menegment texnologiyasi

DOC 27 sahifa 284,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
4-мавзу. менежмент технологияси 4.1. бошқарув жараёни ва вазифалари бошқарувга жараён сифатида қараш керак. бошқарув жараёни - бу ташкилот ресурсларини у томонидан ўз мақсадларига эришиш учун шакллантириш ва фойдаланиш бўйича узлуксиз, изчил бажариладиган, ўзаро боғланган ҳаракатлари мажмуасидир. бу ҳаракатларни бошқарув вазифалари деб атайдилар. шундай қилиб, бошқарув жараёни барча вазифаларнинг умумий йиғиндиси бўлади. бошқарув вазифалари - бу бошқарув фаолиятининг нисбатан мустақил, ихтисослаштирилган ва ажратилган турларидир. бундай деб ҳисобланиш учун бошқарув вазифаси аниқ акс эттирилган мазмунга, уни амалга оширишнинг ишлаб чиқилган механизмига ва доирасида унинг ташкилий ажралиши якунланадиган маълум тузилмага эга бўлиш керак. мазмун остида аниқ вазифа доирасида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракат тушунилади. бошқарув жараёнида амалга ошириладиган ҳаракатлар ва вазифаларнинг мазмуни ташкилотнинг тури (маъмурий, ижтимоий, таълим ва ҳ.к), унинг фаолияти кўлами ва соҳалари (ишлаб чиқариш, савдо, хизматлар кўрсатиш), бошқарув иерархиясидаги даражаси (бошқарувнинг юқори, ўртача ёки қуйи даражаси), ташкилот ичидаги роли (ишлаб чиқариш, маркетинг, молия, ходимлар) ва бир қатор бошқа омилларга боғлиқ. бошқарувнинг …
2 / 27
иялар, тадқиқот қилиш, баҳолаш, қарорлар қабул қилиш, ходимларни танлаш, вакиллилик ва музокоралар олиб бориш ва битимлар тузиш. амалда бошқарув бўйича ҳар бир ишда умумий бошқарув вазифалари бошқаришдан бир оз фарқ қиладилар. шунга карамасдан, бошқарувнинг бешта умумий вазифаларини ажратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: · режалаштириш (мақсадлар ва уларга эришиш бўйича ҳаракатлар режасини танлаш); · ташкил қилиш (вазифаларни бўлинмалар ёки ходимлар ўртасида тақсимлаш ва улар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш); · мотивация (ижрочиларни режалаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш ва қўйилган мақсадларга эришишга рағбатлантириш); · мувофиқлаштириш (рационал алоқаларни ўрнатиш йўли билан бошқарилаётган тизимнинг ҳар хил қисмлари ўртасида мослик ва мувофиқликни таъминлайди); · назорат (ҳақиқий эришиш мумкин бўлган ёки эришилган натижаларни режалаштирилганлар билан таққослаш). 4.1.1. режалаштириш режалаштириш бошқарув жараёнининг биринчи, ғоятда муҳим вазифаси бўлади. агар режавий кўрсаткичлар етарлича асосланмаган бўлсалар, ташкилот кейинги босқичларда қанчалик яхши ишланмасин, натижа паст бўлади. шунинг учун бошқарувнинг сифати режалаштиришнинг тўғри шакллантирилган тамойилларига боғлиқдир. режалаштириш вазифаси қуйидаги саволларга жавоб қайтаришга қаратилган: · …
3 / 27
йича ранжировка қилиниши; · режанинг мувофиқлиги; · режанинг кўп вариантлилиги; · кўрсаткичларнинг иқтисодий асосланиши; · стратегик, тактик ва жорий режаларнинг изчиллиги; · режалаштиришни автоматлаштирилганлиги; · режани ташқи муҳитнинг параметрлари билан мослаштирил-ганлиги; · режага бевосита тегишли бўлган шахсларни режалаштириш жараёнида иштирок этиши. буларга риоя қилиш асосланган режани ишлаб чиқишнинг мажбурий шарти бўлади. “режалаштириш” вазифаси кўпинча мақсадни мўлжаллашдан бошланади. гап шундаки, агар тизимнинг мақсадлари берилмаган, тизимнинг моҳияти асосланмаган бўлса, уларни белгилаш, яъни мақсадни мўлжаллаш энг муҳим вазифа бўлади. мақсадлар – бу аниқ якуний ҳолатлар бўлиб, у ёки бу субъект (ташкилот, жамоа, инсон)нинг фаолияти унга эришишга қаратилади. мақсадлар ташкилий муносабатларни белгилайдилар, уларга мотивация ва назорат тизимлари асосланадилар. мақсадларнинг иккита асосий турлари мавжуд: узоқ муддатли ва қисқа муддатли. одатда бир йил ёки камроқ муддатда эришиладиган мақсадлар қисқа муддатли, уч йил ёки кўпроқ муддатда эришиладиганлар мақсадлар узоқ муддатли деб ҳисобланадилар. агар зарурият вужудга келса, яна оралиқ (ўртача муддатли) мақсадлар ҳам белгиланадилар. тўғри шаклланган мақсадларни қаноатлантиришлари …
