дин маданият фeномени. буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси

DOCX 19 стр. 713,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
4-мавзу. дин маданият фeномeни. буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси. рeжа: 1. диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари ҳамда бошқа соҳалар билан боғлиқлиги. 2. дин ва диншунослик атамаларининг таърифи. 3. диншунослик фанининг юзага келиши ва тарихий тараққиёти. 4. динларни таснифлаш. 5. буддавийлик (буддизм)нинг келиб чиқиши. 6. буддавийлик таълимоти. 7. христианлик таълимотининг шаклланиши ва тарқалиши. христианликднинг оқимлари. 8. «библия» христианликнинг муқаддас китоби. дин маданият фeномeни сифатида 1. диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари ҳамда бошқа соҳалар билан боғлиқлиги. «диншунослик» фанини ўқитишдан мақсад – талабаларга диний ва миллий қадриятларнинг тарихан муштараклиги, уларнинг умуминсоний қадриятлар билан уйғунлигини тушунтириш, уларда диний бағрикенглик маданиятини, динга нисбатан тўғри ёндашувни шакллантириш ва жамият учун юксак маънавиятли кадрларни тайёрлашдан иборат. дин социологияси. дин – жамият муносабатларини, бу муносабатлар ортидан келиб чиқувчи воқеа-ҳодисаларни ўрганади. шу туфайли бу илм соҳаси ижтимоий диний муассасаларни, диннинг давлат, халқ, оилага нисбатан муносабатини, дин соҳасида юзага келувчи ижтимоий воқеа-ҳодисаларни, турли дин жамоаларининг жамият билан бўлган …
2 / 19
хологияси диннинг психологик жиҳатини, шахснинг диний тажрибасини ва бу тажрибанинг турли кўринишларини баён қилишга ҳаракат қилади. натижада у диннинг инсон руҳидаги асосий хусусиятлари хатти-ҳаракатларга бўлган таъсири тўғрисида атрофлича тўхталади. руҳ-жасад алоқаси билан атроф-маданият таъсирларининг барчасини ичида ўрганувчи диний эътиқод, шахсларнинг ички оламидаги турли ривожланишларни кўрсатиб беради. шу сабабли дин психологияси диний тажрибадан бошлаган ҳолда инсон турларини атрофлича ўрганиб, хос типологияларни кашф қилади. кишининг диний ҳис, тушунча ва яшаш тарзи дин психологиясининг асосий мавзусидир. у шахсда дин туйғуси ва ҳиссининг қандай қилиб келиб чиққанлиги ва шаклланишини, иҳтидо (ҳидоят топиш) ёки инкор ҳодисаларини, диндан келиб чиққан руҳий кескинлик ва шубҳаларни тадқиқ қилади. дин фалсафаси. дин социологияси, психологияси каби асосий мавзуси «дин» бўлган дин фалсафаси, «дин»ни фалсафадан келиб чиқиб тадқиқ қилади. бу тадқиқот асносида ақлий ва бетараф йўл тутади. бу илм тури, қандайдир бир яратувчи куч эътиқодига фалсафий бир асос топишга ҳаракат қилади. шу туфайли ҳам дин фалсафаси соҳасида фаолият кўрсатувчиларнинг мақсади диннинг …
3 / 19
ради. ўзбек тили луғат адабиётларида «дин» — ишонч, ишонмоқ, эътиқод, мулк, ҳукм, ҳисоб, жазо, тадбир, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, парҳез, йўл тутиш, одат қилиш, эътиқод қилиш маъноларини билдириши келтириб ўтилади. буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси 1.буддавийлик (буддизм)нинг келиб чиқиши. буддавийлик (буддизм) – учта дунё динлари ичида энг қадимийси ҳисобланиб, милоддан аввалги vi-v асрларда ҳиндистонда вужудга келган. бу динга эътиқод қилувчилар, асосан, жанубий, жануби-шарқий ва шарқий осиё мамлакатларида, шри ланка, ҳиндистон, непал, бутан, хитой, цингапур, малайзия, индонезия, монголия, корея, ветнам, япония, комбоджа, бирма, тайланд, лаосда ва қисман эвропа ва америка қитъаларида, россиянинг шимолий давлатларидан ташқари, бурятия, қалмиқияда истиқомат қиладилар. ҳозирги кунда дунёда буддавийлар сони 900 млн.га яқин бўлиб, улардан 1 млн.га яқини монахлардир. буддавийликни дин ёки фалсафа, мафкура ёки маданият қонунлари тўплами ёки ҳаёт тарзи деб баҳолаш мумкин. буддавийлик асосчиси ҳақида хабар берувчи фольклор ва бадиий адабиётлар уни сиддхартха гаутама, шакямуни, будда, тадхагата, джипа, бхагаван каби исмлар билан зикр …
