жаҳон дини: христианлик

PPT 38 стр. 2,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 38
мавзу. «диншунослик фанининг предмети, мақсади ва вазифалари» мавзу. «жаҳон дини: христианлик» режа: 1.христианлик таълимоти ва уни ўзбекистонга тарқалиши 2. христианликнинг диний таълимоти 3. христианликдаги йўналишлар 4. христианликнинг шарққа томон тарқалиши, ўзбекистонда христиан черковининг тутган ўрни христианлик (насронийлик) жаҳон динларидан бири бўлиб, эрамиз 1-асрининг 2-ярмида рим империясининг шарқий вилоятларида кўп худолик динлари ўрнига қуллар ва мазлум элатларнинг дини сифатида якка худолик (монотеистик) тарзда исо пайғамбар фаолияти билан шаклланган. христианлик фаластин ва ўрта ер денгизи яҳудийлари динлари доирасида вужудга келган; ўнлаб йиллардан кейин эса бошқа, асосан географик жиҳатдан қаралганда рим империяси билан боғлиқ ёки унинг сиёсий ва маданий таъсирида бўлган халқлар орасида тарқалган. янги ва энг янги тарих даврларида у мустамлакачилик сиёсати ва миссионерлик натижасида европадан ташқарига ҳам тарқалган. христианлик европа, америка, австралия ҳамда қисман африка ва осиё қитъаларига тарқалиб дунё халқларининг деярли учдан бирини (2 миллиардини) ташкил этиб, жаҳон динлари ичида энг йириги ҳисобланади. насронийлар (христианлар)нинг бундай номланиши ҳақида жуда кўп …
2 / 38
а олган император константин 324 йили бу динни давлат дини деб эълон қилган. 325 йилда унинг кўрсатмаси билан никей саборида христианларнинг 1-йиғини бўлиб ўтган. унда епископлар ва илоҳиётчилар христианликнинг асосий ақидаларини тасдиқлаб, черков ташкилотини такомиллашган ҳолга келтирганлар. шундан буён, даврлар ўтиши билан христианлик бутун европа, шимолий ва жанубий америка, африка, австралия қитьаларига ёйилган. кейинчалик марказий осиё республикалари худудларига ҳам қисман етиб келган жаҳон динидир. христианликнинг муқаддас диний ёзуви – библиянинг иккинчи қисми – "янги ахднома" бўлиб, у эрамизнинг i-ii асрларида грек тилида яратилган. библиянинг христианлик пайдо бўлмасдан бирмунча олдин яратилган 1-қисми "қадимий ахднома" деб аталиб, у яхудийликнинг муқаддас ёзуви ҳисобланади. библиянинг иккинчи қисми – "янги ахднома" деб аталиб, у христианликнинг муқаддас ёзуви деб ҳисобланади. "янги ахднома" 27 китоб (боб)дан ташкил топган. унинг таркибига 4та "инжил" (евангилие, яъни хушхабар), ҳаворийларнинг (исо шогирдлари, христианликнинг дастлабки тартиботлари) амаллари, 21 рисола ва иоаннинг "вақийномаси" киритилган. христианлик бошқа жаҳон динлари каби мутлақ, абадий, ўзгармас кароматни, …
3 / 38
тиш даври келишига ишонишни буюради. диний ғоялар таркиб топиши билан бир қаторда христиан ибодат маросимлари ҳам шаклланиб борган. христиан маросимчилигининг энг муҳим эпементлари сирли ибодат (таинстволар) деб юритилади. булар қаторига чўқинтириш (сувга шўнғитиб олиш), миропомазание (чўқинтирилган кимсага хушбўй катрон-миропа суртилгач, "мукаддас руҳ"нинг ҳузур-ҳаловати унга ўтиши); евхаристия ёки причишение (нон ва винони исонинг танаси ва қони деб тасаввур этган ҳолда истеъмол қилиш), тавба қилиш (диндорнинг руҳоний воситасида худодан кечирим сўраши ва ўз гуноҳларини унга айтиб бериши), никоҳ, руҳонийликка фотиҳа бериш, соборлаштириш, яъни беморни муқаддаслаштирилган зайтун мойи – елега бўяш кабилар киради. христианликнинг бош ибодати литургия (обедния, месса) бўлиб, у ҳар хил афсунгарликлар, музика чалиш, ашула айтиш, "муқаддас" ёзувларни ўқиш, қад букиб таъзим қилиш, шам ва чироқларни ёндириш, хушбўй нарсаларни чекиш билан қўшиб олиб бориладиган диний амаллардан иборат. "муқаддас учлик"нинг хар бирини, биби марямни улуғлаш "худога хуш келган авлиёларга", худо ярлақаганларга ҳам сиғинишни келтириб чиқарган. христианликда бутга чўқиниш ҳам муҳим ўринни эгаллайди. …
