адабиёт ўқитишнинг асослари

DOC 60.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1522862759_70706.doc адабиёт ўқитишнинг асослари режа: 1. шахс маънавиятининг шаклланишида адабиёт ўқитишнинг аҳамияти. 2. адабиёт ўқитишнинг мақсади. 3. адабий таълимнинг вазифалари. 4. адабиёт ўқитишнинг мазмуни. халқнинг маданий савияси ўсиб бориши билан умуман санъатнинг, хусусан, адабиётнинг шахс маънавиятига ва у орқали жамият ҳаётига, унинг маънавий-психологик иқлимига таъсири ҳам орта боради. шунинг учун ҳам жамият ҳаётининг бурилиш даври бўлган ҳозирги кунларда адабиёт ёш авлод маънавиятини шакллантиришда беқиёс ўрин тутади. бадиий адабиёт нафақат халқ маънавий қиёфасини шакллантиришда, балки мамлакат иқтисодий тараққиётни тезлаштиришда, социал ривожлантиришни яхшилашда ҳам катта ўрин тутади. чунки жамият тараққиёти тезлиги унда яшаётган одамларнинг интеллектуал ва руҳий имкониятларига боғлиқдир. бинобарин, жамият аъзолари тафаккури ва маънавиятининг қандайлиги жамият тараққиётининг суръатини белгилайди. миллат ёшларининг маънавияти қарор топишида мактабда адабиёт ўқитиш муҳим ўрин тутади. ёшларнинг муайян ҳаётий вазиятларда қайси йўлни тутиши, қандай тўхтамга келиши, кўзда тутган ишларни қай савияда бажаришлари, кўп жиҳатдан, мактабда бадиий асарларнинг қандай ўргатилишига боғлиқдир. шунинг учун ҳам адабиёт методикаси илми учун …
2
ниш олган эди. шунинг учун ҳам бизда бадиий асарлар, асосан, ижтимоий нуқтаи назардан талқин этилиши авж олган. замонавий маънодаги миллий адабиёт ўқитиш методикаси илмини шакллантиришда карвонбоши бўлган, бу соҳа билан профессионал даражада шуғулланган илк олим с. долимов биринчи бўлиб ушбу фан томонидан ҳал қилиниши зарур бўлган муаммоларни илмий асосда кўрсатиб беради: “методика бир-бири билан боғланган қуйидаги масалаларни ҳал қилади: кимни ўқитиш ва нима учун уни ўқитиш керак (бу – таълимнинг мақсади), нимани ўқитиш лозим (бу – таълимнинг мазмуни ва системаси), қандай қилиб ўргатиш керак (бу – таълимнинг формаси ва методи)” (долимов у. жадид мактаблари: уларда она тили ва адабиёт ўқитишнинг илмий-назарий ҳамда амалий асослари. педагогика фанлари илмий даражаси учун ёзилган диссертация. –т.: 2007. 65-бет). маълумки, илмда масаланинг тўғри қўйилиши муҳим саналади. чунки тўғри қўйилган масала эрта бўлмаса, кечроқ, қачондир ўзининг ҳаққоний ечимини топади. нотўғри қўйилган масала эса, кишини чалғитиб ҳақ йўлдан узоқлаштиради. келтирилган кўчирмадан олимнинг адабиёт ўқитишнинг асосларини тўғри белгилаб …
3
арта янгиланди. адабиётнинг қандай ўқитилиши, бинобарин, жамият аъзолари маънавиятининг қай йўсинда шакллантирилиши, биринчи навбатда, адабиёт ўқитишнинг асосларини тўғри белгилашга боғлиқ. адабий таълимнинг асослари мақсад, вазифалар ва мазмун тушунчаларини ўз ичига олади. мактабда адабиёт ўқитишнинг мақсади тўғри белгиланмаса, таълим жараёни қанчалик маҳорат билан уюштирилмасин, арзийдиган самарага эришиб бўлмайди. афсуски, адабиёт ўқитиш амалиётида на бош, на умумий ва на хусусий мақсадларни аниқлаб олмай туриб иш кўриш ҳолати оммавий тус олган. шунинг учун ҳам жуда кўпчилик ҳолларда ўқувчилар нима учун адабиёт ўрганишлари кераклигини билмагани каби, ўқитувчилар ҳам айни мавзуни нега ўргатаётганлари ҳақида тузукроқ тасаввурга эга бўлмаган ҳолда иш юритаверадилар. шунинг учун ҳам домла с. долимов ўз давридаги ҳукмрон мафкура талабидан келиб чиқиб, бадиий адабиётни идеологиянинг бир тури деб санаган, адабиёт предметини ўқувчиларга ғоявий-сиёсий тарбия беришнинг воситаси деб қараган бўлсада, ҳамиша мактаб адабий таълими ўз олдидаги мақсадни аниқ белгилаб олиши кераклигини таъкидлаган. методист олим адабиёт предметининг биринчи навбатдаги вазифаси ўқувчиларни эстетик завққа эга, бадиий …
