъектида бошқаришга эҳтиёж ва имконият, бошқа томондан эса – бошқарув объекти бошқарув буйруқларини бажаришга эҳтиёжи ва имконияти бўлса, бошқарув ҳақиқий бўлади. субъектни бошқарувчи фаолияти бунда у қандай мақсадларни кўзлашига кўра маълум йўналишни олади. агар бошқарув мақсадлари субъектнинг бошқарув фаолияти жараёнида кўзланган мақсадига мос келса, у самарали бошқаришга қаратилган бўлади. бошқарув субъектининг бошқарувни амалга ошириш имконияти, биринчидан ташкилий-техник жиҳатлар билан ходимларда алоқа ва ахборотларни узатишнинг керакли каналлари, бошқарувнинг талаб қилишидаги техникаси ва ҳ.к. мавжудлиги билан, иккинчидан, бошқарув субъектида бошқарув …
5 / 15
атив жавоб қайтариш; · ташкилотни бошқаришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш; · ташкилотнинг ривожланишига кўмаклашиш; · фан ва илғор амалиёт ютуқларини тадбиқ этилишини таъминлаш; · ўзини ўзи тартибга солиш хусусиятига эга бўлиш. алоқа бошқарувнинг ҳар қандай тизимининг муқаррар элементи бўлади. алоқалар тўғридан тўғри, тескари, вертикал, горизонтал ва диагоналли ва ҳ.к бўлиши мумкин. тўғридан тўғри алоқа - бу бошқарув субъектининг объектга бошқарув буйруқлари, қарорлар, тавсиялар ва х.қ кўринишидаги таъсиридир. тескари алоқа - бу бошқарув объектидан бошқарув субъектига чиқувчи ахборотдир. келтирилган тўғридан тўғри ва тескари алоқалар вертикалга кирадилар. улардан ташқари расмий ва норасмий муносабатларни амалга ошишига имкон берувчи, билимлар ва кўникмаларни узатишга кўмаклашувчи, бошқарув тизимининг ўзининг олдига қўйган мақсадларига эришиш бўйича битта даражадаги субъектларнинг ҳаракатлари муфовиқлашувини таъминловчи горинзонтал алоқалар ҳам мавжуд. диоганал алоқа, масалан, битта бўлимнинг мутахассиси ва бошқа бўлимнинг бошлиғи ўртасида мавжуд бўлади. бошқарув тизимини иккита тизимчалар – бошқарувчи (бошқарув субъекти) ва бошқарилувчи (бошқарув объекти), ҳамда улар ўртасидаги тўғридан тўғри ва тескари алоқани …

Want to read more?

Download all 15 pages for free via Telegram.

Download full file

About "menegment nazariy asoslar"

3-мавзу. менежментнинг назарий асослари 1. бошқарув ва менежмент 2. бошқарув (менежмент)нинг моҳияти ва тизими 3. менежментнинг илмий ёндашувлари ва тамойиллари 4. бошқарув усуллари таянч иборалар: бошқарув , илмий ёндошув, вазиятли ёндашув, тизимли ёндашув, усуллар, иқтисодий усул, ижтимоий-рухий усул, ташкилий-фармойиш усули 1. бошқарув ва менежмент менежмент (инг. management- бошқармоқ, идора қилмоқ, ташкил қилмоқ) – бу: ишлаб чиқариш, тижоратни бошқариш бўйича, маълум мақсадларни кўзловчи амалий фаолият; · бошқарув, назарияси, фани бошқарув тамойиллари, усуллари, восита- лари ва шаклларининг мажмуаси; · мамлакатимизнинг ҳозирги замон амалиётида корхона, акциядорлик жамиятининг раҳбарлик қилувчи таркибидир. “менежмент” тушунчаси бизнинг турмушимизга мустаҳкам кириб борган ва ўзбекча ишг...

This file contains 15 pages in DOCX format (86.2 KB). To download "menegment nazariy asoslar", click the Telegram button on the left.

Tags: menegment nazariy asoslar DOCX 15 pages Free download Telegram