дин маданият феномени

PPTX 23 sahifa 121,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
презентация powerpoint 11-мавзу: дин маданият феномени мавзу режаси: 1. дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, теософия, художўйлик тушунчаларининг маънолари таҳлили. 2. қадимги ва миллий динлар ва уларнинг замонавий кўринишлари. 3. дунё мамлакатлари ва ўзбекистонда виждон эркинлиги ҳақидаги қонун қабул қилинишининг ижтимоий маданий аҳамияти. «диншунослик» ... динлар тарихи, моҳияти ва таълимоти, улар билан боғлик жараёнлар, диннинг инсон ҳаётининг турли жабҳалари билан ўзаро таъсирлашувини ўрганувчи фандир. дин йўналишида ёзилган илк асар ... «ал-ароъ вад-диёнот» (эътиқодлар ва динлар) китоби ҳисобланади. муаллифи хасан ибн мусо ан-навбахтий (ваф. 910 й.) «ал-фирақ» (фирқалар) йўналишида ёзилган китобларга... абу мансур абдулқодир бағдодийнинг (ваф. 1038 й.) «ал-фарқ байн ал- фирақ» (фирқалар орасидаги фарқ) асари ҳамда абул маолий мухаммад ибн убайдуллоҳнинг (ваф. 1092 й.) «байн ал-адён» (динлар орасида) асарларини киритиш мумкин. «ал-милал» йўналишида... қози абу бакр бақиллонийнинг (ваф. 1012 й.) «ал-милал ван-ниҳал» (динлар ва халқлар), абу мухаммад али ибн ҳазмнинг (ваф. 1064 й.) «китоб ал-фасл фи-л- милал ва-л-ахвои ва-н-ниҳал» (динлар, ҳаво …
2 / 23
ли тиллардаги талаффузи.... “да’на” ёки “дийнун” –арабча; «darm», «ном» ва «den»- туркий халқларда; «drm», «darm”-санскрит тилида; «dharma» (пали тилида dhamma); “daena», “den», «din», «dena», «daena»-форс тилида; «dath» -иброний тилида; «религия»-рус тилида; «religio»-лотин тилида. диннинг жамиятдаги функциялари 1.дунёқарашни шакллантириш. 2.компенсаторлик. 3.коммуникативлик. 4.регулятивлик. 5.интеграллаш – дезинтеграллаш. 6.маданиятни тарғиб қилиш (культуротранслирующая). 7.легитимираллаштириш-легитимирални олиб ташлаш. динларни таснифлаш... 1. сакраментал (диний маросим ва расм-русумларга таянувчи)дин; 2. профетик (пайғамбарларга таянувчи) дин; 3. мистик (руҳий оламга йўналтирилган) дин. динларни минтақавий таснифлаш... қитьаларда тарқалишига кўра африка, осиё, европа, америка ва австралия динлари тарзида таснифлаш. жуғрофий минтақасига кўра шарқ динлари ва ғарб динлари тарзида таснифлаш. қадимги динлар сиёсий минтақаларга кўра месопотамия динлари, сурия минтақаси динлари, кичик осиё ёки онадўли динлари, форс динлари тарзида таснифланади. динларнинг мамлакатлар ҳудудларига кўра фаластин динлари, арабистон ярим ороли динлари, мексика динлари, ҳинд динлари, хитой динлари, япон динлари тарзида таснифланади. ҳозирги кунда дин типологиясида динларнинг қўйидаги таснифлари мавжуд: - тарихий-географик жиҳатга кўра; -этник жихатга кўра; …
3 / 23
пига амал қилинади. жумладан, ҳозирги кунда англикан черкови (расмий номланиши - англия черкови) давлат мақомига эгадир. қироликдаги диний ташкилотларнинг ўрни-мавқеи бир қатор парламент томонидан қабул килинган қонунлар ҳамда давлат ва диний ташкилот ўртасидаги келишув-битимлари билан белгиланади. шундай ҳужжатлардан энг муҳими - 1534 йили қабул қилинган «супрематия (устуворлик) тўғрисидаги акт»дир. унга биноан қирол англикан черков раҳбари ҳисобланади (1952 буён қиролича). монарх ҳукумат тавсиясига биноан епископларни тайинлайди. бундай епископларнинг аксарият қисми лордлар палатасининг аъзоларидир. барча дин хизматчиларидан сан (диний унвон)га бағишлаш жараёнида қиролга итоаткорлик тўғрисида қасамёд қилиши талаб қилинади. шунингдек, черковнинг муҳим ҳужжатлари, шунингдек англикан черковининг бош синоди қарорлари, қонуний кучга киришидан аввал, парламент томонидан тасдиқланиши ва қирол томонидан маъқулланиши лозим. сепарацион модель моҳияти... мамлакат конституциясида диний ташкилотнинг давлатдан ажратилганлиги баён қилинади. сепарацион модель вакилларидан бўлган ақшда давлат ва диннинг бир-бири ишларига икки томонлама аралашмаслик, диний жамоаларнинг эркинлиги, диний конфессиялар ўртасида ишларнинг бетараф эканини назарда тутувчи диний ташкилотнинг давлатдан қатъий ажратилиши тамойили …
