чигиртка екинлари ва далаларга зарар

DOC 456 sahifa 3,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 456
в. в. яхонтов ўрта осиё қишлоқ хўжалиги экинлари ва маҳсулотларини зараркунандалари ва уларга қарши кураш чоралари тошкент-1962 ii қисм махсус қисм дала экинларининг асосий зараркунандалари § 1. чигирткалар марказий осиёда acrididae оиласига, orthoptera туркумига кирувчи марокаш чигирткаси (dociostaurus maroccanus thnb), отбосар чигирткаси (d.craussi lng.), шоли чигирткаси (oxya fuscvoittata marsh), қир чигирткаси (cflliptamus turanicus tarb), воҳа чигирткаси (c. italicusl.), туркман чигирткаси (ramburiella turcomana f.w) ва тўқай чигирткаси (locusta migratoria l) экинларга катта зарар етказади. булардан ташқари, баъзи йиллари айрим минтақаларда конофималар (жумладан, conophyma jacobsoni uv. df c. sokolowi zub), катта саксовул чигирткаси (dericorys albidula serv.) ва қора тарғил чигиртка (ocdaleus decorus germ.) экинларга жиддий зарар етказади. 1929 йили марказий осиё республикаларига эрондан учиб келган шистоцерка чигирткалари (schistocerca gregaria forsk) турли экинларга катта зарар етказди. марказий осиёда қишламайдиган бу зараркунанданинг бизга учиб келиши жуда кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, кейинги юз йил мобайнида фақат 1901, 1902 ва 1929 йиллардагина рўй берди. зараркунанда чигирткалар …
2 / 456
бўлиб аввало яқин масофаларга, кейинчалик эса узоқ жойларга учади. бир қанча вақт ўтгандан сўнг улар вояга етиб жуфтлашади ва тухум қўяди. якка-якка яшайдиган чигирткалар гала бўлиб тўпланмай, бир жойда ҳаёт кечириб, қулай шароит туғилиши билан жуда кўплаб урчийди. бу чигирткаларнинг личинкалари ҳам, вояга етганлари ҳам муайян тартибда кўчиб юрмайди. галалашиб, шунингдек якка-якка яшайдиган чигирткалар бир неча донадан то юзгача ва баъзан ундан ҳам кўпроқ тухум қўяди. улар тухум қўйишдан олдин тухум қўйгичлари ва қоринчасининг учи билан ерни кавлаб чуқурча ясайди, тухумларни ўша чуқурчаларга қўяди. чигирткаларнинг кўпчилиги чуқурчага қўйган тухумларининг устини жинсий системасидаги қўшимча безлардан ажратиладиган ва ҳавода тез қуриб қоладиган кўпиксимон модда билан суваб қўяди. бу тухумлар атрофига тупроқ ёпишиб, кўзача (кубишка) ҳосил қилади. тухумларнинг устида кўпиксимон модда (пробочка) бўлмаганида ҳам тупроқ тухумнинг ташқи деворига ёпишиб, кўзачалар ҳосил бўлади. ҳар қайси турга қарашли чигирткаларнинг кўзачалари ўзига хос шаклда ва ҳар хил катталикда бўлади. чигирткаларнинг ҳар қайси тури тухумларини ўзига хос …
3 / 456
аги ташландиқ ерларда учрайди, шу сабабли у чўл чигирткаси деб ҳам аталади. таърифи. урғочи чигиртканинг узунлиги 2,5–4,2 см, эркагиники 2–3,5 см келади. марокаш чигирткаси жигар рангда бўлади. оч қўнғир тусдаги кўкрагининг олд қисмида х ҳарфига ўхшаш оқ нақши бор, бу чигиртка бошқа чигирткалардан ана шу нақши билан фарқ қилади. кўкрак олди ён томонларида биттадан қора доғ бор, бу доғларнинг орқа томонига оқ доғлар туташиб туради. қанотустлиги ва қанотлари қоринчасидан узунроқ бўлади. қанотустлиги қора доғчалар билан қопланган оч қўнғир тусда. орқа қанотлари тиниқ. марокаш чигирткасининг майда нусхалари отбосар чигирткасига ўхшайди. шу сабабли уларни отбосар чигирткаси деб нотўғри тушуниш мумкин. марокаш чигирткаси отбосар чигирткасидан қанотлари қоринчасига нисбатан узунроқ бўлиши билан фарқ қилади; отбосар чигирткасининг эркакларида қанотлар қоринча учидан салгина ташқарига чиқиб туради, урғочиларида эса, ҳатто қоринчадан ҳам калтароқ бўлади. марокаш чигирткасининг кўзачаси 2,5 – 5 см келади ва салгина букилган, баъзан деярли тўғри шаклда, пастки учи ҳар доим кенгроқ бўлади. марокаш чигирткасининг …
