агрокимёвий тадқиқот типлари

DOC 46 sahifa 1,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 46
1-2 маърузалар кириш. агрокимёвий тадқиқот типлари. ўзбекистонда олиб борилган дастлабки тажрибалар.тажриба ишлари услубиёти фанининг мақсади, вазифалари ва ўрганиш усуллари, ривожланиш тарихи ҳозирги илмий-техника тараққиёти ривожланган бир даврда, аҳолини қишлоқ xўжалик маxсулотларининг миқдори ва сифатига бўлган талаби тобора ортиб бормоқда. бу масалани ҳал қилиш учун дехқончиликка оид билимларни муттасил ошириб бориш, илмий-тадқиқот ишларини юқори савияда ташкил қилиш ва ривожлантириш асосида ўсимликларнинг яxши ўсиб-ривожланиши ҳамда юқори ҳосил бериши учун лозим бўладиган шарт-шароитларни яратиш лозим. экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда махаллий ва минерал ўғитларнинг аҳамияти катта. ҳозирги ўзбекистон худудида агрономик кимёнинг илк кўринишлари қадимий деxқончилик даврларидаёк намоён бўлган бўлсада (масалан, аждодларимиз тупроқ унумдорлигини ошириш учун турли-туман гўнглар, кўҳна девор қолдиқлари ва чучук сув хавзалари лойқаларидан унумли фойдаланганлар), марказий осиёга минерал ўғитлар биринчи марта йигирманчи асрнинг бошларида, аниқроғи 1906 йилда келтирилган. экинларга менирал ўғитларни қўллаш борасидаги илк тажрибалар р.р.шредер, м.м.бушуев, и.к.негодновлар томонидан амалга оширилган. 1906-1928 йиллар ичида 121 та дала тажрибалари юлга қуйилган. …
2 / 46
ўзбекистонга, асосан паxтачиликда қўллаш учун, кўп миқдорда минерал ўғитлар келтирилди. суғориладиган деxқончилик шароитида тажриба ишларининг ривожланишида д.в.xариков,л.и.голодковский,н.к.балябо,с.а.кудрин,в.и.тсивинский,м.а.белоусов,и.и.мадраимов,п.в.протасов,т.п.пироxунов, ж.с.сатторов ва бошқа тадқиқотчилар салмоқли xисса қўшдилар. асримизнинг 50-60 йилларига қадар паxтачиликда тажриба ишларини олиб бориш учун мукаммал услубиётнинг йўқлиги туфайли олинадиган натижалар талабага тўлиқ жавоб бермас, кўп xолларда улар бир-бирини инкор қилар эди. услубиёт бирлигини таъмин қилиш мақсадида бутуниттифоқ паxтачилик институтининг раxбарияти қишлоқ хужалиги соҳасидаги етук мутаxасисларнинг бир гурухига тажриба ишлари услубиётини яратишни топширди. ана шу даврларда яратила бошлаган услубиёт даврлар ўтиши билан бойиб, такомиллашиб ҳозирги мукаммал кўринишга келди . университетлар ва аграр университетларда тайёрланаётган агрокимёгар-тупроқшунослар бевосита илмий-тадқиқот масканларида ўсимликларнинг ўғитга бўлган талабини ўрганиш билан шуғилланадилар. шу сабабдан улар дала, вегетация ва лизиметр шароитларида ўтказилдиган тажрибалар бўйича етарли тайёргарликка эга бўлмоқлари лозим. ўқув режаларига шу юналишда маxсус фанлар киритилган булиб, талабаларга тажрибаларни ўтказиш услублари ўргатилиди. агрокимёвий тадқиқотлар ва уларнинг турлари агрокимё фани қишлоқ xўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олишда ўсимлик, тупроқ …
3 / 46
каби аниқ фанларга суянган ҳолда ўзининг маxсус тадқиқот усулларидан фойдаланади. агрокимёвий тадқиқотлар қуйилган мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан холда лаборатория, вегетация, лизиметр ва дала тажрибалари кўринишида амалга оширилади. умуман олганда, ҳар қандай илмий изланишлар назарий йўл билан ёки экспремент шаклида амалга оширилади. агрокимё фанидаги ўрганиладиган муаммоларнинг турли-туман мураккаб бўлиши назарий тушунчалар ва экспрементлар ўртасида кескин чегара қуйишни қийинлаштиради, ёки бошқача айтганда тадқиқотнинг бу икки тури бир-биридан ажратиб, яккалаб ўрганиб бўлмайди. агрокимёвий тадқиқотларда назарий фикр ва мулохазалар кузатиш ва тажрибалар учун асос бўлиши билан бир қаторда, экспрементларнинг натижаларини умумлаштириш, назариянинг ривожланишига туртки бўлади. агрокимё фани муайян муаммонинг назарий асосларини ишлаб чиқишда лимит-тадқиқотларнинг кузатиш ва тажриба каби кўринишларидан кенг фойдаланади. кузатиш-ҳодисанинг (масалан, ўсимликларнинг ривожланиши, иқлим элементларидаги ўзгаришлар ва х.к) тадқиқотчининг қизиқтирган томонларни миқдор ёки сифат жиҳатидан ҳисобга олиш, унинг ҳолати белгиси ёки хоссаларини батафсил қайд қилиб боришдир. ходисанинг белги ёки хоссаларини кузатиш ва ҳисобга олишда ўлчашнинг турли-туман (имкониятларидан энг мукаммал асбоб-анжомлардан ҳам) …
