кристаллар, кристалл моддалар ва кристаллография тўғрисида тушунча

PPT 22 sahifa 150,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
powerpoint presentation кристаллар, кристалл моддалар ва кристаллография тўғрисида тушунча режа 1. кириш.кристалл модда. 2. кристаллнинг асосий хоссалари. кристаллография. 3. кристалл модданинг тарқалганлиги. кристалланиш. табиий бойликларни – зарур минерал конларни қидириб топиш аввало ўша минералларни бир-биридан ажратишни, уларнинг ташқи қиёфасини ва физик хусусиятларини билиб олишни талаб қилади. шунинг учун инсонлар узоқ ўтмишдан бошлаб минералларнинг шу хусусиятлари билан қизиқадилар. минерал табиий йўл билан ҳосил қилган кимёвий бирикма ёки элемент бўлиб, ер қобиғини ташкил этган тоғ жинсларининг таркибий қисмидир. биз яшаб турган ер шарининг устки пўстлоғии, ер таркибини, ички тузилиши, геологик жараёнларни, ер пўстининг ривожланиш тарихини, унда топилган фойдали қазилмаларни ўрганадиган фан – геология деган ном олган. геология ўзига хос алоҳида масалалар билан шуғулланувчи 4 та илмий фанлар гуруҳини ўз ичига олади. i гуруҳ – ер пўстининг таркибини ўрганувчи а) кристаллография в) петрография б) минералогия г) геохимия фанлар киради ii гуруҳ – ернинг ички тузилиши ва устки қисмини ўзгартирувчи геологик жараёнлар ҳақидаги а) …
2 / 22
а қисмида кимёвий элементларнинг тарқалиш конунларини ва бир жойдан иккинчи жойга кeчиб юриш сабабларини ўрганадиган фан. 4. петрография - петралогия ва литология тоғ жинслари тўғрисидаги фанлар бўлиб, уларнинг ҳар бири тоғ жинсларининг тузилишини, таркибини, ҳосил бўлган қонуниятларини, ётиш шаклларини ва тарқалишини ўрганади минералогия ва кристаллография фанларига асос солган олимлар арестотель – ер юзасининг ўзгариши тўғрисида eзининг “метеорология” асарида шундай ёзади: “ернинг бирор қисми доим қуруқлик ёки денгиз бўлиб колмайди. денгиз eрнида қуруқлик, қуруқлик eрнида денгиз пайдо бўлиб туради”. абу али ибн сино - “китоб аш шифо” деган китобнинг ii боби “геология ва минералогия” масалаларига багишланган. бунда зилзила сабаблари, тоғлар, тоғ жинслари ва минералларнинг ҳосил бўлиши, ер юзасининг шаклини ўзгартирувчи сабаблар ва минералларни 4 та синфга бeлинган пажарасини кузатиш ва тажриба маълумотларига асосланиб баён этган. абу райхон беруний – “китоб – ал – жамохир фи – маърифат – ал - жавобхир” жавоҳирлар ҳақида маълумотлар тўплами номли қимматбаҳо асарини ёзиб тугатган. бу …
3 / 22
ш олиб борган. (1947) у руда конларнинг келиб чиқиш (генезиси) жойлашиши ва бу конларни топишга асос солган. ўзфа нинг ҳақиқий аъзоси, академик в.и.попов, олимлардан петров ва зокировлар чўзинди жинслар билан бирга учрайдиган мис, фосфорит, калий ва натрий тузларининг конларини қидириш устида илмий иш олиб борганлар. ер пўстининг кимёвий таркиби ер пўсти (литосфера)нинг ўртача кимёвий таркибини биринчи бўлиб америкалик олим ф.у.кларк томонидан текширилган ва математик равишда ҳисоблаб (1898 й) чиқилган. у 16 км қалинликда ер пўстининг юза қисмида иштирок этган турли тоғ жинсларидан олинган 6000 га яқин намуналарни кимёвий таҳлилдан eтказиб, уларнинг ўртача арифметрик фоиз миқдорини ҳисоблаб чиқaрган. кейинчалик бу ҳисоблашларни в.и. вернадский, а.е. ферсман, в.м.гольдшмидт, а.п.винаградов ва бошқалар ҳам ривожлантириб ўз илмий ишларида акс эттирилган. шунинг учун ҳам академик а.е. ферсман ер пўсти таркибига кирувчи кимёвий элементларнинг ўртача фоиз миқдорини «кларк» деб аташни таклиф этилган. олимларнинг охирги маълумотларига қараганда, ер пўсти ёки литосфера асосан 8 элементдан иборат бўлиб, уларнинг жами …
