ҳозирги ўзбек драматургияси

DOC 44,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1452009480_63025.doc ҳозирги ўзбек драматургияси р е ж а: 1. драматик турнинг тараққиёт йўли. 2. хх аср охири ва хх1 аср бошларидаги драмаларда инсон ва жамият муаммолари. 3. трагикомедия жанрининг ўзига хос хусусиятлари. драматик тур ўзбек адабиётига кириб келганига бир аср бўлди. илк драматик асар сифатида тан олинган беҳбудийнинг “падаркуш” асари 1911 йилда ёзилганди. юз йиллик тарих ва тажрибага эга бўлган бу ўзбек драматургияси ўтган асрнинг боши ва иккинчи жаҳон уруши даврини ҳисобга олмаганда ҳар доим ҳам бошқа адабий турлардан сустроқ ривожланган. бу сусайиш айниқса, ўтган асрнинг “турғунлик даври” деб аталган 70-80 ва мустақилликнинг дастлабки йилларида аниқ сезилди. бундай сусткашликнинг муайян объектив ва субъектив сабаблари ҳам бор. аввало, шуни ачиниш билан таъкидлаш ўринлики, адабиётимизда фақат драматургия билан шуғулланадиган махсус ижодкорлар жуда кам. борлари ҳам тезда шуҳрат топиб, кашфиёт даражасидаги саҳна асарлари яратиб, театрларнинг доимий ҳамкорига айланиб кетавермайдилар. иккинчидан, мабодо, шундай талантли драма яратилиб, саҳналаштирилса ҳам унга томошабинни жалб этиш муаммоси туғилади. …
2
мизнинг бадиий, илмий ва маънавий-маърифий меросини қадрлаш, тарихий манбаларни ўрганиш туфайли халқимиз ўзлигини англаш жараёнини бошидан кечирди. айниқса, амир темур, аҳмад ал-фарғоний, машраб сингари мураккаб тарихий шахслар ҳақида ранг-баранг жанрларда турли шаклдаги саҳна асарлари дунёга келди. булар орасида ўзбекистон халқ ёзувчиси одил ёқубовнинг “фотиҳи музаффар ёхуд бир париваш қиссаси” номли тарихий драмаси муҳим ўрин тутади. шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, о.ёқубов драматургия борасида хийла тажрибали адиб. 60-йиллардаёқ “айтсам тилим куяди, айтмасам дилим”, “юрак ёнмоғи керак”, “чин муҳаббат”, “олма гуллаганда”, “бир кошона сирлари” деб аталган драмалари билан шуҳрат қозонган эди. мана шу тажриба ва маҳорат санъаткорнинг сўнгги драмасида ўзининг яхши самарасини берган. аввало, шуни айтиш керакки, тарихий мавзудаги ушбу драма соҳибқирон амир темурга бағишланган. муаллиф улуғ амир ҳаётига оид тарихий фактдан унумли фойдаланиб, бадиий тўқимага асосланган жиддий тарбиявий саҳна асари ярата олган. драма марказида сарлавҳада урғу берилганидек, “фотиҳи музаффар” – соҳибқирон амир темур билан унинг “энг сўнгги ва энг суюкли рафиқаси” сулувкўз …
3
ғда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётидан яхши хабардор бўлган, ватанини жон-дилидан севган, адолат учун курашган халқининг фаровон, юртининг обод бўлишини орзу қилган. бу фазилатлари амир темурнинг ниятлари билан мос келганлигидан соҳибқирон маликага бошқарувнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаётига оид масалаларни ҳал этишда фаол қатнашувига изн берган, унинг доно маслаҳатларидан фойдаланган. ҳарбий юришларида ҳам ҳар доим унинг ёнида бўлган. амир темур ўз никоҳига олганида сароймулк 29 ёшда эди. улар бир-бирига чексиз муҳаббат билан 35 йил яшадилар. тарихий манбаларда кўрсатилишича, амир темур суюкли рафиқаси бибихоним шарафига маҳобатли обида қурдирмоқчи бўлади. минора қурилишига маликанинг ўзини масъул қилиб қўяди. тенги йўқ меъмор ишни бошлайди. албатта, масъул шахс сифатида сароймулкхоним қурилиш майдонига тез-тез келиб туради. усталар билан қурилиш лойиҳаси бўйича маслаҳатлашади. айтишларича, меъмор маликага ошиғу шайдо бўлиб қолади. ривоятни айтиб бераман: (рўмол устидан ўпиш, юздаги доғ, устанинг тақдири, қушлар патидан қанот қилиб учиб кетиш...) хуллас, мана шу факт о.ёқубов учун ўзининг амир темур ҳақидаги фикрларини ифодалашга …