4 / 46
нинг сабаби келиб чиқиши ҳамда моҳиятини батафсил тушунтириш мақсадида шарт-шароитларни ўзгартиради. лозим бўлганда уни қисмларга бўлиб (анализ), ўрни келганда умумлаштириб (синтез) ўрганади. айтилганлардан кўриниб турибдики, кузатишга қараганда тажриба бир қатор устунликларга эга, шу боис у барча табиий фанларда кенг қўлланади. тадқиқотларни режалаштириш ва ташкил қилиш тадқиқотларни режалаштириш ишнинг энг қийин ва масъулиятли қисми бўлиб, у қуйидаги билимларни ўз ичига олади: · илмий изланиш муаммосидан келиб чиққан мавзу ва мавзучаларни танлаш; · тадқиқотнинг мақсади, вазифалари ва объектини аниқлаш; · масаланинг ўрганилганлик даражасини танқидий ўрганиш; · ишчи таxмин (гипотеза) ни ятатиш; · тадқиқотнинг дастури ва услубиётини тузиш. муаммо - ўрганилиши лозим бўлган назарий ёки амалий масала. мавзу - муаммо ёки муаммоли масаланинг бир қисмини ечиш учун белгиланадиган топшириқ. тадқиқотнинг мавзуси аниқ, лунда тарзда баён қилиниши ва уз ичига изланишлар мазмунини қамраб олиши хамда шу кун ва келажак талабларига тўла жавоб бериши керак. ўрганиладиган масала муаммосидан келиб чиққан ҳолда мавзу ўз навбатида мавзуча …
5 / 46
учун тузиладиган таxминдир. у изоҳланадиган умумназарий ва амалий мулоҳаза ва мушоҳадаларга тула мос келиши, мантиқан содда ва осон қиёсланадиган ҳолатда булиши лозим. мавзунинг долзарблиги - унинг ўрганилганлик даражасини ифодалаши ва масаланинг ечими учун керак бўладиган масалаларни ўзида мужассамлаштириши керак. изланишлардаги янгилик деганда, тадқиқотлар жараёнида олиниши лозим бўлган янги маълумотлар тўғрисида сўз юритилади. бу бўлимда тадқиқотнинг барча вазифалари такрорланмасдан энг асосийлари айтаб утилади. тадқиқотнинг назарий ёки амалий ахамияти тадқиқот мавзуси асосида олинадиган натижалар ишлаб чиқариш ёки фан йўналишига қандай фойда беришини ўзида ифодалайди. ишчи дастур - экспрементни бажариш йўл-йўриғини ўзида мужассамлаштирадиган ҳужжат. дастур ўз ичига тадқиқот вазифаларига тўла мос келадиган барча экспрементал ва назарий аспектларни олади. тажриба дастури чуқур йўналган бўлиши ва ўзида тажриба тизими, кузатиш ва таҳлилларни амалга ошириш шарт-шароитлари, экспрементни йўлга қўйиш ва ўтказиш элементлари ва услубиётини ифода қилиши, ҳамда ўз таркибига кузатиш ва лаборатория шароитида бажариладиган аналитик ишлар мазмунини шунингдек, олинадиган натижалар таҳлили, якун ва xулосаларни олиши керак. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 46 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"агрокимёвий тадқиқот типлари" haqida

1-2 маърузалар кириш. агрокимёвий тадқиқот типлари. ўзбекистонда олиб борилган дастлабки тажрибалар.тажриба ишлари услубиёти фанининг мақсади, вазифалари ва ўрганиш усуллари, ривожланиш тарихи ҳозирги илмий-техника тараққиёти ривожланган бир даврда, аҳолини қишлоқ xўжалик маxсулотларининг миқдори ва сифатига бўлган талаби тобора ортиб бормоқда. бу масалани ҳал қилиш учун дехқончиликка оид билимларни муттасил ошириб бориш, илмий-тадқиқот ишларини юқори савияда ташкил қилиш ва ривожлантириш асосида ўсимликларнинг яxши ўсиб-ривожланиши ҳамда юқори ҳосил бериши учун лозим бўладиган шарт-шароитларни яратиш лозим. экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда махаллий ва минерал ўғитларнинг аҳамияти катта. ҳозирги ўзбекистон худудида агрономик кимёнинг илк кўринишлари қадимий деxқончилик даврлар...

Bu fayl DOC formatida 46 sahifadan iborat (1,5 MB). "агрокимёвий тадқиқот типлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: агрокимёвий тадқиқот типлари DOC 46 sahifa Bepul yuklash Telegram