иззат султон драматургиясида замон ва қаҳрамон талқини

DOC 303.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
сун талқини.doc иззат султон драматургиясида замон ва қаҳрамон талқини бакалавр даражасини олиш учун ёзилган битирув малакавий иши мундарижа: кириш…………………………………………………………….............3 i боб. драма, замон, қаҳрамон 1.1. ижтимоий-сиёсий воқелик ва янги одамлар образи.............................7 1.2. иззат султон драмаларида тадбиркор образи .....................................23 ii боб. драмада тасвир ва талқин 2.1.қаҳрамон ва конфликт...........................................................................34 2.2.психологик тасвир ва маънавий-ахлоқий муаммолар талқини........45 хулоса…………………………………………………………….............53 фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………............56 кириш мавзунинг долзарблиги. мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда бошланган демократик жараёнлар маънавий-маданий ҳаётни тубдан ўзгартириб юборди. жамиятимиздаги янгиланиш эпкинлари, аввало, сўз эркинлигида, матбуот эркинлигида зоҳир бўлди. адибларимиз воқеликда кечаётган ижтимоий- сиёсий, иктисодий, маданий ўзгаришларга, янгиланишларга нисбатан ўз муносабатларини бадиий асарлари, публицистик чиқишлари, мақолалари на суҳбатлари орқали ифодаламоқдалар. иззат султоннинг «янги одамлap», «ойдин кеча асирлигида», «қақнус» сингари саҳна асарларида муаллифнинг мавжуд воқеликда шаклланиб бораётган янги тамойилларга нисбатан индивидуал нуқтаи назарини кўришимиз мумкин. уларда замон ва қаҳрамон концепцияси яққол белгилари билан намоён бўлади. драматургия олис антик даврлардан бошлаб бугунги кунгача санъатнинг алоҳида тури сифатида олам ва …
2
анъаналар адабий жараёнда муҳим омиллар ҳисобланади. ана шу ҳолатда ҳамиша таъсирланиш жараёнида бўлган санъаткор дунёқараши, онг-шуури бу борада замон билан инсонни вобаста идрок ва ифода килишда хилма-хилликларни асослайди. ижтимоий воқеликнинг талаб ва эҳтиёжларига жавоб берадиган асарлар яратиш ҳар қандай драматургнинг бош муддаоси, бинобарин, мавжуд ижтимоий-сиёсий воқелик кўндаланг қўйган маънавий-ахлоқий масалаларга жавоб излаш, топиш ва бадиий образларда мужассамлаштириш драматург иззат султоннинг бош эстетик кредосига айланган эди. олим ва драматург иззат султондан бой илмий ва адабий мерос қолди. «алишер навоий» (уйғун билан ҳамкорликда), «номаълум киши», «имон», «кўрмайин босдим тиканни», «донишманднинг ёшлиги», «кумуш шаҳар маликаси», «абдулла қодирийнинг ўтган кунлари» сингари саҳна асарлари, xx аср адабиёти, ўзбек адабиёти тарихи ва адабиёт назарияси муаммоларига бағишланган юзлаб илмий-назарий мақолалари иззат султоннинг бадиий-эстетик тафаккуримиз тараққиётида алоҳида файзли ўрин тутганлигидан далолат беради. иззат султоннинг xx аср охири - xxi аср бошлари, яъни мустақиллик даври ўзбек адабиёти ривожидаги хизматлари ҳам салмоқли. унинг «ойдин кеча асирлигида», «қақнус», «янги одамлар» каби …
3
ҳифасидир. устоз драматургияси ҳам ижодининг иккинчи қаноти ҳисобланади. унинг xx аср ўзбек саҳна маданияти тарихида салмоқли ўрни ва аҳамияти бор. шу боисдан ҳам илмий-адабий жамоатчилик иззат султон драматургиясига ҳамиша ўз муносабатини билдириб, миллий драматургиямиз равнақидаги салмоғини белгилашга интилиб келади. шу маънода, xx асрнинг 60-йилларидан бугунги кунгача иззат султон ижодига бўлган эътибор асло сусайгани йўқ. xx асрнинг 60-90-йилларида драматург ижоди, унинг характер яратиш маҳорати бадиият, сюжет ва композиция сингари масалалар аспектида ўрганилиб, қатор тадқиқот ва мақолалар яратилди. бу борада адабиётшунослардан ҳ.абдусаматов , с.мамажонов , т.собиров , б.имомов , қ.жўраев , б.ғуломов , б.жалилов , ў.шокиров ва бошқа муаллифларнинг кузатишлари, фикр-мулоҳазалари эътиборлидир. адабиётшунос ў.шокиров иззат султоннинг илмий ва бадиий ижодини ўзаро боғлиқликда ўрганиб, номзодлик ҳамда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди. «иззат султон - драматург» мавзуидаги номзод​лик диссертациясида ижодкорнинг дастлабки саҳна асарларини таҳлилга тортиб, илмий-биографик йўналишдаги тадқиқотни олиб борди. ана шу тадқиқот асосида адибнинг ижодий портретини ҳам яратди. ушбу муал​лиф иззат султоннинг ижодий изланишларини, …
4
матургнинг драматик асарларини таҳлил қилиш орқали аниқланади. тадқиқотнинг вазифалари. битирув малакавий ишининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда ишда қуйидаги муайян вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилади: – иззат султон драмаларида ижтимоий-сиёсий воқеликнинг акс этишини аниқлаш; – адиб драмаларида янги одамлар образини тадқиқ этиш; – адиб драмаларидаги қаҳрамон ва конфликт масалаларини ўрганиш; – адибнинг образ яратишда тасвирий воситалардан қай даражада фойдаланганини аниқлаш; – драматургнинг бадиий нияти, қарашларини тадқиқ этиш; – иззат султон драмаларида сихологик тасвир ва маънавий-ахлоқий муаммолар талқинини тадқиқ этиш. тадқиқот объекти. битирув малакавий ишида иззат султоннинг «янги одамлар», «ойдин кеча асир​лигида», «қақнус» пьесалари тахдил учун асос қилиб олинди. адибнинг «абдулла қодирийнинг ўтган кунлари», «имон» сингари асарлари қиёсий тахлил учун тортилди. шунингдек, қўйилган муаммоларни очиб беришда а.п.чехов, ч.айтматов, о.ёқубов каби ёзувчиларнинг асарлари қиёсий тахлил қилиш учун тадқиқотга жалб этилди. иззат султоннинг адабий-эстетик қарашлари билан мустақиллик даври драматургиясидаги бадиий тафаккур эврилишлари динамикасини ўзаро уйғунликда кузатиш унинг сўнгги йиллар драмаларида замон ва қаҳрамон концепциясининг …
5
аматов, б.имомов, т.собиров, ў.шокиров, қ.жўраев, б.жа-лилов, с.мамажонов, ш.ризаев, м.отажонова каби адабиётшуносларнинг назарий тадқиқотлари, илмий асарлари, диссертация ва илмий мақолаларига таянилди. мавзуни ёритиш жараёнида психологик таҳлил, биографик, қиёсий, социологик методлардан фойдаланилди. тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагиларда намоён бўлади: – битирув малакавий ишида иззат султон драматургиясида замон ва қаҳрамон талқини масалалари муаммоси илк бор ўрганилди; – драматург драмаларида янги одамлар образи талқин этилди; – адибнинг тадбиркор образи масалалари тадқиқ этилди; – иззат султон драмалари психологик тасвир методида ўрганилди. тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. ушбу битирув малакавий иши натижаларининг илмий-амалий аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади: – битирув малакавий ишидаги иззат султон драмаларида замон ва қаҳрамон талқини масалалари, адибнинг тасвирлаш маҳоратини ўрганиш, таҳлил этиш юзасидан эришилган натижалар драматург ижодининг маълум бир қирраларига оид қарашларга аниқлик киритади ва уни янада бойитишга хизмат қилади; – тадқиқот натижаларидан олий ўқув юртлари ўзбек филологияси бакалавр босқичи талабалари амалий ва семинар машғулотларида фойдаланиши мумкин. битирув малакавий ишининг тузилиши ва ҳажми. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "иззат султон драматургиясида замон ва қаҳрамон талқини"

сун талқини.doc иззат султон драматургиясида замон ва қаҳрамон талқини бакалавр даражасини олиш учун ёзилган битирув малакавий иши мундарижа: кириш…………………………………………………………….............3 i боб. драма, замон, қаҳрамон 1.1. ижтимоий-сиёсий воқелик ва янги одамлар образи.............................7 1.2. иззат султон драмаларида тадбиркор образи .....................................23 ii боб. драмада тасвир ва талқин 2.1.қаҳрамон ва конфликт...........................................................................34 2.2.психологик тасвир ва маънавий-ахлоқий муаммолар талқини........45 хулоса…………………………………………………………….............53 фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………............56 кириш мавзунинг долзарблиги. мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда бошланган демократик жараёнлар маънавий-мад...

DOC format, 303.5 KB. To download "иззат султон драматургиясида замон ва қаҳрамон талқини", click the Telegram button on the left.