ҳашаротлар – insecta синфининг умумий таснифи

ZIP 52,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1450020013_62644.doc ҳашаротлар – insecta синфининг умумий таснифи ҳашаротлар ҳайвонот дунёсининг катта қисмини ташкил этиб, ер шарининг барча ҳудудларида кенг тарқалган. турлар таркиби 2 млн.дан ортиқ бўлиб, табиий экосистемалардаги роли беқиёсдир. ҳашаротлар фаунаси ўрта осиё, жумладан, ўзбекистонда ҳам уларнинг хилма-хиллиги бой бўлиб, эндемик турлар ва авлодлари била ажралиб туради. ушбу вазият экологик муҳитнинг ранг-барангли билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатиши мумкин. қорақум, қизилқум чўллари ва бошқа текислик ландшафтлари, яшил воҳалар ва тоғ системалари, помир-олой, ҳиссор, тянь-шан билан узвий боғлиқлиги, ҳашаротлар учун қулай шароитларни ташкил топишига олиб келганлигидан далолат беради. ҳозирги кунда, ўзбекистонда ҳашаротлар синфига мансуб турлар таркиби 16 мингдан зиёд бўлиб, 30 туркумга бирлаштирилган (насекомые узбекистана, 1993; красная книга узбекистана, 2006, 2009). ҳашаротлар туркумининг 10-60 % ни эндемик турлар ташкил этади. бу эса, ҳашаротлар фаунаси шаклланишининг ўзига хослигини кўрсатади. шу билан бир қаторда, таъкидлаш лозимки, ҳашаротлар туркумларининг ўрганилганлик даражаси бир хилда эмас. айрим туркум вакиллари бир қатор олимларимиз томонидан чуқур таҳлил этилган (бекузин, …
2
қараш мумкин. табиийки, ҳашаротлар экологиясининг принциплари ҳудди умумий экология принципларига ўхшашдир. аммо ҳашаротлар экологияси кўп жиҳатдан ихтисослашган. хар бир энтомолог унинг қисқа ихтисослигидан қаътий назар, экологик масалаларга дуч келади. ҳашаротлар экологияси айниқса физиология, этология ва зоогеография фанлари билан узвий боғлиқдир. ҳашаротлар экологияси – қишлоқ, ўрмон хўжалик, медицина, ветеринария ва саноат (техник) энтомологиялар сингари амалий фанларнинг асосини ташкил қилади. қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ривожланиб бориши саноат чиқиндилари туфайли атроф-муҳит ифлосланишининг мунтазам равишда ошиб бориши ҳашаротлар экологиясига сезиларли таъсири кузатилмоқда. бу айниқса ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида яққол кўзга ташланади. ўтган асрнинг ўрталарига қадар ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси экологик тадқиқотларга эҳтиёжи йўқ эди. ўша даврда экинларда зараркунандаларни зарар келтириши туфайли, уларга қарши кимёвий препаратларни қўллашга сабаб бўлди. хатто далалар назорат қилинмасдан, олдини олиш (профилактика) баҳонасида ёппасига кимёвий препаратларни кенг кўламда қўллашгача олиб келди. аммо зараркунандаларга қарши инсектицидларни бундай “сахийлик” билан қўллаш, уларни қўлланган ва қишлоқ хўжалик худудларида инсон саломатлиги, иссиқ қонли ҳайвонлар учун …
3
а ошириш тавсия этила бошлади. мабодо, экинларда энтомофаглар сони зараркунанда миқдорини маълум даражада ушлаб тура олса, зараркунанданинг зарар келтириш мезони янада оширилиши мумкин. уйғунлаштирилган тизимда асосан биологик курашни кенг қўллаш, ўсимликни иммунитетини кучайтириш, зараркунандаларга қарши чидамли навлар селекциясини яратишдан иборатдир. ҳашаротлар экологияси маълумотисиз ўсимликлар уйғунлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш мумкин эмас. ўсимликлар кимёвий ҳимоя воситалари агроэкосистемалар табиий барқарорлигини кескин камайтиради, амалда экинларга янги зараркунандалар тушган тақдирда экинни улардан ҳимоя қила олмайди. шунинг учун, кимёвий усулни ўсимликлар уйғунлаштирилган ҳимоясига бирлаштириш унчалик мақсадга мувофиқ бўлмайди (чернышев, 1996). вақт ўтиши билан ўсимликларни уйғунлаштирилган ҳимояси агроценозларни экологик бошқаришга алмаштирилади. бундай экологик ўсимликлар ҳимояси, асосан агроэкосистемалар табиий барқарорлигини сақлашга мўлжалланган бўлиб, барча мумкин бўлган усулларни, яъни табиий кушандалар прессини қўллаб қувватлашга мўлжалланган. албатта, бунда захарли химикатлар ҳимоя арсеналидан чиқарилиши керак. умуман ҳашаротлар инсон ҳаётига халал берувчи жониворлар сифатида кенг тушунилади. фараз қилайликки, сайёрамиздаги барча ҳашаротлар йўқолди деб? тайгада қон сўрувчи икки қанотлилар бўлмаслиги туфайли, яшаш бир …
