тиббийдеонтология ва этиканинг ўхшашликлари ва фарқлари

PPTX 24 sahifa 154,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
тиббий деонтология ва этиканинг ўхшашликлари ва фарқлари тиббий деонтология ва этиканинг ўхшашликлари ва фарқлари режа 1.ахлоқшунослик фанининг предмети,тадқиқот доираси 2.ахлоқшуносликнинг вазифалари,унинг жамият ижтимоий-маънавий ҳаётидаги ўрни. 3. тиббий деонтология ва этиканинг ўхшашликлари ва фарқлари. ахлоқшунослик фалсафий фан бўлиб, фалсафий фикр тараққиёт жараёнида шаклланиб эрамиздан авв iv асрда қадимги юнонистонда алоҳида илм соҳаси сифатида ундан ажралиб чиқади. бу даврда юнонистонда жамиятни идора қилиш, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ўз ечимини талаб қилувчи долзарб масалалар тарзида кун тартибига қўйила бошлади.шу вақтга қадар фалсафанинг олам ва одам ва одам муаммоси умумий тарзда талқин қилиб келинган бўлса,бу даврга келиб мазкур муаммо конкрет йўналишда—жамият ва шахс муносабатлар бирлигида талқин қилишни тақозо эта бошлайди. арасту шу муносабат билан «никомах этикаси», «евдоким этикаси» «катта этика» каби асарларини ёзадики,унда ахлоқшуносликнинг предмети, вазифалари кўрсатиб берилади ҳамда ахлоқий мезоний тушунчаларнинг тавсифи берилади. у мазкур илм соҳасининг асосий вазифасини унинг жамият мукаммаллигини ва шахс баркамоллигини таъминлашга хизмат қилишдир,деб белгилайди. ахлоқшунослик ўз тадқиқот доирасини …
2 / 24
амал қилиши билан боғлиқ ҳаётий ҳаракатидир. масалан,саломлашиш,хушмуомалалик,ростгўйлик ва б. хулқ—кишининг шахс сифатидаги бошқалар билан бўлган муносабати, хатти-ҳаракати бўлиб, бу унинг оила, маҳалла-куй ва меҳнат жамоасида намоён бўлади. одоб ва хулқ ахлоқий талаб,норма ва тамойилларга риоя қилишнинг бошланғич босқичи бўлиб,бу ҳам ижтимоий фикр мезони билан ўлчанмайди. лекин кишининг одоб ва хулқи унинг маънавиятининг муҳим жиҳати ҳисобланади. «инсон ахлоқи шунчалик салом-алик,хушмуолаликдангина иборат эмас.ахлоқ—бу аввало инсоф ва адолат туйғуси,иймон,ҳалоллик дегани» и.а.каримов ахлоқ ижтимоий онг шакли сифатида таркибий тузилишига эга бўлиб, уларнинг ўзаро бирлигида муайян вазифа -функцияларни бажаради.уни таркибий қисмлари: нормалар қадриятлар идеаллар норма- бу кишилик жамияти юзага келиши, тараққиёти жараёнида ижтимоий муносабатларни тартибга солиш бошқариш зарурати негизида шаклланган ва такомиллашиб борган хулқ-атвор талаблари бўлиб, улар ижтимоий фикр, қатъий қоида, муққадас бурч, урф- одатлар шаклида амал қилади. қадриятлар—бу жамият шаклида мукаммаллиги ва инсон комиллиги учун аҳамиятли бўлган сифатлардир. булар - ҳақиқат, адолат, эзгулик, жувонмардлик ва б. қадриятлар мутлақ ва нисбий турларга ажратилади. мутлақ қадриятлар …
3 / 24
ҳар бир шахс ахлоқий онги ва фаолиятини уйғунлаштириш орқали унинг ахлоқий маданиятини шакллантириш 3 ахлоқий тарбияни бошқа тарбия йўналишларибилан узвий алоқадорликда олиб боришни амалга ошириш. ўзбекистон халқ шоири абдулла орипов ”одам ва шайтон»шеъридан: шайтон- одам атоси йўлдан урдим сени мудом азоб бердим жонингга мен ғалаба қилдим охир кирдим энди қонингга! коинотга сукут чўкди, пирпиради юлдузлар, шундан буён ўтди қанча йиллар кеча-кундузлар. кўрдик қанча шайтонликни қанча шайтон инсонни чиқарилмай оворамиз қонимиздан шайтонни. (жаҳон адабиёти журнали ) ахлоқнинг моҳияти, унинг шахс фаолияти, ижтимоий муносабатлар мақоматида амал қилиши ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов моҳияти орқали англашилади) ихтиёр эркинлиги тушунчаси кенг маънода инсонннинг ўз дунёқараши, эътиқодига муваофиқ хатти-ҳаракатининг мақсадини тазйиқсиз, эркин тарзда белгилаши ва унга йўналтирилган фаолиятини ифодалайди.бошқача қилиб айтганда мазкур тушунча кишининг ўз хатти-ҳаракати, фаолиятида ахлоқийлик(эзгулик, ёмонликни танлашни ифодалайди). ихтиёр эркинлиги туфайли киши ҳар қарашда ахлоқий танлов муаммосига дуч келади. ахлоқий танлов - бу шахснинг муаян ахлоқий меъёрлар тамойиллар тизимини эътиқод даражасида англаши …
4 / 24
ади. бурчнинг икки жиҳати мавжуд: ригоризм(лот) ригор-қатъий(сўзсиз бажариладиган қоидалар ва деонтология(лот.деонтос) лозим (бажарилиши керак бўлган талаблар). биринчи жиҳатига ҳуқуқий қонун-қоидалар билан мустаҳкамланган мажбуриятли аҳамиятга молик ахлоқий талаблар киради. масалан: ҳарбийлар, шифокорларнинг қасамёди ва бош.ушбу турлардаги бурчларнинг бузилиши муайян моддалар бўйича жиноят деб белгиланади. деонтология-ахлоқий талабларнинг ихтиёр эркинлиги бўйича бажариладиган бурчдир.масалан,кишининг ватан,эл-юрт олдидаги ва бош. шу каби бурчлари.қайд этилган бурчнинг ҳар икки жиҳати бир-бирини тақозо этади. бурчнинг бажарилиши кишидан ўз касбий вазифасини фақат мажбурият тарзида ригоризм эмас, балки ахлоқий деонтология танлов орқали бажарилишни талаб этади. масалан,аскар ҳарбий қасамёдни фақат унга нисбатан юклатилган ҳарбий сўзсиз бажарилиши талаб этиладиган қоида-вазифа деб эмас,балки ахлоқий тамойиллар сифатида бажармоғи керак.ва шундай ҳолдагина у ўз бурчини том маънодаги ватан ҳимоячиси даражасида бажаради.шундай қилиб, бурч бу муаян ахлоқий меъёр ва тамойилларнинг бажарилишни талаб қиладиган вазифа, мажбурият бўлиб, бу кишидан унга нисбатан виждонан муносабатда бўлишни тақозо этади. шунга кўра бурчнинг ахлоқий танлов даражасида бажарилиши виждон билан бевосита боғлиқдир. виждон …
5 / 24
оқий тушунчалар мавжуд. булар: ахлоқий идеал, бахт, ҳаётнинг маъноси. мазкур тушунчаларнинг муаммовийлик хусусияти шу билан изоҳланадики, уларнинг мазмуни то ҳозиргача фалсафада тўлиқ ўз ечимини топмаган инсон муаммосининг талқини билан боғлиқдир. касб одоби ахлоқий маданиятнинг моддий ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнида амал қилиш шаклидир. бошқача қилиб айтганда, касб одоби муайян ишлаб чиқариш соҳасида шуғулланувчи шахс–касб эгасининг ўз ижтимоий бурчини ахлоқий норма-меъёрлар мезонидан ўташ маданиятидир. касб одоби бир-бири билан узвий боғлиқ 2 жиҳатни ўз ичига олади: хуқуқий ва ахлоқий касб эгасининг ўз бурчини жамиятнинг мақсад ва манфаатларига мувофиқ мажбурият доирасида бажариши биринчи жиҳат моҳиятни ифодаласа, иккинчи жиҳатнинг моҳияти эса ихтиёр эркинлиги ахлоқий танлов асосланишлиги билан изоҳланади. мазкур жиҳатлар ўзаро узвий бирликда касб эгаси фаолиятида ахлоқий муносабат тарзида намоён бўлган пайтдагина касб одоби ахлоқий маданиятнинг амал қилиш шакли ҳисобланади. дарҳақиқат, шифокор-врачнинг касб одоби гиппократга қасамёдини фақат мажбурият доирасида эмас, балки ахлоқий танлов тамойиллари асосида адо этишлигида намоён бўлади. касб одобида ҳуқуқий жиҳат белгиловчи,устувор …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тиббийдеонтология ва этиканинг ўхшашликлари ва фарқлари" haqida