4 / 19
асти деган қишлоқда бўлган (ҳозирда непал ҳудудида). онаси — малика майя. подшоҳ ўғлини орзу-ҳаваслар оғушида тарбиялаб, уни ҳеч бир камчиликсиз катта қилади. сиддхартха улғайиб қўшни подшоҳлардан бирининг қизи яшадхарага уйланади ва ўғил кўриб, унга рахула деб исм қўяди. ҳеч бир қийинчилик ва камчилик кўрмай ўсган сиддхартха бир куни кекса чол, бемор ҳамда оғир меҳнатли роҳибни учратади, ва ниҳоят, бир кишининг вафотига гувоҳ бўлади. бундан қаттиқ таъсирланган шаҳзода инсониятни қийинчилик ва азобдан қутқариш йўлларини ахтариб саройни ташлаб кетади. бу вақтда у 30 ёшда эди. у беш роҳиб билан қишлоқма — қишлоқ кезиб юради. кўп вақт бу роҳибларга ҳамроҳлик қилиб, уларнинг йўлларида маълум мақсад йўқлигини, бу йўл ўз олдига қўйган мақсади – инсониятни азоб уқубатдан қутқаришга олиб бормаслигини англайди ва роҳиблар жамоасидан ажралади. у чакалакзор ўрмонларда кезиб, чарчаб бир дарахтнинг тагида дам олиш учун ўтиради ва ўзича, то ҳақиқатни топмагунча шу эрдан турмасликка қарор қилади. бу ўтиришнинг 49-куни унинг қалбидан «сен ҳақиқатни …
5 / 19
иб, унинг хоки 8 та будда жамоаларига бўлиб юборилди ва ҳар бир жамоа уни дафн этган жойида ибодатхона барпо этишган. будданинг ҳаёти ҳақида турли афсоналар ҳам тўқилган. бу афсоналарда айтилишича, будда кўп йиллар давомида эр юзидаги турли мавжудотлар қиёфасида қайта туғилган: 84 марта руҳоний, 58 марта подшоҳ, 24 марта роҳиб, 13 марта савдогар, 18 марта маймун, 12 марта товуқ, 8 марта ғоз, 6 марта фил, шунингдек, балиқ, қурбақа, каламуш, қуён каби қиёфаларда қайта туғилган. жами 550 марта қайта туғилган. у доимо қаэрда, қай қиёфада туғилишини ўзига ўзи белгилаган. будданинг рамзий тимсоли сўнгги марта уни худолар инсониятни тўғри йўлга бошлаши учун инсон қиёфасида яратганлар. бу афсоналарнинг баъзиларига кўра, эр юзида гаутамага қадар 6 та будда ўтган. шунинг учун буддавийликнинг баъзи муқаддас жойларида 7 та ибодатхона барпо этилган. 7 та ботха дарахти ўтказилган. баъзи афсоналар 24 та будда авлоди ўтган деса, айримлари минглаб буддалар ўтган деб даъво қилади. биринчи ҳақиқат — «азоб-уқубат …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "дин маданият фeномени. буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси"

4-мавзу. дин маданият фeномeни. буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси. рeжа: 1. диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари ҳамда бошқа соҳалар билан боғлиқлиги. 2. дин ва диншунослик атамаларининг таърифи. 3. диншунослик фанининг юзага келиши ва тарихий тараққиёти. 4. динларни таснифлаш. 5. буддавийлик (буддизм)нинг келиб чиқиши. 6. буддавийлик таълимоти. 7. христианлик таълимотининг шаклланиши ва тарқалиши. христианликднинг оқимлари. 8. «библия» христианликнинг муқаддас китоби. дин маданият фeномeни сифатида 1. диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари ҳамда бошқа соҳалар билан боғлиқлиги. «диншунослик» фанини ўқитишдан мақсад – талабаларга диний ва миллий қадриятларнинг тарихан муштараклиги, уларнинг умуминсоний қадриятлар билан уйғунлигини тушунтириш, уларда диний бағрикенглик...

Этот файл содержит 19 стр. в формате DOCX (713,7 КБ). Чтобы скачать "дин маданият фeномени. буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: дин маданият фeномени. буддавий… DOCX 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram