драматик тур ва унинг жанрлари

DOC 77,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662752545.doc драматик тур ва унинг жанрлари драматик тур ва унинг жанрлари режа: 1. драматик турнинг ўзига хос хусусиятлари. 2. драма ва театр, драматик асар ва унинг саҳна талқини. 3. драматик асарларни жанрларга ажратиш принциплари. 4. драматик жанрлар ҳақида. драманинг тасвир предмети - ҳаракат, у объектнинг пластик образини яратади, драмада субъект - ижодкор шахси ҳам объектга сингдириб юборилади. агар булар драманинг турга хос белгиловчи хусусияти бўлса, драматик асарнинг қурилиши, поэтик ўзига хослигини белгиловчи энг муҳим хусусият унинг саҳна учун яратилишидир. яъни, саҳнага мўлжаллаб ёзилган асар ижрони ҳам кўзда тутиши зарур бўлади. шунга кўра, драмадаги ҳаракат - сюжет воқеалари макон ва замонда чекланган бўлади. ижро вақтига сиғиш учун асарнинг кескин конфликт асосида шиддат билан ривожланувчи сюжетга қурилиши тақозо қилинади. равшанки, бу хил сюжетнинг ривожланиш вақти ҳам чегараланган, шу боис ҳам сюжет воқеалари сабаб-натижа муносабатлари асосида концентрацияланади. воқеалар орасидаги сабаб-натижа муносабати эса уларнинг маконий ва замоний жиҳатлардан-да яқин бўлишини тақозо қилади. драматург асарни …
2
часи, шу бекнинг ҳарам уйларидан бири, пўлатнинг қароргоҳи ва хон саройида кечади. одатда, бир парда давомида содир бўлувчи воқеаларнинг битта жойда кечишини, сюжет воқеалари айни шу жойлар билан боғлиқ ҳолдагина ривожланишини эътиборга олсак, бу нарса драматик асарнинг сюжет қурилишини белгилайдиган асосий омил бўлиб қолиши англашилади. драматург асарда жонлантирмоқчи бўлган ҳаёт материалининг барча унсурларини ҳам саҳнада қайта яратиш имконияти мавжуд эмас. шунга кўра, драматик асар аввалбошданоқ "шартлилик" касб этади. яъни, муаллиф мавжуд ижро имкониятларидан фойдаланиб, айрим ишоралар орқали томошабин (ўқувчи) тасаввурида кўп нарсаларни уйғотиши, бевосита саҳнада жонлантирилиши мумкин бўлган воқеаларни тўлдириши зарур бўлади. масалан, автор ремаркаларида "саҳна ортида отлар дупури, қиличлар жаранги", "саҳна ортидан кескин тўхтаган машина овози эшитилади" қабилидаги ишоралар берилади, уларнинг ёрдамида саҳнада жонланмаган нарсани шартли (яъни, ўқувчи тасаввуридагина) жонлантириш мумкин бўлади. шунга ўхшаш, сюжетга киритишнинг имкони бўлмаган воқеа ҳақида персонажлар тилидан мухтасар ҳикоя қилиниши ҳам шартлиликнинг тағин бир кўринишидир. ўз навбатида бу шартлилик персонаж нутқига ҳам таъсир қилади: …
3
оқ пресонажнинг ўзи билан ўзи ёки хаёлидаги ким биландир суҳбати, баҳси, кимгадир мурожаати тарзида қурилади. яъни, битта персонаж тилидан айтилгани ҳолда ҳам драмадаги монологик нутқ қисман диалогик асосга эгадир. драматик асарнинг ўқилиши ва саҳна талқинида бир қатор ўзига хосликлар мавжуд. драмани ўқиётган ўқувчининг ижодий фаоллиги билан шу асар асосидаги спектакльни томоша қилаётган томошабиннинг ижодий фаоллиги бир хил эмас. ўқувчи ўқиш жараёнида "режиссёр" вазифасини зиммасига олади, драмани тасаввуридаги саҳнада жонлантиради; айни пайтда у "актёр" сифатида ҳар бир персонажнинг ролини ўйнаши ҳам керак. драмада объектив ибтидонинг устиворлиги унинг турли ўқувчилар тасаввурида турлича "саҳналаштирилиши"га асос бўлади. саҳналаштирилган драматик асарда бадиий мулоқот занжири узаяди: томошабин ва драматург орасида режиссёр (актёрлар, рассом, бастакор ва ҳ.) ўринлашади. бошқача айтсак, саҳналаштирилган драматик асар сўз санъати доирасидан чиқиб синтетиклик касб этади, сабабки, энди унда театр, рассомлик, мусиқа санъатлари уйғунлашиб кетади. бундан аён бўладики, драма бошқа санъат турлари билан ўзаро алоқада яшайди ва ривожланади. зеро, драманинг табиати, яъни ижро …
