менежмент тизими

DOCX 73,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664913200.docx менежмент тизими режа: 1. менежмент: асосий қоидалар 2. менежментнинг мақсади 3. менежмент тамойиллари 4. менежментнинг функциялари 5. менежментнинг усуллари 6. ташкилий тузилма 7. персонал менежменти 8. менежмент технологияси 9. менежмент техникаси 10. менежментда ахборот ва коммуникациялар 1. менежмент: асосий қоидалар менежмент – кўплаб таркибий қисмлар, уларнинг хусусиятлари ва томонларига эга бўлган мураккаб, кўп ўлчамли ҳодиса ҳисобланади. биринчи навбатда, бу инсоннинг турли хил чуқур билимлар, амалиёт ва ҳаётий тажрибани талаб қилувчи ўзига хос юқори масъулиятли фаолиятидир. менежментнинг аниқ мақсадга қаратилганлиги шу билан белгиланадики, у асосий вазифа сифатида фойда олишга йўналтирилган. менежмент – синтетик фан бўлиб, унда бошқа фанлар натижаларидан фойдаланилади. авваламбор, бу иқтисодий назария ва алоҳида хўжалик тармоқлари иқтисодиётидир. менежментнинг асоси сифатида турли хилдаги объектларни бошқариш тўғрисидаги фанлар, хусусан: кибернетика, тизимлар умумий назарияси, операцияларни тадқиқ этиш, таркибий-функционал таҳлил, шунингдек ишни ташкил этиш ва персонални мотивациялаш муаммоларини кўриб чиқувчи бошқарув назарияси иштирок этади. менежмент тизим сифатида. бошқарув фаолиятининг барча томонлари объектив …
2
лари бошқарув нима, ушбу тушунчани қанчалик тўлиқ ва аниқ тарзда ифодалаш мумкин? бошқарувнинг юқорида кўриб чиқилган моҳияти ушбу вазифани ҳал этиш имконини беради. бироқ, мазкур ўзига хос ақлий ишнинг кўп қиррарилиги унинг асосий белгиларини очиб беришга имкон бермайди. “бошқарув” тушунчасининг ушбу фаолиятнинг фақат алоҳида томонларини, жиҳатларини акс эттирувчи 300 га яқин турли хил таърифи мавжуд. муваффақиятли менежмент менежерларга боғлиқ бўлган тўртта асосий омилнинг мавжуд бўлишини назарда тутади. улардан биринчиси – менежмент назариясини, турдош ташкилотларни самарали бошқариш борасида тўпланган тажрибани билиш. иккинчиси – назарий қоидаларни бошқарув бўйича амалий ишда қўллай олиш. учинчиси бизнесни назария ва тажрибага мувофиқ бошқаришда шижоат, қатъийлик, тиришқоқликка эга бўлиш. тўртинчиси – шижоат билан ва самарали бошқариш истаги (1-расм). менежмент тизими – бу хусусиятлари у ёки бу объектни бошқариш мақсадлари ва тамойилларининг хусусиятидан келиб чиқиб танлаб олинадиган таркибий қисмлар муайян йиғиндиси. бошқарувнинг мақсадлари тизимни ҳосил қилувчи қисм сифатида иштирок этади. методологиядан келиб чиқиб, бу шуни англатадики, умуман олганда, …
3
ун фойда интеграл натижа ҳисобланиб, унда фирма фаолияти барча томонларининг якунлари умулаштирилган. менежментнинг энг муҳим мақсади сифатида фойда олишни кўзлаш шундан далолат берадики, фойда бозор хўжалигига хос бўлган ҳозирги шароитда фирмалар кўп мақсадли фаолият кўрсатишининг умумлаштирилган самарасини ўзида намоён этади. менежментда мақсад, ўзининг асосий тизимни ҳосил қилувчи функциясидан ташқари қуйидаги функцияларни ҳам бажаради: 1. мақсадларда ташкилот менежментининг фалсафаси, унинг фаолияти концепцияси ва ривожланиш концепцияси ифодаланади. 2. мақсадлар ташкилотнинг барча ходимлари учун фаолиятнинг асосий масалалари бўйича ягона кўрсатмалар ролини бажаради ва бу билан жамоани мустаҳкамлайди ҳамда инсонларни аниқ мақсадни кўзлаб ҳаракат қилувчи ҳамфикрлар гуруҳига бирлаштиради. 3. мақсадлар фирмалар, уларнинг бўлинмалари, хизматлари ва алоҳида ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари ҳисобланади. мақсадлар муайян талабларга жавоб беради, шунингдек улар: 1. давлат ва унинг атрофидаги мавжуд иқтисодий тизим шароитида эришиладиган бўлиши; 2. фирманинг имкониятларидан келиб чиқиб реал бўлиши; 3. фирма персоналининг хусусиятлари нуқтаи назаридан амалга ошириладиган бўлиши; 4. муайян бўлиши, яъни миқдорий кўрсаткичлар билан ифодаланиши; 5. …
4
муддатли хусусиятга эга бўлиб, ташкилот фаолиятининг 4-5 йиллик муддатини қамраб олади. уларда жамият ва фирмалар персоналининг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилганлик, яъни фирмалар миссияси ёки асосий мақсади акс этади. стратегик мақсадлар, одатда, фирмалар фаолиятининг сифатий кўрсаткичларини ифодалаган ҳолда, узоқ муддатли тижорат муваффақиятига, ишлаб чиқариш ва бошқарув ишининг юқори стандартларига эришишга йўналтирилган. жорий мақсадлар стратегик мақсадлардан келиб чиқиб, уларни амалга ошириш воситаси сифатида иштирок этади ва муайян даврга, одатда, бир йилга мўлжалланган фаолиятнинг миқдорий кўрсаткичларида ифодаланади. аниқ стратегик мақсадларнинг мавжуд эмаслиги ва жорий самараларга ҳамда тижорат муваффақиятларига йўналтирилганлик ташкилот томонидан келгусида бизнес оламидан мустаҳкам ўрин эгаллаш имкониятининг бой берилишига олиб келади. тезкор ёки қисқа муддатли мақсадлар жорий мақсадлардан келиб чиқади ва уларни амалга оширишга йўналтирилади, улар одатда, бир ойга, ўн кунга ёки бир суткага белгиланади. йирик фирмалар амалиётида ўзининг келгусидаги ривожланишини белгилаб берувчи стратегик мақсадларга алоҳида аҳамият берилади. ушбу мақсадларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш стратегик бошқарув деб номланади. у фаолият мақсадларига эришиш …
5
шлаб чиқиш; 4) ушбу стратегияни амалга ошириш учун ишончли усулларни ишлаб чиқиш ва қўллаш; 5) стратегияни ҳаётга татбиқ этиш. бизнесни ривожлантириш стратегияси фирма менежментининг ажралмас қисми ҳисобланиб, у фирма фаолиятининг хусусиятини белгилаб беради (3-расм). ушбу бошқарув турининг руҳий жиҳати ўзининг муайян вақт оралиқларида эришиладиган реал натижаларга йўналтирилганлиги билан муҳим. шунинг учун бундай бошқарувни кунлар бўйича бошқариш сифатида қабул қилиш мумкин. у учта босқичдан иборат: 3. менежмент тамойиллари менежмент тамойиллари бошқарув фанининг энг муҳим тушунчаси ҳисобланиб, бошқарув фаолиятини амалга ошириш қоидаларини ўзида намоён этади. бошқарувнинг классик назарияси шаклланишидан анча олдин инсонлар биргаликдаги фаолиятнинг кўп асрлик тажрибаси асосида унинг қоидаларини ишлаб чиқишган ва бу қоидалар авлоддан-авлодга ўтиб келган. тамойиллар моҳиятини тушуниш, уларни ифодалаш шаклига кўра ўхшаш бўлган бошқарув фанининг бошқа категориялари (мақсадлар, усуллар)дан фарқлаш учун қуйидаги ҳолатни назарда тутиш лозим: бошқарув тамойилларида уларнинг функционал белгиланиши ва муайян мазмуни (сўзли ифодаси) ажратилади. бунда уларнинг биринчиси ушбу категориянинг моҳиятини белгилаб беради, иккинчиси эса унинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"менежмент тизими" haqida

1664913200.docx менежмент тизими режа: 1. менежмент: асосий қоидалар 2. менежментнинг мақсади 3. менежмент тамойиллари 4. менежментнинг функциялари 5. менежментнинг усуллари 6. ташкилий тузилма 7. персонал менежменти 8. менежмент технологияси 9. менежмент техникаси 10. менежментда ахборот ва коммуникациялар 1. менежмент: асосий қоидалар менежмент – кўплаб таркибий қисмлар, уларнинг хусусиятлари ва томонларига эга бўлган мураккаб, кўп ўлчамли ҳодиса ҳисобланади. биринчи навбатда, бу инсоннинг турли хил чуқур билимлар, амалиёт ва ҳаётий тажрибани талаб қилувчи ўзига хос юқори масъулиятли фаолиятидир. менежментнинг аниқ мақсадга қаратилганлиги шу билан белгиланадики, у асосий вазифа сифатида фойда олишга йўналтирилган. менежмент – синтетик фан бўлиб, унда бошқа фанлар натижаларидан фойдаланил...

DOCX format, 73,3 KB. "менежмент тизими"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: менежмент тизими DOCX Bepul yuklash Telegram