христианлик

PPT 35 sahifa 2,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 35
слайд 1 жаҳон динлари: христианлик режа: 1. христианлик дини. 2. христианликдаги асосий оқимлар. 3. христианликнинг марказий осиёга кириб келиши. мавзу христианлик (юнонча christos «муқаддас ёғ суртилган», «халоскор») милоднинг i асрида фаластинда юзага келган жаҳон динларидан бири. мазкур дин издошлари сони бўйича дунёда биринчи ўринда туриб, ер юзи аҳолисининг қарийб 2 миллиардан ошиқроғи унга эътиқод қилади. христианлик таълимотининг пайдо бўлиши исо масиҳ шахси билан боғлиқ. исо масиҳ ҳаёти, илгари сурган таълимоти ҳақида тўлиқ маълумот берувчи асосий манба бўлиб ҳануз "библия"нинг "янги аҳд" қисми хизмат қилади. хусусан, унга кўра исо фаластиннинг байтлаҳм (зам. вифлием) шаҳарчасида, яҳудий оиласида туғилган. унинг онаси марям мўъжизавий суратда, яъни бокира ҳолида ҳомиладор бўлади. туғилган гўдакка исо (яҳудий тилида ешуъа, яъни "тангри нажот берди") деб исм қўйишади. исонинг болалиги ҳақида маълумотлар жуда кам, фақатгина исо туғилгач марям юсуф исмли дурадгорга турмушга чиққани ва улар подшоҳ ҳирод зулмидан қочиб мисрга кўчиб кетишгани, бўлғуси пайғамбар яҳудий анъаналарига мос равишда улғайгани …
2 / 35
ворийлар" (юнонча "апостол" - "ёрдамчи") орттиради, улар уни масиҳ (юнонча христос, иброний тилида мошиаҳ - "мой суртилган") деб атай бошлайдилар. инжилларга кўра энг ишончли ҳаворийлар сони 12 та бўлган, улар: бутрус (петр ёки симон), идрис (андрей), яъқуб (иаков), юҳанно (иоанн), филип, бартоломей, матто (матвей), тўма (тимоти), алфей ўғли яъқуб (иаков алфеев), симон ватанпарвар, яъқуб ўғли яҳудо (иуда), кариотлик яҳудо (иуда искариот) эдилар. исонинг даъвати аксарият ҳукмдорлар, қабила сардорлари ва яҳудий руҳонийларига ёқмас эди. у ва шогирдлари маҳаллий зодагонлар бирор чора кўришлари аниқлигини сезар эдилар. бу хусусида инжилда шундай келтирилади: "бир неча кундан сўнг исо пасха дастурхонини бирга баҳам кўриш учун шогирдларини ҳузурига таклиф этади. зиёфат чоғида исо нонни синдириб: "буни енглар, бу менинг танамдир", деди ва косадаги шаробни узатиб: "буни ичинглар, бу кўпларнинг гуноҳлари кечирилиши учун тўкиладиган менинг қонимдир", дейди ва ўзининг бир неча кундан сўнг қатл этилишига ишора қилади. эртасигаёқ, ҳаворийларидан бири бўлган кариотлик яҳудо сотқинлиги оқибатида, исо ҳибсга …
3 / 35
диоклетиан ва у билан бирга давлатни бошқарган максимилиан даврида черковни таъқиб қилиш сиёсати авжига чиқади. эътиқоди сабабли жабрланганлар авлиёларга айланиб, хотиралари қадрланди, бунинг оқибатида христианликнинг жозибадорлиги ортиб у рим шаҳрининг ўзида ҳам тез суратларда тарқалади. iv асрнинг охирида черковни хавфли рақиб деб билган император константин, курашиш ўрнига у билан ҳамкорлик қилиш ва давлат манфаатлари мақсадида, у нуфузли ижтимоий куч бўлганлиги сабабли, ундан фойдаланишга қарор қилади. чунончи, 311 йилда христианлик дин сифатида расмий равишда тан олинди. шу асрнинг охирида, император константин даврида христианлик давлат муҳофазасини адо этувчи ва унга раҳнамолик қилувчи давлат динига айланди. лекин ғарбий рим империясининг секин-аста кучсизланиши охир-оқибатда унинг емирилишига олиб келди. бунинг натижасида ўз бўйнига ҳукмдор вазифаларини олган рим епископининг (папа) қудрати янада ошди. муқаддас манбалари христианликнинг муқаддас манбаи "қадимги аҳд" ва "янги аҳд" деб номланувчи икки бўлимдан таркиб топган "библия" (юнонча - "китоблар") китоби ҳисобланади. "қадимги аҳд“ "таврот", "забур" ва бошқа бир неча китоб ва гимнларни …
4 / 35