4 / 27
ежалаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади: · мақсадлар ва вазифаларни белгилаш; · мақсадларга эришиш учун стратегиялар, дастурлар ва режаларни ишлаб чиқиш; · зарур ресурсларни аниқлаш ва уларни мақсадлар ва вазифалар бўйича тақсимлаш; · режаларни уларни бажариши керак бўлган, уларни амалга ошириш учун жавобгар бўлган кишиларга етказиш. умуман режалаштириш вазифаси замонавий ташкилотларда учта даражада бажарилади: стратегик, тактик, оператив. стратегик бошқариш ва режалаштириш 4–бобда кўриб чиқилади. стратегик режалаштиришдан тактик, кейинроқ эса оператив (одатда бир йиллик) режалаштириш келиб чиқади, у етарлича батафсил қурилади. ушбу режага мувофиқ ташкилот фаолиятининг ҳар бир йўналиши бўйича фаолиятнинг ҳажми белгиланади. ишчи кучи ва капитал киритмаларни жалб қилиш бўйича режалар, маҳсулотни ишлаб чиқариш режалари тузилади. йиллик режа ишлаб чиқариш ва сотиш режаларини чораклар ва ойлар бўйича тафсилоти билан аниқлаб беради. бунда ҳар бир бўлинма ҳар ойда сотишлар ва харажатлар башоратларини аниқлаб олади ва ўз режаларини ушбу аниқлашлар билан мослаштиради. корхона фаолиятини оператив режалаштириш кўпинча бизнес-режа асосида амалга оширилади. бизнес-режада ташкилот …
5 / 27
ишдир. унинг вазифаси қуйидагилардир: · ташкилотни қисмларга бўлиш, умумий бошқарув вазифаларини бўлинмалар ва ходимлар ўртасида тақсимлаш; · ташкилотнинг ташкилий тузилмасини шакллантириш, унинг элементлари ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш; · ташкилотнинг маълум ташкилий маданиятини шакллантириш учун шароитлар яратиш; · қабул қилинган қарорларни бажарилишини ташкил қилиш ; · ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа жараёнларни жорий ташкил қилиш; · ташкилот фаолиятини ресурслар билан таъминлаш; · вазифалар ва ваколатларни бошқаларга топшириш; · ташкилотни уни ривожланиш жараёнида ислоҳ қилиш (қайтадан ташкил қилиш). бошқарув жараёнлари ва уларни ташкил қилишни ҳам кўриб чиқиш мумкин. бу жараёнлар асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчиларга бўлинадилар. бунда меҳнат предмети сифатида бошқарув қарори, ахборотлар ва ҳужжатлар бўладилар. агар операция меҳнат предметининг параметрларини ўзгартиришга қаратилса, жараён асосий бўлади. хизмат кўрсатувчи бошқарув жараёнларига меҳнат предметини жамлаш, назорат қилиш ва узатиш, ёрдамчиларга эса натижасида асосий ва хизмат кўрсатиш жараёнларини бажарилиши учун нормал шароитлар яратиладиган операциялар киради. бошқарув жараёнларини рационал ташкил қилишнинг шартларини ажратиш мумкин: · мутаносиблик; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"menegment texnologiyasi" haqida

4-мавзу. менежмент технологияси 4.1. бошқарув жараёни ва вазифалари бошқарувга жараён сифатида қараш керак. бошқарув жараёни - бу ташкилот ресурсларини у томонидан ўз мақсадларига эришиш учун шакллантириш ва фойдаланиш бўйича узлуксиз, изчил бажариладиган, ўзаро боғланган ҳаракатлари мажмуасидир. бу ҳаракатларни бошқарув вазифалари деб атайдилар. шундай қилиб, бошқарув жараёни барча вазифаларнинг умумий йиғиндиси бўлади. бошқарув вазифалари - бу бошқарув фаолиятининг нисбатан мустақил, ихтисослаштирилган ва ажратилган турларидир. бундай деб ҳисобланиш учун бошқарув вазифаси аниқ акс эттирилган мазмунга, уни амалга оширишнинг ишлаб чиқилган механизмига ва доирасида унинг ташкилий ажралиши якунланадиган маълум тузилмага эга бўлиш керак. мазмун остида аниқ вазифа доирасида амалга оширилиши ке...

Bu fayl DOC formatida 27 sahifadan iborat (284,0 KB). "menegment texnologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: menegment texnologiyasi DOC 27 sahifa Bepul yuklash Telegram