менежметнинг турлари ва типлари

DOC 117,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1706115230.doc менежметнинг турлари ва типлари режа: 1. менежментнинг турлари 2. менежментнинг типлари менежментнинг турлари менежментнинг турлари - бошқарув фаолияти билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилувчи махсус йўналишлари ҳисобланади. бу йўналишлар объектнинг белгилари ва мазмуни бўйича менежментнинг таснифида ажратилган. менежмент объектнинг белгилари бўйича умумий ва функционал менежментга бўлинади. умумий (ёки бош, асосий) менежмент ташкилот бошқарувидаги барча фаолиятни ёки унинг мустақил хўжалик бўлимларини бошқаришни қамраб олади. функционал менежмент (ёки махсус) ташкилот бошқарув фаолиятидаги аниқ бир тармоғи, соҳаси ёки йўналиши, бўлими билан шуғулланади. функционал менежментнинг асосий турлари қуйидагилар: 1. инновацион менежмент. 2. персонал менежменти. 3. таъминот менежменти. 4. ишлаб чиқариш менежменти. 5. сифат менежменти. 6. молия менежменти. 7. халқаро менежмент. 8. маркетингли менежмент. 9. инвестиция менежменти. 10. стратегик менежмент. 11. савдо менежменти. 12. экологик менежмент ва бошқ… ҳар қандай ташкилотда умумий ва функционал менежмент ташкилий бирликда мавжуд бўлади ва менежментнинг бутун тизимини ҳосил қилади. уларнинг бир-бирига нисбатлари ташкилот таркибини расмийлаштиришга боғлиқ ҳисобланади. менежмент мазмуни …
2
қорида қайд қилинганидек, ҳозиргача менежментнинг кўплаб турларини таърифлашган. бу рўйхат замонавий технологиялар, халқаро илғор тажрибалар, янги турдаги ишлаб чиқариш соҳалари, тармоқлари ва йўналишлари келиб чиқиши сабабли янада тўлдирилмоқда. қуйида менежментнинг ҳозирги бошқарувда оммавий равишда қўлланилаётган бир неча турларининг мазмуни ва моҳияти билан танишамиз. молиявий менежмент. менежментнинг илмий адабиётларида, молиявий менежментнинг бир қанча таърифлари мавжуд20. қуйида улардан баъзилари келтирилди: • молиявий менежмент - бошқарувни молиявий шаклланти​риш тизимини, хўжалик субъектларининг молиявий ресурсларидан фойдаланиш, тақсимлаш ва ташкилотнинг пул воситаларининг самарали айланмасини ишлаб чиқиш, ташкил қилиш; · молиявий менежмент - молиявий ресурсларни жалб қилиш ва фойдаланиш бўйича ҳар хил субъектлар ўртасидаги муносабатлар тизими; · молиявий менежмент - корхоналарнинг стратегик ва тактик мақсадларига эришишга йўналтирилган, молиявий ресурслар бошқарувининг фани ва амалиёти; · молиявий менежмент - корхонанинг мол-мулки ва молиявий ресурсларини бошқариш; · молиявий менежмент - корхонанинг молиявий оқимларини бошқариш; · молиявий менежмент - корхонанинг зарурий ликвид-лигини таъминлаш ва тўлов балансини қувватлаш мақсадларида активлар ва пассивларни …
3
иқ «тушунчасини» берадиган, енгил тушуниладиган таърифлари ишлаб чиқилган эмас. чунки, стратегик менежментнинг ҳозирги таърифлари ҳам анча тушунарсиз жараёнларни, механизмларни ўзининг таркибига олган. стратегик менежментнинг энг оммавийлашган таърифларини келтирамиз. стратегик менежмент - бу ташкилотни қамраб олувчи муҳит деб тушуниладиган, танланган мақсадлардан фойдаланиш орқали ва ташкилотнинг ресурсларини тақсимлаш йўли билан узоқ муддатдаги самарали режа ҳаракатларига мувофиқ кутиладиган натижаларга эришишдир. стратегик менежмент - бу менежернинг ташкилотни узоқ муддатларда ривожлантириш йўналишларини белгилайдиган, ўзига хос бўлган мақсадларини, ички ва ташқи томонлардаги барча имкониятлардан фойдаланган ҳолларда мақсадларга эришиш стратегиясини ривожлантирувчи ва танланган режанинг бажарилишини қабул қилувчи бошқарув жараёнидир. стратегик менежмент - бу ташкилотнинг шундай бошқарувики, бунда ташкилотнинг асоси, таянчи инсон салоҳияти деб қаралувчи, ишлаб чиқариш фаолиятини истеъмолчиларнинг эҳтиёжларига мўлжалловчи, ташқи коммуникациянинг чақирувига жавоб берувчи ва рақобатда устунликка имкон берувчи жараёнларнинг умумлашганлиги ташкилотга мақсадларига эришишни ва узоқ муддатли истиқболда яшаб қолиш имкониятларини беради. маълумки, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш ёки ташкилий стратегияни ишлаб чиқариш ёхуд тадқиқотларни амалга …
4
лининг таҳлили, унинг ташкилий таркибларини лойиҳалаштириш; · бошқарув тизимида интеграция даражасини танлаш; · «стратегия-таркиб-назорат» мажмуасида бошқариш; · фирманинг алоҳида соҳадаги сиёсати ва муомала меъёрларини аниқлаш; • фирма стратегияси ва натижаларида қарама-қарши, тескари алоқаларни таъминлаш; • стратегияни, таркибни, бошқарувни такомиллаштириш. инновацион менежмент - тамойиллар, усуллар ва шаклларни умумийлаштириб инновацион жараёнларни, инновацион фаолиятларни, бу фаолиятларда банд бўлган ташкилий таркибларни ва персонални бошқариш. инновацион менежмент ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан истеъмолчилар ўртасида истиқболли маҳсулотлар ва хизматларга боғлиқ фаолиятларни самарали бошқариш жараёнларига ёрдам беради. инновацион менежментнинг бошқарув объекти илмий ишланмалар ва илмий тадқиқотларга ва бошқарув органларига инновацияни жорий қилиш жараёнлари ҳисобланади. инновацион менежмент бошқаруви ўзига хос хусусиятларга ва мураккабликларга эга. бу ўзига хослик ва мураккабликлар қуйидагилардан иборат. биламизки, қоида ва талаб бўйича ташкилотга ва унинг бошқарувига янги ёндошувлар ва янги ғояларни излаш махсус техник ва иқтисодий билимларни талаб қилади; инновацияни амалга ошириш учун инновацион лойиҳа ишлаб чиқиш керак. инновацион менежер илмий-техник ва иқтисодий-руҳий салоҳиятга, …
5
ш; тажрибаларни тўплаш; инновацион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш; инновацион бошқарув қарорларини қабул қилиш; янгиликни жорий қилиш. халқаро менежмент. менежмент тури ҳисобланиб, унинг бош мақсади турли мамлакатлардаги бизнеснинг бошқарилиши ва улардаги иқтисодий, демографик, маданий ва бошқа ўзига хос бўлган хусусиятларни ва давлатлараро ўзаро ҳамкорликни ўрганиш имкониятлари ҳисобига рақобатбардошликда устунликларга эришишни шакллантириш ва ривожлантириш ҳисобланади. халқаро менежментнинг таркиби миллий менежмент таркибларига ўхшаш бўлиши керак ва ўз таркибига фирма бизнесидаги бошқаришни халқаро миқёсда ривожлантиришга асос бўлувчи қуйидагиларни ҳам қўшиши лозим: · тадқиқотлар, ташкилотнинг ички муҳити ва бизнеснинг ташқи муҳитини таҳлил қилиш ва баҳолаш; · коммуникация жараёнлари ва қарорлар қабул қилиш (моделлар ва усулларни қўшиш ҳисобидан); · бошқарувнинг таянч функциялари (стратегик режалаштириш ва стратегияни амалга ошириш; ташкиллаштириш; мотивация; мувофиқлаштириш ва назорат); · раҳбарлик ва гуруҳ динамикаси масалалари; · фирма фаолиятининг самарадорлиги масалалари (персонални, ишлаб чиқаришни, маркетингни, унумдорликни бошқариш). савдо менежменти. савдо инсон ҳаётидаги энг қадимий ва энг муҳим фаолият ҳисобланади. ҳозирги замонавий шароитда савдо ҳар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"менежметнинг турлари ва типлари" haqida

1706115230.doc менежметнинг турлари ва типлари режа: 1. менежментнинг турлари 2. менежментнинг типлари менежментнинг турлари менежментнинг турлари - бошқарув фаолияти билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилувчи махсус йўналишлари ҳисобланади. бу йўналишлар объектнинг белгилари ва мазмуни бўйича менежментнинг таснифида ажратилган. менежмент объектнинг белгилари бўйича умумий ва функционал менежментга бўлинади. умумий (ёки бош, асосий) менежмент ташкилот бошқарувидаги барча фаолиятни ёки унинг мустақил хўжалик бўлимларини бошқаришни қамраб олади. функционал менежмент (ёки махсус) ташкилот бошқарув фаолиятидаги аниқ бир тармоғи, соҳаси ёки йўналиши, бўлими билан шуғулланади. функционал менежментнинг асосий турлари қуйидагилар: 1. инновацион менежмент. 2. персонал менежменти. 3. таъминот менежменти. ...

DOC format, 117,5 KB. "менежметнинг турлари ва типлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.