молиявий менежментнинг иқтисодий моҳияти, предмети ва функциялари

DOC 134,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1709539617.doc молиявий менежментнинг иқтисодий моҳияти, предмети ва функциялари режа: 1. молиявий менежмент фанининг шаклланиш ва ривожланиш омиллари 2. молиявий менежмент тушунчаси ва унга халқаро ёндашувлар 3. молиявий менежмент фанининг предмети ва вазифалари 4. молиявий менежментда қарорлар қабул қилиш молиявий менежмент фанининг шаклланиш ва ривожланиш омиллари молиявий менежмент ёки молиявий бошқарув корхонада унинг фаолияти учун пул жамғармалари шаклланиши, тақсимланиши ва ишлатилиши жараёнларини ташкил этишга ва бошқаришга қаратилган. молиявий бошқарув биринчи навбатда қисқа муддатли ва жорий вазифаларни ҳал этишга хизмат қилса-да, у корхонанинг стратегик ривожланиш йўналишини белгилашда ҳам жуда муҳим ўрин эгаллайди. молиявий бошқарувнинг диққат марказида қуйидаги вазифалар туради: · фойдани кўпайтириш; · корхонада пул оқимлари узлуксизлиги ва балансланганлигини таъминлаш; · корхона капитали таркибини оптималлаштириш; · молиявий барқарорликни таъминлаш; · мулкдорлар (акциядорлар), инвесторлар, кредиторлар учун корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволини ойдинлаштириш; · инвестиция жозибадорлигига эришиш; · молиявий ресурсларни жалб этишда бозор механизмларидан фойдаланиш. аксарият ҳолларда бозор иқтисодиётига ўтиш даври корхоналари учун молиявий ресурслар етишмовчилиги …
2
иявий бошқарув корхона фаолиятининг стратегик ва тактик мақсадларига самарали эришилишини таъминлаши, яъни у мақсадли тус олиши учун корхонанинг молиявий сиёсати ишлаб чиқилиши зарур. молиявий сиёсат ишлаб чиқилиши қуйидагиларни ифодалайди: · корхона молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш; · корхонанинг ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва солиқ тўловчи сифатидаги фоалиятини режалаштириш; · айланма маблағларни, кредиторлик ва дебиторлик қарздорлигини бошқариш; · харажатларни тақсимлаш ва амортизация сиёсатини бошқариш; · дивиденд сиёсатини танлаш. молиявий-иқтисодий аҳволни таҳлил қилишда корхона мулкий таркиби, молиявий қўйилмалари, ўз капиталини шакллантириш манбалари, қарз маблағлари миқдори ва манбалари аниқлаб олинади, корхонага моддий ресурслар етказиб берувчилар ва харидорлар билан ўзаро муносабатлар, сотишдан тушум ҳажми ва сотиш миқдори баҳоланади. таҳлил уч асосий йўналишда амалга оширилади. горизонтал таҳлилда жорий давр кўрсаткичлари аввалги даврлар ёки режа (смета) билан таққосланади. вертикал таҳлилда умумий якуний кўрсаткичдаги алоҳида моддалар солиштирма оғирлигини аниқлаш ва кейинчалик натижани ўтган давр маълумотлари билан таққослаш амалга оширилади. тренд таҳлилида қатор йиллардаги ҳисоботлар кўрсаткичлари ўзгаришлари аниқланади ва …
3
корхонага пул тушумлари ва чиқимлари оқимини соғломлаштириш учун, биринчи навбатда, дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги айланишини таҳлил қилиш, қарзларни вақти-вақти билан инвентаризациялаш, корхонага қўлланган жарима чораларининг сабабларини ва айбдорларини аниқлаш, зарур ҳолларда даъво ишини олиб бориш лозим бўлади. мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодиётни эркинлаштириш стратегияси доирасида сўнгги пайтларда корхоналарга амортизация сиёсатини танлашда муайян имкониятлар яратиб берилмоқда. корхона жадаллаштирилган амортизациясини қўллаши ва шу йўл билан харажатларни ошириши мумкин. бу маҳсулот таннархига ва баҳо сиёсатига, мол-мулк солиғи ва фойда солиғига таъсир кўрсатади. акциядорлик жамияти сифатида фаолият кўрсатувчи корхонада дивиденд сиёсати ишлаб чиқилиши зарур бўлади. бу, бир томондан, мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган бўлса, иккинчи томондан корхонанинг бўлажак инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш мақсадларига хизмат қилади. айни пайтда, корхона эгалари манфаатлари фақат дивидендлар олишдан иборатдир деб, тасаввур қилиш тўғри бўлмайди. фойданинг дивидендларга тўла йўналтирилиши корхонадаги жамғариш жараёнига салбий таъсир этади. корхонанинг барқарор истиқболини, рақобатбардошлигини, молиявий барқарорлигини таъминлаш учун фойданинг муҳим қисми қайта инвестиция ланиши лозим. демак, …
4
оширишга қаратилган. албатта, фойда иқтисодий самарадорликнинг жуда муҳим ифодаси, лекин самарадорликнинг бошқа жиҳатлари ҳам мавжуд. молиявий менежмент самарадорликнинг барча жиҳатларига таъсир этиши лозим. корхона раҳбари расман рухсат ва ваколат берган доирадагина молиявий менежер ёки бошқа ижрочи ходим корхона молиявий ресурсларини тасарруф эта олади. лекин корхонадаги молиявий оқимлардан тўла хабардор шахс сифатида молиявий менежер бу оқимларни доимий равишда таҳлил қила олади ва таҳлил натижаларига суянган ҳолда мунтазам мониторингни ва назоратни амалга оширади. шунинг учун молиявий директор, молиявий менежер ва бош бухгалтер корхона бошқарувининг энг юқори гуруҳи доирасига кирадилар ва корхона ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган барча масалаларнинг ҳал этилишида қатнашадилар. умумий ҳолда молиявий менежмент бўйича фаолият қуйидаги таркибда тасаввур этилиши мумкин: - корхона мулкий ва молиявий ҳолатининг умумий таҳлили ва режалаштирилиши; - корхонани молиявий ресурслар билан таъминлаш (маблағлар-манбаларини бошқариш); - молиявий ресурсларни тақсимлаш (инвестицион сиёсат ва активларни бошқариш). ажратиб кўрсатилган фаолият соҳалари айни пайтда молиявий менежмент хизмати олдида турган вазифаларни …
5
вий ресурсларни сафарбар этилиш усуллари; · ресурслар олиниши имкониятлари ва вақти (бу шартномалар шартлари билан белгиланади, молиявий ресурслар керакли ҳажмда ва зарур бўлган пайтда олиниши лозим); - маблағларнинг муайян манбаини жалб этиш билан боғлиқ хатар (корхона акцияларини чиқариб маблағлар жалб этилганда, маблағлар эгалари маблағни корхонадан қайтариб берилишини оддий вазиятда талаб эта олмайди, банк кредити эса баъзи шартлар бажарилмаса, банк томонидан муддатидан олдин ҳам қайтариб олиниши мумкин). молиявий ресурсларни тақсимлашда инвестицион характердаги узоқ муддатли ва қисқа муддатли қарорларни таҳлил этиш ва уларга баҳо бериш тақозо этилади: · муайян молиявий ресурсларни уларнинг бошқа турларига (моддий, меҳнат, пул ресурсларига) айлантирилиши қанчалик даражада фойдали эканлиги; · асосий воситаларга қўйилмаларнинг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги, асосий воситаларнинг таркибий тузилиши; · айланма маблағларнинг оптималлиги (яхлит равишда ва турлари бўйича); - молиявий қўйилмаларнинг самарадорлиги. юқорида кўрсатилган барча йўналишларда молиявий қарорлар қабул қилинишида ликвидлик, молиявий барқарорлик ва рентабеллик талабларини бир-бири билан муросага келтириш зарур бўлади. мазкур талабларни эътиборга олган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "молиявий менежментнинг иқтисодий моҳияти, предмети ва функциялари"

1709539617.doc молиявий менежментнинг иқтисодий моҳияти, предмети ва функциялари режа: 1. молиявий менежмент фанининг шаклланиш ва ривожланиш омиллари 2. молиявий менежмент тушунчаси ва унга халқаро ёндашувлар 3. молиявий менежмент фанининг предмети ва вазифалари 4. молиявий менежментда қарорлар қабул қилиш молиявий менежмент фанининг шаклланиш ва ривожланиш омиллари молиявий менежмент ёки молиявий бошқарув корхонада унинг фаолияти учун пул жамғармалари шаклланиши, тақсимланиши ва ишлатилиши жараёнларини ташкил этишга ва бошқаришга қаратилган. молиявий бошқарув биринчи навбатда қисқа муддатли ва жорий вазифаларни ҳал этишга хизмат қилса-да, у корхонанинг стратегик ривожланиш йўналишини белгилашда ҳам жуда муҳим ўрин эгаллайди. молиявий бошқарувнинг диққат марказида қуйидаги вазифалар турад...

Формат DOC, 134,0 КБ. Чтобы скачать "молиявий менежментнинг иқтисодий моҳияти, предмети ва функциялари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: молиявий менежментнинг иқтисоди… DOC Бесплатная загрузка Telegram