буюк сохибкирон амир темур тарихи ҳақида

DOC 216,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1665263896.doc academy of arts of uzbekistan буюк сохибкирон амир темур тарихи ҳақида буюк сохибкирон амир темур тарихи ҳақида режа: 1. амир темур – буюк саркарда. 2. амир темур ва темурийлар мавзуига бағишлаб яратилган йирик асарлар. 3. амир темур даврида самаркандда миниатюра рассомчилик мактаби ҳақида. 4. амир темурнинг таълим-тарбияга қўшган хиссаси. 5. хулоса 1. амир темур – буюк саркарда. амир темур – буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни машҳури жаҳон қилган халқимиз фарзанди. амир темурнинг тарихи кўп жилдлик китоблар ёзишга арзийди. мустақилликка эришгунимизга қадар буни амалга ошириш имконига эга эмас эдик. чунки коммунистик ғоя бунга йўл бермади. амир темурнинг ўзи таҳқирланиб туҳмату маломатларга қолди. хақиқатан ҳам, амир темур жаҳон тарихида қудратли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этган буюк саркарда ва давлат арбоби сифатидагина мавқе тутмайди. соҳибқирон ўз пойтахти бўлмиш самарқандни ер юзининг чинакам маданий-меъморий ва илмий-маънавий …
2
иб қолди. ғарбликларнинг темурланг номи билан аташларига сабаб ҳам, машҳур "лой жанги"да оёғидан яралангани ва чўлоқ бўлиб қолганлигидадир. амир темурнинг тарих олдидаги хизмати бениҳоят катта. биринчидан у мамлакатда юқорида айтганимиздек кучайиб кетган феодал тарқоқликка барҳам бериб, эл-юртни ўз туғи остига бирлаштира олди, мўғуллар зулмига барҳам бериб, марказлашган йирик феодал давлатни барпо этди. бу билан ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва маданият ривожига мустаҳкам замин яратиб берди. бугун “темур ва темурийлар маданияти”, “темурийлар давлати”, “улуғбек ва астрономия мактаби”, “навоий” ва “бобур” каби қутлуғ сўзларни нафақат ўзбекнинг, балки жаҳон халқлари асарлари саҳифаларида учратар эканмиз, бу гапларнинг заминида албатта амир темурнинг улкан хизматлари ётади. иккинчидан, амир темур, ўзи билибми-билмасданми, лекин бир қатор халқлар ва юртларни мустамлакачилар зулмидан озод бўлишига ёрдам берди. масалан, ўша даврнинг энг қудратли ҳукмдорларидан ҳисобланган боязид йилдиримни тор-мор келтириб, болқон ярим ороли ва европа халқларига озодлик бағишлади; олтин ўрда хони тўхтамишни икки марта тор-мор этиб, россияни мўғуллар ҳукмронлигидан қутулишини тезлаштирди. учинчидан, туркистон заминини …
3
роларнинг ташвиши, раиятпарварлик, меҳр-мурувват, қўшничиликка риоя қилиш ва ниҳоят, мардлик ва қаҳрамонлик ҳақидаги ўгитлардир соҳибқироннинг бунёдкорлик соҳасидаги тарихий хизматлари беқиёс. амир темур ва унинг авлодлари саъйи-ҳаракатлари билан қурилган мадрасалар, масжидлар, хонақоҳлар, саройлар, бозорлар, қалъалар, каналлар йўл ва кўприклар ва бошқа иншоотларнинг сон-саноғи йўқ. амир темурнинг бевосита раҳнамолигида бунёд этилган бибихоним жомеъ масжиди, гўри амир, аҳмад яссавий, занги ота мақбаралари, оқсарой ва шоҳи зинда меъморий мўъжизалари, боғи чинор, боғи дилкушо, боғи беҳишт, боғи баланд сингари ўнлаб гўзал сарой-боғлар ва шу каби бошқа иншоотлар шулар жумласига киради. тарихчи шарофиддин али яздийнинг гувоҳлик беришича, амир темур “ободонликка ярайдиган бирор қарич ернинг ҳам зое бўлишини раво кўрмасди”. тарих бу қўҳна дунёда жуда кўп жаҳонгирларни кўрган. амир темурнинг улардан фарқи шундаки, у умр бўйи бунёдкорлик билан машғул бўлган. унинг “қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим”, деган сўзлари бунёдкорлик, яратувчанлик фаолиятининг тасдиғидир. “агар бизнинг қудратимизни …
