aero-agrotex aq-smart aeroponic system

DOCX 6 sahifa 36,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
4-мавзу. қумли, сувли ва тупроқли мухитдаги тажрибалар 8-маъруза: аэропоника. агрегатопоника. радиоактив изотоплар билан ўтказиладиган вегетация тажрибалар. . аэропоника (экинларни ҳаво муҳитида етиштириш). аэропоникада ўсимликлар бошқа усуллардагига нисбатан тез ўсиб-ривожланади, ундаги барча тадбирлар автоматик тарзда бажарилади. ўсимликларнинг илдиз тизими жойлаштириладиган резервуар 20-25 см чуқурликка эга бўлиши, умумий ҳажми унчалик катта бўлмаслиги лозим. резервуарнинг зич ёпиладиган қопқоғига тешикчалар ўйилади ва уларга ўсимликлар худди гидропоникадаги каби жойлаштирилади. бунда улар пахта билан эмас, 8-15 мм катталикдаги пемза билан маҳкамланади. ўсимликлар илдиз юзасидаги тўпланадиган томчиларидаги элементларни ўзлаштириши сабабли аэропоникада ишлатиладиган озиқ аралашмаларнинг концентрацияси гидропоника усулидагидан кўра таҳминан 10 баравар юқори бўлиши даркор. эритмани пуркаш муддати унинг концентрацияси билан бир қаторда ўсимликларнинг сувга талаби ва илдиз тизимининг ривожланишига боғлиқдир. ривожланишнинг илк даврларида, илдиз ҳали тармоқланмаган пайтда эритма тез-тез (ҳар 5 дақиқада), қисқа муддат давомида (5 сония) пуркалса, илдиз тизими яхши ривожланган пайтда эса пуркашлар ҳар 10-15 дақиқада 10 сония давомида амалга оширилади. бу давр ичида илдиз …
2 / 6
ластмассалар ўтайди); 1. аэрогидролитик муҳитли агрегатопоника (юқорида баён қилинган гидропоника усулларининг яхши томонларини ўзида мужассамлаштиради); 1. пиликли агрегатопоника (ўсимликларга сув ва эритма капиллярлар орқали кўтариладиган гидрофил пленкаларда ўстирилади). пластопоника - ўсимликларни ўзида озиқ моддаларни мужассамлаштирган ёки уларни озиқ аралашмалардан шимиб оладиган гидрофил ва физиологик мўътадил пенопластларда етиштириш усули. бу усулда қуйидаги камчилик ва нуқсонлар мавжуд: а) ph ва тузлар концентрациясининг тез ўзгариши; б) эритманинг илдиз ажратмалар билан ифлосланиши; в) ҳар 2-3 ҳафтада озиқ аралашмаларни тўла алмаштириш ва ҳ.к. радиоактив изотопларни қўллаш. радиоактив ва муқобил изотопларни қуллаш ўсимликларнинг минерал озиқланиши ўрганишда кенг қўлланилмоқда. а.в.соколов ўз шогирдлари билан айни усулни қўллаш асосида ўғит ва тупроқ таркибидан озиқ элементларнинг ўзлаштирилиш коэффициентларини аниқлади ва турли ўғитлар таркибидаги озиқ элементларнинг ўсимликлар ўзлаштириши учун моликлигини қиёсий баҳолаш усулларини ишлаб чиқди. радиоактив изотоплар билан ўтказиладиган тажрибалар экинларни илдизи ёки барги орқали озиқлапнтириш, ўсимлик органлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш имконини беради. изотоплар билан амалга ошириладиган тажрибалавр ўсимлик органларида …
3 / 6
билан ишлашга ҳаракат қилиш керак. қумли ва сувли муҳит тажрибаларида радиоактив изотоп дозаларининг зарарли таъсири тупроқли муҳитда ўтказиладиган тажрибалардагига нисбатан ҳамма вақт юқори бўлади. фосфорнинг парчаланиши сезилар-сезилмас бўлган қисқа муддатли тажрибаларда 5-10 мккюри/идиш доза билан чегараланиш мумкин. тажриба мақсадидан келиб чиқиб, айрим тажрибаларда, масалан, изотопнинг ўсимлик тана қисмларида тақсимланишини аниқлашда, изотоплар дозаси сезиларли даражада оширилади. кўпинча нишонланган бирикмалар ёки ўғитлар билан иш кўрилади. бунда элеменетнинг асосий қисми муқобил изотопдан иборат бўлиб, радиоактив элемент «нишон» ёки кузатиш объекти сифатида қўшилади. изотоплар ҳақида тушунча. муқобил ва радиоактив изотоплар маълум бир элемент атомлари турли массага эга бўлиши маълум. масалан, ҳозирги кунда масса сони 39, 40, 42, ...49 га тенг кальций, масса сони 29, 30, 31 бўлган фосфор мавжудлиги аниқланган. лекин кальцийнинг масса сони 39-49 га тенг атомлари бир хил кимёвий хоссаларни намоён қилади ва менделеев даврий жадвалида битта ўринга жойлашади. уларни бир-биридан фарқлаш учун изотоплар деган ибора ишлатилади (isos - бир хил, ўхшаш, …