скоплардан ёзма манбаларни тўплашни ва китоб ҳолига келтиришни буюради. китобни тайёрлаш жараёни анча узоқ кечди. бу орада константин вафот этиб, китоб ҳолига келтирилган манбалар тасдиқланмасдан қолиб кетди. фақат 419 йилга келиб, христианлик тарихи ёритилган янги аҳд карфаген йиғинида тасдиқланди. христианлик таълимоти милоднинг iv асридан бошлаб христианлик черкови олий табақа руҳонийларни вақти-вақти билан бутун олам соборларига йиғиб туради. бундай йиғилишларда диний таълимот тизими ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, муқаддас қонунчилик меъёрлари ва ибодатларни олиб бориш қоидалари шаклланди, бидъатга (ересьлар - христианлик ақидаларига қарши ҳаракат, таълимотлар) қарши курашиш усуллари аниқланди. илк бутун олам собори 325 йил никея шаҳрида ўтказилиб, унда эътиқод тимсоли деб номланган христианлик таълимоти асосини ташкил этувчи бош ақидалар мажмуаси қабул қилинди. никея ва константинополда ўтказилган бутун олам соборларида қабул қилинган "эътиқод тимсолида" христианликнинг таълимот асослари 12 бандда белгиланди, булар: оламни яратган ягона ота-худо - муқаддас учлик- нинг биринчи юзи ҳақида; ўғил-худо, яъни исо масиҳга имон келтириш ҳақида; илоҳий мужассамлашув, яъни …
5 / 35
сийлигига (гуноҳкор бандалар эканлигига) ишониш – христианлик таълимотининг асосий ақидаларидан бири ҳисобланади. христианлик таълимотининг икки марказий ақидаси худонинг уч қиёфаси ва худонинг мужассамлашишига бағишланган. биринчи ақидага кўра, худонинг ички ҳаёти уч қиёфаси ёки юзларининг, яъни ота (бошланиши бўлмаган бошланғич асос), ўғил ёки логос (мазмун ва шакл берувчи тамойил) ва муқаддас руҳ (жонлантирувчи тамойил), муносабатидан иборат. ўғил отадан "туғилади", муқаддас руҳ отадан "келиб чиқади" ("таралади"). бунда "туғилиш" ва "келиб чиқиш" ("таралиш") жараёнларида вақтнинг аҳамияти йўқ, чунки христианликдаги худонинг уччала кўриниши ҳар доим мавжуд бўлган, яъни улар абадий (мангу) ва қадр-қимматига нисбатан тенгдир. христианлик таълимотига кўра, инсон худонинг тимсоли сифатида яралган. лекин илк одамлар томонидан содир этилган гуноҳ ("гуноҳи азим") бу тимсолни емириб, инсонларни осий бандаларга айлантиради. исо масиҳ барча одамлар гуноҳларини ювиш мақсадида хочда азоб тортади ва вафот этади. шунинг учун христианлик, умуман азобу-уқубат ва жабрланишни, диндорлар томонидан ўзларидаги ҳар қандай хоҳиш ва нафснинг тийилишини покловчи аҳамиятга эга деб таъкидлайдилар: "тақдирга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 35 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"христианлик" haqida

слайд 1 жаҳон динлари: христианлик режа: 1. христианлик дини. 2. христианликдаги асосий оқимлар. 3. христианликнинг марказий осиёга кириб келиши. мавзу христианлик (юнонча christos «муқаддас ёғ суртилган», «халоскор») милоднинг i асрида фаластинда юзага келган жаҳон динларидан бири. мазкур дин издошлари сони бўйича дунёда биринчи ўринда туриб, ер юзи аҳолисининг қарийб 2 миллиардан ошиқроғи унга эътиқод қилади. христианлик таълимотининг пайдо бўлиши исо масиҳ шахси билан боғлиқ. исо масиҳ ҳаёти, илгари сурган таълимоти ҳақида тўлиқ маълумот берувчи асосий манба бўлиб ҳануз "библия"нинг "янги аҳд" қисми хизмат қилади. хусусан, унга кўра исо фаластиннинг байтлаҳм (зам. вифлием) шаҳарчасида, яҳудий оиласида туғилган. унинг онаси марям мўъжизавий суратда, яъни бокира ҳолида ҳомиладор бўлади. т...

Bu fayl PPT formatida 35 sahifadan iborat (2,3 MB). "христианлик"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: христианлик PPT 35 sahifa Bepul yuklash Telegram