менежментнинг назарий асослари

DOC 28 pages 300.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 28
1-модул. менежментнинг назарий асослари 1- мавзу. менежментнинг ривожлaниш тaрихи вa ҳозирги ҳолaти. менежментнинг нaзaрий aсослaри. меҳнaтни босҳқaрисҳ усуллaри режа: 1. бошқарув ва менежмент. 2. менежмент тамойиллари. бошқарув усуллари. 3. молиявий менежмент. инновацион менежмент. савдо менежменти. таянч иборалар: менежмент фани ва амалиётининг мақсадлари, бошқарувнинг моҳияти ва уни амалга ошириш шартлари, бошқарувнинг субъекти ва объекти, бошқарув (менеж- мент) тизими ва унинг тузилиши, бошқарув усуллари, менежментнинг ёндашувлари ва тамойиллари тизими. бошқарув ва менежмент менежмент — бу бошқариш орқали ишларни амалга ошириш, ишбилармонлар қандай иш юритишини ўргатиш, янги бошқариш тафаккурини шакллантиришдир. менежмент деганда фирмаларнинг мақсадига эришишларини ташкил этиш, режалаштириш, назорат қилиш, ташкилот ичидаги ўзаро таъсир этишни мувофиқлаштириш, фирма салоҳиятидан фойдаланишорқали жараёнлар, муносабатлар, ҳаракатларни амалга ошириш кабилар англанади. замонавий менежмент асослари муайян иқтисодий, ижтимоий, илмий фанлар — миллий хўжаликни режалаштириш, башорат қилиш, статистика, макро-микроиқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, молия, кредит, режалаштиришнинг эконометрик усуллари, психология, педагогика, ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт назарияси, маркетинг каби фанлар билан узвий боғлиқдир. замонавий менежмент фанининг …
2 / 28
бошқариш, маркетингли бошқариш, молияни бошқариш, шахсни бошқариш, раҳбарнинг раҳнамолик сифатига қараб бошқариш кабилар эгаллайди. юқоридагилардан келиб чиқиб, менежментнинг асосий вазифалари қуйидаги йўналишларда ифодаланиши мумкин: - ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш (технологик фаолият); - тижорат фаолияти (ҳарид қилиш, сотиш ва алмаштириш); - молиявий фаолият (сармояни излаш ва оқилона фойдаланиш); - хавфсизлик фаолияти (аҳоли мулкини муҳофазақилиш); - эккаунтинг (таҳлил қилиш, ҳисобга олиш, статистика); - бошқариш фаолияти (режалаштириш, маркетинг, ташкил этиш вазифаси, тақсимлаш, мувофиқлаштириш ва назорат). бу вазифаларни амалга оширишда менежментнинг тамойиллари, назарияси, андозалар, маълумотларга ишлов бериш, бошқариш қонунларидан фойдалана билиш керак. шу билан бирга унутмаслик лозимки, фирма иқтисодий шароитлар, истеъмолчилар, давлат шартномалари, қонунчилик, рақобатчилик, жамиятдаги қадрият ва маънавият тизимлари, жамоа қарашлари, техника ва технология ва шунга ўхшашлар таъсиридафаолият кўрсатади. улар эса, фирма фаолиятига билвосита, айрим ҳолларда эса бевосита таъсир этади. менежмент фирманинг барча фаолиятига таъсир этса ҳам унинг таъсир кўрсатиш чегарасини аниқлаш мумкин. фирманинг бошқариш мақсадига эришиши учун ресурслардан фойдаланади. ресурс ва …
3 / 28
етарлича яхши ишлаб чиқилган. ахборотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришни бошқариш, қарорлар қабул қилиш жараёнларини автоматлаштириш камроқ ривожланган. аммо бошқарувнинг самарадорлиги нафақат вазифаларни ҳал қилиш усулларига, балки кўпроқ даражада хўжалик юритиш механизми ва давлат томонидан тартибга солиш тизимига боғлиқдир. шунинг учун хорижда фойдаланиладиган бошқарувнинг кўпгина (стратегик ва оператив) моделларини ўзбекистонда ҳамма вақт ҳам самарали қўллаш мумкин эмас, бу нарса бозор муносабатларини пишиб етилишининг ҳар хил даражаси билан изоҳланади. менежмент усулларига ташкилотларни бошқаришнинг макроиқтисодий нуқтаи назаридан қаралса, шуни сезиш мумкинки, бошқарувнинг илғор усуллари амалда бўлган ва ўзгариб бораётган хўжалик механизми доирасида фаолроқ тадбиқ этилади. аммо агар менежмент масалаларини ҳал қилишга қаралса, ўзбек ташкилотларининг хорижий фирмалардан катта фарқларини ҳисобга олиш зарур. ҳозирча бизнинг ташкилотларимизда бошқарув аппарати асосан ички вазифаларни, яъни техник-иқтисодий ва оператив-календар режалаштириш, моддий – техник таъминот ва ҳ.к. вазифаларни ҳал қилади. хўжалик фаолиятининг таҳлили ва фукционал – қиймат таҳлил ишлаб чиқариш ҳаражатлари, маҳсулот таннархини пасайтириш мақсадида ўтказилади, аммо бунда истеъмолчилар ҳали …
4 / 28
атиш масалаларини олади. молиявий менежмент – бу молияларни бошқаришнинг барқарорлиги, ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлашнинг мажмуавий тизимидир. у ўз ичига молиявий кўрсаткичларни менежментга илмий ёндашувлар ва тамойиллар, даромадлар ва ҳаражатлар баланси, ресурслардан фойдала- нишнинг самарадорлиги кўрсаткичлари, ишлар ва товарлар рентабеллигига риоя қилиш билан шакллантириш ва режалаштиришни олади. инновацион менежмент – бу мулк эгаси томонидан инновацияларнинг барча турларини ривожлантиришга киритиладиган инвестицияларни бошқаришнинг мажмуавий усули. у ўз ичига ташкилий тузилмаларни қуриш, инновацияларнинг йўналишларини танлаш, инновациялар, ходимларни бошқаришнинг ҳар хил жиҳатларини мувофиқлаштиришни олади. савдо менежменти – савдо корхонаси фаолиятининг барча асосий жиҳатларини бошқариш жараёнидан иборат бўлади. у аниқ савдо корхонасини ривожлантириш масалалари бўйича рационалроқ бошқарув қарорларини шакллантириш, унинг фаолияти ҳар хил йўналишларини мувофиқлаштириш ва бу фаолиятнинг якуний натижалари юқори самарадорлигини таъминлашга қаратилган. махсус менежментнинг юқорида келтирилган турларидан ташқари ҳозирги вақтда қуйидаги бошқа турлари ҳам ишлаб чиқилмоқда: ижтимоий соҳа, банк, солиқ, ташкилий, халқаро менежмент ва бошқалар. ижтимоий ривожланишнинг даврий ҳарактери, инқироз шароитларида қарорлар қабул қилиш …
5 / 28
ичида иқтисодиётида кескин кўтарилиш хос бўлган мамлакатлар орасида сингапур, гонконг ва тайвань етакчилик қилмоқдалар. бизнинг мамлакатимизда ҳам менежмент ғарбдаги фирмаларни бошқаришнинг тамойиллари, усуллари, воситалари ва шакллари мажмуаси сифатида танилмоқда. аммо 20 йиллар олдин, унинг асосий мақсадлари имперализмнинг ўрнини мустаҳкамлаш ва ижтимоийистик давлатларга карши иқтисодий кураш олиб бориш манфаатлари йўлида катта фойда олиш ва ижтимоийизм мамлакатларидан меҳнат унумдорлиги бўйича ўзиб кетиш деб ҳисобланган. бундай қараш ҳўжалик юритишнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими доирасига маълум даражада мос келган, чунки режалаштиришнинг марказлаштирилган тартиби ва бозорни бошқариш тажрибасини йўқлиги шароитларида бозор механимизми ҳаракатини бизнинг иқтисодимизга тўлиқ кўчиришнинг иложи бўлмаган. шунга қарамасдан, ўша шароитларда ҳам бизда менежментнинг кўпгина элементларидан фойдаланиш мумкин бўлган. мамлакат ижтимоий ҳаётини демократлашуви аҳолининг кенг қатламлари, амалий ходимларга менежмент назарияси ва амалиётининг жамланган бой жаҳон тажрибаси билан танишиш имкониятини берган, ўзбекистон иқтисодиётини бозор муносабатларига қаратилиши эса илғор давлатлар тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланишни зарур қилиб қўйган. шунинг муносабати билан ўзбекистонда менежментга муносабатлар кейинги йилларда анча …

Want to read more?

Download all 28 pages for free via Telegram.

Download full file

About "менежментнинг назарий асослари"

1-модул. менежментнинг назарий асослари 1- мавзу. менежментнинг ривожлaниш тaрихи вa ҳозирги ҳолaти. менежментнинг нaзaрий aсослaри. меҳнaтни босҳқaрисҳ усуллaри режа: 1. бошқарув ва менежмент. 2. менежмент тамойиллари. бошқарув усуллари. 3. молиявий менежмент. инновацион менежмент. савдо менежменти. таянч иборалар: менежмент фани ва амалиётининг мақсадлари, бошқарувнинг моҳияти ва уни амалга ошириш шартлари, бошқарувнинг субъекти ва объекти, бошқарув (менеж- мент) тизими ва унинг тузилиши, бошқарув усуллари, менежментнинг ёндашувлари ва тамойиллари тизими. бошқарув ва менежмент менежмент — бу бошқариш орқали ишларни амалга ошириш, ишбилармонлар қандай иш юритишини ўргатиш, янги бошқариш тафаккурини шакллантиришдир. менежмент деганда фирмаларнинг мақсадига эришишларини ташкил этиш, режалаш...

This file contains 28 pages in DOC format (300.5 KB). To download "менежментнинг назарий асослари", click the Telegram button on the left.

Tags: менежментнинг назарий асослари DOC 28 pages Free download Telegram