христианликнинг асосий йўналишлари - католиклик, православлик, протестантлик

DOC 134,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1451621306_62810.doc христианликнинг асосий йўналишлари: католиклик, православлик, протестантлик режа 1. христианликда илк бўлинишларнинг юзага келиши. 2. католиклик (католицизм) ва унинг ўзига хос жиҳатлари. 3. православлик (православие) тарихи ва таълимоти. 4. протестантлик (протестантизм)нинг юзага келиши ва секталари. 5. ўзбекистонда христианлик тарихига оид маълумотлар. христианликда илк бўлинишларнинг юзага келиши милодий 395 йилга келиб ўз вақтида қудрати оламни ларзага солган рим империяси ғарбий (рим) ва шарқий (византия) қисмларга бўлиниб кетди. ушбу бўлиниш мазкур ҳудуддаги нафақат сиёсий, ижтимоий-маданий, иқтисодий жабҳаларга, балки диний ҳаётга ҳам таъсир ўтказди. чунки, барча христианларнинг раҳнамоси бўлган рим папаси мақомидан ғарбий рим византияга қарши қурол сифатида фойдаланиши мумкин эди. шу сабабли ҳам шарқий рим папанинг обрўсини тушириш мақсадида турли схизмалар (юнон. бўлиниш, парчаланиш) юзага келишига кенг йўл очиб берди. бундай илк гуруҳларнинг энг машҳурлари монофизитлар ва несторианлар эди. монофизитлик (юнон. “бир”, “ягона”, “табиат”, “табиийлик”) v асрда пайдо бўлган христианликдаги христологик доктрина. у исо масиҳнинг фақат худолик табиатини ёқлаб, унинг инсонлик моҳиятини …
2
и ташкил этади. асосий монофизитлик черкови ташкилотлари – арман-апостол черкови, копт православ черкови (унга яқин бўлган нубия ва эфиопия черковларини ҳам ўз ичига олади), сурия православ (яковит) черкови (сурия черковининг маланкар провинцияси ва малабар сурия черковини ўз ичига олади). арман-апостол черкови энг қадимги христиан черковларидан бири ҳисобланади. авлиё григорий просветитель ҳаракатлари билан 301 йилда арманистонда христианлик давлат дини деб эълон қилинади. “арман-григориан черкови” номи унга нисбат берилган ҳолда шундай аталган. v асрнинг ўрталаригача арман-григориан черкови христианликнинг бир тармоғи ҳисобланган. лекин византиядан мустақил бўлишга ҳаракат қилган ҳамда 451 йилда бўлиб ўтган жаҳон соборининг монофизитларга қарши қарорига норозилик билдирган арман-апостол черкови амалда ҳам шарқий, ҳам ғарбий черковлардан ажралишга муваффақ бўлди. арман-апостол черковининг диний таълимоти православлик таълимотига жуда яқин. фақат арман-апостол черковида православликдан фарқли равишда исонинг жисмида худолик ва инсонлик хислати алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмай, улар ўзаро қўшилиб кетган, деб ҳисобланади. черков таълимотида христианликнинг барча сирли маросимлари тан олинади. шу билан бирга, арман-григориан черковида …
3
ср бошларида пайдо бўлган. бу йўналиш асосчиси 428-431йилларда константинополь патриархи лавозимидаги монах несторий ҳисобланади. христианликнинг бошқа йўналишлари намоёндаларидан фарқли равишда несторианлар “исо масиҳ худонинг ўғли бўлмаган, балки худо мужассам бўлган инсон бўлган, шу сабабли исо масиҳнинг худолик ва инсонлик табиати бир-биридан фарқлидир”, деб эътиқод қиладилар. шунга боғлиқ равишда уларда биби марям худони эмас балки исони дунёга келтирган деб ҳисобланади ва унга алоҳида эътиқод қилинмайди. 431 йилда учинчи бутун жаҳон эфес соборида несторианлик эътиқоди ва оқими “ересь” (бидъат) сифатида қораланган ва таъқиб остига олинган. бугунги кунда мазкур черков тарафдорларининг сони тахминан 200 минг киши. улар ироқ (82 минг), сурия (50 минг), ҳиндистон, эрон, ақш, россия, грузия, арманистон ва бошқа мамлакатларда жойлашган. 589 йили толедо шаҳрида бўлиб ўтган бутунжаҳон соборида никея-константинополь эътиқод тимсолига “филиокве” тушунчасининг киритилиши, христианликнинг ақидавий жиҳатдан ҳам амалда иккига бўлиниб кетишига сабаб бўлди. “филиокве” сўзи лотинчадан “ўғилдан ҳам” деган маънони англатиб, унга кўра илоҳий учлик – троицанинг атрибутлардан бўлган …
