христианлик

DOC 83.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1557121537_74237.doc христианлик режа: 1. христианликнинг келиб чикиш тарихи 2. библия (инжил) - христианликнинг муқаддас манбаи. исо тўғрисидаги тасаввур ва ривоятлар христианликнинг келиб чикиш тарихи жаҳон динларидан бири христианлик бўлиб, бу диннинг номи ииусис христос, бола худо - пайғамбар номидан олинган. дунёдаги барча христианлар ииусис христос (исо)нинг умматлари ҳисобланадилар. ҳозирги даврда христианлик энг кенг тарқалган дин бўлиб, америка, австралия, европа, осиё қитъаларида ва бошқа жойларда 2 миллиард христианлар мавжуд. бу дин монотеистик ва жаҳон динидир. христианлар дунёнинг 254 мамлакатида яшайдилар. христианлик янги эранинг 1 асри ўрталарида рим империясининг шарқий вилоятлардаги иудея (ҳозирги исроил), кичик осиё (ҳозирги туркия) ва фаластин ҳудудларида яшайдиган мазлум халқлар ва қуллар орасида иудаизмнинг фирқаси сифатида пайдо бўлиб, сўнгра ундан ажралиб чиқди ва янги динга айланди. христианлик тарихи яхши тадқиқ этилган. жумладан, инжилда, иоан богословнинг «ваҳийнома» асарида, б.спи-нозанинг «илоҳиёт ва сиёсатга оид рисола»сида, л.фейербах-нинг «христианликнинг моҳияти» асарида ва бошқа манбаларда христианликнинг келиб чикиш тарихи, унинг ақидавий таълимоти, маросимлари, …
2
йғамбар исо келиб бизни озод қилади, сабр-тоқат қилиш, ибодат билан шуғулланиш керак, деб янги динга умид боғладилар. ўша фожеа оқибатида умумий умидсизлик авж олган. спартакнинг мағлубияти, - деган эди тарихчи шарль энтен, - исонинг ғалабаси эди. 2. қачонлардир шон-шуҳратга, куч-қудратга тўлиб-тошган рим қулдорлик давлати эрамизнинг i-iii асрларига келиб инқирозга юз тутди. қулчилик ўрнига феодал тартиблар ўрнатила бошланди. қулдорлар ва бошқа юқори табақалар орасида ижтимоий айниш кучайиб, маънавий бузилиш, айшуишратга берилиш ўсиб борди. 3. рим давлати ҳудудларида яшаётган турли уруғлар, қабилалар, элат ва халқлар ўз худоларига, пайғамбарларига, урф-одатларига сиғинар эдилар. ғоявий-мафкуравий бирлик бўлмаганлиги ҳам рим қудорларига халқ устидан сиёсий ва ғоявий ҳукмронлик қилишни тобора қийинлаштирарди. рим давлати учун ягона худо, ягона пайғамбар, ягона дин асосидаги мафкура зарур эди. бу аҳвол шаклланиб келаётган христианлик жамоаларига эркинлик бериш, уларда клирларнинг раҳбарликни қўлга олиши, ана шу максадни ифодалайдиган ақидалар ишлаб чиқишга олиб келди. худди ана шу учта тарихий сабабга кўра христианлик нисбатан тезроқ шаклланиб …
3
а сиғиниш, авлодлар руҳи-арвоҳига жин чироқ ёқиш одати; тотемизм динидаги тотем ҳисобланган ҳайвонлар гўштини истеъмол қилиш ва у билан қон ва тана орқали янада яқинлашиш расм-русуми; фетишизмдаги айрим предмет ва нарсаларни илоҳийлаштириш эса христианликдаги бутпарастликда яққол намоён бўлади. хусусан, файласуф олимлар сенека билан филонларнинг фалсафий-аҳлоқий қарашларининг христианлик мафкурасини ишлаб чиқишга кўрсатган таъсирига алоҳида тўхталиб ўтиш керак. сенека (эр.ав. 4 йилда туғилган ва янги эранинг 65 йилида вафот этган) ўз фалсафасида моддий бойликлар тўплаш, ноз-неъматларни истеъмол қилиш кабиларни бу дунёнинг беҳуда оворагарчиликлари деб эълон қилиб, улардан воз кечишни тарғиб килади. у бу талабни жонни қутқариб қолиш йўлидаги биринчи қадам деб билди. дунё, сенеканинг фикрича, инсониятни келаётган ҳалокатдан қутқариб қолишга қудрати бўлган илоҳий ҳокимга муҳтождир. филон (эрамиздан аввалги 1 асрнинг охири, янги эранинг биринчи ярмида яшаган) грек-рим фалсафасини яҳудий дини билан қўшишга уриниб, худо билан одамлар ўртасида турувчи илоҳий воситачи борлиги ҳақидаги таълимотни ишлаб чиққан эди. бу воситачи «калони худо» бўлиб, у …
