ҳашаротларнинг сув муҳити билан ўзаро боғлиқлик ҳусусиятлари

ZIP 1.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1450020877_62650.doc ҳашаротларнинг сув муҳити билан ўзаро боғлиқлик ҳусусиятлари ҳашаротлар 12 туркумига мансуб кўплаб турларининг ҳаёти сув муҳитига боғлиқдир. ниначилар (odonata), кунликлар (ephemeroptera), бахорчилар (plecoptera), кураксимонқанотлилар (megatoptera) ва булоқчилар (trichoptera) туркумларига мансуб барча турларнинг преимагинал фазалари гидробионтлар ҳисобланади. яримқаттиққанот (hemiptera) лар: pelogonidae, mononychidae, naucoridae, belostomatidae, nepidae, notonectidae, pleidae, corixidae оилаларининг барча турларининг ривожланиши сув муҳитида ўтади. сувсузарлар (dytiscidae) оиласига мансуб барча қўнғизлар, сувсевар (hydrophilidae) оиласига мансуб қўнғизларнинг аксарияти, tendipedidae оиласига мансуб барча икки қанотлилар, чивинлар (culicidae), melusinidae, blepharoceridae ҳам сув ҳавзаларида ривожланади. бироқ, имаго фазасида, ҳашаротларнинг ҳамма тури ҳам сув ҳавзасини бутунлай тарк этмайди, хусусан, aphelochiridae оиласига мансуб қандалалар шулар жумласидан бўлиб, улардан 9 туригина мдҳ мамлакатларида тарқалган. кўплаб ҳашаротлар турларнинг “вояга етганлари” деярли сувда ёки унинг юзасида бўлади, булар масалан, эшаклилар (corixidae), сув чаёнлари (nepidae), naucoridae, сувсузалар (notonectidae), чўп сувўлчовлар (hydrometridae), veliidae, сувўлчовлар (gerridae) оилаларига мансуб кўплаб қандалалар, қалқибюрувчилар (halipidae), сузиб юрувчилар (dytiscidae), сузғичлар (gyrinidae), сувсевар (hydrophilidae) лар оилаларига мансуб …
2
umosus l. турига мансуб чивинлар (уларни “парвона” ҳам дейишади) нинг қизил личинкаси тўпланишини яхши биладилар. бу тўпланишлар таркибида бир неча ўндан бир неча мингтага қадар зотлар бўлади. гавай ороллари ва мексикада эшкакчи қандалалар ёмғири маълум бўлиб, у ушбу оиланинг, айниқса corisella mercenaria say, вояга етган қандалаларини сувдан ёппасига чиқишидан ҳосил бўлади. эшакли қандалалар ва уларнинг тухумлари мексикадан англияга ўтган асрнинг охирларидан бошлаб қушлар ва балиқлар учун озиқа сифатида бочкаларда ташиб олиб келинган, ҳар бир бочкада эса 250 млн. атрофида зот бўлган (киркалди, 1907; кириченко, 1940, 1951). 83-расм. heterobates dohrandii bianchi. сувўлчагич (кириченко бўйича) сув ҳашаротларининг ҳаётий шакллари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: супранектон; масалан, сув юзасида кўплаб оёқдумлилар (collembola), сув ўлчовчи қандалалар (83-расм) ёки айлангич қўнғизлар ҳаёт кечиради; бу ерда кунликлар, баҳорчилар, чивинлар, кўплаб ниначилар, булоқчилар ва бошқ. лар тухум қўяди; субнектон, шу жумладан сувнинг атмосфера билан чегараланган энг уски қатламига мослашган шакллари (нейстон), буларга кўплаб culicidae ларнинг личинка ва ғумбаклари киради; …
3
бошқ. сув ўсимликларида ҳаёт кечиради. пардақанотли ҳашаротларнинг айрим турларигина гидробионтларга киради, уларнинг барчаси бошқа сув ҳашаротларининг текинхўрлари ҳисобланади. сувнинг турли қатламларида яшашга мослашган турларнинг ҳаётий шаклларга бўлиниши уларнинг кўпчилиги учун муҳитнинг таъсирига боғлиқ бўлган у ёки бу қўзғатишлар натижасида бир қатламдан иккинчи қатламга ўтиши мумкин эмас, дегани эмас. қалтироқчи чивинларининг айрим бентик личинкалари ва эшкакчилар қандалаларида суткалик миграциялар – кечаси сув юзасига кўтарилиш кузатилган (мунди, 1959). anopheles meig. авлоди чивинларининг типик нейстик личинкалари сув юзаси кучли чайқалганида ёки исталган бирор нарса текканида сувга шўнғийди, кейин эса планктон организмлар сингари бир қанча вақт сувда қолади. (беклемишев, 1949). ҳашаротлар учрайдиган сув қатламлари кўпинча ҳашаротларнинг ривожланиш фазасига ҳам боғлиқдир, масалан, бентик шаклларнинг ғумбаклари имагога айланишидан олдин юқорига кўтарилади; бу ҳолат эса қалтироқчи чивинларида кунликлардаги сингари тез-тез бир вақтнинг ўзида ёппасига кузатилади. сув ҳашаротлари орасида кўп сонли эврибионт турлари ҳам учрайди, улардан баъзилари, масалан, сувсузар (dytiscus marginalis l.) қўнғизи, убиквистлар ҳисобланади, лекин сув ҳашаротларининг …
4
б қандалалар, оқшом айлангичқўнғизлар (orectochilus villosus mull.), dryopidae оиласига мансуб қўнғизларнинг личинкалари, пашшачалар (simuliidae) личинкалари кабилар эса аксинча, тез оқар сувларда учрайди. ниначилар (odonata) личинкалари турли типдаги сув ҳавзалари бентосининг муҳим бентос компоненти ҳисобланади, аммо оқмайдиган ва кучли оқимларда ҳар хил турлари ҳаёт кечирадилар. кўпчилик ҳашаротлар ҳароратга сезиларли мутаносиблиги (иқлимнинг зонал доирасида) билан фарқланади, лекин айрим, айниқса тоғлардан тезлик билан тушадиган сувларда ҳаёт кечирадиган турлар, сувнинг салгина илиқлигини ҳам кўтара олмайдилар, аммо фақатгина булоқлардаги жуда совуқ сувларда ҳаёт кечирадиган турлари ҳам мавжуд, масалан, pericoma ва liponeura авлодларига мансуб айрим иккиқанотлилар туркуми личинкалари. бошқа томондан, сув ҳашаротлари орасида фақатгина жуда илиқ булоқларда яшайдиган турлари ҳам мавжуд; масалан руминияда сув ҳарорати 330с бўлган семиградьи булоғида яшайдиган mesovelia thermalis horv. қандаласи аниқланган (кириченко, 1940), tendipedidae турларининг айрим личинкалар ҳам иссиқ булоқларда яшайди (липина, черновский, 1940). сув ҳашаротларининг аксарият кўпчилик турлари чучук сувларда яшайди, сув ҳашаротларининг кўпчилиги бир оз шўрланган сувга ҳам осонлик билан …
5
личинкалари ҳаттоки, рн 3,5—5,0 га тенг бўлган торфли сув ҳавзаларида яшайди. минерал моддаларнинг нафақат эритма таркибида, балки суспензия кўринишидаги миқдори ва сифати ҳам аҳамиятга эга. лойқа сувларда кам сонли ҳашарот турлари, масалан, бўртмаясар пашша liriope contaminata l., личинкалари tendipes plumosus l. чивини ва айрим кунликларнинг личинкалари яшайди. ҳашаротларнинг кўпчилиги тиниқ сувни маъқул кўради. сувдаги органик моддаларнинг парчаланишидан ҳосил бўлган баъзи оралиқ маҳсулотлар ҳашаротлар учун зарарлидир, шунинг учун одатда улар чириётган пўстлоқлар, ёғочлар, тезак ва х.к. бўлган жойлардан қочадилар, бироқ юқорида айтилганидек, ҳаттоки торфли ботқоқликларда ҳам айрим турдаги ҳашаротлар яшайди, кўплаб tendipedidae личинкалари, limnophilus burm. авлодининг айрим булоқчилари органик қолдиқлар сероб бўлган участкаларда тарқалади, бу шубҳасиз, уларнинг озиқланиши ва метаболизмининг ҳусусиятларига боғлиқдир. парчаланаётган органик қолдиқлар билан ифлосланган сувда кислород камайганлиги сабабли, бундай сув ҳашаротлар учун ноқулай ҳисобланади, лекин агар бу шароитда вегетация давридаги яшил ўсимликлар ўсаётган бўлса, у ҳолда уларнинг кислород ажратиши ҳашаротлар учун қулай шароит туғдиради. бундан ташқари, ўсимликлар ажратаётган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳашаротларнинг сув муҳити билан ўзаро боғлиқлик ҳусусиятлари"

1450020877_62650.doc ҳашаротларнинг сув муҳити билан ўзаро боғлиқлик ҳусусиятлари ҳашаротлар 12 туркумига мансуб кўплаб турларининг ҳаёти сув муҳитига боғлиқдир. ниначилар (odonata), кунликлар (ephemeroptera), бахорчилар (plecoptera), кураксимонқанотлилар (megatoptera) ва булоқчилар (trichoptera) туркумларига мансуб барча турларнинг преимагинал фазалари гидробионтлар ҳисобланади. яримқаттиққанот (hemiptera) лар: pelogonidae, mononychidae, naucoridae, belostomatidae, nepidae, notonectidae, pleidae, corixidae оилаларининг барча турларининг ривожланиши сув муҳитида ўтади. сувсузарлар (dytiscidae) оиласига мансуб барча қўнғизлар, сувсевар (hydrophilidae) оиласига мансуб қўнғизларнинг аксарияти, tendipedidae оиласига мансуб барча икки қанотлилар, чивинлар (culicidae), melusinidae, blepharocerid...

ZIP format, 1.1 MB. To download "ҳашаротларнинг сув муҳити билан ўзаро боғлиқлик ҳусусиятлари", click the Telegram button on the left.