4 / 23
кур қоидаларга биноан германияда давлат бирор динга расмий давлат дини мақомини бермайди. ўзбекистон қайси моделга мос келади ? ўзбекистонда таркиб топган давлат ва дин ўртасидаги муносабат ўз моҳияти, мазмуни ва ҳукукий асосларига кўра сепарацион моделга, яъни давлатдан дин, умумтаълим мактабларидан диний таълимнинг ажратилганлиги ва виждон эркинлиги, конфессионал бағрикенглик таъминланганлигига асосланади. конституциямизнинг 61-моддаси... «диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди». бу ғоя «виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасида ҳам мустаҳкамланган бўлиб,унда ҳам диннинг давлатдан ажратилганлиги, ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. ўзбекистон дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатда қўйидаги принципларга амал қилишини эълон қилган... - диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш; - диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмаларининг хусусий иши деб тан олиш; - диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга амал қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини тенг кафолатлаш ҳамда уларни …
5 / 23
абли айрим давлатлар қонунчилигида (мусулмон араб мамлакатларида) виждон эркинлиги эмас, эътиқод эркинлиги кафолатланган. шунга асосан агар инсон амал қилиб турган динидан чиқадиган бўлса, айрим ҳолларда қонуний жазо санкцияларининг қўлланилиши ҳам эътиқод эркннлигининг ўзига хос хусусиятини кўрсатади. конфессия сўзи (лотинча – “confessio”) ўзбек тилига айнан таржима қилинганда “эътиқод қилиш”, деган маънони англатади. бугунги кунда ўзбекистонда 16 та конфессияга мансуб 2277 та диний ташкилот фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 2094 тасини исломий диний ташкилотлар, шу жумладан, 2067 тасини масжидлар ташкил этади. шунингдек, 166 та христиан диний ташкилоти, 8 та яҳудий ва 6 та баҳоий жамоалари, биттадан кришначилар жамияти ва буддавийлар ибодатхонаси ҳамда конфессиялараро ўзбекистон библия жамияти фаолият юритмоқда. дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги конфессиялар ишлари кенгаши ўзининг йиғилишларини йилига икки марта ўтказиб келмоқда.(2020 йил маълумоти). 2020 йил диний соҳада амалга оширилган ислоҳотлар халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилиши... халқаро диний эркинлик бўйича ақш комиссияси (uscirf) ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан чиқарди. комиссия 28 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"дин маданият феномени" haqida

презентация powerpoint 11-мавзу: дин маданият феномени мавзу режаси: 1. дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, теософия, художўйлик тушунчаларининг маънолари таҳлили. 2. қадимги ва миллий динлар ва уларнинг замонавий кўринишлари. 3. дунё мамлакатлари ва ўзбекистонда виждон эркинлиги ҳақидаги қонун қабул қилинишининг ижтимоий маданий аҳамияти. «диншунослик» ... динлар тарихи, моҳияти ва таълимоти, улар билан боғлик жараёнлар, диннинг инсон ҳаётининг турли жабҳалари билан ўзаро таъсирлашувини ўрганувчи фандир. дин йўналишида ёзилган илк асар ... «ал-ароъ вад-диёнот» (эътиқодлар ва динлар) китоби ҳисобланади. муаллифи хасан ибн мусо ан-навбахтий (ваф. 910 й.) «ал-фирақ» (фирқалар) йўналишида ёзилган китобларга... абу мансур абдулқодир бағдодийнинг (ваф. 1038 й.) «ал-фарқ байн ал- фирақ» (...

Bu fayl PPTX formatida 23 sahifadan iborat (121,3 KB). "дин маданият феномени"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: дин маданият феномени PPTX 23 sahifa Bepul yuklash Telegram