меҳмонхона ва ресторанларни бошқариш

DOC 71,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1406029170_57566.doc меҳмонхона ва ресторанларни бошқариш режа: 1. меҳмонхона ва ресторанлар бошқарувини ташкил этиш. 2. меҳмонхона ва ресторанларда маркетингни бошқариш. 3. меҳмонхона ва ресторан ходимларини бошқариш. 1. меҳмонхона ва ресторанлар бошқарувини ташкил этиш. меҳмонхона хўжалигида ишларни бажариш ва бошқарув жараёни ташкилий тузилма бўйича кечади. тузилма – ходимларнинг вазифалари ўртасидаги муносабатлар моделидир. тузилма меҳмонхонанинг фаолияти режалаштириладиган, ташкил этиладиган, йўналтириладиган ва назорат этиладиган буйруқлар схемасини белгилаб беради. хуллас, тузилма корхонага шакл ва ишларнинг бажарилиши учун асос яратиб беради. [20] тузилманинг мақсади: мехнатни тақсимлаш, вазифалар ва муносабатларни белгилаб бериш, алоқа каналларини белгилаш. қадимда меҳмонхоналар метрдотел ва шеф-повардан иборат бўлган икки поғонали бошқарув тузилмаси кенг тарқалган бўлган. ҳозирги замонда баъзи бир кичикроқ меҳмонхоналар бир оила аъзолари томонидан вазифалари катъий белгиланган ёки белгиланмаган муносабатлар асосида бошқарилмоқда. меҳмонхонанинг ташкилий тузилмаси қандай тузилганидан қатъий назар, у корхонанинг асосий хизматлари – хавфсиз шинам тураргохни турли мазали таом ва ичимликлар билан таъминлаган ҳолда сотишни ташкил этишга қаратилган бўлади. меҳмонхонанинг мана …
2
ар ва ичимликлар билан яхши овқатланишни таклиф қилиши билан боғлиқ. бошқа бўлинмаларга отелнинг асосий фаолиятини қўллаб-қувватлаш қолади. меҳмондўстлик индустрияси компанияларида қўйилган мақсадлар ва вазифаларга эришиш учун ўзил-кесил ташкилий тузилма ишлаб чиқилиши, ундаги ишлар эса барча ходимлар ўртасида тақсимланиши лозим. ходимларнинг асосий вазифаларини самарали қайта ташкил этиш, уларнинг кимга бўйсунишини белгилаш, ходимлар етарлича куч-ғайрат сарфлашларини таъминлаш учун ҳам ташкилий тузилма зарур. ташкилий тузилмани оқилона ишлаб чиқиш – бу ташкилий жиҳатдан самарали қайта тузишнинг асосий кўрсаткичидир. яхши ташкилий тузилма ўзидан ўзи яхши ҳаракат қилмаслиги равшан. лекин ёмон ташкилий тузилма менежерлар савиясининг даражасидан қатъи назар яхши ишни ҳам йўққа чиқаради. демак, ташкилий тузилмани яхшилаб, ижрони ҳам такомиллаштириш мумкин. меҳмондўстлик индустрияси компаниясининг ташкилий тузилмаси унинг иқтисодий самарадорлигинигина эмас, ходимларнинг маънавий қониқишларини, меҳнатдан мамнунлигини ҳам билдиради. менежерлар ташкилий тузилманинг ва ишни ташкил этишнинг компания ходимларининг сай-ҳаракатларига ва фаолиятига таъсирини аниқлашлари зарур. ташкилий тузилмани ишлаб чиқиш чоғида мутахассислар ташкилот мақсади билан боғлиқ фаолият ҳамда унинг унсурлари …
3
ишлар қуйидагича: - ишни ихтисослаш; - департаментларни белгилаш; - вақолатларни аниқлаш; - назорат вазифаларининг ҳажми; - мувофиқлаштириш усуллари. 2. меҳмонхона ва ресторанларда маркетингни бошқариш. маркетингни бошқариш – маркетинг комплексининг барча элементларини (маҳсулот, нарх, жой, рағбатлантириш) корхонанинг мақсадларига эришиш мақсадида таҳлил этиш, режалаштириш, амалга ошириш, йўналтириш ва назорат этиш; сотувлар бозори билан алоқа манфаатли алмашинув операциялар қилиш жараёнидир. замонавий маркетинг бошқаруви учун маркетинг концепцияси асос бўлиб хизмат қилади. бу мижозларга рақобатчиларга нисбатан яхшироқ хизмат кўрсатишга йўналтирилган бутун бир фалсафадир. маркетинг туристларнинг эҳтиёжларини тўғри аниқлаб, жозибадор туристик маҳсулот яратиш, потенциал туристларга уларга мос келадиган туристик маҳсулот билан таништириш учун ёрдам беради. бунинг учун бозорни тадқиқ этиб, бозор имкониятларини ўрганиб, корхона мақсадларини эришишга олиб келувчи маркетинг фаолиятларини режалаштириш ва лозим даражада амалга ошириш керак. маркетинг тадқиқотлари туристик корхоналарга ўз маркетинг комплексларини яратиш, маркетинг ўринишлари ва ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланиш ҳамда ўз бозорларини аниқ сегментлаш имкониятини беради. сегментлаш концепция шундан иборатки, бозорда мижозлар турлича …
4
озим; - мақсад йўлидаги бозорда энг кўп мижозларни жалб этиб, рақобат афзаллигига эришиш зарур; - стратегик мақсадга етиш учун маркетингнинг тўғри тактик дастури ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши лозим; хизмат кўрсатиш саҳасида самарали маркетинг ечимлари хизматни ишлаб чиқариш операцияларини бошқариш ҳамда ходимлар ва молияни бошқариш билан мувофиқлаштирилиши, уйғунлаштирилиши даркор. меҳмондўстлик индустрияси корхонасининг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш чоғида қуйидаги муҳим жиҳатлар ҳисобга олиниши лозим: - бизнес мақсадларини аниқлаш; - бизнеснинг ички ва ташқи муҳитини ўрганиш; - бизнесни юритиш учун имкониятларни ва мавжуд ресурсларни аниқлаш; - маркетинг мақсадларини шакллантириш; - шу мақсадларга эришиш учун стратегияни ишлаб чиқиш; - ахборот тизимини ва маълумотлар базасини ташкил қилиш. меҳмондўстлик индустриясида стратегияни шакллантиришга ёндашиш рақобат, сегментлар, бозор, қўлланиладиган технология даражаси, корхонадаги хулқ-атвор ва шахслараро муаммолар каби кўп омилларга боғлиқ бўлганлиги сабабли олдиндан белгиланган амаллар содда механик қўлланиш ва бошқа кўп нарсалар ҳам қийинлашади. меҳмондўстлик индустриясининг стратегияси иқтисодиётдаги икки муҳим кўрсаткич - мижозларнинг омилкор фаоллиги, мижозлар дам …
5
ари ўртасидаги ўзаро муносабатни таҳлил қилишдан бошланади. стратегияни шакллантиришнинг навбатдаги босқичи фойданинг кўпайиши имкониятларини ўрганишдир. олинадиган фойдани уйда ҳам, хорижда ҳам компания хизматидан фойдаланувчилар сафини кенгайтириш, эгалланган бозорларда савдо ҳажмини ошириш, ишлаб чиқариш ва савдо чиқимларини камайтириш ёрдамида унумдорликни ошириш, бозордаги улушини кенгайтириш орқали сотиш ҳажмини ошириш билан кўпайтирилади. маҳсулотнинг ўрнини аниқлаш стратегияни шакллантириш жараёнининг тамал тоши деб ҳисоблаш мумкин. бу масалада ғарб олими девис меҳмонхона бизнеси маҳсулотининг ўрнини аниқлаш мижозларнинг талаб ва истакларига, компаниянинг обрўсига, ваъда қиладиган нафларига, унинг хусусиятлари рақобатчидан ажралиб туришига боғлиқ деб ҳисоблайди. 3. меҳмонхона ва ресторан ходимларини бошқариш. ходимларни бошқариш – коллективга алоҳида олинган ишчиларнинг корхона мақсадларини эришишга йўналтирилган ижодий, ташаббусли, онгли мехнат қилиши учун оптимал шароитларни яратиб беришга мўлжалланган комплекс таъсирдир. корхонанинг энг асосий ресурслари бу унинг ишчи кучи ҳисобланиб, уларнинг мехнати билан корхонанинг маҳсулот ва хизматлари яратилади. ходимларнинг самарали ишлашларига эришиш учун уларнинг эҳтиёжларини инобатга олиш керак. туристик маҳсулот жуда ҳам кичик, майда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "меҳмонхона ва ресторанларни бошқариш"

