ҳашаротларнинг тупроқ (эдафик) муҳити омиллари

ZIP 285,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1450021055_62651.doc ҳашаротларнинг тупроқ (эдафик) муҳити омиллари ҳашаротларнинг кўп сонли турлари тупроқда яшайди. уларнинг айрим гуруҳлари тупроқ билан шундай боғланганки, деярли унинг юзасига чиқишмайди. бу, айниқса, тубан ҳашаротлар (apterygota) нинг кенжа синфига тегишлидир. protura, diplura ва collembola орасида айрим турларигина бир қанча муддатга тупроқ юзаси ва ундаги органик қолдиқларнинг устида пайдо бўлади, кўпинча улар у ерларни қандайдир ноқулай шароитлар (сув тошқини ва х.к.) дагина тарк этишга мажбур бўладилар. тубан ҳашаротларнинг жуда кам турларигина тупроқдан ташқарида доимий яшашга мослашган. буларга қилдумлилар lepisma saccharina l. ва machilis latr. авлоди турлари, ва оёқдумлилардан sminthurus viridis l. мисол бўлиши мумкин. юқори ҳашаротлар (pterygota) нинг айрим турлари ҳам ҳаётининг барча ёки деярли барча қисмида тупроқдан чиқмайдилар. термитлар (isoptera) нинг фақат қанотли етук зотлари тупроқ юзасида пайдо бўлади, бузоқбоши (gryllotalpa sp. sp.) эса тупроқ юзасида камдан-кам пайдо бўлади. ҳашаротларнинг кўпчилиги имаго фазасида тупроқ шаклларига мансуб бўлмайди ва уларда қанот ривожланади. лекин шунга қарамай, айрим турдаги юқори ҳашаротлар …
2
нг кўплаб турлари личинка даврини, тўлиқ ўзгарувчан (holometamorphsis) ҳашаротлар эса ғумбакка айланиш даврини ҳам тупроқда ўтказади. чала ўзгарувчан (hemimetamorphsis) ҳашаротлардан мисол сифатида бузоқбоши, cicadidae оиласига мансуб саратонларни келтириш мумкин. тўлиқ ўзгарувчан ҳашаротлардан – визилдоқ (carabidae) қўнғизларининг кўплаб турлари, йиртқичлар (staphylinidae), қарсилдоқ (elateridae), қаратонли (tenebrionidae), пластикамўйлаблилар (scarabaeidae), баргхўрлар (chrysomelidae), мўйловдорлар (cerambycidae), узунбурун (curculionidae) қўнғизларининг айрим турлари, тўрқанотлилардан - чумолишерлар (myrmeleonidae); иккиқанотлилардан - bibionidae, tipulidae, stratiomyidae, tabanidae, asilidae, therevidae оилаларига мансуб турлар; капалаклардан - agrotinae кенжа оиласи турлари; пардақанотcимонлилардан кўплаб асаларисимон ҳашаротлар (apodea), sphecodea ва х.к. лар тупроқдаги уячаларда ривожланади. ушбу ҳашаротлар орасида айрим турлари тупроқ юзаси ёки ўсимликларга тухум қўяди, уларнинг личинкалари эса тупроқ ичига кириб кетади ёки тухумдан туғилиши биланоқ (озиқлангунича) туганак узунбурунлар (sitona sp. sp.), cicadldae кенжа туркумига мансуб саратонлилар,, тамаки тунлами (agrotis obesa hb.) каби ёки дастлаб ўсимликнинг ер усти қисмида озиқланади, сўнгра эса биринчи ёки иккинчи туллашдан кейин кузги тунлам ва ундов тунлами қуртлари (agrotis segetum den. …
3
nidae) яйдоқчилар ва б.қ. лар киради. қўшимча чала ўзгарувчан ҳашаротлардан (hemimetamorphsis) айрим трипслар (thysanoptera) тинчлик преимагинал фазасини тупроқда ўтказади. йилнинг илиқ вақтларида тупроқ юзасида яшайдиган жуда кўплаб ҳашаротлар, масалан, кўплаб трипслар (thysanoptera), қандалалар (hemiptera), кўплаб баргхўр қўнғизлари (chrysomelidae), етук қаратанли қўнғизлар (tenebrionidae), айрим капалакларнинг қуртлари, кўплаб арилар (vespidae) ва б.қ. тупроқда ёки ўсимлик қолдиқларида, уларнинг юзасида қишлайдилар. кўплаб ҳашаротлар, масалан, кўпчилик тилла (cetoniini) қўнғизлари - кечаси, хрушлар (melolonthinае) ёки айрим қоратанли қўнғизлар - кундузи, ноқулай метереологик шароитларда тупроқ ёки ўсимлик қолдиқларининг юзасига бирмунча қисқа муддатли беркиниб олади. айрим муаллифлар ҳашаротларнинг 95% ҳаётининг у ёки бу даврини тупроқда ўтказади, деб ҳисоблайдилар (баккл, 1923). тупроқ фаунаси бўйича олиб борилган махсус тадқиқотлар кўплаб тупроқларда ҳашаротларнинг сони анча кўп бўлишини тасдиқлайди. масалан, латвия тупроқларида эглитис (1954) аниқлаган 11 000 дона жониворларнинг тахминан 80% ҳашаротлардир. латвиядаги органик моддаларга бой бўлган тупроқларда 1 м2 да 1000 нусхадаги оёқдумлилар (collembola) топилмаган ерлар жуда камдир. рсфсрнинг жанубий-шарқий тупроғида …
4
н (алимджанов, 1953, 1972). франсе (1921) тупроқ юзасида яшайдиган организмлардан фарқли ўлароқ, тупроқда яшайдиган организмларнинг барча комплексини эдафон деб номлашни таклиф қилган. табиийки, юқорида келтирилган мисоллардан маълум бўлганидек, кўплаб ҳашаротлар ҳаётининг айрим даврларидагина тупроқда бўлади, бундан ташқари барча тупроқ организмларининг ҳаёти нафақат тупроққа, балки унинг юзаси устидаги шароитларга боғлиқ бўлганлиги учун тупроқ организмларини бошқа барча организмларга қарши қўйиш шартли характерга эгадир. «эдафон» атамаси организмларни у ёки бу даврда поғонали тақсимлашда аниқ бир зона маъносидагина қўлланиши мумкин. албатта, тупроқ ҳайвонлар учун ўзига хос яшаш муҳити бўлганлиги учун ҳам эдафик омиллар уларнинг ҳаётида сезиларли рол ўйнайди. «эдафон» ва «эдафик» атамалари юнонча «эдафос» — тупроқ, ер сўзларидан олинган. тупроқ шароити шубҳасиз, барча ҳашаротларнинг ҳаётига катта таъсир кўрсатади, чунки ўсимликлар ҳам тупроқнинг ҳусусиятларига боғлиқдир, барча ҳашаротлар эса, юқорида айтилганидек, ўсимликларга бевосита ёки билвосита боғлиқдир. тупроқ ҳашаротлари, иккинчи томондан, тупроқнинг таркиби ва хоссаларига катта таъсир кўрсатади. ҳаттоки, тупроқ тўғрисидаги тушунчанинг ўзи ҳам, тупроқшунослик фанининг асосчилари …
5
пиклари, қримнинг terra rossa тупроқлари, шимолий ўзбекистоннинг бўз тупроқлари, фарғона тизмасининг қорамтир тупроқлари, оренбург вилоятининг каштан тупроқлари, москва вилоятининг япроқли дарахтлар ва игнабаргли ўрмонларидаги кулранг ўрмон тупроқларида, ҳамда швеция, курск вилояти ва украинанинг қоратупроқлари, белоруссиянинг торфли тупроқларида collembola, thysanura вакиллари ва coleoptera дан - carabidae, staphylinidae, curculionidae оилаларининг вакиллари яшайди. қаратанли қўнғизлар (tenebrionidae) фақатгина москва вилояти ва швециянинг кулранг тупроқларида учрамаган, бундан ташқари белоруссиянинг торфли ерларида пластинка мўйловлилар мавжуд эмас. фақатгина юқори ҳароратларни талаб қиладиган термитлар (isoptera) тропик минтақалар ва латерит, terra rossa ва бўз тупроқлардаги нам ва қуруқ субтропиклар зонасида аниқланган (гиляров, 1949). лекин ҳашаротларнинг келтирилган гуруҳларидан ҳар бирининг тур таркиби турли тупроқ ва районларда сезиларли даражада фарқ қилади. масалан, agriotes gurgistanus fald. қирсилдоқ қўнғизининг личинкалари, фақатгина қоратупроқли ерларда учрайди ва айниқса украинада жуда кўпдир. ўрта осиёнинг бўз тупроқлари учун pleonomus tereticollis men. (гиляров, 1949; родд, гуссаковский и антова, 1933), melanotus avitus cand. (яхонтов, 1953), agriotes nadari buyss. (гиляров, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳашаротларнинг тупроқ (эдафик) муҳити омиллари"

1450021055_62651.doc ҳашаротларнинг тупроқ (эдафик) муҳити омиллари ҳашаротларнинг кўп сонли турлари тупроқда яшайди. уларнинг айрим гуруҳлари тупроқ билан шундай боғланганки, деярли унинг юзасига чиқишмайди. бу, айниқса, тубан ҳашаротлар (apterygota) нинг кенжа синфига тегишлидир. protura, diplura ва collembola орасида айрим турларигина бир қанча муддатга тупроқ юзаси ва ундаги органик қолдиқларнинг устида пайдо бўлади, кўпинча улар у ерларни қандайдир ноқулай шароитлар (сув тошқини ва х.к.) дагина тарк этишга мажбур бўладилар. тубан ҳашаротларнинг жуда кам турларигина тупроқдан ташқарида доимий яшашга мослашган. буларга қилдумлилар lepisma saccharina l. ва machilis latr. авлоди турлари, ва оёқдумлилардан sminthurus viridis l. мисол бўлиши мумкин. юқори ҳашаротлар (pterygota) нинг айрим т...

Формат ZIP, 285,5 КБ. Чтобы скачать "ҳашаротларнинг тупроқ (эдафик) муҳити омиллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳашаротларнинг тупроқ (эдафик) … ZIP Бесплатная загрузка Telegram