ўзбекистондаги диний ташкилотлар, конфессиялар

DOC 122,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1443858667_61581.doc ўзбекистондаги диний ташкилотлар, конфессиялар режа: 1. православлик 2. католиклик 3. протестантлик 4. еттинчи кун адвентистлари 5. пятидесятниклар ёки тўлиқ инжил христианлари 6. баптистлик 7. новоапостоль черкови 8. арман григориан (апостоллик) черкови 9. халқаро кришнани англаш жамияти 10. баҳоийлик 11. иегово шоҳидлари 2013 йил январь ҳолатига кўра ўзбекистон республикасида 16 конфессия ва 2223 та диний ташкилот фаолият кўрсатмоқда. улар қуйидагилардир: ислом (ўзбекистон мусулмонлари идораси), православлик (тошкент ва ўзбекистон епархияси), католиклик (рим-католик черкови), лютеранлик (немис-лютеран черкови), арман-апостол черкови, пятидесятниклар (тўлиқ инжил христианлари), баптистлар (евангель-христиан баптистлар черкови), новоапостол черкови, еттинчи кун адвентистлари, “голос божий”, иегово шоҳидлари, корейс протестант черковлари, яҳудийлик, баҳоийлик, кришнани англаш жамияти, буддавийлик. рўйхатга олинган “ўзбекистон библия китоб жамияти” эса диний ташкилот ҳисобланиб, бошқа конфессиялардан алоҳида фаолият олиб борса-да, “диний конфессия” мақомига эга эмас. мазкур диний жамоалар ўртасида бағрикенглик маданиятини шакллантириш мамлакатимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги гаровларидан биридир. православлик мавжуд ноисломий конфессиялар ичида православлик эътиқод қилувчиларининг кўплиги бўйича ажралиб туради. православлик …
2
ларни православ черковлари илоҳий характерга эга, абадий ва ўзгармас деб билади. «муқаддас учлик» – худонинг бир вақтнинг ўзида ҳам ягона, ҳам уч хил кўриниш (ота-худо, ўғил-худо-исо ва муқаддас руҳ) да намоён бўлади, деб ишониш, инсонни туғма гуноҳкор деб билиш, исонинг инсон қиёфасига кириб, ўз умматларини гуноҳдан халос этиш учун ўзини қурбон қилганини тан олиш, охиратга ва унда қайта тирилишга эътиқод қилиш, черковнинг худо ва одамлар ўртасидаги воситачи эканига инониш православлик диний таълимотининг асосини ташкил этади. православликда диакон, епископ, митрополит, патриарх каби диний рутбалар мавжуд. христианликнинг 7 сирли маросими православликнинг ҳам асосини ташкил этади. фақат уларнинг бажарилишида католиклар билан православлар орасида баъзи фарқлар бор. православликда: - янги туғилган бола чўқинтирилаётганда сувга ботириб олинади; - муқаддас мой суртиш чўқинтиришдан сўнг кетма-кет маҳаллий руҳоний томонидан бажарилади; - оддий инсонлар ва руҳонийлар бир хил – квасли нон ва вино билан тотинадилар; - никоҳ маросими черковда, руҳоний томонидан амалга оширилади. эр-хотин фақатгина ҳиёнат сабабли ажрашишлари …
3
(автокефал) православ черковидир. тошкентда рус православ черковининг тошкент ва ўрта осиё епархияси мавжуд бўлиб, у қирғизистон, туркманистон, тожикистон православларининг маркази ҳисобланади. 2012 йилнинг 1 августига қадар ўзбекистон ҳудудида 1 та марказ, 1 та семинария, 3 монастир ва 33 та черков - жами 38 та православликка мансуб диний ташкилот рўйхатга олинган. католиклик католиклик (юнонча – бутун жаҳон) ҳам 1054 йилда христианликнинг иккита – ғарбий ва шарқий черковга бўлиниши натижасида ташкил топган. католиклик европа, америка қитъаси давлатларида кенг тарқалган. африкада ҳам католиклик асосий дин ҳисобланган мамлакатлар бор. италия, испания, португалия, франция, бельгия, австрия ва лотин америкаси давлатларида асосий дин, ватикан давлатида эса расмий дин ҳисобланади. дунёда христианликнинг бу йўналишига тахминан 1,076 миллиард киши эътиқод қилади. католик черкови қатъий марказлашган ташкилот ҳисобланади. рим папаси – католик черковининг бошлиғи, исонинг ноиби ва апостол петр (бутрус)нинг ўринбосари ҳисобланади. диний ҳаётда гуноҳиз деб ҳисобланадиган, яширин овоз бериш йўли билан кардиналлар коллегияси сайлайдиган папанинг ҳокимияти жаҳон соборлари …
4
икликнинг диний таълимотида «инжил» ва «муқаддас ривоятлар» билан бир қаторда бутун жаҳон соборлари ва рим папасининг қарорлари ҳам диний таълимот манбаи деб қаралади. православлардан фарқли равишда католикликликда: - «муқаддас руҳ» нафақат ота-худодан балки ўғил-худодан ҳам келиб чиққан, деб ҳисобланади; - исо ва унинг ҳаворийлари, биби марям ҳамда авлиёлар амалларини қамраб олган «хайрли ва савобли ишлар хазинаси» мавжуд ва ушбу хазина ҳисобидан черков гуноҳкорларнинг гуноҳидан ўтиш имконига эга, деб ҳисобланади. мана шу таълимотга, яъни гуноҳлардан пок бўлиш ва унинг савобини ўтганларга бағишлаш мумкин, деган ақидага асосланиб католик черкови xii асрдан бошлаб гуноҳларни кечириш ҳақидаги ёрлиқлар (индульгенция – лот. раҳм-шафқат) билан савдо қилишни йўлга қўйган. руҳонийлар вафот этганларнинг яқинларига индульгенция сотиш орқали уларнинг аърофда бўлиш муддатини қисқартиришлари мумкин; - аъроф (дўзах ва жаннат оралиғидаги мавзе) ҳақидаги ақида мавжуд. унга кўра, гуноҳи катта бўлмаган гуноҳкорларнинг руҳи у ерда ўтда куяди, кейин жаннатга йўл топади. руҳнинг аърофда бўлиш муддати ўлганлар хотирасига яқинлари томонидан қилинадиган …
5
каллар билан безатилиши, авлиёлар, жафокашлар ибодатларини ифода этувчи турли муқаддас ёдгорликларни эъзозлаш. христианликнинг етти асрорини талқин қилиш ва уларга риоя қилишда ҳам православликдан муайян фарқлар кузатилади. жумладан, католикликда: - чўқинтириш амали чўқинтирилаётган одамнинг устидан сув қуйиш орқали бажарилади; - чўқинтирилгандан кейин суртиладиган хушбўй мой чўқинтириш билан бир вақтда эмас, балки саккиз ёшдан кичик бўлмаган болаларга епископ томонидан суртилади. - нонни исонинг танаси, винони унинг қони мисолида истеъмол қилишга асосланган маросимда руҳонийлар хамиртурушсиз нон ва вино, оддий инсонлар эса фақат хамиртурушсиз нон билан (ҳозир баъзан вино билан ҳам) причащение қиладилар. - барча руҳонийлар уйланмайди. диний мартабадан чиқиш эса ман этилади. туркистон ўлкасида дастлабки католиклар xix аср охирларида пайдо бўлганлар. уларнинг сони католикликка эътиқод қиладиганларнинг кўчиб келиши, биринчи жаҳон уруши давомида асир тушган немис, поляк ва австрияликларнинг туркистон ўлкасига сургун қилиниши билан боғлиқ ҳолда ўсиб борган. ўзбекистон республикаси мустақилликка эришганидан сўнг тошкентдаги рим-католик ибодатхонаси (костел) қайта тикланди ва у 2000 йилнинг 22 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистондаги диний ташкилотлар, конфессиялар" haqida

1443858667_61581.doc ўзбекистондаги диний ташкилотлар, конфессиялар режа: 1. православлик 2. католиклик 3. протестантлик 4. еттинчи кун адвентистлари 5. пятидесятниклар ёки тўлиқ инжил христианлари 6. баптистлик 7. новоапостоль черкови 8. арман григориан (апостоллик) черкови 9. халқаро кришнани англаш жамияти 10. баҳоийлик 11. иегово шоҳидлари 2013 йил январь ҳолатига кўра ўзбекистон республикасида 16 конфессия ва 2223 та диний ташкилот фаолият кўрсатмоқда. улар қуйидагилардир: ислом (ўзбекистон мусулмонлари идораси), православлик (тошкент ва ўзбекистон епархияси), католиклик (рим-католик черкови), лютеранлик (немис-лютеран черкови), арман-апостол черкови, пятидесятниклар (тўлиқ инжил христианлари), баптистлар (евангель-христиан баптистлар черкови), новоапостол черкови, еттинчи кун адвенти...

DOC format, 122,5 KB. "ўзбекистондаги диний ташкилотлар, конфессиялар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.