алишер навоий 5

DOC 71,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1460895425_64327.doc алишер навоий (1441-1501) ўзбек адабий тилининг асосчиси, улуғ шоир ва мутафаккир, йирик давлат арбоби ва маданият ҳомийси алишер навоий 1441-йилнинг 9 февралида (ҳижрий ҳисоб билан 844 йил рамазон ойининг 17 куни) ҳирот шаҳрининг боғи давлатхона деган жойида туғилган. алишернинг отаси ғиёсиддин муҳаммад «кичкина баҳодир», «кичик бахши» лақаблари билан танилган бўлиб, темурийлар саройида эътиборли шахслардан ҳисобланган. онаси қобулнинг амирзодаларидан шайх абу саид чангнинг қизи эди. алишернинг ота-боболари темурийлар билан эмикдош бўлганлар ва ҳамма вақт темурийлар ҳокимиятини мустаҳкамлашга ёрдам берганлар. шунинг учун улар доим темурийларнинг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлганлар. хуросоннинг бўлажак ҳукмдори, истеъдодли шоир ҳусайн бойқаро билан алишер навоий ўртасидаги яқин дўстлик ва ҳамкорликнинг илдизлари ҳам ота-боболар ўртасидаги ана шу яқинликка бориб тақалади. алишер болалигиданоқ ўткир зеҳни, фаҳм-фаросати билан ўз тенгдошлари орасида алоҳида ажралиб турарди. у тўрт-беш ёшлигиданоқ шеъриятга муҳаббат қўяди. чунки шеърият мухлислари, таниқли шоирлар алишерлар хонадонида тўпланишиб, шеърхонликлар қилиб турар эдилар. қолаверса, ёш алишернинг тарбиясида ўз замонасининг истеъдодли …
2
к ва турки й тилларда) ҳам асарлар яратиб, «зуллисонайн» («икки тил эгаси») шоир сифатида танилиб бўлган эди. алишер туркий тилдаги шеърларига «навоий», форс-тожик тилида ёзган асарларига «фоний» тахаллусларини қўйган. навоийнинг замондоши тарихчи хондамирнинг хабар беришича, бир куни кекса шоир лутфий ёш бола алишердан янги ёзган шеърларидан ўқиб беришни сўрайди. алишер ёзган ғазалларидан бирини ўқийди. ғазалнинг биринчи байти (матлаъси) шундай эди: оразин ёпқоч кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш, бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғоч қуёш. бу байтдан таъсирланган лутфий: «агар мумкин бўлса эди, мен ўзимнинг форсий ва туркий тилларда битган ўн-ўн икки минг мисра шеъримни шу бир ғазалга алмашар эдим», деган. алишер отадан ёш етим қолади. у маърифатпарвар ҳукмдор абулқосим бобур қўлида тарбиялана бошлайди. у ўн беш ёшидан бошлаб ҳусайн бойқаро билан бирга абулқосим бобур саройида хизмат қила бошлайди. 1456 йилда абулқосим бобур ўз давлатининг пойтахтини машҳадга кўчиради. алишер билан ҳусайн бойқаро ҳам машҳадга боришади. аммо 1457 йилда абулқосим бобур вафот …
3
девонларидаги лирик асарларни жамлаб, тўрт девондан ташкил топган «хазойин ул-маоний» («маънолар хазинаси») номли куллиётини тузади. бу лирик куллиёт тўрт девон, ўн олти жанрдаги шеърлардан таркиб топган бўлиб, биринчи девон «ғаройибус-сиғар» 11437 мисрадан иборат 840 шеър, иккинчи девон «наводуруш-шабоб» 759 шеър, кейингиси «бадойиул-васат» 740 шеър, тўртинчиси «фавойидул-кибар» 793 шеърни ўз ичига олган. навоий яшаган даврларда шарқ адабиётида беш достондан иборат «хамса» ёзиш анъанаси мавжуд эди. илк хамсанависликни улуғ озарбайжон шоири низомий ганжавий бошлаб берган. кейинчалик ана шу анъанани хисрав деҳлавий, абдураҳмон жомийлар давом эттирганлар. аммо ҳали ҳеч ким ўзбек тилида «хамса» ёзишга журъат қила олмаган эди. бу бахтга 1483-1485 йилларда биринчи бўлиб алишер навоий эришди. демак, алишер навоий туркий тилда тўрт девондан иборат улкан куллиёт, беш достондан иборат «хамса» асарини ёзиб, ўзбек тилининг ҳам бадиий гўзаллигини, бу тилда ҳам ажойиб асарлар ёзиш мумкинлигини амалда исботлаб берди. мана шунинг учун ҳам ўзбек адабий тилининг асосчиси сифатида тан олинади. навоий устоз ҳамсанависларнинг юксак …
