популяция сони динамикасининг қонуниятлари. популяцияни математик моделлаш

ZIP 2,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1450019941_62643.doc популяция сони динамикасининг қонуниятлари. популяцияни математик моделлаш атроф-муҳитнинг барча биотик ва абиотик омиллари ҳашаротларнинг серпуштлиги, ҳалок бўлиш суръати ва онтогенезининг тезлигига таъсир қилганлиги сабабли уларнинг популяцияси сонига катта таъсир кўрсатади. ҳашаротлар сонининг ўзгарувчанлиги қайсидир даражада популяциянинг яшовчанлигини белгиловчи ирсий ҳусусиятларининг ўзгаришига ҳам боғлиқдир. популяция зичлигини белгиловчи ташқи ва ички омилларнинг барча комплексини 88-расмда келтирилган схема кўринишида бериш мумкин. организмлар сони ўзгарувчанлиги қонуниятлари ҳақидаги масала замонавий экологиянинг марказий масалаларидан бири ҳисобланади. у нафақат ўта муҳим назарий, балки амалий аҳамиятга ҳам эгадир. қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва соғлиқни сақлашда зарарли ҳисобланган ҳашаротларнинг оммавий кўпайишини олдиндан кўра билиш, баъзида эса уни тўхтатиш имконияти унга боғлиқ бўлганлиги учун ҳам у амалий энтомологияда ўта муҳимдир. 88-расм. ташқи муҳит омиллари ва ирсий ҳусусиятларнинг популяция сонига таъсир этиш схемаси (олли, эмерсон, о.парк, т.парк ва шмидт бўйича) 89-расм. қарағай одимловчиси, қарағай тунлами ва қарағай иапк қурти шёнебек ва колпин популяцион эгри чизиқлари (швердтфегер бўйича) ҳозиргача ўрганилган авж олиб …
2
а. шунинг учун ҳам улар популяцияси сонининг қонуний даврий ўзгарувчанлигини белгиловчи механизмни тушунишнинг ўзи ҳозирги вақтга келиб ҳам етарли эмас ва экологлар ушбу масала бўйича баҳслашиб келадилар. мазкур мунозара кейинги йилларда кўплаб тажриба тадқиқотларини ўтказишга сабаб бўлди. экологлар мактабларидан бири (рубцов, 1948, 1953 и др.; теленга, 1950, 1953, 1956 ва б.қ.; томпсон, 1922—1956; никольсон, 1958; холдинг, 1959; хюберт, 1962, яхонтов, 1969; черныешев, 1996; хамраев, 2011 ва кўплаб бошқа муаллифлар) ҳашаротлар сонининг циклик ўзгарувчанлиги механизмини деярли (ёки бутунлай) популяция зичлигига боғлиқ бўлган муҳит омилларигина белгилаб беради, деган фикрни билдирган. улар ўзларининг фикрларини ёрқин исботи сифатида кўп йиллардан бери қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши кимёвий кураш олиб борилаётганлигини келтирганлар (никольсон, 1958 ва б.қ.). кимёвий курашишда (лаборатория ва лаборатория-дала шароитидан ташқари) дала ва боғлардаги ҳашаротлар сонини жуда ҳам кучли камайтириш мумкин, лекин инсектицидлар тез-тез интервал оралиғида қўлланилмаса, у ҳолда зараркунандалар сони тезда яна аввалги ҳолига қайтади, чунки қолган зараркунандаларнинг кўпайиш суръати уларнинг табиий …
3
ртошка далаларида колородо қўнғизида (leptinotarsa decemlineata say.) учун ҳам кузатилган. катта массивдаги далаларга инсектицидлар билан ишлов берилганда ҳам ҳашаротлар сони узоғи билан кейинги вегетацион мавсумгача камайиши мумкин. ушбу қараш тарафдорлари популяция зичлигига боғлиқ бўлмаган омиллар қанчалик аҳамиятга эга бўлмасин (масалан, қишда совуқдан кўпчилигининг нобуд бўлиши ва х.қ.), маълум даражада тасодифан таъсир қилиши мумкинлигини исботлаганлар. бунинг сабабини қуйидагича тушунтирганлар: агар улар популяция зичлигини бошқаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўладиган бўлса, у ҳолда эҳтимоллар назарияси бўйича популяция сони чексиз ўсиши ёки нолгача тушиши керак. хюберт (1962), гдр, гфр ва англиянинг айрим ҳудудларидаги 80-150 йиллар давомидаги метеорологик маълумотларни таҳлил қилиб, ушбу вақт давомида метеорологик шароитларнинг кузатилган вариациялари ҳашаротлар сони ўзгарувчанлигини тушунтириш учун асос бўла олмаслигини кўрсатиб берган. кўпчилик энтомологлар зичликка боғлиқ бўлган муҳит омиллари ҳашаротларнинг айниқса табиий душманлари (паразитлар, йиртқичлар ва уларнинг касалликларини қўзғатувчилар) катта рол ўйнаса керак, деб тахмин қиладилар. адабиётларда ушбу масала юзасидан кўплаб мисоллар келтирилган, ва 15 ва қисман 12 …
4
оглар - қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши биологик курашиш соҳасидаги мутахассислар - монофаглар устун келувчи рол ўйнайди, деб ҳисоблайдилар, айниқса буни н.а.теленга (1953) аниқ айтган. дарҳақиқат, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши биологик курашиш соҳасида ихтисослашган энтомофаглардан (монофаглар ёки жуда чекланган олигофаглар) фойдаланиш, масалан, олма қонли бити (eriosoma lanigerum hausrn.) га қарши aphelinus mali halid. ва комсток қурти (pseudococcus cotnstocki kuw.) га қарши pseudaphicus matinus gah., ёки унли қуртлар (pseudococcinae) га қарши хонқизи қўнғизи radolia cardinalis mull. паразитларидан фойдаланиб курашиш борасида улкан муваффақиятларга эришилган. бунга қарама-қарши бўлган яна бир фикрга кўра, монофаглар ҳашарот-хўжайин бирмунча мослашган доимий омил бўлиб ҳисобланади, ҳаммаҳўр табиий душманлар эса ўзига хос шароитлардагина қўшимча таъсир қилиш мумкин. ҳашаротлар популяцияси ўзгарувчанлигини уларнинг табиий душманлари сонининг ўзгариши билан тушунтирадиган назария одатда паразитар назария дейилади. унинг айрим ўзгарган шакли биоценотик назария ҳисобланади. мазкур назариянинг тарафдорлари (фридерикс, 1927; таленгорст, 1939; викторов, 1955 ва б.қ.) биоценознинг барча турлараро бевосита ва билвосита алоқаларнинг турли-туманлигини таъкидлайдилар ва …
5
ари қулайлигича қолиши мумкин, аммо асосан зичликдан тўғри функция ҳисобланадиган эндоген омиллар таъсирида зичлик энг юқори даражага етганида уларнинг сони катастрофик пасаяди ва кейин қайтадан кўтарилади. кўпайиб кетиш назариясининг бир мунча ўзгарган кўринишини асосан дэвидсон, андрюарса (1948) ва соломон (1949)лар ривожлантирган муҳит сиғими назарияси бўлиб, унда ҳам ишонч билан яшаш воситалари чекланган, деб ҳисобланади, бироқ биринчи ўринга эндоген омиллар эмас, балки бундай шароитларда популяция зичлигининг бўлиши мумкин бўлган энг юқори нуқтасидан ортиши натижасида ҳаддан ташқари кўпайиб кетган зотларнинг яшай олмаслиги қўйилади. ўша ёки бошқа турда популяция зичлиги ҳаётий ресурслар йиғиндиси билан чекланиши юзасидан бир қатор тадқиқотлар олиб борилган ва буни одатда турларнинг ичида ёки турлараро рақобат билан боғлашади (головянко, 1926; ильинский, 1928; никольсон, 1954, 1958; кэрн, 1956; фуллер, 1934; солт, 1932; уллиетт, 1950 ва б.қ.). керн гўнг қўнғизи aphodius howitti норе. мисолида гўнгқўнғиз личинкаси мўл бўлганида унинг яшовчанлиги пасайишини кўрсатиб берган. фуллер (1934) ўлган қўйни ерга кўмилганидан 2 кун ўтгандан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"популяция сони динамикасининг қонуниятлари. популяцияни математик моделлаш" haqida

1450019941_62643.doc популяция сони динамикасининг қонуниятлари. популяцияни математик моделлаш атроф-муҳитнинг барча биотик ва абиотик омиллари ҳашаротларнинг серпуштлиги, ҳалок бўлиш суръати ва онтогенезининг тезлигига таъсир қилганлиги сабабли уларнинг популяцияси сонига катта таъсир кўрсатади. ҳашаротлар сонининг ўзгарувчанлиги қайсидир даражада популяциянинг яшовчанлигини белгиловчи ирсий ҳусусиятларининг ўзгаришига ҳам боғлиқдир. популяция зичлигини белгиловчи ташқи ва ички омилларнинг барча комплексини 88-расмда келтирилган схема кўринишида бериш мумкин. организмлар сони ўзгарувчанлиги қонуниятлари ҳақидаги масала замонавий экологиянинг марказий масалаларидан бири ҳисобланади. у нафақат ўта муҳим назарий, балки амалий аҳамиятга ҳам эгадир. қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва соғлиқни сақ...

ZIP format, 2,1 MB. "популяция сони динамикасининг қонуниятлари. популяцияни математик моделлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.