4
да талқин этдилар. улар жоннинг танадан ташқарида яшашини, инсоннинг тақдирига тан беришини, зоҳидлик кабиларни ҳимоя қилиб чиқдилар. стоиклар таълимоти христиан динининг аҳлоқини шаклланишига катта таъсир кўрсатади. мана шу икки файласуф, яъни сенека билан филон таълимотлари асосида шаклланган дастлабки христианлик ақидаларида одам туғма гуноҳкор эканлиги; ҳайвонларни қурбонлик қилиш йўли билан эмас, балки ўз қалбини худога қурбон қилиш йўли билан тавба қилиш; дунёвий роҳатларнинг ҳаммасига нафрат билан қараб, нафсни тийиш; у дунёдаги яхши турмушга умид қилиш; одам ўлдирмаслик, яқин кишиларига яхшилик қилиш ғоялари шаклланган эди. христианликнинг халқ орасида тез тарқалишига рим давлатининг қўл остида бўлган шарқ мазлум халқларининг диний руҳиятига мос бўлган қадимги шарқ динларидан фойдаланганлик ҳам тасъир қилди. масалан, мисрнинг қадимги худоси озирис ўлиб-тирилиш рамзи бўлган деҳқончилик худоси эди. шу сабабга кўра, мисрда христианлик тарқалганда хочга тортилиб ўлган, сўнгра қайта тирилган исо ҳақидаги ақидага миср халқи тезгина ишонди. ривоятга кўра, озирис ўз акаси-ёвузлик худоси сед билан бўлган урушда ҳалок бўлади. озириснинг …
5
лан, будда, сурия подшоси саргос, миср худоси гор ва бошқалар ғойибона ҳомила натижасида туғилганликлари ҳақидаги ривоятлар таъсирида биби марямда ғойибона ҳомила пайдо бўлиб кейин ииусис христос (исо) туғилган, деган тасаввур вужудга келганлигига ҳеч шубҳа қилинмаса ҳам бўлади. шундай қилиб, христианлик қурама дин бўлса ҳам, унда ўзига хос бўлган кўпгина хусусиятлар ҳам мавжуд. янги белги ва хусусиятлар ўша даврдаги бошқа динлардан христианликни юқори туришига олиб келган. христианликнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардир: биринчидан, христианлик рим империяси ҳудудларида мавжуд бўлган диний-этник тафовутларни бартараф қилган; иккинчилан, христианлик диний расм-русумларни ва ҳокимлик пиллапояларини йўқ қилганлиги сабабли бу динни қуллар, озод қилинган собиқ қуллар, заминдор колонлар, шаҳар ва қишлоқ камбағаллари ёқтириб қолганлар. улар худо ва дин олдида юқори табақалар билан тенг бўлганликларидан хурсанд эдилар; учинчидан, христианлик дастлабки таълимотларида одамларнинг ирқий, миллий, жинсий, ижтимоий, табақавий томонлардан ҳуқуқий тенгсизлик асосида ажратиши қаттиқ танқид қилиниб, демократик руҳга эга бўлган, у «заҳматкаш-ларни» қутқаришга ваъда берганлиги учун, христиан руҳонийлари бу динни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "христианлик"

1557121537_74237.doc христианлик режа: 1. христианликнинг келиб чикиш тарихи 2. библия (инжил) - христианликнинг муқаддас манбаи. исо тўғрисидаги тасаввур ва ривоятлар христианликнинг келиб чикиш тарихи жаҳон динларидан бири христианлик бўлиб, бу диннинг номи ииусис христос, бола худо - пайғамбар номидан олинган. дунёдаги барча христианлар ииусис христос (исо)нинг умматлари ҳисобланадилар. ҳозирги даврда христианлик энг кенг тарқалган дин бўлиб, америка, австралия, европа, осиё қитъаларида ва бошқа жойларда 2 миллиард христианлар мавжуд. бу дин монотеистик ва жаҳон динидир. христианлар дунёнинг 254 мамлакатида яшайдилар. христианлик янги эранинг 1 асри ўрталарида рим империясининг шарқий вилоятлардаги иудея (ҳозирги исроил), кичик осиё (ҳозирги туркия) ва фаластин ҳудудларида яшайдиган маз...

DOC format, 83.5 KB. To download "христианлик", click the Telegram button on the left.

Tags: христианлик DOC Free download Telegram