популяция тўғрисида таълимот

DOC 146,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476957701_65717.doc популяция тўғрисида таълимот режа: 1. биологик шаклланиш даражалари ва уларнинг иерархик қаторлари. 2. популяция тушунчаси. 3. популяциянинг статистик тавсифи: туғилиш, ўсиш зичлиги, ўлим. 4. популяция стратегияси, популяцияларнинг ўзаро таъсири. 5. турлараро рақобатлилик. таянч иборалари: молекуляр, ҳужайра, организм, популяция, экосистема, биоген, туғилиш, ўсиш зичлиги, нобуд бўлиш, репродуктив, популяциянинг ўсиш чизиғи, популяция гомеостази, популяция стратегияси, рақобатлилик, паразитизм, йиртқичлик, ўсимликхўрлик. 1. биологик шаклланиш даражалари ва уларнинг иерархик қаторлари тирик материя (ҳаёт)нинг асосан олтита шаклланиш даражаси бўлиб, улар қуйидаги иеархик қаторларни ҳосил қилади. молекуляр, ҳужайравий, организм, популяция, экосистемали ва биосферали (экосферали) даражалардир. юқорида баён этилган тирик организм системалари хусусиятларининг негизида (асосида) ҳужайра ётади. ўлик табиат таркибида мавжуд бўлган барча кимёвий элементлар тирик организмлар таркибида ҳам бўлади. бироқ тирик организмлар таркибида учрайдиган барча элементларнинг деярлик 99 % ни углерод, кислород, водород, азот, олтингугурт ва фосфор ташкил этади. бу элементлар биоген элементлар деб аталади. уларнинг бирикмалари бир неча ўнлаб табиий биомономерлар (аминокислоталар, нуклеотидлар, ёғ кислоталари, …
2
ладиган) калифорния секвойига ўхшаш ўсимликлар мавжуд, ҳаттоки сут эмизувчилар синфига кирувчи ҳайвонлар орасида турли хил ҳажмдаги вакиллари бўлади. чунончи, карлик белозубканинг умумий массаси (оғирлиги) 1-1,5 г бўлса шу синфга кирувчи кўк китларнинг оғирлиги 100-150 т ни ташкил этади ёки биринчисидан миллион марта вазни оғирроқдир. бу фарқлар турли хил организмларнинг экологик муҳитга мослашиш белгиларини билдиради ва эволюция учун жуда муҳим бўлган ирсий ўзгарувчанлик имкониятини юзага келтиради. 2. популяция тушунчаси. популяция (юнонча - populus халқ, аҳоли маъносидан олинган) - бу узоқ муддат даврида муайян бир ҳудудда яшайдиган ёки ўсадиган бир турга мансуб индивидлар йиғиндисидир. популяциянинг биологик хусусиятларидан бири - бир популяцияга оид индивидлар бошқа популяция индивидларига қараганда эркин чатиша оладилар. демак, популяциянинг асосий хусусияти унинг генетик бирлигидадир. шунингдек, популяция индивидларига генетик гетерогенлик ҳам хос бўлиб, бу хусусият уларнинг ҳар-хил шароитга мосланишларни белгилайди ва эволюция учун жуда муҳим бўлган ирсий ўзгарувчанлик имкониятини юзага келтиради. популяция атамасини 1903 йилда в. иогансен томонидан бир турга …
3
ий гуруҳлари (навлари, линиялари, клонлари ва бошқалар) ҳам популяция атамаси билан ифодаланади. гистология, медицина ва микробиологияда кўп ҳужайрали организмлар тўқимасидаги бир хил тузилишга эга бўлган ҳужайралар популяция деб аталади. этнографлар популяция деганда ўз ичида кўпроқ қиз олиш бериш қиладиган одамлар жамоасини тушунадилар. у ёки бу популяциянинг тарқалиш чегарасини айрим омиллар чеклаб туриши мумкин. чунончи, сувда яшайдиган популяцияларнинг кенг тарқалишига қуруқлик ёки қуруқликда яшовчи ҳайвон ва ўсимликлар популяциясининг тарқалишига иқлим (совуқ, иссиқлик, намлик) ёки тоғлар тўсқинлик қилиши мумкин. ҳар бир популяциядаги организмлар миқдори бир меъёрда бўлиб, ташқи муҳит шароити кескин ўзгармагунча у шу миқдорда сақланиб қолиши мумкин. ташқи муҳитнинг ўзгариши популяциядаги организмлар сонининг ўзгаришига бевосита ёки билвосита таъсир этиб туради. агар популяция озуқа билан таъминланган бўлса ҳамда унга унинг душманлари ҳужум қилиб турмаса популяциялардаги индивидлар сони кўпайиб туради, акс ҳолда уларнинг сони қисқариб боради. популяциялар яшайдиган жойда озиқа ва ташқи шароит етарли бўлганда популяциядаги индивидлар сони бир хилдай сақланади. бу фикримизнинг …
4
и индивидлар сонига сўзсиз таъсир кўрсатади. шу кварталда ахлат (чиқинди) тўплайдиган қўшимча қути пайдо бўлгидай бўлса, популяциялар сонини 87 мингдан 96 минг тагача кўпайтириш имконини бериши мумкин, аксинча қўшимча янги итнинг пайдо бўлиши уларнинг сонини 83 мингтагача тушириш мумкин. ёки каламушларга нисбатан вақти-вақти билан ўтказилиб туриладиган курашлар ҳам каламушлар популяциясидаги индивидлар сонини вақтинча камайтириши мумкин. лекин улар йўқолиб кетмайди. каламушларга қарши уюштирилган барча кураш чоралари натижасида индивидларнинг ҳаммаси ҳам ўлмайди, бир қисми сақланиб қолади. дейлик, 87 минг каламушдан 9 минги ўлмай қолди. бу каламушлар овқат етарли бўлганлиги сабабли бир неча вақтгача яхши яшайдилар. бироқ табиат қонунлари асосида каламушлар популяциясининг асл миқдори яна қайта тикланади. чунки каламушларнинг тикланиш қобилияти жуда юксак. масалан битта каламуш ҳар олти ҳафтада агар шароит оптимал бўлиб турса 12-14 тагача бола туғади. шу сабабли каламушлар сонини қисқартиришнинг ёки уларни йўқотишнинг асосий омили бу улар учун ноқулай яшаш шароитларини яратиш, каламушлар яшайдиган инларни йўқотиш, чириндилар сақланадиган контейнерлар қопқоқларини …
5
иклардан лолақизғалдоқлар, читирлар, қашқар юнғичқалар, қунғирбошлар популяциялари индивидлари кескин камайиб кетган бўлса, ёғингарчилик кўп бўлган 2002 ва 2003 йилларда эса биз унинг аксини, яъни популяция индивидлари сонининг кескин кўпайиб кетганлигини кўрдик. баъзи йиллари чигирткалар учун қулай шароит туғилиб, уларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши кузатилади. бу ҳодиса марказий осиёда, қозоғистонда 1997 йил, айниқса 1999 йил ёз ойларида яққол кузатилди. чигирткалар биргина қозоғистондаги экинларга эмас, ҳаттоки қозоғистон билан чегарадош бўлган россия федерацияси вилоятларидаги ғалла экинларига ҳам катта зиён келтирди. популяцияларнинг худди шундай кўпайиш ҳолатларини бошқа турларда ҳам кузатиш мумкин, бундай ҳолат айниқса кассалик туғдирувчи бактерияларда кўп бўлиб, натижада эпидемия пайдо бўлади. ана шундай эпидемияларга ўлат эпидемияси, вабо эпидемияси, грипп эпидемиялари мисол бўлади. хiv асрда европада ана шу эпидемиялар оқибатида қитьанинг тўртдан бир қисм аҳолиси, миллоддан олдинги iv асрда эса рим империяси аҳолисининг ярмиси қирилиб кетган. эпидемик кассалликлар натижасида баьзи ўсимлик ва ҳайвонларнинг бутун популяциялари йўколиб кетиши ҳам мумкин. янги шароитга тушган популяциялар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"популяция тўғрисида таълимот" haqida

1476957701_65717.doc популяция тўғрисида таълимот режа: 1. биологик шаклланиш даражалари ва уларнинг иерархик қаторлари. 2. популяция тушунчаси. 3. популяциянинг статистик тавсифи: туғилиш, ўсиш зичлиги, ўлим. 4. популяция стратегияси, популяцияларнинг ўзаро таъсири. 5. турлараро рақобатлилик. таянч иборалари: молекуляр, ҳужайра, организм, популяция, экосистема, биоген, туғилиш, ўсиш зичлиги, нобуд бўлиш, репродуктив, популяциянинг ўсиш чизиғи, популяция гомеостази, популяция стратегияси, рақобатлилик, паразитизм, йиртқичлик, ўсимликхўрлик. 1. биологик шаклланиш даражалари ва уларнинг иерархик қаторлари тирик материя (ҳаёт)нинг асосан олтита шаклланиш даражаси бўлиб, улар қуйидаги иеархик қаторларни ҳосил қилади. молекуляр, ҳужайравий, организм, популяция, экосистемали ва биосферали (экосф...

DOC format, 146,0 KB. "популяция тўғрисида таълимот"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.