4 / 22
кин бўлган гуруҳларда жойлашишни топди. федоров бу соҳaда. ‘’тўғри фигурали симметрия”. ‘’минералогия ва кристаллография курси’’; ''петрография асослари’’ асарларни ёзди. 1893 йил в.ренген томондан α - нурларнинг очилиши, сунъий радиоактивлик беккерел (1896) ва кристаллардаги ренгент нурининг дифракцияси ва м.лауз (1812) ишлари кристаллокимё фанининг келиб чиқишига асос бўлди. кристалл нима? маълумки, табиий ёки сунъий йўл билан олинган кимёвий бирикма ва кимёвий элементларнинг ҳаммаси кристалланган кристалл - қадимий грек тилида муз демакдир /ёки аморф/ аморф - шакл демакдир/ моддалар. ер шарининг устки қисми - тоғ жинсларини ташкил этувчи минералларнинг деярли ҳаммаси, жумладан олтин, кумуш, олмос ва бошқа қимматбаҳо тошлар, ҳар хил тузлар: баъзи бир завод, фабрикалар ишлаётган хом ащё, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар - металл қотишмалари ва улардан тайёрланган асбоб ускуналарнинг ҳаммаси, ҳаттоки озиқ, -_овқат маҳсулотлари - ош тузи, қанд - шакар билан жуда кўп тиббиётда ишлатиладиган дори - дармонлар ҳам, ва қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган минерал ўғит ва кимёвий моддалар ҳам кристаллардир. лекин, …
5 / 22
хил бўлади, яъни бир жинслидир. 3. кристаллнинг синдириш кўрсаткичи, қаттиқлиги каби қатор физик хусусиятлари муайян йўналишлар бўйича бир хил қимматга эга бўлади, яъни кристалл анизотроп физик жисмдир. 4. кристалланган моддалар муайян ҳароратига эга. масалан, муз 0° да эрийди . аморф моддалар ички қонуний тузилишга эга бўлмайди ва юқорида санаб ўтилган хусусиятлар уларда мутлако кўринмайди. масалан, шиша аморф моддадир кристалларнинг вужудга келиш сабаблари ва ўсишига оид назариялар маълумки молекулалар суюқ ҳолатда ҳаракатда бўлади. у газ ҳолатига ўтар экан, бу ҳаракат янада тезлашади. кристалл моддаларида эса молекулалар ҳаракатда бўлиб бир жойдан бошқа жойга силжимайди, балки, кристалл моддаларнинг, атом молекулалари фақат ўз ўрнида тебранма ҳаракатда бўлади. бундан ташқари, қандайдир кристалл жисмга иссиқлик энергияси таъсир этар экан, яъни, қиздирилар экан, у маълум ҳароратда эрий бошлайди. шу модда ҳарорати у қанчалик кўп - қиздирилмасин, то эриб бўлмагунча юқори кўтарилмайди, яъни кристалл модда бутунлай эриб кетгандан кейингина ҳарорати кўтарилиши мумкин. масалан, муз кристалига берилган иссиқлик шу …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кристаллар, кристалл моддалар ва кристаллография тўғрисида тушунча" haqida

powerpoint presentation кристаллар, кристалл моддалар ва кристаллография тўғрисида тушунча режа 1. кириш.кристалл модда. 2. кристаллнинг асосий хоссалари. кристаллография. 3. кристалл модданинг тарқалганлиги. кристалланиш. табиий бойликларни – зарур минерал конларни қидириб топиш аввало ўша минералларни бир-биридан ажратишни, уларнинг ташқи қиёфасини ва физик хусусиятларини билиб олишни талаб қилади. шунинг учун инсонлар узоқ ўтмишдан бошлаб минералларнинг шу хусусиятлари билан қизиқадилар. минерал табиий йўл билан ҳосил қилган кимёвий бирикма ёки элемент бўлиб, ер қобиғини ташкил этган тоғ жинсларининг таркибий қисмидир. биз яшаб турган ер шарининг устки пўстлоғии, ер таркибини, ички тузилиши, геологик жараёнларни, ер пўстининг ривожланиш тарихини, унда топилган фойдали қазилмаларни ўрган...

Bu fayl PPT formatida 22 sahifadan iborat (150,5 KB). "кристаллар, кристалл моддалар ва кристаллография тўғрисида тушунча"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: кристаллар, кристалл моддалар в… PPT 22 sahifa Bepul yuklash Telegram