меҳнат жамоасининг сафарбарлиги

DOC 80,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1474653644_65035.doc меҳнат жамоасининг сафарбарлиги режа: 1. меҳнат жамоасининг ишлаб чиқариш жараёнидаги сафарбарлиги 2. корхонада ишчи кучининг қисқартирилиши ва унинг сабаблари меҳнат жамоасининг ишлаб чиқариш жараёнидаги сафарбарлиги ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги сафарбарлик ҳаракатларида ишлаб чиқариш жараёнининг техник ривожланиши ва кенгайтирилиши, меҳнат жараёнини ташкил этишда илмий ташкилий тузилманинг киритилиши, ишчи кучи ривожи ва демографик омиллар каби ходимларнинг шахсий ва ишлаб чиқариш жараёнининг моддий омиллари ўртасидаги боғлиқдаги ўзгаришлар акс этади. ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги сафарбарлик ҳаракатлари ишлаб чиқариш жараёни ичидаги барча техник-технологик ва ташкилий ўзгаришларни тўғридан-тўғри, ҳеч қандай боғловчи бўғинсиз қабул қилади. техник ривожланиш ҳиссасига ишлаб чиқариш жараёнининг ичида содир бўладиган барча ҳаракатларнинг 4/5 қисми тўғри келади. ўзида юқори технологик даражаларни акс эттирувчи ишлаб чиқариш тармоқларида содир бўлувчи ишлаб чиқариш жараёни ичидаги ҳаракатлар ҳиссаси ҳам юқори бўлади. ишлаб чиқариш тармоқларида цехлар, участкаларга эга ишлаб чиқариш жараёнида ходимларнинг 10 фоизи, бошқа тармоқларда эса 5 фоизи сафарбар бўлади. ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги сафарбарлик ҳаракатлари режали …
2
ят ўртасидаги боғлиқликни акс эттиради. ушбу тизим орқали ихтиёрий меҳнат жамоасига иқтисодий қонунлар таъсири кузатилади, унда юз берувчи сафарбарлик ҳаракати эса жамиятнинг бирлашган ишчи кучининг органик бирикамаси ҳисобланади. меҳнат жамаси – доимий ҳаракатдаги, доимий ривожланиб борувчи тизимдир. унинг тузилмаси ишлаб чиқариш жараёнининг техник ривожланиши ва ташкилий даражаси билан аниқланади ҳамда фан-техника тараққиёти таъсири остида ривожланади ва такомиллашади. фан-техника тараққиёти фақатгина моддий омиллар концентрация даражасининг ортишига эмас, балки ишчи кучи концентрациясининг юқори даражада бўлишини ҳам таъминлайди. техника тараққиёти даврида ишлаб чиқариш жараёни концентрацияси даражасини ошириш орқали ишлаб чиқариш жараёни ичида чуқурлаштирилган, функционал меҳнат тақсимоти асосида ходимлар сафарбарлигига зарур шароитлар яратилади, бу эса ўз навбатида, ишчи кучининг корхона ёки ташкилотдан чиқиб кетишига бўлган ҳаракатнинг камайишига олиб келади. амалиёт натижалари шуни кўрсатадики, корхона ёки ташкилот қанчалик катта бўлса, уни ичидаги ишчи кучи ҳаракати ҳам шунчалик катта бўлади. ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаракатларга эътибор қаратиш ва уларни ўрганиш орқали ушбу жараёнда банд бўлган иштирокчиларнинг иқтисодий …
3
сафарбарлик ҳаракатларининг муҳим омили ва асосий афзаллиги шундаки, бу жараён меҳнат жамоасининг турғунлигини оширади; корхона ичидаги ҳаракатланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, ишчи кучини корхона ташқарисига чиқиши шунчалик камаяди. ушбу сафарбарлик ҳолатларида касблар аро ва малакавий ҳаракатлар ўрни юқорироқдир. турли корхоналарда ишлаб чиқариш жараёни ичидаги ходимлар ҳаракати бир-бирига яқиндир. ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёни ичидаги сафарбарлик ҳаракатларида ўз иш жойларини ўзгартирувчи ходимлар сонининг ўртача 30 фоизи қатнашади. ишлаб чиқариш шартлари, ишчи кучининг сифат тавсифи кўрсаткичлари ва бошқа сабабларга кўра ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёни ичидаги сафарбарлик ҳаракатлари интенсивлиги ўзгариб туриши мумкин, лекин уларнинг барчасида ушбу жараёнга юқори таъсир этувчи ишчи кучи ҳаракати қонуни хизмат қилади. ушбу жараён ўз аксини шунда топадики, ўз иш жойини ўзгартириб, янги иш жойига ўтишга уринувчи ходимлар ичида ўзининг моддий, маънавий-маиший ҳолатини яхшилаш, шунингдек қулай меҳнат шароитларига эга бўлишига интиладилар. ушбу шартлар остида кўпинча юқорида саналган сабабларнинг барча йиғидисини эмас, балки уларнинг бир қисмини, яъни ходимга ҳозирда зарур бўлган, …