4 / 6
с10 , 6с14, 7n13, 7n16 ва б. агрокимёвий текширишларда нишонланган азот сифатида радиоактив изотопдан ҳам, муқобил изотопдан ҳам фойдаланилади. уларни аниқлаш усуллари бир-биридан кескин фарқланади: муқобил изотопларни атом оғирликлари ўртасидаги фарқ асосида масса-спектрометрлар ва оптикавий спектрографларда аниқланса, радиоактив изотоплар уларнинг нур таратиш характери ва жадаллиги асосида махсус ҳисоблагичларда аниқланади. радиоактив нур таратиш ва ярим парчаланиш даври. маълумки, радий радиоактив парчаланганда уч хил нур таратади. агрокимёвий тадқиқотларда қўлланиладиган радиоактив изотопларнинг беихтиёр парчаланишидан ҳар уч турдаги нурлар ҳосил бўлади. агрокимёвий изланишларда асосан в-нурлар устида иш олиб борилади. қандайдир радиоактив изотопдан ажралган (чиққан) в-заррача ўзига хос ҳаракат энергиясига эга бўлади. масалан, 15р32 нинг парчаланишидан ҳосил бўладиган в-заррачаларнинг энг юқори энергияси 1,7 мэв (мегаэлектроновольт)га, 20ca45 изотопиники эса 0,25 мэв га тенг. в-заррачалар биронта модда орқали ўтган пайтда, унинг атоми билан тўқнашиб, ионлаштиради ва натижада ўз энергиясини йўқотади. тўсиқ маълум қалинликка эга бўлса, тўлалигича ютилиши ҳам мумкин. турли моддаларнинг радиоактив нурларни тутиб қолиши турличадир. масалан, …
5 / 6
ни ташкил этади. табиий азот 2 та муқобил изотоп n14 ва n15 га эга. унинг сунъий изотоплари n13, n16 ва n17 ларнинг ярим парчаланиши даври бир неча сониядан 10 дақиқагача давом этади ва амалий жиҳатдан аҳамиятга эга эмас. mg, al ва siларнинг изотоплари ҳам жуда қисқа ярим парчаланиш даврига эга бўлгани боис агрокимёвий тадқиқотларда ишлатилмайди. агрокимёвий изланишларда азотнинг муқобил 7n15 изотопидан фойдаланиш замонавий деҳқончиликнинг тараққиёти бевосита азотнинг табиатда айланиши ва тупроқдаги азот мувозанатини сақлаш билан боғлиқдир. зеро азот экинлар ҳосилини шаклланишида энг муҳим озиқ элементидир. шу боис азотнинг ўсимликлар ҳаётидаги роли ва тупроқдаги миқдори, динамикаси ва ўсимликлар томонидан ўзлаштирилишини ўрганиш муҳим масала бўлиб қолаверади. ҳозирги кунда «нишонланган азот» қуйидаги муаммоларни ҳал этишда қўлланилмоқда: 1. тупроқ ва ўғит таркибидаги азот ўртасидаги реакцияларни аниқлашда; 1. азотнинг биологик фиксацияланишини ўрганишда; 1. нитратларнинг тупроқ ва ўғитдан оқар ҳамда сизот сувларга ўтишини ўрганишда; 1. азотнинг денитрификацияланишини ўрганишда; 1. биологик, минерал ва маҳаллий ўғитлар таркибидаги азотдан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"aero-agrotex aq-smart aeroponic system" haqida

4-мавзу. қумли, сувли ва тупроқли мухитдаги тажрибалар 8-маъруза: аэропоника. агрегатопоника. радиоактив изотоплар билан ўтказиладиган вегетация тажрибалар. . аэропоника (экинларни ҳаво муҳитида етиштириш). аэропоникада ўсимликлар бошқа усуллардагига нисбатан тез ўсиб-ривожланади, ундаги барча тадбирлар автоматик тарзда бажарилади. ўсимликларнинг илдиз тизими жойлаштириладиган резервуар 20-25 см чуқурликка эга бўлиши, умумий ҳажми унчалик катта бўлмаслиги лозим. резервуарнинг зич ёпиладиган қопқоғига тешикчалар ўйилади ва уларга ўсимликлар худди гидропоникадаги каби жойлаштирилади. бунда улар пахта билан эмас, 8-15 мм катталикдаги пемза билан маҳкамланади. ўсимликлар илдиз юзасидаги тўпланадиган томчиларидаги элементларни ўзлаштириши сабабли аэропоникада ишлатиладиган озиқ аралашмаларнинг ...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (36,9 KB). "aero-agrotex aq-smart aeroponic system"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: aero-agrotex aq-smart aeroponic… DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram