инбред депрессия ва гетерозис тўғрисида тушунча

DOCX 6 pages 33.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
мавзу:инбред депрессия ва гетерозис тўғрисида тушунча режа: 1 .инбридинг ва ундан чорвачиликда фойдаланиш. 2. гетерозис ва унинг генетик асослари. 3. гетерозис ва инберд депрессияни келиб чиқиш сабаблари таянч иборалар: инбридинг, аутбридинг, гетерозис, инбред депрессия, жуфтлаш, чатиштириш, дурагайлаш, соф зот, линия, оила, урчитиш фойдаланилган адабиётлар рўйхати асосий адабиётлар: 1. собиров п.с., кахаров а.к., дустқулов с.д. генетикадан амалий машғулотлар. самарқанд 2002. 2. носиров у.н., ва бошқалар. генетика. электрон дарслик. 2006 3. носиров у.н., ва бошқалар. чорвачиликда классик ва замонавий селекция усуллари. тошкент. 2008. 472 б. 4. остонақулов т.э. генетика асослари. тошкент. 2003 5. меркурева е.к., ва бошқалар. генетика. москва. 1991 хорижий адабиётлар: 1. sapp jan «genesis: the evolution of biology». oxford university press, usa. 2003, usa. қўшимча адабиётлар: 1. кахаров а.к., шаптаков э. хусусий генетика. самарқанд. 2007. 2. кахаров а.к., шаптаков э. генетика. самарқанд. 2009. internet saytlari: www.mf.uz www.livestock.uz 1-масала . популяция ва соф линия тўғрисида тушунча 1-илова. ҳайвонларни насл ва маҳсулдорлик …
2 / 6
яцияни луғатий маъноси аҳоли деган сўздан олинган. мисол: колгуев оралиғидаги буғилар шимолдаги бошқа буғилардан мутлако чегараланган натижада ушбу турга мансуб бошқа индивидумлардан генотипик ва фенотипик фарқ қиладиган, жуссаси катта ҳаётчанлиги юқори мустақил популяция ҳосил бўлган. чорвачиликда популяция деганда - маълум бир экологик шароитда тарқалган. маълум бир сонга эга бўлган группа тушинилади. бундай группачалар бошқа популяциялардан. ўзининг экстерьер, интерьер ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари билан ажралиб туради. чорвачиликда ҳар бир пода, зот ва аймоқ популяция бўлиши мумкин. агар бир ҳужаликда икки зотга мансуб ҳайвонлар бўлиб, улар ўзаро чатишсалар мустақил популяция ҳисобланади. умуман олганда популяция бу чегараланган епиқ группа. ундан ҳайвонларни олиб кетиш ва олиб келиш жуда чегараланган. шунинг учун ҳам популяциянинг кўпайиши ўз ичидаги эркак ва урғочи ҳайвонларни саралаш ҳисобидан бўлади. м: ярослав вилоятида ярослав қорамол зоти тоза ҳолда урчитилади. ўзбекистонда қоракўл қўй зоти хам асосан тоза ҳолда урчитилади ҳар бир популяция ўзига ҳос ирсий тузилишга эга. популяцияни ташкил қилувчи генлар комплексини генофонд …
3 / 6
б туради. лекин соф линияда ҳам гомозиготлик тўлиқ бўлмайди, чунки соф линиянинг генетик ўхшашлиги табиий мутациялар натижасида ўзгариб туради. соф линияларда олинган авлодлар маҳсулдорлик (ҳосилдорлик) бўйича линиянинг ўртача кўрсаткичига қайтади, яъни регрессия ҳодисаси кузатилади. буни биринчи марта в.иоганнсен ловиялар устида ўтказган тажрибасида аниқлаган. соф линия ҳайвонларда бўлмайди. қон қардош жуфтлаш натижасида гомозиготлик ошгани билан болаларда маҳсулдорлик ва ҳаётчанликнинг кескин пасайиши кўринади. шунинг учун чорвачиликда бундай линиялар яратилмасдан кўпинча зот ва подаларни урчитишда популяциялар билан иш олиб борадилар. 2-масала. эркин кўпаювчиларда популяция структураси 3-илова. бирон бир белги бўйича тўлиқ доминантлик ҳолатида популяцияда гетерозигот организмларни, гомозигот организмлардан ажратиб бўлмайди. аммо бу вазифаги гарди-вайнберг формуласи ёрдамида ҳал қилиш мумкин. бу формула эркин кўпаювчи популяцияларнинг структурасини аниқлаб беради. эркин кўпаювчи популяция деб генотипидан қатьий назар ҳар хил ҳайвонлар жуфтланаётган популяциялар айтилади. эркин кўпаювчи популяциялар асосан табиатда кўп учрайди. агарда уй ҳайвонлари билан ҳам ҳеч қанақа танлаш, саралаш ишлари олиб борилмаса, режали жуфтлаш бўлса эркин …
4 / 6
ра ҳайвонлар 2рq=0,6х0,4=0,24х2=0,48 бўлади. бунда формула қуйидагича бўлади. р2аа+2рqаа+q2аа=1 36+48+16=100% ёки 0,36+0,48+0,16=1,0 б.н.васин, гарди-вайнберг формуласини текшириб кўриш учун 844 бош қоракўл қўйларни қулоқларини ривожланишини ўрганиб чиқди. бу формула жинс билан боғлиқ бўлмаган ва танлаш олиб борилаетган оддий морфологик белгилар учунгина қўлланилиши мумкин. танлаш олиб борилганда популяциялар структураси, доимо ўзгариб туради. 3-масала. популяция структурасига таъсир этувчи омиллар популяциялар таркибига асосан танлаш, мутация ва миграциялар таъсир қилади. а).танлашнинг таъсири. популяцияларда танлаш олиб борилмагандагина тенглик хукум суради. аммо маълум фенотипга эга бўлган организмларни пучак (брак) қилиш натижасида бу тенглик бузилиб, келгуси авлод таркиби ўзгаради. аммо к.пирсон такидлашича эркин жуфтлашиш шароити туғилгандан (панмиксия) генотип ва фенотиплар бўйича нисбат янаги авлодга эски ҳорлига қайтади, аммо бироз ўзгарган ҳолда албатта. харди- вайнберг формуласига мос келадиган фенотип ва генотип нисбатини тиклайдиган чатиштирйшга стабилизацияловчи танлаш деб айтилади.табиий танлаш организмнинг ҳамма хусусиятларига таъсир қилиб, популяциянинг бутун структурасини систематик равишда ўзгартиришга олиб келса, сунъий танлаш фақат айрим белгилар нисбатини қзгартиради. …
5 / 6
ецессив генларни йўқотиш жуда кўп бўғинлар давомида гомозигот рецессив (аа) формаларни пучак қилишни талаб қилади. аммо бир қисм рецессив генлар гетерозигот организмлар генотипда яширин (аа) ҳолда сақаниб туради. танлаш гетерозигот организмларни сақлаб қолиш ва гомозигот формаларни қисман пучак қилиш бўйича олиб борилса, дастлаб гетерозигот организмлар миқдори кўпайиб боради ва гомозигот формалар қисман камаяди. гетерозиготлик даражаси популяцияда 50% га етиш ва бир қанча бўғинда бу кўрсаткич сақланиб туриши мумкин. бунда гомозигот рецессив ва доминант организмлар миқдори 25% жш бўлиши мумкин. мутациянинг таъсири. мутацияларнинг пайдо бўлиши эволюция ва селекция процесслари учун дастлабки материални тайёрлаб беради. генлар мутацияси тўғри ёки тескари бўлиши мумкин. тўғри мутация нормал ген асосида янги ўзгарган ген ҳосил бўлади. «а» дан «а» гени келиб чиқади. тескари мутация ўзгарган «а» генидай қайта нормал «а» гени пайдо бўлади. тўғри мутациялар тескари мутацияга нисбатан кўп учрайди. шундай қилиб, тўғри мутациялар ёрдамида популяцияда «а» генлар миқдори ошиб боради. популяцияларнинг мутациялар ёрдамида тўлдирилиб боришига …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "инбред депрессия ва гетерозис тўғрисида тушунча"

мавзу:инбред депрессия ва гетерозис тўғрисида тушунча режа: 1 .инбридинг ва ундан чорвачиликда фойдаланиш. 2. гетерозис ва унинг генетик асослари. 3. гетерозис ва инберд депрессияни келиб чиқиш сабаблари таянч иборалар: инбридинг, аутбридинг, гетерозис, инбред депрессия, жуфтлаш, чатиштириш, дурагайлаш, соф зот, линия, оила, урчитиш фойдаланилган адабиётлар рўйхати асосий адабиётлар: 1. собиров п.с., кахаров а.к., дустқулов с.д. генетикадан амалий машғулотлар. самарқанд 2002. 2. носиров у.н., ва бошқалар. генетика. электрон дарслик. 2006 3. носиров у.н., ва бошқалар. чорвачиликда классик ва замонавий селекция усуллари. тошкент. 2008. 472 б. 4. остонақулов т.э. генетика асослари. тошкент. 2003 5. меркурева е.к., ва бошқалар. генетика. москва. 1991 хорижий адабиётлар: 1. sapp jan «genesis: t...

This file contains 6 pages in DOCX format (33.2 KB). To download "инбред депрессия ва гетерозис тўғрисида тушунча", click the Telegram button on the left.