аҳмад яссавий 5

DOC 47,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1460895476_64328.doc аҳмад яссавий аҳмад яссавий xii-xiii асрлар ўзбек тасаввуф адабиётининг йирик намояндаси, яссавия (жаҳрия) номли тариқатнинг асосчисидир. у сайрам шаҳрида туғилган, аммо унинг туғилган йили аниқ эмас. отаси шайх иброхим ясси (туркистон) ва сайрамда кўп йиллар шайхлик қилган. аҳмад етти ёшга кирганда отаси ўлиб, етим қолади. унинг болалик йиллари сайрамда ўтади. у яссида ўз даврининг йирик шайхи арслонбобдан таҳсил олади. арслонбоб вафот этгач, у таҳсилини бухорода йирик мутасаввуф юсуф ҳамадонийдан олади. юсуф ҳамадоний вафотидан кейин бир неча вақт унинг ўрнида ўтиради, сўнгра туркистонга қайтиб, шайхлик қилади. мана шу даврда унинг шуҳрати ортиб кетади, у ҳақда турли ривоятлар пайдо бўлади. халқ орасида у ҳақда «мадинада муҳаммад, туркистонда хожа аҳмад» каби юксак эътирофли иборалар юзага келади. аҳмад яссавийнинг қанча умр кўрганлиги ҳам маълум эмас. аммо кўпгина илмий рисолаларда у 1166-1167 йилларда вафот этган деб кўрсатилади. сайрам, туркистон шаҳарлари атрофларидаги кўпгина муқаддас жойлар аҳмад яссавийнинг отаси шайх иброҳим, онаси қорасочмомо, ака-укалари латиф ота …
2
кучайиб кетишига қарши билдирилган норозилик сифатида юзага келган. унинг моҳиятини диний, эътиқодий поклик орқали бутун жамиятни поклаш ғояси ташкил этади. шунинг учун ҳам аҳмад яссавий таълимотига кўра, инсон фаолияти ва ҳаётининг барча босқичлари «шариат», «тариқат», «маърифат» ва «ҳақиқат»дан иборатдир. бундай тасаввуфона ғоя унинг ҳикматларида ўз ифодасини топган. «девони ҳикмат»га киритилган асарларда золимлар ва ҳақсизлик, адолат ва ҳақиқат, донолик ва нодонлик ҳақидаги ғоялар халққа жуда ҳам яқин тил ҳамда шаклда баён этилган. ҳикматларда таъкидланишича, инсоннинг руҳий поклиги жамият ҳаётининг кечиш тарзини, унинг равнақи ва давомийлигини таъминлайди, инсон фақат руҳий поклик орқалигина ягона яратувчи – оллоҳнинг жамолига – ҳақиқатга етади. руҳий покликка эса маърифат орқали эришилади. маърифат инсоннинг барча илми асрорларини, ҳунар ва тажрибаларини тўлиқ ўрганиб, ўзлаштириб камолга етказишдан иборат. шунинг учун аҳмад яссавий ўз ҳикматларида доноликни улуғлаб, нодонлар билан бўлмасликка чақиради. у ўз қарашларини шунчаки назарий жиҳатдан баён этмайди, балки бошидан кечирган аччиқ тажриба, ҳақиқат шаклида ифодалайди. шунинг учун ҳам ҳикматлар …
3
дан бирида «агар нодон бемор ётган бўлса ҳам, унинг ҳолини сўрамайман» деб жаҳолатга, нодонлик ва калтабинликка қарши исён кўтаради: дуо қилинг, нодонларнинг юзин кўрмай, ҳақ таоло рафиқ бўлса, бирдам турмай, бемор бўлса, нодонларнинг ҳолин сўрмай, нодонлардан юз минг жафо кўрдим мано. нодонликнинг муҳим белгиси мол-дунёга, тахт-мансабга, ҳирс-ҳавасга меҳр қўйиш, нафсга эрк беришдир. шунинг учун ҳам аҳмад яссавий ҳикматларида инсонларни нафсга эрк бермасликка, нафснинг қули бўлиб, гуноҳ ишларни қилмасликка даъват этади. бу ғоялар унинг ҳикматларида ўзига хос, халқчил шаклда ифодаланган: нафсинг сани охир дамда гадо қилғай, дин уйини ғорат қилиб, адо қилғай. ўлар вақтда имонингдан жудо қилғай оқил эрсанг, нафсибаддин бўлғил безор. аҳмад яссавий ҳикматлари туркий халқлар шеърияти учун хос бўлган тўртликлар шаклида ёзилган. шунинг учун уларнинг ҳар бири ўзига хос тартибда қофияланган. масалан, қуйидаги тўртлик а-а-а-б шаклида қофияланган: дунёдорлар молни кўриб ҳаво қилур, манманликдин ул даъвати худо қилур, ўлар вақтда имонидин жудо қилур, жон берурда ҳасрат бирлан кетур, дўстлар. унинг …
4
аҳмад яссавий 5 - Page 4

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"аҳмад яссавий 5" haqida

1460895476_64328.doc аҳмад яссавий аҳмад яссавий xii-xiii асрлар ўзбек тасаввуф адабиётининг йирик намояндаси, яссавия (жаҳрия) номли тариқатнинг асосчисидир. у сайрам шаҳрида туғилган, аммо унинг туғилган йили аниқ эмас. отаси шайх иброхим ясси (туркистон) ва сайрамда кўп йиллар шайхлик қилган. аҳмад етти ёшга кирганда отаси ўлиб, етим қолади. унинг болалик йиллари сайрамда ўтади. у яссида ўз даврининг йирик шайхи арслонбобдан таҳсил олади. арслонбоб вафот этгач, у таҳсилини бухорода йирик мутасаввуф юсуф ҳамадонийдан олади. юсуф ҳамадоний вафотидан кейин бир неча вақт унинг ўрнида ўтиради, сўнгра туркистонга қайтиб, шайхлик қилади. мана шу даврда унинг шуҳрати ортиб кетади, у ҳақда турли ривоятлар пайдо бўлади. халқ орасида у ҳақда «мадинада муҳаммад, туркистонда хожа аҳмад» каби юксак э...

DOC format, 47,0 KB. "аҳмад яссавий 5"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: аҳмад яссавий 5 DOC Bepul yuklash Telegram