4
ти бениҳоя катта бўлган. у улуғбекдаги ноёб қобилиятни бошданоқ пайқаб, сафарларда ҳам ёнида олиб юриб, дунёнинг машҳур олимлари тарбиясидан баҳраманд этган. амир темур маънавиятини белгиловчи бош мезон унинг бутун умр бўйи амал қилган “куч - адолатда!” деган шиоридир. бу шиорда амир темур ҳаёти ва фаолиятининг бутун мазмуни мужассамлашган, десак янглишмаймиз. амир темурнинг маънавий ва маърифий қарашлари унинг ўз фарзандлари, набиралари, тахт ворисларига қолдирган ўгитлари “темур тузуклари” да мужассамлашган. бу бебаҳо тарихий асарда, ҳокимлар ва вазирларнинг вазифалари, ўз ишига муносабати, аҳоли турли қатлами – раиятнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, сипоҳларга муносабат каби ҳаётий маънавий-аҳлоқий қонун-қоидалар ўз ифодасини топган.юксак маънавий қадриятларга таянган бу адолат амир темурнинг қуйидаги сўзларида ўз ифодасини топган: “қайси мамлакатни забт этган ёки қўшиб олган бўлсам, ўша ернинг обрў-эътиборли кишиларини азиз тутдим; саййидлари, уламолари, фузало ва машойиҳига таъзим бажо келтирдим ва ҳурматладим, уларга суюрғол вазифалар бериб, маошларини белгиладим; ўша юртларнинг улуғлрини оға-иниларимдек, ёшлари ва болаларини бўлса, ўз фарзандларимдек кўрдим”.буюк аждодимизнинг …
5
уносабатлар орқали халқлар ва мамлакатлар ўртасида ягона макон барпо этиш соҳасида шундай ютуқларга эришганки, бунга қойил қолмасдан иложимиз йўқ. 2. амир темур ва темурийлар мавзуига бағишлаб яратилган йирик асарлар ҳозирги кунда амир темур ва темурийлар мавзуига бағишлаб яратилган йирик асарлар сони европа тилларида беш юздан, шарқ халқлари тилларида эса мингдан ортиқни ташкил этади. бу мисол асрлар давомида жаҳон тарихининг ёркрн сиймоларидан бири — амир темур ҳаёти ва фаолиятини, темурийлар тарихини ўрганишга бўлган қизиқиш дунё миқёсида ҳеч качон сусаймаганидан далолат беради. аксинча, кейинги вақтда дунёда, айниқса, европада ушбу мавзуга эътибор янада ортгани кузатилмоқда ва қувонарли ҳолдир. мамлакатимиз олимлари ва хорижлик мутахассислар томонидан илмий асосда эътироф этилганидек, амир темур тарихда ўз даврининг энг моҳир дипломати сифатида ҳам чуқур из қолдирган. соҳибқирон буюк давлат арбоби сифатида ўз мақсадларига эришишда дипломатиянинг тинч йўли билан ҳарбий тадбирларни моҳирона қўшиб олиб борган. амир темур барпо этган буюк салтанат ўша даврдан бошлаб нафақат қўшни мамлакатлар ва уларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"буюк сохибкирон амир темур тарихи ҳақида" haqida

1665263896.doc academy of arts of uzbekistan буюк сохибкирон амир темур тарихи ҳақида буюк сохибкирон амир темур тарихи ҳақида режа: 1. амир темур – буюк саркарда. 2. амир темур ва темурийлар мавзуига бағишлаб яратилган йирик асарлар. 3. амир темур даврида самаркандда миниатюра рассомчилик мактаби ҳақида. 4. амир темурнинг таълим-тарбияга қўшган хиссаси. 5. хулоса 1. амир темур – буюк саркарда. амир темур – буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни машҳури жаҳон қилган халқимиз фарзанди. амир темурнинг тарихи кўп жилдлик китоблар ёзишга арзийди. мустақилликка эришгунимизга қадар буни амалга ошириш имконига эга эмас эдик. чунки коммунистик ғоя бунга йўл бермади. амир темурнинг ...

DOC format, 216,5 KB. "буюк сохибкирон амир темур тарихи ҳақида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.