4
турли гуруҳ ходимлари бажарувчи меҳнат жараёнларини яқинлаштиришга, меҳнатнинг мураккаблиги ва масъулияти даражасини тенглаштиришга, бу жараёнларнинг меҳнатга тўланувчи ҳақ ўртасидаги фарқларни қисқаришига олиб келади. жисмоний меҳнат билан банд бўлган умумий ва махсус таълим даражасига эга ходимлар ўртасидаги фарқларни камайтириш ва уларни ақлий меҳнат билан банд ходимлар даражасига яқинлаштириш ишлари олиб борилмоқда. бундай шароитда ишлаб чиқариш жараёни ичидаги ходимларнинг сафарбарлик ҳаракатига меҳнат шартлари, корхонадаги ижтимоий-психологик ҳолатлар таъсир кўрсатади. меҳнат жамоасидаги ходимларнинг бир-бирлари тўғрисидаги фикрлари, муносабатлари каби субъектив омиллар таъсири ортади ва ходимларнинг ўз ишларини ўзгартиришларига ёки ўзгартирмаслиги ҳақидаги фикрларига таъсир этади. меҳнат жамоасидаги муносабатлардан психологик қониқмаслик сабабларини социологик таҳлил орқали аниқлаш, меҳнат жамоасида зарурий ижобий муҳит яратиб, ушбу омил сабабидан юзага келувчи сафарбарлик ҳаракатларини тўхтатишга эришиш мумкин. техник тараққиёт даврида малакали ходимларнинг универсаллашуви ҳолати кузатилади. техник жараёнларнинг юқори суръатлар билан такомиллашиб бориши, ишлаб чиқариш жараёнида бир неча техник жараённи баробар амалга ошириш зарурлигини тақозо этади. малакали ходимлар эса ишлаб чиқариш жараёнида бир …
5
уни кўрсатадики, ишлаб чиқариш фондларининг ортиши ва ишчи кучи ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри боғланиш мавжуд: фондлар даражаси қанчалик юқори бўлса ишлаб чиқариш жараёнда ва ишлаб чиқариш жараёнлари аро ходимлар ҳаракати ҳам юқорилиги кузатилмоқда. ишлаб чиқаришнинг етакчи тармоқларида фаолият кўрсатувчи корхоналар орасида юқори асосий фондлар коэффицентига эга бўлган корхоналар орасида ходимлар ҳаракати ҳам юқори кўрсаткичларга эга бўлган. шунингдек, ходимлар ҳаракатига уларнинг фонд билан қуролланганлик даражаси ҳам бевосита таъсир кўрсатади: фонд билан юқори қуролланган корхоналарда ходимлар ҳаракатининг ортиши шундан далолат беради. ушбу ҳолатларнинг барчаси корхонада банд ишчи кучи сифатининг ортишига олиб келади ва у ижобий натижалар беради. ходимларнинг ички ва ташқи ҳаракати ўртасида бевосита алоқа мавжуд. чунки, корхона ва ташкилотларда ички сафарбарлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш билан бирга ходимларнинг ташқи сафарбарлиги, яъни бошқа корхона ва ташкилотларга чиқиб кетишга бўлган ҳаракатлари чекланади. ишчи кучи ҳаракатининг иқтисодий муносабати иқтисодиётнинг барча соҳаларини ўз ичига олади. маълум бир чегара эга ишлаб чиқариш жараёни ичидаги ходимларнинг сафарбарлик ҳаракатининг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "меҳнат жамоасининг сафарбарлиги"

1474653644_65035.doc меҳнат жамоасининг сафарбарлиги режа: 1. меҳнат жамоасининг ишлаб чиқариш жараёнидаги сафарбарлиги 2. корхонада ишчи кучининг қисқартирилиши ва унинг сабаблари меҳнат жамоасининг ишлаб чиқариш жараёнидаги сафарбарлиги ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги сафарбарлик ҳаракатларида ишлаб чиқариш жараёнининг техник ривожланиши ва кенгайтирилиши, меҳнат жараёнини ташкил этишда илмий ташкилий тузилманинг киритилиши, ишчи кучи ривожи ва демографик омиллар каби ходимларнинг шахсий ва ишлаб чиқариш жараёнининг моддий омиллари ўртасидаги боғлиқдаги ўзгаришлар акс этади. ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги сафарбарлик ҳаракатлари ишлаб чиқариш жараёни ичидаги барча техник-технологик ва ташкилий ўзгаришларни тўғридан-тўғри, ҳеч қандай боғловчи бўғинсиз қабул қилади. техник р...

Формат DOC, 80,5 КБ. Чтобы скачать "меҳнат жамоасининг сафарбарлиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: меҳнат жамоасининг сафарбарлиги DOC Бесплатная загрузка Telegram