ҳашаротлар аутоэкологияси асосий тушунчалари

ZIP 534.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1450020110_62645.doc ҳашаротлар аутоэкологияси асосий тушунчалари ҳашарот учун муҳит (умуман бошқа ҳар қандай организмлар сингари) барча ноорганик ва органик жисмлар ва у яшаб турган жойнинг иқлими ҳисобланади. чунки йирик худудларнинг ҳар қандай кичикроқ участкаларида иқлим шароитлари бир хилда бўлмайди (масалан, ботқоқдаги ўт ва улар орасида, ўрмон ялангликлари ва қалин ўрмонда, инларда ва ғорларда ва х.к.), демак у ёки бу ҳашаротларнинг яшаш жойлари ушбу маълум участкаларга тўғри келиши мумкин, экологияда эса уларга нисбатан микроиқлим термини қўлланилади. барча турли-туман муҳит элементларини биотик ва абиотикга ажратиш қабул қилинган. биотик муҳит барча тирик организмлар ўсимлик ва хайвонлар комплекси ўраб олган шароитдир; абиотик муҳит эса, метеорологик ва тупроқ шароитлари ҳисобланиб, охиргисини одатда эдафик деб юритилади. алоҳида инсон фаолияти - антропоген ёки антропик фактор (омил) лари деб юритилади. ҳайвонлар эволюцияси жараёнида тўқималар дифференциацияси ва айниқса нерв тўқималарига хос оддийроқ қўзғалишдан таъсирланиш вужудга келди. ҳайвонларнинг ташқи муҳит барча шароит комплексларига мослашуви, рус олими, академик и.п.павлов ихтиросига кўра нерв …
2
) ҳам кўрсатиш мумкин. биринчи ҳолда таксис ижобий, иккинчисида эса салбий деб юритилади. ҳашаротларни ёруғликдан таъсирланиши фототаксис дейилади. қачонки иссиқ ёки совуқ таъсирланувчи бўлса, унга реакция термотаксис, намликка гидротаксис деб юритилади. ҳашаротларнинг кимёвий таъсирга реакцияси хемотаксис дейилса, ҳаво харакати (шамол) га - анемотаксис ва х.к. ҳар бир таксис ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. таксис ижобий ёки салбий белгиси ташқи таъсирнинг кучига боғлиқ. leptothorax nylanderu foer чумоли 85% гача ҳаво нисбий намлигига ижобий гидротаксислик ҳосил қилса, намлик 85% дан юқори бўлганда, гидротаксис салбий бўлади. беда барг филчаси (phytonomus variabilis hbst.) 250 с ҳароратгача ижобий термотаксис, ундан юқори ҳароратда эса, салбий термотаксисдир. марокаш чигирткаси (dociostaurus maroccanus thnb.) 410 c гача, тўқай чигирткаси (locus migratoria migratoria l.) 500 с ҳароратгача ижобий термотаксисдир. айримда таксислардан зараркунандаларга қарши курашда фойдаланилади. масалан, кийим куяси (tineola biselliella humm.) дан тери, жунли газламалар, гиламларни ҳимоя қилишда салбий – паст ва юқори ҳароратлар – термотаксисдан фойдаланилади. бундан ташқари, зараркунандалар …
3
г устига тартиб харакати ирсият билан мустахкамланган. бундай рефлектор занжир ҳаракатлари инстинкт дейилади. олий ҳайвонлар ҳаёт фаолияти шартсиз рефлекслардан ташқари, вақтинчалик ташқи шароит алоқалари – шартли рефлекслар орқали бошқарилади. ҳашаротларнинг нерв системаси олий ҳайвонлар нерв системасига нисбатан жуда примитив бўлсада, аммо айрим ҳашаротларда шартли рефлекслар мавжудлиги исботланган (фриш, 1914 ва кейинчалик академик павлов мактабининг ишлари). уларда аниқ кетма-кетлик рефлекторлик занжири ҳаракати қўзғалиши мумкин, шундай экан ва шартли рефлекслар билан ҳам. шундай қилиб, таъсир занжиридан қандайдир бир звено тушиб қолиши билан кўпчилик ҳолларда нормал ҳаётий фаолиятларга албатта тўсқинлик қилмайди. ҳашаротлар хулқ-атворининг намоён бўлиши ирсий мустахкамланган занжирининг ташқи рефлекс таъсирларига жавобан ва шартли рефлекслар импульсларини индивидуал биргаликда эгаллаш орқали юзага келади. инстинктлар туғма (табиий) бўлса, улар ҳашаротлар умумий эволюцияси билан ривожланади. ҳашаротларнинг барча турлари одатдаги улар яшаш шароитига мослашган бўлиб, узоқ давомий қатор насллар давомида табиий танлаш йўли орқали ҳосил бўлган инстинкт, уларнинг тўлиқ харакатини фақат табиий шароитга боғлиқ равишда вужудга келтиради. …