4
ди. чунки саналганлар бирор фаолият учун мақсад бўлишга арзийдиган миқиёсдаги юмушлар эмасдир. кўпчилик ўқитувчилар назарида адабий таълимдан мақсад ёзувчилар ва уларнинг айрим асарлари ҳақида ўқувчиларга маълумот беришдан иборатдир. ҳолбуки, адабий таълимнинг бош мақсади махсус расмий педагогик ҳужжатларда акс эттирилган бўлиши керак. қизиғи шундаки, шўро давридаги шу хил ҳужжатларда адабиёт ўқитишнинг вазифалари кўрсатилар эди-ю, унинг мақсади назардан четда қоларди. ҳолбуки, у ёки бу ўқув фанининг бош мақсади таълим тизими олдига жамият томонидан қўйилади ва юқорида айтилган ҳужжатларда акс этган бўлади. ҳозирги кунда мактабда адабиёт ўқитишнинг бош мақсади соғлом эътиқодли, ўткир ҳиссиётли, юксак дидли, ахлоқан баркамол, ақлан етук, ўзга инсоннинг туйғуларини англайдиган, ўз хатти-ҳаракатларига жавоб бера оладиган шахснинг маънавий дунёсини шакллантиришдан иборат деб белгиланади. бу мақсадга ўқувчида бадиий адабиётга меҳр уйғотиш, уларга адабиётнинг сеҳрли олами тилсимини топиб бериш орқали эришилади. дарсликдаги ва хрестоматиялардаги асраларни ўз талабаларига тўлиқ ўқитган, аммо уларни дастурда бўлмаган бошқа бадиий асарларни ўқишга ўргата олмаган ўқитувчи меҳнаткаш, фидоий бўлса-да, …
5
ўқувчини муайян даражада ривожлантиришга эришиши лозим бўлади. ҳозирги кунда педагогика илми ва амалиётида мақсадни натижа билан мувофиқлаштиришга уриниш, идентификациялаш ҳаракати кетмоқда. яъниким, ўқитувчи ўзи ва ўқувчилари олдига шу қадар аниқ, кўзга кўринадиган мақсад қўйиши керакки, у ўқувчи дарс давомида эришадиган натижага теппа-тенг бўлиши лозим. ўқитувчи қўйган мақсад билан ўқувчи эришган натижанинг бир хиллигига эришиш идентификациялашган (бир хиллаштирилган) мақсадга етишиш демакдир. бунинг учун умумий мақсад ўта конкрет бўлиб, ҳар бир унсури аниқ кўриниш касб этадиган даражада майдалаштирилиши, машғулотни ташкил этган модулларга мувофиқ келиши лозим бўлади. маълумки, ҳар бир ўқувчи ёки талаба ўқув муассасасига ўзигагина маълум бўлган шахсий ёки индивидуал бир мақсад билан келади. шахсий мақсад ҳамиша ҳам таълим олиш, тарбияланиш ёки ривожланишни кўзда тутган бўлади дейиш қийин. чунки ўқувчи кўпчилик ҳолатларда бирор дарсга кирар экан, ўз мақсадини доим ҳам аниқ белгилаб олмаган бўлади. адабиёт ўқитувчиси бир синфдаги турли-туман шахсий мақсадга эга бўлган болаларни битта умумий мақсадга бирлаштира олиши керак. бунинг устига, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "адабиёт ўқитишнинг асослари"

1522862759_70706.doc адабиёт ўқитишнинг асослари режа: 1. шахс маънавиятининг шаклланишида адабиёт ўқитишнинг аҳамияти. 2. адабиёт ўқитишнинг мақсади. 3. адабий таълимнинг вазифалари. 4. адабиёт ўқитишнинг мазмуни. халқнинг маданий савияси ўсиб бориши билан умуман санъатнинг, хусусан, адабиётнинг шахс маънавиятига ва у орқали жамият ҳаётига, унинг маънавий-психологик иқлимига таъсири ҳам орта боради. шунинг учун ҳам жамият ҳаётининг бурилиш даври бўлган ҳозирги кунларда адабиёт ёш авлод маънавиятини шакллантиришда беқиёс ўрин тутади. бадиий адабиёт нафақат халқ маънавий қиёфасини шакллантиришда, балки мамлакат иқтисодий тараққиётни тезлаштиришда, социал ривожлантиришни яхшилашда ҳам катта ўрин тутади. чунки жамият тараққиёти тезлиги унда яшаётган одамларнинг интеллектуал ва руҳий имкониятл...

DOC format, 60.5 KB. To download "адабиёт ўқитишнинг асослари", click the Telegram button on the left.