тиббий деонтология ва этиканинг ўхшашликлари ва фарқлари тиббий деонтология ва этиканинг ўхшашликлари ва фарқлари режа 1.ахлоқшунослик фанининг предмети,тадқиқот доираси 2.ахлоқшуносликнинг вазифалари,унинг жамият ижтимоий-маънавий ҳаётидаги ўрни. 3. тиббий деонтология ва этиканинг ўхшашликлари ва фарқлари. ахлоқшунослик фалсафий фан бўлиб, фалсафий фикр тараққиёт жараёнида шаклланиб эрамиздан авв iv асрда қадимги юнонистонда алоҳида илм соҳаси сифатида ундан ажралиб чиқади. бу даврда юнонистонда жамиятни идора қилиш, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ўз ечимини талаб қилувчи долзарб масалалар тарзида кун тартибига қўйила бошлади.шу вақтга қадар фалсафанинг олам ва одам ва одам муаммоси умумий тарзда талқин қилиб келинган бўлса,бу даврга келиб мазкур муаммо конкрет йўналишда—жамият ва...

Bu fayl PPTX formatida 24 sahifadan iborat (154,8 KB). "тиббийдеонтология ва этиканинг ўхшашликлари ва фарқлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тиббийдеонтология ва этиканинг … PPTX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram