буддавийлик ва христиан дини тарихи, фалсафаси

PDF 15 pages 674.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 15
12-мавзу. буддавийлик ва христиан дини тарихи, фалсафаси. режа: 1. буддавийлик динининг пайдо бўлиши. 2. буддизмнинг оқимлари ва манбалари. 3. христианликнинг пайдо бўлиши. 4. христианликдаги оқимлар ва уларнинг асосий жиҳатлари. буддизм, медитация, жаҳон дини, тўрт ҳақиқат, маросимлар, буддавийлик байрамлари, трипитака, хинаяна, махаяна, ваджраяна, роҳиблик, исо масих, библия, забур, ҳаворийлар, қиёмат куни, жаннат ва дўзах, нариги дунё ҳақидаги ғоя, чўқинтириш маросими. православ, католицизм, протестанцизм. 1. буддавийлик динининг пайдо бўлиши. буддавийлик (буддизм) – учта дунё динлари ичида энг қадимийси ҳисобланиб, милоддан аввалги vi-v асрларда ҳиндистонда вужудга келган. бу динга эътиқод қилувчилар, асосан, жанубий, жануби-шарқий ва шарқий осиё мамлакатларида, шри ланка, ҳиндистон, непал, бутан, хитой, сингапур, малайзия, индонезия, монголия, корея, вьетнам, япония, комбоджа, бирма, таиланд, лаосда ва қисман европа ва америка қитъаларида, россиянинг шимолий минтақалари - бурятия, қалмиқияда истиқомат қиладилар. ҳозирги кунда дунёда буддавийлар сони 750 млн.га яқин бўлиб, улардан 1 млн.га яқини монахлардир. буддавийликни дин ёки фалсафа, мафкура ёки маданият қонунлари тўплами ёки …
2 / 15
кишининг вафотига гувоҳ бўлади. бундан қаттиқ таъсирланган шаҳзода инсониятни қийинчилик ва азобдан қутқариш йўлларини ахтариб саройни ташлаб кетади у чакалакзор ўрмонларда кезиб, чарчаб бир дарахтнинг тагида дам олиш учун ўтиради ва ўзича, то ҳақиқатни топмагунча шу ердан турмасликка қарор қилади. бу ўтиришнинг 49-куни унинг қалбидан “сен ҳақиқатни топдинг” деган садо келади. шу пайтда унинг кўз олдида бутун борлиқ намоён бўлади. у ҳамма жойда шошилинч қаёққадир интилишни кўради. ҳеч бир жойда осудалик йўқ эди. ҳаёт ниҳоясиз узоқликни кўзлаб ўтиб кетаётган эди. шу ондан у будда – “нурланган” деб аталди. у тагида ўтирган дарахт эса – “нурланган дарахт” - ботха деб атала бошлади. буддавийлик қадимий ҳинд диний-фалсафий таълимотлари асосида вужудга келган, амалиёт ва назариётдан иборат диний тизимдир. будда янги диний қонун-қоидалар, расм- русумлар ишлаб чиқмаган. балки ҳар бир инсон туғилиш ва ўлим машаққатларидан қутулиши учун амал қилиши лозим бўлган бир неча кўрсатмаларни ишлаб чиқди, холос. у ведалардаги гуноҳсизлик таълимотини инкор қилди, ҳайвонларни …
3 / 15
ълум сабабсиз яралмайди. лекин ҳар бир ҳодиса ёки ҳаракатнинг бирламчи сабабини аниқлаш мумкин эмас. шунинг учун буддавийлик дунёни шу ҳолича қабул қилишга чақиради. иккинчи ҳақиқат - “қийноқларнинг сабаблари мавжуддир”. инсон моддий нарсалар ёки маънавий қадриятлардан фойдаланиб, уларни ҳақиқий ва доимий деб ҳисоблайди ҳамда доимо уларга эга бўлишга интилади. бу интилиш ҳаёт давомийлигига олиб боради. яхши ёки ёмон ниятлардан тузилган ҳаёт дарёси, орзулар ва интилишлар сабабли келажак ҳаёт учун карма ҳозирлайди. демак, қайта туғилиш, янгитдан қийноқларга дучор бўлиш давом этади. буддавийлар фикрича, буддадан кейин ҳеч ким нирвана ҳолатига эриша олмаган. учинчи ҳақиқат - “қийноқларни тугатиш мумкин”. яхши ёки ёмон ниятлар, интилишлардан бутунлай узилиш нирвана ҳолатига тўғри келади. бу ҳолатда инсон қайта туғилишдан тўхтайди. нирвана ҳолати, буддавийлар фикрича, “ҳаёт ғилдирагидан” ташқарига чиқиш, “мен” деган фикрдан ажралиб, инсоннинг ҳиссий туйғулларини тўла тугатишдир. тўртинчи ҳақиқат - қийноқлардан қутилиш йўли мавжуддир. бу йўл - “саккизта нарсага амал қилиш – медитация деб номланади. буддавийлик таълимоти асосан …
4 / 15
қоратдан ва бефойда гаплардан сақланиш. 2. ахлоқ нормалари – бу будда “панча шила” беш насиҳати:  қотилликдан сақланиш;  ўғриликдан сақланиш;  гумроҳликдан сақланиш;  ёлғон, қалбаки нарсалардан сақланиш;  маст қилувчи нарсалардан сақланиш. 3. донишмандлик – бу буддавийликнинг асосий мақсади бўлиб, нарсалар табиатини тўғри тушунишдан иборат. юқорида кўрсатилган уч амалиёт босқичини ўтаган инсон охир оқибатда олий саодатга, яъни нирвана ҳолатига эришади. нирвана сўзма-сўз “ўчиш, сўниш” маъноларини англатади. унда ҳаётнинг ҳар қандай кўринишига интилиш йўқолади. 2. буддизмнинг оқимлари ва манбалари. будданинг ўлимидан сўнг шогирдлари орасида ажралиш рўй берди. “хинаяна” (санскритча – кичик ғилдирак) йўналиши анъанавий қарашларга риоя қилиши билан бирга будда таълимотига қатъий мантиқий изчиллик беришга интилди. “маҳаяна” (санскритча – катта ғилдирак) йўналиши будда таълимотининг барча томонларини ислоҳ қилди. буддага илоҳийлик тусини бериб, диний маросим ва ибодатларни жорий этди. ушбу йўналишларнинг маҳаллий қадриятлар ва бошқа динлар билан синтезлашуви эса “ламаизм”, “важраяна”, “дзэн (чань) буддизм”, “тянтай”, “дхиана” каби йўналишларнинг вужудга келишига …
5 / 15
қатъи назар, занжир занжирлигича қолаверади. шунинг учун ҳам “хинаяна”да киши фақат ўзига нажот бериши, бошқаларнинг ҳаётига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги, ҳар бир кишининг ўз нажот йўли бўлиши эътироф этилган. “архата” бошқаларга устозлик қилиш, панд–насиҳат қилиш, бошқаларга кўмак беришдан кўра, сукутни афзал кўради. “архата” юксак камолот ва “нирвана”га эришган киши ҳисобланади. “хинаяна” йўналиши эътиқодига кўра, киши роҳиблар жамоасига кириб, якка–ёлғизликда таркидунёчилик ва тақводорлик билан ҳаёт кечириш орқали кундалик ҳаёт ташвишларидан халос бўлиши мумкин. “хинаяна”да “будда тишига сиғиниш”, муқаддас жойларни зиёрат қилиш каби дабдабали маросимлар пайдо бўлган. буддавийларнинг муқаддас жойи шри ланка бўлиб, бу ерга турли мамлакатлардан буддавийликка ибодат қилувчилар ташриф буюрадилар. шри ланканинг аввалги пойтахти бўлган канди шаҳрида дунёда машҳур “будданинг тиши” ибодатхонаси жойлашган. бу ерда будданинг тиши сақланади. ривоят қилинишича, будда вафотидан сўнг унинг жасади оловда куйдирилган. будданинг шогирдларидан бири ўша жойдан будданинг тишини топиб олган ва бу тиш ибодатхонада сақланган. “будданинг тиши” ибодатхонанинг ер остида, кумушдан ясалган қўнғироқ …

Want to read more?

Download all 15 pages for free via Telegram.

Download full file

About "буддавийлик ва христиан дини тарихи, фалсафаси"

12-мавзу. буддавийлик ва христиан дини тарихи, фалсафаси. режа: 1. буддавийлик динининг пайдо бўлиши. 2. буддизмнинг оқимлари ва манбалари. 3. христианликнинг пайдо бўлиши. 4. христианликдаги оқимлар ва уларнинг асосий жиҳатлари. буддизм, медитация, жаҳон дини, тўрт ҳақиқат, маросимлар, буддавийлик байрамлари, трипитака, хинаяна, махаяна, ваджраяна, роҳиблик, исо масих, библия, забур, ҳаворийлар, қиёмат куни, жаннат ва дўзах, нариги дунё ҳақидаги ғоя, чўқинтириш маросими. православ, католицизм, протестанцизм. 1. буддавийлик динининг пайдо бўлиши. буддавийлик (буддизм) – учта дунё динлари ичида энг қадимийси ҳисобланиб, милоддан аввалги vi-v асрларда ҳиндистонда вужудга келган. бу динга эътиқод қилувчилар, асосан, жанубий, жануби-шарқий ва шарқий осиё мамлакатларида, шри ланка, ҳиндистон, н...

This file contains 15 pages in PDF format (674.8 KB). To download "буддавийлик ва христиан дини тарихи, фалсафаси", click the Telegram button on the left.