ҳашаротларнинг ҳудудларга ўрнашиши ва кўчиб юриши. янги тур ва расаларнинг шаклланиши

ZIP 281,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1450022168_62654.doc ҳашаротларнинг ҳудудларга ўрнашиши ва кўчиб юриши. янги тур ва расаларнинг шаклланиши биотоплардаги турли экологик маконларда ҳар хил ҳаётий формаларнинг белгиланиши, ўша ёки бошқа турнинг ҳаётий эҳтиёжлари ташқи муҳитга мослашганлиги тўғрисида олдинги бобларда гапириб ўтилганлигидан ташқари, бу турларнинг ҳар бири маълум даражада тур ичидаги кўпайишни таъминлайдиган оптимал ҳаётий фаолияти ва ҳудудга турнинг тарқалишини таъминлайдиган гуруҳларни ҳосил қилишини ҳисобга олиш керак. олий ҳайвонларнинг (айниқса, қушлар гуруҳи) эркак ва урғочилар жуфтларини кўпайиш даврида бирга яшаш учун бирлаштириш ҳашаротларда кузатилмаган. бу қоидага мувофиқ ҳашаротлар вояга етган яшаш даврининг қисқалиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. кўпчилик ҳашаротлар вояга етган фазадаёқ тўлиқ ривожланган жинсий маҳсулотга эга бўладилар ва бир неча марта жинсий қўшилиш билан (полигамия) уруғлантириш қобилиятига эга бўлиши мумкин. имагинал фазада айрим ҳашаротлар озиқланмайдилар ва кўпинча уларнинг оғиз аппарати ривожланмаган бўлади. ҳашаротларнинг минимал ҳаёти атига бир неча соат давом этади холос, масалан, баҳорчилар (ephemeroptera) ёки psychidae оиласига мансуб айрим капалакларда модомики ҳашаротларда тухумнинг ривожланиши учун …
2
аротларда полигамияга хос эркаклари турли урғочилар, урғочилари эса турли эркаклари билан, урғочилар сони эса кўпчилик, ҳатто партеногенетик кўпайишга қобилиятсиз турларда эркаклар сонидан устун бўлади. ҳайвонларнинг бирга яшаш даврида жуфтларга бирлашиши баравар эмас, албатта улар фақат жинсий қўшилиш даврида бирлашадилар. у ёки бу яшаш даврида кўпчилик ҳашаротлар йиғиладилар ва гала ёки стациялар ҳосил қиладилар, айрим турларда колониал ҳаётга хос ҳусусият мавжуд. ҳашаротлар биотопларнинг маълум жойларига йиғилиши одатда уларнинг танлаш қобилияти билан, гуруҳланиб учаётганларига тўпланиши уларнинг ҳаётий талабини ҳаммадан кўра тўла қондириш билан боғланган. шундай фактлар, масалан, в.в.яхонтовнинг (1969) кузатишларича чотқол тизмасида, а.ш.хамраевнинг кузатишича эса, сурхондарё ва қашқадарё вилоятлари тоғли чегарасида 2005 йил дўлана капалаги (aporia сrataegi l.) нинг оммавий тўпланиши сув ҳавзаларининг ҳаммадан кўра намлироқ ерларида кузатилган; ниначиларнинг (odonata) йиғилиши улар учун озиқа сероб жойларда (майда ҳашаротлар билан) ва кўпайиш жойларида (сув ҳавзаларида), чумолиларнинг (formicidae) тўпланиши ўсимлик битлари билан қопланган ва битлар ажратиб чиқарадиган ширин экскрементларда кузатилади, чунки чумолилар чиқиндисидаги сершира …
3
н, ҳонқизи қўнғизлари: hippodamia convergens guer жанубий калифорния тоғ қояларида, brumus octosignatus gebl. ва semiadalia undecimnotata schneid. ўрта осиё тоғларида қишлаш учун ўн ва юз минглаб донада биргаликда йиғилиб, ҳаммадан кўра қулай ҳарорат режим ва метаболизм оптимал суръатини таъминловчи резерв моддалар сарфини тежайдиган шароитга тўпланадилар (яхонтов, 1950). қишлаш даврида кўпчилик ҳашаротлар шамолдан ва совуқдан асраниш учун айрим участкаларда мавсумий тўпланадилар, масалан, зарарли хасва (eurygaster integriceps put) ва тоғ қандаласи (dolycоris punicillatus hоrv.) кўпчилик ҳолларда ёзги уйқуга кириш учу аста-секин тоққа кўча бошлайдилар ёки турли ҳашаротларнинг (hemiptera, coleoptera, diptera ва б.қ.) тўпланиши дарахт пўстлоқлари остида, тупроқ ёриқларида ва ҳ.к. жойларда кузатилади. юқорида келтирилган мисоллар ҳашаротларнинг вояга етган (имаго) ривожланиш фазасига таълуқли бўлиб, янада кўпроқ тез-тез такрорланиб турадиган бирор бир биотоп доирасида ёки бирор фацийлар имаго олди стадияларда – ҳашаротлар тухум ва личинкалар, айримда эса ғумбаклари тўпланади. жуда кўп ҳашаротлар бирга (бир тўпда) озроқдан тухум қўядилар; масалан, полиз қўнғизи (epilachna chrysomelina f.) …
4
spica (willd) g.don.) бир йиллик тўқай ҳосил қилмайдиган, яка-якка ёки кичик гуруҳлар ҳосил қилиб ўсадиган бегона ўтда озиқланишни ёқтиради. тоғ қандаласи тухумини асосан шу ўсимликка қўяди, гарчанд айрим урғочиларининг тухум тўдасида одатда ҳаммаси бўлиб 7 тухум – якка ўсувчи ноннеа ўсимлиги кўпинча тоғ қандаласи тухуми билан оммавий қопланган бўлади. гўшт пашшалари (calliphоra erytrocephala mgn; lucilia sericata mgn; sarcophaga mgn авлоди турлари ва б.қ.), мурдахўр қўнғизлар (necrophorus f. авлоди ва б.қ.) ҳайвонлар мурдасига оммавий тухум қўядилар. гала ҳосил қилиб яшовчи марокаш чигирткаси (dociostaurus maroccanus thnb.) тухумли кўзачаларининг 1 кв.м. майдондаги сони кўпинча 1500 тагача, баъзи ҳолларда 6000 тагача етади. ҳар бир кўзачадаги тухум сони 18 тадан 42 тагача, ўртача -30-35 та бўлади (яхонтов, 1969). табиийки, бундай шароитларда, шундай бўлсада ривожланишнинг дастлабки даврида личинкаларнинг тўпланиши кузатилади. кўпчилик турлар личинкалари ҳаёти учун улар тўпланиб, ҳаёт кечириши барча ривожланиш даврига хос ҳусусиятдир. кўпчилик капалакларнинг қуртлари, масалан, дўлана капалаги, карадрина, тенгсиз ипак қурти фақат биринчи …
5
ши, масалан, олма куяси (vponomeuta malinellus zell.) да аниқ, бу тур қурти симпедиясида қуртлар бир-бирига туташган пиллачалар тўқийдилар. ҳашаротларда озми ёки кўпми тасодифий йиғилишлар - масалан, сув тошқини, дарёнинг тошиши, бирданига кучайиб (яна пасайиб) кетадиган шамолда кузатилади. ҳайвон экологик эҳтиёжи билан боғлиқ бўлмаган бундай тўпланиш аггрегациялар номини олган (миллер, 1972). шундай бўлса ҳам, айрим экологлар бу тушунчани кенгайтириб, ҳар қандай тўпланишларни, айниқса қисқа тўпланишларни аггрегациялар деб тушундилар. масалан, г.л.кларк (1954) бундай тўпланиш терминни ҳарорат афзаллиги билан боғлаган бўлса, д.н.кашкаров (1945) чигирткаларни қамишзорларга тўпланишини аггрегация деб номлади. айрим тур ёки турлар гуруҳи, ҳеч бўлмаганда бир неча насл давомида ўтроқ ҳаёт кечирувчи ҳашаротлар, масалан, tachigalia авлоди қўнғизлари (арнольди, 1941), ёки ўсимлик битлари (aphdodea), кўпчилик кокцид (coccodea)лар колония ҳолида турадилар, бунинг устига колониялар ҳаддан ташқари қалин бўлиши мумкин (кокцидлар ва ўсимлик битлари, масалан ўсимлик катта участкасининг сидирғаси, оралиқ қолдирмасдан қоплаши мумкин). жамоа бўлиб яшаш - асаларилар (apidea), арилар (vespidae), чумолилар (formicidae), термитлар (isoptera) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳашаротларнинг ҳудудларга ўрнашиши ва кўчиб юриши. янги тур ва расаларнинг шаклланиши" haqida

1450022168_62654.doc ҳашаротларнинг ҳудудларга ўрнашиши ва кўчиб юриши. янги тур ва расаларнинг шаклланиши биотоплардаги турли экологик маконларда ҳар хил ҳаётий формаларнинг белгиланиши, ўша ёки бошқа турнинг ҳаётий эҳтиёжлари ташқи муҳитга мослашганлиги тўғрисида олдинги бобларда гапириб ўтилганлигидан ташқари, бу турларнинг ҳар бири маълум даражада тур ичидаги кўпайишни таъминлайдиган оптимал ҳаётий фаолияти ва ҳудудга турнинг тарқалишини таъминлайдиган гуруҳларни ҳосил қилишини ҳисобга олиш керак. олий ҳайвонларнинг (айниқса, қушлар гуруҳи) эркак ва урғочилар жуфтларини кўпайиш даврида бирга яшаш учун бирлаштириш ҳашаротларда кузатилмаган. бу қоидага мувофиқ ҳашаротлар вояга етган яшаш даврининг қисқалиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. кўпчилик ҳашаротлар вояга етган фазадаёқ тўлиқ ривожл...

ZIP format, 281,5 KB. "ҳашаротларнинг ҳудудларга ўрнашиши ва кўчиб юриши. янги тур ва расаларнинг шаклланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.