1406029170_57566.doc меҳмонхона ва ресторанларни бошқариш режа: 1. меҳмонхона ва ресторанлар бошқарувини ташкил этиш. 2. меҳмонхона ва ресторанларда маркетингни бошқариш. 3. меҳмонхона ва ресторан ходимларини бошқариш. 1. меҳмонхона ва ресторанлар бошқарувини ташкил этиш. меҳмонхона хўжалигида ишларни бажариш ва бошқарув жараёни ташкилий тузилма бўйича кечади. тузилма – ходимларнинг вазифалари ўртасидаги муносабатлар моделидир. тузилма меҳмонхонанинг фаолияти режалаштириладиган, ташкил этиладиган, йўналтириладиган ва назорат этиладиган буйруқлар схемасини белгилаб беради. хуллас, тузилма корхонага шакл ва ишларнинг бажарилиши учун асос яратиб беради. [20] тузилманинг мақсади: мехнатни тақсимлаш, вазифалар ва муносабатларни белгилаб бериш, алоқа каналларини белгилаш. қадимда меҳмонхоналар м...

Формат DOC, 71,0 КБ. Чтобы скачать "меҳмонхона ва ресторанларни бошқариш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: меҳмонхона ва ресторанларни бош… DOC Бесплатная загрузка Telegram