4
биётшуносликка оид қатор асарлар ҳам яратди. алишер навоий адабиётшуносликка оид «мажолис ун-нафоис», «мезонул-авзон» ва «муфрадот» («рисолаи муаммо») асарларини яратган. «мажолисул-нафоис»да 450 дан ортиқ шоирнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар берган. кўплаб ижодкорлар асарларининг ютуқ ва камчиликлари ҳақидаги ўз қарашларини баён қилган кейинги икки асари адабиёт назариясига оид бўлиб, «мезонул-авзон»да аруз назарияси ҳақида баҳс юритган. «муфрадот»да муаммо жанрининг хусусиятларини ёритган. алишер навоий 1501 йилниг 3 январида вафот этди. алишер навоий ўзининг дилбар шеърлари билан ўзбек шеъриятини юксак чўққига кўтарди. унинг гўзал ғазаллари, туюқ ва қитъалари, қасида ва фардлари, мухаммас ва мусаддаслари, таржибанд ва соқийномалари ҳозирга қадар ғоявий-бадиий аҳамиятини йўқотган эмас. алишер навоий бевосита рубоий жанрида кўплаб асарлар ижод қилганлиги билан ўзбек адабиёти тарихида алоҳида ажралиб туради. форс-тожик ҳамда ўзбек адабиётида навоийга қадар ҳам кўплаб шоирлар рубоийнинг гўзал ва бетакрор намуналарини яратганлар. бироқ улар яратган рубоийларнинг аксарияти ишқий, фалсафий мавзулар доирасида қолиб кетар эди. алишер навоий ёзган рубоийлар мавзуларининг ранг-баранглиги, мазмунининг …
5
архар бил. шоир рубоийнинг дастлабки икки мисрасида айтган ана шу фикрни учинчи ва тўртинчи мисраларида кимки одобсиз бўлса, у бахтсиз бўлади, унинг иши юришмайди, чунки одоб ҳар бир инсон учун муҳим безакдир, деб ҳисоблайди: ҳар кимки адабсиздир, ишин абтар бил, алқисса эганларга адаб зевар бил. ота ва фарзанд ўртасидаги муносабат ҳамма замонларда кишилар диққат марказида бўлиб келган. бу масала тож-тахт учун ота боласининг, бола эса отасининг қонини тўкаётган навоий замонаси учун айниқса долзарб эди. шунинг учун ҳам улуғ мутафаккир шоир ўзининг бир қатор рубоийларида ота-она ва фарзандлар муносабатига алоҳида аҳамият беради. унинг «фарзанд ато қуллиғин чу одат қилғай» деб бошланувчи рубоисида ўз отасининг ҳурматини бажо келтирган фарзанд дунёдаги энг бахтли фарзанд эканлиги, мана шу ҳурмат туфайли унинг касб-кори ривож топажаги алоҳида таъкидланади. фарзанд ато қуллиғин чу одат қилғай, ул одат ила касби саодат қилғай. рубоийнинг кейинги икки мисраси эса, оддий ҳаётий хулоса билан якунланади. бу хулоса шундан иборатки, ким отасига …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "алишер навоий 5"

1460895425_64327.doc алишер навоий (1441-1501) ўзбек адабий тилининг асосчиси, улуғ шоир ва мутафаккир, йирик давлат арбоби ва маданият ҳомийси алишер навоий 1441-йилнинг 9 февралида (ҳижрий ҳисоб билан 844 йил рамазон ойининг 17 куни) ҳирот шаҳрининг боғи давлатхона деган жойида туғилган. алишернинг отаси ғиёсиддин муҳаммад «кичкина баҳодир», «кичик бахши» лақаблари билан танилган бўлиб, темурийлар саройида эътиборли шахслардан ҳисобланган. онаси қобулнинг амирзодаларидан шайх абу саид чангнинг қизи эди. алишернинг ота-боболари темурийлар билан эмикдош бўлганлар ва ҳамма вақт темурийлар ҳокимиятини мустаҳкамлашга ёрдам берганлар. шунинг учун улар доим темурийларнинг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлганлар. хуросоннинг бўлажак ҳукмдори, истеъдодли шоир ҳусайн бойқаро билан алишер навоий ўрт...

Формат DOC, 71,0 КБ. Чтобы скачать "алишер навоий 5", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: алишер навоий 5 DOC Бесплатная загрузка Telegram