менежментнинг тамойиллари ва функциялари

DOC 312,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1706115199.doc менежментнинг тамойиллари ва функциялари режа: 1. менежментнинг тамойиллари 2. менежментнинг функциялари менежментнинг тамойиллари ишлаб чиқаришда ғоя ва назарияларнинг шаклланишида ишлатиладиган принцип сўзи асос, талаб, негиз маъноларини англатгани учун давлат тилида тамойил деб таржима қилинган. менежментнинг тамойиллари ҳам бошқарув йўналишини ривожлантиришга асосланган. яъни менежмент тамойиллари менежментнинг моҳиятини, мазмунини, мақсади ва вазифала-рини ўзида акс эттирганлиги учун менежментнинг назариялари яратилди. менежмент тизимининг шаклланиши, ишлаши ва ривож-ланиши учун қуйидаги тамойил ларга амал қилиши зарур: · бошқарувда универсаллашиш ва ихтисослашувни бириктириш (бошқарув ишларини бажаришда ихтисослашув ва универсаллашув ўртасида оптимал нисбатлар таъминланиши керак); · ташқи муҳитга барқарорлик (корхонанинг айрим микро ва макро элементлари ўзгарганида ҳам бошқарув тизими фаолиятини давом эттириши ва қўйилган мақсадни бажариши керак); · тежамли бошқарув (бошқарувни амалга ошириш учун воситалар ва усулларни танлашда ва мақсадга эришишда харажатларни: (меҳнат; моддий; вақт; молия; ахлоқий) чегараламоқ зарур); • бошқарув самарадорлиги: бошқарувдаги марказлашган ва марказлашмаганликни бириктириш (бошқарувнинг ҳар қандай аниқ тизимида марказлашган ва марказлашмаганлик даражалари ўзига …
2
и; · кўп фаолиятлилик тамойили - менежер соҳаларни (ресурслар, хизматлар, меҳнатни ташкил қилиш, мақсадга эришиш) жиҳатларини қамраб оладиган фаолиятларни бирлаштирадиган бошқарув тизимини ишлаб чиқади; · интеграция тамойили - менежер бошқарув тизимида халқаро меъёр ва ҳуқуқлардан фойдаланиш имкониятларини яратади. фирма ходимлари ўз соҳаларида халқаро усулларни қўллаш, ишлатиш, ўзаро ҳамкорлик воситаларига эга бўладилар; · баҳолашга мўлжаллаш тамойили менежер баҳолаш, қадрият-маънавият қоидаларини (меҳмондорчилик, миллий хизматлар, ўзаро фойдали шартномалар) бошқарув тизимига киритади; · бошқарувнинг эгалик (хусусийлик) тамойиллари анча мураккаб бошқарув тизимларига дуч келишини келтириб чиқаради. бу тамойилда бошқарувни марказлаштириш ва марказлашишга йўл қўймаслик тамойилларига амал қилишга тўғри келади. бу ҳолатда менежер ўз ваколатларини сақлаб қолган ҳолда навбатдаги бошқарув тизимини ишлаб чиқишга мажбурдир. бошқарувнинг эгалик тамойилида якка ҳокимлик ва жамоавий бошқарув тизимини ҳам қўллаш мумкин. бу вазиятда раҳбарнинг етук билимли ва юқори малакага эга эканлиги жуда қўл келади. бундай хусусиятга эга бўлган раҳбарлар ҳар қандай вазият ўзгаришларига қарамасдан бошқарув тизимини тўғри бошқариб боришади. жамоавий раҳбарлик …
3
илмий ёндашишга асосланади. бу усулда бошқарув фаолияти фақат илмийлик ёки илмий-тадқиқотлар билан тадқиқот натижала-рининг амалиётини соҳага жорий қилиш ва иқтисодиётни кўта-риш ҳисобланади. бу тамойилнинг асосий мақсади фанни ишлаб чиқариш кучига айлантириш ҳисобланади. • бошқарувнинг эгалик тамойилларидаги яна бир йўналиш режалаштириш тамойили ҳисобланади. бу тамойилда бошқарувнинг барча фаолияти режаларга асосланади ва режаларнинг тугаши муддатигача бошқа режаларга ўтилмайди. режа - бу ерда фирманинг ижтимоий - иқтисодий ривож-ланиши мажмуаси деб қаралади; • жавобгарлик ва масъулиятлилик тамойили мавжуд қоида ва ҳуқуқларга асосланиб бошқарув тизимини ташкил этишни талаб қилади. бу тамойилда барча ходимлар ўзларига топширилган вазифаларга жавобгарлик ва масъулиятлилик нуқтаи-назаридан қарайдилар ва ҳуқуқ ва қоидаларга суяниб меҳнат унумдорлигини оширишга ҳаракат қиладилар. охирги натижада олинган қўшимча даромаддан моддий рағбатлантириш воситалари ҳам ишлашини талаб қиладилар; • иерархия ва қайта алоқалар тамойилида бошқарувдаги қуйи бўлимлар ўзларининг бошқарув органлари раҳбарлигида фаолият кўрсатадилар. бу тамойил кўп ҳолларда босқичма-босқич таркибли бошқарув тизимини қўллашда ишлатилади. бу бошқарув тизими пастдан юқорига ва юқорига …
4
нежмент тизимида давлат қонунчилиги тамойили асосида бошқарувни ташкил қилиш ва шакллантиришда жуда кўплаб тамойиллар мавжуд. менежментда энг муҳими, соҳаларнинг ривожланиш ўрни ва мақсади, имкониятларнинг борлиги нуқтаи-назаридан зарур тамойил асосида бошқарув тизимини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. ўқув қўлланманинг 2.2-параграфида менежмент мактаблари фаолиятлари билан танишувдан маълум бўлдики, менеж​ментнинг шаклланишидаги мактабларнинг асосчилари ва бу мактабларнинг таниқли вакилларининг барчаси ўз тадқиқотлари натижалари асосида менежментни ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг тамойилларини яратганлар. бу тамойиллар кейинчалик тейлор илмий бошқарувда дастлаб тўртта тамойилни илгари сурди: 1. ишнинг иқтисодий усулларини жорий қилиш; 2. профессионал танлов ва кадрларни ўқитиш; 3. кадрларни жой-жойига рационал қўйиш; 4. маъмурият билан ишчиларнинг ҳамкорлиги. адабиётларда менежмент тадқиқотчилари тейлорнинг меҳнатни илмий бошқруви бўйича кўплаб тамойилларини келтира-ди. баъзи адабиётларда унинг тамойиллари тадқиқотларнинг мавзулари бўйича қисқартирилган ҳолатларда ҳам талқин қилинади. тейлорнинг илмий бошқарув бўйича яратган тўртта тамойилидан бошқа, қуйидаги тамойиллари ҳам менежментнинг биринчи мактабини шакллантиришга асос бўлган деб ҳисоб-лашишади (расм). тейлорнинг ғоялари унинг издошлари- г.гант, ф.гилбрейт, г.эмерсонлар …
5
ишишнинг асослари меҳнат экан, демак, ҳар қандай меҳнатни таркибларга ажратиш ва меъёрларини аниқлаш мумкинлигини тушунтириб беради. иккинчи тамойили биринчи тамойилнинг мантиқий давоми бўлиб, меҳнатнинг аниқ таркиблари ва аниқ ўлчамлари кутиладиган натижани аниқ белгилаш ва бу натижани аниқ белгиланган вақтда олишни таъминлайди. бу фаолиятда бўш ва бекор вақтнинг келиб чиқиши ёки пайдо бўлишига йўл қўйилмайди. ф.тейлорнинг илмий менежментдаги учинчи тамойили меҳнат рағбатлантирилиши кераклигини таъкидлайди. лекин, рағбатлантирилиш ходимнинг меҳнатдаги фаолияти учун эмас, ходимнинг меҳнати фаолиятида олинган натижа бўйича амалга оширилишини тўғри деб хулоса қилган. менежмент ҳақидаги илмий адабиётларни ўрганганимизда, унинг усуллари кўп қиррали ва вариантли тамойилларининг кўплигини англаймиз. масалан, ф.тейлорнинг илмий менежментдаги тамойиллари, ф.тейлорнинг бошқарувдаги тамойиллари ва бошқ. (5-расм). назария, ғоя, концепциялар тамойиллар асосида яратилади. шунинг учун ҳам бу атама илмий маънога эга. менежментнинг асосчилари менежмент ва бошқарув учун алоҳида-алоҳида тамойиллар ишлаб чиққан эмас. биз бу тамойилларни менежментнинг тамойиллари ва бошқарувнинг тамойиллари деб атамоқдамиз. биз глобаллашув ва халқаро интеграциядаги ҳамкорли-гимиз натижасида менежментни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"менежментнинг тамойиллари ва функциялари" haqida

1706115199.doc менежментнинг тамойиллари ва функциялари режа: 1. менежментнинг тамойиллари 2. менежментнинг функциялари менежментнинг тамойиллари ишлаб чиқаришда ғоя ва назарияларнинг шаклланишида ишлатиладиган принцип сўзи асос, талаб, негиз маъноларини англатгани учун давлат тилида тамойил деб таржима қилинган. менежментнинг тамойиллари ҳам бошқарув йўналишини ривожлантиришга асосланган. яъни менежмент тамойиллари менежментнинг моҳиятини, мазмунини, мақсади ва вазифала-рини ўзида акс эттирганлиги учун менежментнинг назариялари яратилди. менежмент тизимининг шаклланиши, ишлаши ва ривож-ланиши учун қуйидаги тамойил ларга амал қилиши зарур: · бошқарувда универсаллашиш ва ихтисослашувни бириктириш (бошқарув ишларини бажаришда ихтисослашув ва универсаллашув ўртасида оптимал нисбатлар таъминла...

DOC format, 312,5 KB. "менежментнинг тамойиллари ва функциялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.