4
молларига катта зарар берадиган гўшт пашшасини (cochiliomyia hominivorax c.p) ни генетик усул билан нурлантириб, стерилизациялаш дастури мувафаққиятли бажарилган (хамраев, насриддинов, 2003). шуни аниқ ёдда тутмоқ керакки, ҳар қандай тур – бу халқа, биогеоценознинг алоҳида қисмидир. мабодо, биз бирор-бир биоценознинг андозаси (моделини) яратишга харакат қилсак, унда ҳар доим бизда қандайдир “ошиқча” гайка ва винти қолади. шунга қарамасдан тўлиқ аниқки бундай “деталлар”сиз биоценоз мавжуд бўлиши ва нормал амал қилиши мумкин эмас, ёки сезиларли равишда маҳсулдорлиги ва барқарорлигини йуқотади. бундан ташқари ушбу тур инсон учун зарарлими ёки фойдалими бир маъноли хар доим хам хал қилинмайди. масалан, тўлиғича аниқки, ҳашаротлар маданий ўсимликларни ёки ўрмон дарахтларини зарарлаб бизга зарар етказади. аммо маълум бўлишича, ўсимликнинг бироз зарарланиши унинг ривожланиши ва ҳосилдорлигини кучайтиради, қайсики ўсимлик олдиндан унинг айрим қисми табиатнинг зарарига мўлжалланган. шундай экан, фитофаглар - “зараркунандалар” нисбатан уларнинг озроқ сонида, фойдали бўлиб, ҳосилдорликни ошириши мумкин. ҳатто зараркунанда оммавий ривожланган тақдирда ҳам, натижа ҳамиша ҳам салбий бўлавермайди. …
5
ши мумкин. бундан ташқари, уларнинг яна бир муҳим ҳусусияти шундаки, тупроқдан сув хавзаларига йиғиладиган микроэлементларни ўзларида тўплаб, бундай личинкалардан пайдо бўлган имаго бундай микроэлементларни табиатга, жумладан сув айрғичларига кенг тарқатади. натижада, бундай ҳашаротлар табиатда зарур бўлган бутун тириклик учун муҳим микроэлементларни тарқатади, чунки уларнинг биомассаси ғоят каттадир (сазанова, 1968). шундай қилиб, у ёки бу ҳашаротларнинг зарари ёки фойдаси тўғрисидаги тушунчалар бундай олиб қараганда нисбийдир. инсон фаолияти туфайли ҳашаротлар унга хақиқатда катта зарар етказиши ёки камдан-кам ҳолларда бошқа сабаблар туфайли ҳам зарар бериши мумкин. айниқса, бундай турғунликни табиий бўлмаган ландшафт агроценозларида сақлаш мураккабдир. шунинг учун ҳам, замонавий энтомологиянинг муҳим вазифаларидан бири ҳашаротлар табиий популяциялари сонини назорат қилиш ва уларни бошқаришни илмий асослаш натижасида, ҳамиша табиий мувозанат таъминланишига қаратилган бўлиши керак. ҳашаротлар биогеоценоздаги турли-туманлиги, мосланувчанлиги, интеллекти жиҳатидан сутэмизувчилар билан бир қаторда олам чўққисини эгаллайди. аммо, ҳашаротлар сутэмизувчилардан сайёрада яшаётган барча мавжудотлар билан ўзининг анчагина чуқурроқ кенг тармоқланган алоқалари билан ажралиб туради, чунки …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳашаротлар – insecta синфининг умумий таснифи" haqida

1450020013_62644.doc ҳашаротлар – insecta синфининг умумий таснифи ҳашаротлар ҳайвонот дунёсининг катта қисмини ташкил этиб, ер шарининг барча ҳудудларида кенг тарқалган. турлар таркиби 2 млн.дан ортиқ бўлиб, табиий экосистемалардаги роли беқиёсдир. ҳашаротлар фаунаси ўрта осиё, жумладан, ўзбекистонда ҳам уларнинг хилма-хиллиги бой бўлиб, эндемик турлар ва авлодлари била ажралиб туради. ушбу вазият экологик муҳитнинг ранг-барангли билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатиши мумкин. қорақум, қизилқум чўллари ва бошқа текислик ландшафтлари, яшил воҳалар ва тоғ системалари, помир-олой, ҳиссор, тянь-шан билан узвий боғлиқлиги, ҳашаротлар учун қулай шароитларни ташкил топишига олиб келганлигидан далолат беради. ҳозирги кунда, ўзбекистонда ҳашаротлар синфига мансуб турлар таркиби 16 мингдан зиёд бўли...

ZIP format, 52,0 KB. "ҳашаротлар – insecta синфининг умумий таснифи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.