4
озиқланади. бундай ҳолларда, фабр худди ўша пайтда уячани бекитаётган сфексни четлатиб, уячадан устига тухум қўйилган темирчакни олди, сфекс қайтадан уячага кириб, уни бироз тузатиб, қайтадан олдингига ўхшаб жо-бажо қилиб, уяча йўлини бекитди. модомики, уяча очилиб, темирчак чиқариб олинди, тухум қўйилган, у ҳолда уяча бекитилиши керак ва одатдаги шароитга нисбатан фақат ортиқча қўшимча равишда уяни кўздан кечиришдир. фабрнинг баён қилишича, арининг фъел-атвори инстинктининг нақадар «донолик» ва «нодонлиги» дир. худуднинг шу ёки бошқа участкасида ҳаёт кечираётган хар қандай ҳашарот тур индивидлари нафақат турга таъсир қилувчи ташқи-муҳит шароити остида аммо унга қарамасдан ўзаро тарихий турлараро алоқалар шаклланиши туфайли, улар оддий алоҳида индивидлар йиғиндисидан иборат бўлмасдан, муҳит билан табиий бирлиги ўзаро алоқаларини фаоллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. у ёки бошқа худуд чекланган участкасини эгаллаган барча ҳайвонлар (жумладан ҳашаротлар) тур индивидлари комплекси популяция дейилади. бу терминни биология фанига илк бор, даниялик генетик в.иогансен (1903) киритган бўлиб, организм янги белгилари шаклланишига ташқи муҳит таъсирини тан олмаган …
5
олиб келди. ҳашаротлар яшаш муҳитининг ўзгариб туриши улар кўпайишини ва ривожланишини сусайтириши, улар ўлимини кўпайтириш ёки пуштдорлигини пасайтиради, яъни у ёки бошқа тур индивидлар миқдорий сонини камайишига ёки тескариси турнинг кенг ёйилишига ва оммавий кўпайиши учун қулай шароит туғдириши мукин. бошқа организмлар сингари ҳашаротларнинг ҳаётий фаолияти, уларнинг озиқланиши, улар томонидан метаболизм маҳсулотларининг ажратилиши, гарчанд бу жойда яшаётган комплекс организм турлари томонидан бир мунча йўқотилиб турилсада, сўзсиз улар яшаётган муҳитни ўзгартиради. турларнинг оммавий ривожланишига барибир унинг ҳаёт фаолияти турнинг яшаш шароитини ёмонлаштиради ва унинг миқдорий сонини шу сабабли узоқ муддатда бир хил даражада ушлаб тура олмайди. кўриниб турибдики, муҳит ва организмнинг бирлиги қарама-қарши зиддият бирлигидир. тур зотларининг ўртача миқдорий маълум бир майдондаги (1 ёки 10 м2 ёки гектар) сонини ушбу турнинг худудга ўрнашиш қалинлиги дейилади. энтомологияда, айниқса популяциялар экологияси тўғрисида гап кетганда “популяция қалинлиги” термини кенг қўлланилади. турли хил ҳашаротларнинг ташқи муҳит шароитларига мослашиш чегараси бир хилда эмас. маълум турлардаги ҳашарот …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳашаротлар аутоэкологияси асосий тушунчалари"

1450020110_62645.doc ҳашаротлар аутоэкологияси асосий тушунчалари ҳашарот учун муҳит (умуман бошқа ҳар қандай организмлар сингари) барча ноорганик ва органик жисмлар ва у яшаб турган жойнинг иқлими ҳисобланади. чунки йирик худудларнинг ҳар қандай кичикроқ участкаларида иқлим шароитлари бир хилда бўлмайди (масалан, ботқоқдаги ўт ва улар орасида, ўрмон ялангликлари ва қалин ўрмонда, инларда ва ғорларда ва х.к.), демак у ёки бу ҳашаротларнинг яшаш жойлари ушбу маълум участкаларга тўғри келиши мумкин, экологияда эса уларга нисбатан микроиқлим термини қўлланилади. барча турли-туман муҳит элементларини биотик ва абиотикга ажратиш қабул қилинган. биотик муҳит барча тирик организмлар ўсимлик ва хайвонлар комплекси ўраб олган шароитдир; абиотик муҳит эса, метеорологик ва тупроқ шароитлари ҳисоблани...

ZIP format, 534.0 KB. To download "ҳашаротлар аутоэкологияси асосий тушунчалари", click the Telegram button on the left.