бурмали структуралар

PPT 46 стр. 3,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 46
структуравий геология мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети геология ва муҳандислик геологияси факультети геодинамика ва тектоника кафедраси структуравий геология ва геологик хариталаш рахматуллаев ж.ф 2023 -2024 ўқув йили маъруза. бурмали структуралар машғулот режаси бурмали структуралар ва уларнинг элементлари бурмали структураларнинг турлари флексуралар бурмаларнинг геологик хариталарда тасвирланиши бурмаларнинг аэрофотосуратларда тасвирланиши бурмали структуралар бурма деб тектоник ва бошқа ташқи кучлар таъсирида чўкинди, вулканоген ва метаморфик жинслар қатламларининг пластик деформацияси туфайли тўлқинсимон букланишига айтилади. бурмалар ер пўстида ҳар қандай ҳолатда ётиши мумкин. бурмалар қандай ҳолатда ётишидан қатъий назар, маълум бир морфологик элементлардан иборат бўлади. бурмали структураларнинг ўлчами ва тартиби турлича бўлиб, кўп ҳолларда йириклари майда бурмалардан тузилган бўлади. бурмалар ер юзасида алоҳида-алоҳида ёки катта гуруҳлардан иборат бўлиши мумкин. кейинги ҳолда улар бурмали ўлкаларни ташкил этади. бурмаларнинг морфологик турлари бурмалар горизонтал текисликка нисбатан қавариқ-ботиқлигига, ўқ текислигининг вазиятига, бурма қанотлари орасидаги муносабатга, қулфининг шаклига, эни билан бўйи орасидаги нисбатга ва бошқа хусусиятларига қараб морфологик турларга …
2 / 46
чизиғи бўйича бурмани иккига бўлувчи ҳаёлий текислик бурманинг ўқ текислиги деб юритилади. бурма ўқ текислиги муҳим элементлардан бири бўлиб, унинг фазода тутган вазиятига қараб бурмаларнинг морфологик турлари ажратилади. бурманинг ўқ текислиги билан рельеф юзасининг кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ бурманинг ўқ чизиғи дейилади. бурма ўқ текислиги билан бурмада қатнашаётган қатламлардан бирининг юзаси кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ бурма шарнири дейилади. қатламларнинг букланиш ҳолатига қараб бурма шарнири горизонтал, қия, эгри ва тўлқинсимон бўлиши мумкин. бурма шарнири ёрдамида унинг фазода тутган вазияти аниқланади. бурма шарнирининг бўйлама йўналишда бир неча бор шўнғиши ва кўтарилишидан бурма ундуляцияси ҳосил бўлади. бурма шарнири билан унинг горизонтал текисликка ўтказилган проекцияси орасидаги бурчак бурманинг шўнғиш ёки кўтарилиш бурчаги дейилади. бурма индулятсияси кучли деформацияга учраган метаморфик жинсларда қатламларнинг ёши ва стратиграфик кетма-кетлигини аниқлаш имкони бўлмаса, у ҳолда қавариқ структуралар учун антиформа, ботиқ структуралар учун эса синформа деб аталувчи нейтрал иборалар ишлатилади. бурмалар ўқ текислигининг вазиятига қараб симметрик ва асимметрик бурмаларга бўлинади. …
3 / 46
ризонтал ётган бўлади. 4. шўнғувчи бурмаларда ўқ текислигининг олдинги қисми пастга қараб энгашган бўлади. баъзи ҳолларда бундай бурмаларнинг устки қисми ювилиб кетиши натижасида уларнинг ядросида шакли бўйича синклинал бурмани эслатувчи қолдиқни кузатиш мумкин. лекин унинг марказида ёш эмас, балки нисбатан қари тоғ жинслари ётган бўлади. бурмали структуралар 1-расм. қатламларнинг бурмаланиб ётиши. бурмали структуралар бурма ва унинг элементлари. (а) антиклинал ва синклинал (б) бурмалар; б-бурма қанотлари ва қулфи; в-бурма ўқ текислиги; i-планда, ii-бўйлама кесмада ва iii-кўндаланг кесмада кўриниши; д – бурма ўркачи, 1-ўркач текислиги, 2-ўқ текислиги. бурмали структуралар бурмаларнинг ундуляцияси бурмаларнинг морфологик турлари симметрик антиклинал ва асимметрик синклинал бурманинг фотосурати. бурмаларнинг морфологик турлари туташган асимметрик синклинал ва сондиқсимон антиклинал бурманинг фотосурати. бурмали структуралар ҳар қандай бурма ўз ўлчамларига эга. уларнинг эни, бўйи ва баландлиги бўлади. бурманинг эни (кенглиги) ёндош бурмалар ўқ текисликлари орасидаги масофадан иборат бўлади. унинг узунлиги қарама-қарши томонда бурмада қатнашаётган маълум қатламнинг шўнғиш нуқталари орасидаги масофага тенг, баландлиги эса …