4 / 456
ри бўлмайди, жинсий белгилари деярли билинмайди, урғочиси эркагидан қоринчасининг 8–9 ва 9-стернитлари ўртасида ботиб турган жойлар бўлиши ва олдинги елкасининг кетинги чети салгина ботиб туриши билангина фарқ қилади. 2–ёшдаги личинканинг узунлиги 5,5–11 мм келади, мўйловчалари 15–17 бўғимли бўлади, орқасининг кетинги бурчаклари учланиб, орқа томонга қайрилиб туради, қанотлар ана шу бурчаклардан чиқади. урғочи личинкаларнинг тухум қўйгич бошланғичлари учланиб турган икки жуфт пластинкага ўхшайди; олдинги елкасининг охирги четида ўйиқчаси бўлмайди. 3–ёшдаги личинканинг узунлиги 8–14 мм келади, мўйловчалари 20 бўғимли бўлади, қанот бошланғичлари аниқ кўринади, қанотустлигининг бошланғичлари эса каттароқ бўлади; урғочисининг тухум қўйгич бошланғичлари яққол кўриниб туради. 4–ёшдаги личинканинг узунлиги 13–21 мм, лекин эркаги (13-19 мм) урғочисидан (15-21 мм) кичикроқ бўлади; мўйловчалари 21 – 22 бўғимли; қанотларининг уч бурчакли бошланғичлари қанотустлигининг чўзинчоқ бошланғичлари эса каттароқ бўлади ва қанотустликларини қоплаб туради; қанот бошланғичлари бундан олдинги ёшлардаги личинкаларники сингари пастга қараб турмай, юқорига қараб ривожланади. 5–ёшдаги эркак личинкаларнинг узунлиги 17–24 мм, урғочилариники 19 – 28 …
5 / 456
ги шаклланган эмбрион эзилиб сачраса – личинкаларнинг чиқишига фақат 1 – 3 кун қолганини кўрсатади. марокаш чигирткаси гала – гала бўлиб ҳаёт кечиради. личинкалар тухумдан чиққандан кейин тўдаларга тўпланади. личинка тўдалари дастлаб тоғга ўхшайди ва ўзлари жойлашган ердаги ўсимликлар билан овқатланиб, шу ернинг атрофига ўрнашади, бу пайтда тўдалар ҳалқа шаклини олади. ҳалқа шаклидаги майда тўдалар бир – бирига туташиб мураккаб шаклга киради ва пировардида лента шаклида тузилади. бундай ленталарнинг узунлиги баъзан бир неча километрга етади. тухумдан чиққан личинка тўдалари тезда ҳаракатлана бошлайди, айниқса 3 – ёшга кириши билан уларнинг ҳаракати анча кучаяди. катта ёшлардаги личинка тўдалари бир кунда ярим километиргача ва ундан ҳам ортиқроқ масофани босади. марокаш чигирткаси тухумларини қўриқ чўлларга ёки тоғ олдиларидаги тошлоқ ерларга қўйиши сабабли, личинкалар суғориладиган экинзорлардан узоқ ерларда тухумдан чиқади. личинка тўдалари чўл томондан кенг доирага ёйилиб силжиганида экинзорларга ўтади. улар кўпинча жуда зўр тўсиқлардан: ариқ, зовур ва дарёлардан сузиб ўтадилар. кечаси ўсимликларда дам олганларидан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 456 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"чигиртка екинлари ва далаларга зарар" haqida

в. в. яхонтов ўрта осиё қишлоқ хўжалиги экинлари ва маҳсулотларини зараркунандалари ва уларга қарши кураш чоралари тошкент-1962 ii қисм махсус қисм дала экинларининг асосий зараркунандалари § 1. чигирткалар марказий осиёда acrididae оиласига, orthoptera туркумига кирувчи марокаш чигирткаси (dociostaurus maroccanus thnb), отбосар чигирткаси (d.craussi lng.), шоли чигирткаси (oxya fuscvoittata marsh), қир чигирткаси (cflliptamus turanicus tarb), воҳа чигирткаси (c. italicusl.), туркман чигирткаси (ramburiella turcomana f.w) ва тўқай чигирткаси (locusta migratoria l) экинларга катта зарар етказади. булардан ташқари, баъзи йиллари айрим минтақаларда конофималар (жумладан, conophyma jacobsoni uv. df c. sokolowi zub), катта саксовул чигирткаси (dericorys albidula serv.) ва қора тарғил чигиртка (...

Bu fayl DOC formatida 456 sahifadan iborat (3,7 MB). "чигиртка екинлари ва далаларга зарар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: чигиртка екинлари ва далаларга … DOC 456 sahifa Bepul yuklash Telegram