4
мос қилади. сулувкўз унга юзини кўрсатади. меъмор энди иккинчи шартини айтади: “битта бўса олай!”. у биладики, биринчи шартини бажарган аёл иккинчисини ҳам бажаради. боз устига уста агар айтганимга унамасангиз “қурилишни тугатмай, масжиди жомеъ пештоқидан ўзимни ташлайман!” деб қўрқитади. қурилиш битмай қолса, сулувкўз амир темур олдида нима деган одам бўлади? ахир, суюкли эри, соҳибқирон бу қурилиш тақдирини унга топширган-ку! ноилож кўнади – парда устидан ўптиради. аммо меъморнинг муҳаббати алангаи оташ экан, ёноғини куйдирди! доғ қолди. бу шармандалик ўлим билан тугади). амир темур ҳақида яна т.акбархўжаевнинг “замон ўғли”, қ.абдуғаниевнинг “амир темур ва йилдирим боязид” сингари драмалари ҳам яратилди. тарихий мавзуда яна аҳмад фарғонийга бағишланган бир неча асар пайдо бўлади. булар: ҳ.расулнинг “пири коинот”, и.раҳимнинг “алломанинг ёшлиги”, ж.жабборовнинг “ ал-фарғоний”, й.сулаймоннинг “осмонга сиғмаган муҳаббат”, нуруллохон ҳожининг “башар аллома” драмаларидир. яна бир аллома, имом ал-бухорий ҳақида ж.расултоевнинг “муқаддас зиё”, с.эҳсоннинг “муҳаддис”, м.эргашевнинг “саодат йўли”, у.қўчқорнинг “расулуллоҳ котиби”, р.маъдиевнинг “бир кечалик туш”, т.жуматовнинг “имомал - …
5
лло қобил, комил аваз, тоир юнусовлар самарали ижод қилдилар. улардан баъзиларининг асарлари театрларнинг доимий репертуарига айланди ва томошабинларнинг ташналигини қондириб, театрларга қизиқишини орттирди. зеро, театрнинг халқни маънавий-маърифий руҳда тарбиялашнинг энг самарали ва жонли воситаси эканлиги азалдан маълум. саҳна реал ҳаётнинг бадиий кўзгусидир. шу маънода юқорида номлари тилга олинган драматурглардан э.хушвақтов айниқса, улоқда совринни олиб кетди. у кўпроқ халқ оғзаки ижоди материалларига, фольклор-этнографик мавзуларга, миллий урф-одатларимизда ўлиб бораётган удумларга мурожаат қилди. э.хушвақтовнинг ўзбекистон миллий театрида бирин-кетин саҳналаштирилган “чимилдиқ”, “қаллиқ ўйин”, “қирмизи олма”, “андишали келинчак” каби пьесаларига иложи борича ўзбек халқининг азалдан яшаб келган удумлари руҳини, моҳиятини сингдиришга, уларни янгича анъаналар билан бойитишга, ёш авлоднинг муносабатини очишга уринади. кўп ўринларда бунга эришади ҳам. аммо драматург ҳар доим ҳам ўз ниятини ифодалаш учун танлаган усул ва шаклларда ютуққа эришавермайди. масалан, “чимилдиқ”, “қаллиқ ўйин” драмалари аввало, енгил-елпи воқеалар асосига қурилгани, персонажлар ўртасидаги муносабатларнинг ўта сунъийлиги, урф-одатларимизнинг қадрини кўтариш ўрнига ўзига нафрат уйғотади. бу драмаларда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳозирги ўзбек драматургияси" haqida

1452009480_63025.doc ҳозирги ўзбек драматургияси р е ж а: 1. драматик турнинг тараққиёт йўли. 2. хх аср охири ва хх1 аср бошларидаги драмаларда инсон ва жамият муаммолари. 3. трагикомедия жанрининг ўзига хос хусусиятлари. драматик тур ўзбек адабиётига кириб келганига бир аср бўлди. илк драматик асар сифатида тан олинган беҳбудийнинг “падаркуш” асари 1911 йилда ёзилганди. юз йиллик тарих ва тажрибага эга бўлган бу ўзбек драматургияси ўтган асрнинг боши ва иккинчи жаҳон уруши даврини ҳисобга олмаганда ҳар доим ҳам бошқа адабий турлардан сустроқ ривожланган. бу сусайиш айниқса, ўтган асрнинг “турғунлик даври” деб аталган 70-80 ва мустақилликнинг дастлабки йилларида аниқ сезилди. бундай сусткашликнинг муайян объектив ва субъектив сабаблари ҳам бор. аввало, шуни ачиниш билан таъкидлаш ўринлики,...

DOC format, 44,0 KB. "ҳозирги ўзбек драматургияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.