4
берганлар. натижада улуғ шоирнинг ҳаёт йўли билан таниш бўлмаган кишилар спектаклни томоша қилганларида ундаги воқеалар орасидаги "вақт бўшлиғи"ни сезмайдилар, уларни қисқа вақт оралиғида содир бўлгандек қабул қиладилар. кўрамизки, бу ўринда сюжет вақтининг узайтирилиши асарни қабул қилишнинг руҳий механизмларига ўзгартириш киритолмайди, "вақт бўшлиғи" қаҳрамонлар қиёфасидаги ўзгаришлар ҳисобигагина берилади, яъни, бунда ҳам шартлилик кучаяди. кўрамизки, драма эпик унсурлар ҳисобига бойиши мумкин, фақат бу унсурларни киритиш ижро вақти ва шартлилик имкониятлари билан маълум маънода чеклангандир. драматик турнинг асосий жанрлари сифатида трагедия, комедия ва драма ("драма" атамаси ҳам адабий тур маъносида, ҳам ўша турнинг бир жанри маъносида қўлланилади) кўрсатилади. драматик асарларни жанрларга ажратишда уларнинг асосий эстетик белгиларига таянилади. трагедиянинг асосий эстетик белгиси — трагиклик, комедиянинг асосий эстетик белгиси — комиклик, драманинг асосий эстетик белгиси драматиклик саналади. айтиш керакки, адабиётшуносликка оид ишларда биз "асосий эстетик белги" деб атаган нарса кўпроқ пафос деб юртилади. пафос деганда тасвирланаётган характерларни миллий ва умуминсоний аҳамиятини эътиборда тутган ҳолда ғоявий-ҳиссий …
5
ҳал қилиб бўлмайдиган зиддият тушуниладики, у ҳар вақт қаҳрамон онгида кечади. қадимги трагедияларда конфликт шахс ва тақдири азал ўртасида (мас., "шоҳ эдип") кечган бўлса, кейинроқ бу конфликт томонларининг иккинчиси ўзгарди: тақдири азал ўрнини энди шахсдан юқори турувчи олий маънавий кучлар (бунда ёзилмаган, бироқ инсон ҳаётини муайян тартибга солувчи маънавий қонун-қоидалар, масалан, бурч ҳисси кабилар назарда тутилади) эгаллайди. трагик конфликт асосида юзага келувчи трагик ҳолатнинг моҳияти шундаки, қаҳрамон ташқи кучлар билан эмас, ўзи билан ўзи олишади, мана шу олишув оқибати ўлароқ чуқур маънавий изтироб, руҳий қийноқларга дучор бўлади. ўзининг фоже ҳолатида ҳам мақсад сари интилишлик, руҳий изтироблару қийноқларга қобиллик трагик қаҳрамонга хос хусусиятдир. трагик қаҳрамон қаршисида эркин танлов имконияти мавжуд — у мақсаддан воз кечиши, осон йўлни танлаши мумкин, бироқ у бундай қилмайди, ўзининг жисман ёки маънан ҳалокатга учраши мумкинлигини билган ҳолда ҳам мақсадидан, эътиқодидан қайтмайди. худди шу асосда трагик қаҳрамоннинг характер кучи, унинг фавқулодда шахслиги намоён бўлади. масалан, эдип ёки …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"драматик тур ва унинг жанрлари" haqida

1662752545.doc драматик тур ва унинг жанрлари драматик тур ва унинг жанрлари режа: 1. драматик турнинг ўзига хос хусусиятлари. 2. драма ва театр, драматик асар ва унинг саҳна талқини. 3. драматик асарларни жанрларга ажратиш принциплари. 4. драматик жанрлар ҳақида. драманинг тасвир предмети - ҳаракат, у объектнинг пластик образини яратади, драмада субъект - ижодкор шахси ҳам объектга сингдириб юборилади. агар булар драманинг турга хос белгиловчи хусусияти бўлса, драматик асарнинг қурилиши, поэтик ўзига хослигини белгиловчи энг муҳим хусусият унинг саҳна учун яратилишидир. яъни, саҳнага мўлжаллаб ёзилган асар ижрони ҳам кўзда тутиши зарур бўлади. шунга кўра, драмадаги ҳаракат - сюжет воқеалари макон ва замонда чекланган бўлади. ижро вақтига сиғиш учун асарнинг кескин конфликт асосида шиддат ...

DOC format, 77,0 KB. "драматик тур ва унинг жанрлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.