4 / 46
-чўзинчоқ бурма, 2-брахиобурма, 3-гумбазсимон бурма бурма ўқ текислигининг ўзгариши флексуралар флексура деб горизонтал ёки қия ётган қатламларнинг тиззасимон букланишидан ҳосил бўлган поғонали структурага айтилади. флексураларда устки ёки кўтарилган қанот, пастки ёки чўккан қанот ва туташтирувчи қанот сингари элементлар ажратилади. қия ётган қатламларда ҳосил бўлган флексуралар мувофиқ ва номувофиқ турларга бўлинади. мувофиқ флексураларда устки, пастки ва туташтирувчи қанотлари бир томонга қараб ётган бўлади. номувофиқ флексураларда устки ва пастки қанотлари бир томонга, туташтирувчи қаноти эса, қарама-қарши томонга қараб ётган бўлади. флексуралар кўтарилган қанот, чўккан қанот ва туташтирувчи қанот флексуралар қия ётган қатламларда ҳосил бўлган флексуралар мувофиқ ва номувофиқ турларга бўлинади. мувофиқ флексураларда устки, пастки ва туташтирувчи қанотлари бир томонга қараб ётган бўлади. номувофиқ флексураларда устки ва пастки қанотлари бир томонга, туташтирувчи қаноти эса, қарама-қарши томонга қараб ётган бўлади. флексуралар мувофиқ (а) ва номувофиқ (б) флексуралар. флексуралар горизонтал ётган қатламларда ҳосил бўлган флексуралар супали флексура деб аталади. агар супали флексура қатламларнинг ётиш томонига …
5 / 46
контури, қатламларнинг стратиграфик кетма-кетлиги ва қатлам учбурчаклари ёрдамида аниқланиши мумкин. бунда ер юзасининг рельефи ҳам албатта ҳисобга олиниши керак бўлади. агар ер юзаси рельефи нисбатан текис бўлса бурмада қатнашаётган қатламларнинг ер юзасига чиқиш чегаралари ёпиқ контурнинг шаклига қараб бурмаларнинг морфологик турларини аниқлаш мумкин. бурмаларнинг геологик хариталарда тасвирланиш бурмали структураларнинг симметрик ва асимметрик турлари бурма қанотларини ташкил қилувчи қатлам ёки горизонтларнинг ер юзасига чиқиш кенглиги ва қатлам учбурчаклари учининг бурчак катталигига қараб ажратилиши мумкин. симметрик бурмалар қарама-қарши қанотларидаги қатламларнинг ер юзасига чиқиш кенглиги ва қатлам учбурчакларининг бурчак катталиги тахминан бир-бирига тенг бўлади. асимметрик бурмаларда ётиш бурчаги катта бўлган қанотидаги қатламнинг ер юзига чиқиш кенглиги, ётиш бурчаги кичик бўлган қанотидагига нисбатан тор ва қатлам учбурчагининг учи ўткирроқ бўлади бурмаларнинг геологик хариталарда тасвирланиш бурмаларнинг аэрофотосуратларда тасвирланиш аэрофотосуратларда қатламларнинг бурмаланиб ётиши ёш қоплама жинслар кам тарқалган жойларда аниқ кўринади. космосуратларда қоплама жинслар қанлинлиги катта ва кенг тарқалган ҳолларда ҳам бурмали структуралар аниқланиши мумкин. одатда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 46 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бурмали структуралар"

структуравий геология мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети геология ва муҳандислик геологияси факультети геодинамика ва тектоника кафедраси структуравий геология ва геологик хариталаш рахматуллаев ж.ф 2023 -2024 ўқув йили маъруза. бурмали структуралар машғулот режаси бурмали структуралар ва уларнинг элементлари бурмали структураларнинг турлари флексуралар бурмаларнинг геологик хариталарда тасвирланиши бурмаларнинг аэрофотосуратларда тасвирланиши бурмали структуралар бурма деб тектоник ва бошқа ташқи кучлар таъсирида чўкинди, вулканоген ва метаморфик жинслар қатламларининг пластик деформацияси туфайли тўлқинсимон букланишига айтилади. бурмалар ер пўстида ҳар қандай ҳолатда ётиши мумкин. бурмалар қандай ҳолатда ётишидан қатъий назар, маълум бир морфологик элементлардан ибора...

Этот файл содержит 46 стр. в формате PPT (3,9 МБ). Чтобы скачать "бурмали структуралар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бурмали структуралар PPT 46 стр. Бесплатная загрузка Telegram