4 / 38
атижасида христианликда протестантлик ҳаракатлари вужудга келган. бунинг доирасида лютеранлик, анабаптизм, англиканлик ва кальнинизм черковлари шаклланган. ҳар бир чсрковнинг асосий маросимлари жиҳатидан ўзларига хос бўлган томонларга эга бўлиши билан бир қаторда, булар ҳам ўз навбатида бир неча йўналишлар, мазҳаблар ва оқимларга бўлинди. ҳозирги замон христианлигида турли йўналиш ва оқимлар орасидаги келишмовчиликларнинг камайтирилиши бугунги кун учун хосдир. бунга 1948 йилда ташкил топган жаҳон черковлари кенгашининг фаолиятлари ва экуменик христианлар кўмаклашмоқда. католик – бу христианликда энг кўп тарқалган йўналишдир. у европа, осиё, африка лотин америкаси мамлакатларида тарқалган бўлиб, тарафдорлари тахминан 800 миллион кишини ташкил қилади. католик таълимотида жаннат ва дўзахлар оралиғидаги дунё, гуноҳкорларнинг руҳи, жони ҳақидаги, исо масиҳни бениҳоя ҳурматлаш, унинг танаси ва жонини кўкларга кўтариш соҳаларидаги диний ақидалар мавжуд. католикда библияни шархлаш ҳуқуқи фақатгина руҳонийларга берилади; чунки улар уйланмаслик ҳақидаги диний талабга амал қиладилар. диний ибодатлар дабдабали ва саҳналаштирилгап кўринишга эга; диний ўқиш, дуо, илтижолар лотин тилида олиб борилади. православдаги каби католикда …
5 / 38
иборат бўлган ҳарбий ҳаракатлар жараёнида у кириб келган. 1870 йили покровск монастири қошида миссионерлик жамияти ташкил қилинган. жамият аъзолари маҳаллий миллатларга мансуб аҳоли орасида, гарчи жиддий натижаларга эга бўлмаган бўлса ҳам, христианлик билан боғлиқ катта тарғибот ишларини олиб борганлар. шу максадда 1844 йили "каромат кўрсатувчи николайнинг хаёт йўли" номли рисолани қирғиз тилига таржима қилдилар ва чоп этдилар, махсус диний мактаблар очилди. 1872 йили рус православ черковига қарашли туркистон (кейинчалик тошкент, ўрта осиё) епархиал бошқармалари очилди. протестантлик – бу ҳам христианликдаги яна бир йўналиш бўлиб, католик ва православдан фарқли ўлароқ, диний қарашлар жиҳатидан ҳам, черковлар орасидаги муносабатлар жиҳатидан ҳам бир хил бўлмаган йўналишларни фақатгина келиб чиқиши жиҳатидан бир-бирлари билан, xvi асрдаги янгиланиш ҳаракати билан боғлиқ бўлган кўпгина диний жамоалар, черковлар, мазҳабларни юзага келтирилган. протестантлик умумхристианлик асослари ва қарашларини эътироф этиш билан бир қаторда, у гунохдан халос бўлишнинг янги усулларини илгари сурди. исо масиҳнинг кишилар гуноҳини ювишга қаратилган ўзини-ўзи қурбон қилишига ишонч, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 38 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жаҳон дини: христианлик"

мавзу. «диншунослик фанининг предмети, мақсади ва вазифалари» мавзу. «жаҳон дини: христианлик» режа: 1.христианлик таълимоти ва уни ўзбекистонга тарқалиши 2. христианликнинг диний таълимоти 3. христианликдаги йўналишлар 4. христианликнинг шарққа томон тарқалиши, ўзбекистонда христиан черковининг тутган ўрни христианлик (насронийлик) жаҳон динларидан бири бўлиб, эрамиз 1-асрининг 2-ярмида рим империясининг шарқий вилоятларида кўп худолик динлари ўрнига қуллар ва мазлум элатларнинг дини сифатида якка худолик (монотеистик) тарзда исо пайғамбар фаолияти билан шаклланган. христианлик фаластин ва ўрта ер денгизи яҳудийлари динлари доирасида вужудга келган; ўнлаб йиллардан кейин эса бошқа, асосан географик жиҳатдан қаралганда рим империяси билан боғлиқ ёки унинг сиёсий ва маданий таъсирида бўлган...

Этот файл содержит 38 стр. в формате PPT (2,5 МБ). Чтобы скачать "жаҳон дини: христианлик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жаҳон дини: христианлик PPT 38 стр. Бесплатная загрузка Telegram