4
арқалган. африкадаги қатор мамлакатларда ҳам католиклик асосий диний эътиқод ҳисобланади. италия, испания, португалия, франция, бельгия, австрия ва лотин америкаси давлатларида асосий эътиқод қилинадиган дин бўлса, ватикан давлатида эса расмий дин ҳисобланади. дунёда христианликнинг ушбу йўналишига тахминан 1,076 миллиард киши эътиқод қилади. католик черкови қатъий марказлашган ташкилот ҳисобланади. рим папаси – католик черковининг бошлиғи, исонинг ноиби ва апостол петрнинг ўринбосари ҳисобланади. диний ҳаётда гуноҳсиз деб ҳисобланадиган, яширин овоз бериш йўли билан кардиналлар коллегияси сайлайдиган папанинг ҳокимияти жаҳон соборлари ҳокимиятидан устун туради. католик черкови соборлари (епископлар йиғини) черковга оид мураккаб масалаларни ҳал этиш учун папа томонидан чақирилади. папа черков давлати – ватиканнинг чексиз ваколатларга эга раҳбаридир. бугунги кунда католик черкови ўзига итоат этувчи ўта интизомли руҳонийларнинг жуда кенг сафига, кўпсонли монахлик орденлари, миссионерлик, хайрия ва бошқа турдаги кўплаб диний ташкилот ва муассасаларга эга. умуман олганда, католикликда учта асосий черков рутбаси мавжуд бўлиб, булар: диакон, пресвитер ва епископлардир. католикликнинг маркази ватиканда жойлашган. 1929 …
5
асрдан бошлаб гуноҳларни кечириш ҳақидаги ёрлиқлар (индульгенция – лот. раҳм-шафқат) билан савдо қилишни йўлга қўйган. руҳонийлар вафот этганларнинг яқинларига индульгенция сотиш орқали уларнинг аърофда бўлиш муддатини қисқартиришлари мумкин; - аъроф (дўзах ва жаннат оралиғидаги мавзе) ҳақидаги ақида мавжуд. унга кўра, гуноҳи катта бўлмаган гуноҳкорларнинг руҳи у ерда ўтда куяди, кейин жаннатга йўл топади. руҳнинг аърофда бўлиш муддати ўлганлар хотирасига яқинлари томонидан қилинадиган хайрли ишлар (ибодат ва черков фойдасига хайр-эҳсон қилиш) эвазига қисқартирилиши мумкин; - биби марям ҳам исо каби аннанинг (марямнинг онаси) иффати сақланган ҳолда муқаддас руҳдан ҳомиладор бўлиши орқали дунёга келган, деб ҳисобланади; католикликнинг ўзига хос хусусиятлари қаторида: - никоҳ қатъий ҳисобланишини (католиклик ақидасига биноан никоҳ ақди осмонда тузилади ва ердагилар уни бузиш ҳуқуқига эга эмаслар); - биби марямнинг худодан гуноҳларни сўраб берувчи сифатлари кўпроқ эъзозланишини; - маросимлар театрлаштирилган тарзда, дабдабали, кишиларнинг ҳис-туйғуларига таъсир этадиган даражада ўтказилиши, ашула билан бирга орган мусиқасидан ҳам фойдаланилишини; - ибодатхоналар расм ва ҳайкаллар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "христианликнинг асосий йўналишлари - католиклик, православлик, протестантлик"

1451621306_62810.doc христианликнинг асосий йўналишлари: католиклик, православлик, протестантлик режа 1. христианликда илк бўлинишларнинг юзага келиши. 2. католиклик (католицизм) ва унинг ўзига хос жиҳатлари. 3. православлик (православие) тарихи ва таълимоти. 4. протестантлик (протестантизм)нинг юзага келиши ва секталари. 5. ўзбекистонда христианлик тарихига оид маълумотлар. христианликда илк бўлинишларнинг юзага келиши милодий 395 йилга келиб ўз вақтида қудрати оламни ларзага солган рим империяси ғарбий (рим) ва шарқий (византия) қисмларга бўлиниб кетди. ушбу бўлиниш мазкур ҳудуддаги нафақат сиёсий, ижтимоий-маданий, иқтисодий жабҳаларга, балки диний ҳаётга ҳам таъсир ўтказди. чунки, барча христианларнинг раҳнамоси бўлган рим папаси мақомидан ғарбий рим византияга қарши қурол сифатида фой...

Формат DOC, 134,0 КБ. Чтобы скачать "христианликнинг асосий йўналишлари - католиклик, православлик, протестантлик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: христианликнинг асосий йўналишл… DOC Бесплатная загрузка Telegram